қодирийнинг сўнгги илтижоси

PDF 64 pages 2.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 64
абдулла қодирий таваллудининг 120 йиллигига умарали норматов қодириининг сўнгги илтижоси тошкент 2014 www.ziyouz.com kutubxonasi уўк: 821.512.133 кбк: 83.3(5ў) н-79 азиз китобхонлар! абдулла қодирий ижоди мухлис- лари! қўлингиздаги мўьжазгина рисоладаулуг адибнинг шахсияти, мустаҳкам имон-эътицоди ҳацида янги маъ- лумотлар билан, авлодлари ва замондоигларининг ёзув- чи ҳацидаги ўчмас ёдномалари билан, адибнинг ўлмас асарлари дунёга келишининг айрим тафсилотлари би- лан танигиасиз. масъул муҳаррир: баҳодир каримов, филология фанлари доктори норматов, умарали қодирийнинг сўнгги илтижоси / у. норматов; масъул му- ҳаррир б. каримов. - тошкент: «моуагоштаьг», 2014. - 64 б. 18вқ 978-9943-12-263-5 © умарали норматов © «моуагоиппаьг» нашриёти, 2014 www.ziyouz.com kutubxonasi хотира ҳикмати (сўзбоши ўрнида) абдулла қодирийнинг донишманд қаҳрамон- ларидан бири "умр - отилған ўқ эмиш", дейди. ўй- лаб қаралса, яқиндагина қодирий таваллуд айёми- нинг 100 йиллиги нишонланган ва бу жараёнда адиб асарларининг янгича талқинлари майдонга келган- дек эди. ҳадемай орадан йигирма йил ўтибди. ҳар ўтган кун, ҳар ўтган давр тарихга, хотирага айлана- ди. хотиралар эса …
2 / 64
ирийнинг романларига кўчган юрак дардлари ва қаҳрамонлари дунёсини англаш- да адиб тўғрисидаги хотиралар очқич вазифасини бажаради. ўшбу рисола муаллифи, устоз умарали норматов абдулла қодирий ҳақидаги хотира китоб- ларига айнан ана шу илмий-назарий мезонлар би- лан ёндашади. ҳалигача қодирийшуносликда "отам з www.ziyouz.com kutubxonasi қодирийнинг сўнгги илтижоси ҳақида", "қодирийнинг сўнгги кунлари", "ўтганлар ёди", "37-хонадон", "абдулла қодирий замондош- лари хотирасида" каби китоблар махсус ўрганилиб, қадр-қиммати етарлича баҳосини олгани йўқ. шу бўшлиқни тўлдириш учун у. норматов "хотиралар- да адиб сиймоси"ни ёзар экан, ҳабибулла қодирий, масьуд қодирийнинг оталарини эслаб ёзган асар- лари ҳамда адибга замондош кишиларнинг хотира- ларига диққат қаратади. бу манбалар қодирийнинг табиати, асл маслаги, имон-эътиқоди, ижод лабора- ториясининг айрим қирраларини очишга ёрдам бе- ради. зеро, психобиографик тадқиқ усулига қўра, мактублар, турли қўлёзмалар, кундаликлар, шахсий архив манбалари қаторида ижодкорнинг яқинлари ва замондошлари ёзган хотираларнинг ёзувчи ба- диий оламини тушунишдаги қадр-қиммати беқиёс. немис олимлари учун и. эккерманнинг "гёте би- лан гурунглар" асари бебаҳо хазина, улуғ …
3 / 64
отли маълумот топилмади. 1937 йил 4 www.ziyouz.com kutubxonasi 31 декабрида уйидан олиб кетилгани, терговлар; та- ниш-билишларнинг кўрсатмалари, 1938 йил 4 октя- брида отилгани хусусида умумий маълумотлар бор, холос. назаримда, у. норматовнинг силсила хоти- ралар асосида ёзган "қодирийнинг сўнгги илтижо- си" мақоласи адиб умрининг охирги лаҳзалари юза- сидан яхши тасаввур уйғотади; кўнгилга таскин бе- ради. ўқувчи мақола таъсирида "инсон учун дунёда ўлумдан қўрқунч нарса йўқ"лигини жуда теран ҳис этган шахснинг мардлиги ва жасоратига таҳсин ай- тади. қолаверса, бу манзара "меҳробдан чаён" ро- мани бош қаҳрамони, ўлимга ҳукм қилинган мир- зо анвар ҳолатига оид бир эпизодни ҳам эсга сола- ди. "дор остида анварнинг қўли ечилиб, таҳорат олиш учун унга сув берилди. чунки бу маҳкумнинг қонуний ҳаққи эди... анвар таҳоратланиб, устидаги тўнини ерга ёзди. жаллодлар доирани бир оз кен- гайтиб, анвар икки ракат намоз ўқиди..." абдул- ла қодирий суюкли қаҳрамонига ўлими олдидан, дор остида шундай бир қонуний ҳукуқни "берган" экан, ўзи ҳам ўлими …
4 / 64
бўлмасин, мақолада баён қилинган воқеа мантиқ кучи билан ажралиб туради. бу "сўнгги илтижо" адиб мухлисларининг юрагини ўртаб, зирқиратиб, хотиржам қилади. қолаверса, домламиз келажакда бунга қараганда ишончли ман- ба топилиш эҳтимолини инобатга олиб, холислик юзасидан, олдиндан узрини айтади ва улар учун ҳам эшикни очиқ қолдиради. китобчада "чин эътиқод, беназир истеъдод со- ҳиби" сарлавҳали суҳбат бор. суҳбатдош собир- жон ёқубов ҳар қандай ижодкорнинг бебаҳо қалб жавҳари - имон-эътиқоддан сўз очади. саволларга умарали ака адиб ижодининг билимдони сифатида батафсил, далиллар билан жавоблар беради; айни пайтда, қодирийшунослик олдида турган вазифа- ларни, бу соҳада бажарилиши лозим бўлган ишлар- ни аниқ баён қилади. қодирий меросининг матний тадқиқи ҳам, бутун ижоди моҳиятига сингиб кет- ган эътиқодий масалаларни кенг кўламда ўрганиш ҳам - жуда ўринли талаб ва долзарб вазифа. асли- да, бу талаб ҳамда вазифалар абдулла қодирийнинг ҳозирги кунда биз ўқиётган асарларидан келиб чиқади. қодирийни ҳар бир авлод ўзича ўқийди ва ўзича талқин этади. ишонамизки, бунда такрордан кўра …
5 / 64
марали норма- товнинг ушбу "қодирийнинг сўнгги илтижоси" аса- рини ўқиб, янгича талқинлардан баҳра оласиз, хо- тиралар замиридаги ҳикматни англайсиз ва устоз- нинг жарангдор овозини эшитасиз. бунга ишончим комил. баҳодир каримов, филология фанлари доктори 7 www.ziyouz.com kutubxonasi қодирийнинг сўнгги илтижоси хотираларда адиб сиймоси миллий адабиёт ривожида чуқур из қолдирган, унинг фахри, кўрки саналган адиблар ҳаёти, шахси- яти, ижодий меросини ўрганишда улар ҳақида жи- гарбандлари баён этган, шунингдек, уларни яқиндан билган замондошлари хотираларининг аҳамияти ниҳоятда катта. жаҳоннинг тараққий этган мамла- катлари адабиётида ҳаётдан ўтган таниқли ижод- корлар ҳақида хотиралар ёзиш, уларни мунтазам нашр этиш тажрибаси xx асрнинг иккинчи ярми- дан бошлаб бизда ҳам одат тусини ола бошлади... ойбек, ғафур ғулом, ҳ. олимжон, абдулла қаҳҳор, миртемир ҳақидаги хотиралар, айниқса, ойбек би- лан а. қаҳҳорнингумр йўлдошлари - зарифа ва ки- бриё опалар қаламига мансуб "ойбегим менинг", "чорак аср ҳамнафас" китоблари, шунингдек, саид аҳмаднинг дилига яқин устозлари ва шогирдлари, умр йўлдоши саида зуннуновага бағишланган "иў- …

Want to read more?

Download all 64 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қодирийнинг сўнгги илтижоси"

абдулла қодирий таваллудининг 120 йиллигига умарали норматов қодириининг сўнгги илтижоси тошкент 2014 www.ziyouz.com kutubxonasi уўк: 821.512.133 кбк: 83.3(5ў) н-79 азиз китобхонлар! абдулла қодирий ижоди мухлис- лари! қўлингиздаги мўьжазгина рисоладаулуг адибнинг шахсияти, мустаҳкам имон-эътицоди ҳацида янги маъ- лумотлар билан, авлодлари ва замондоигларининг ёзув- чи ҳацидаги ўчмас ёдномалари билан, адибнинг ўлмас асарлари дунёга келишининг айрим тафсилотлари би- лан танигиасиз. масъул муҳаррир: баҳодир каримов, филология фанлари доктори норматов, умарали қодирийнинг сўнгги илтижоси / у. норматов; масъул му- ҳаррир б. каримов. - тошкент: «моуагоштаьг», 2014. - 64 б. 18вқ 978-9943-12-263-5 © умарали норматов © «моуагоиппаьг» нашриёти, 2014 www.ziyouz.com kutubxonasi хотира ҳикмати (сўзбош...

This file contains 64 pages in PDF format (2.4 MB). To download "қодирийнинг сўнгги илтижоси", click the Telegram button on the left.

Tags: қодирийнинг сўнгги илтижоси PDF 64 pages Free download Telegram