сўнгги жадид қиссаси

DOCX 23.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1497257646_68492.docx сўнгги жадид қиссаси озод шарафиддинов, узбекистан қаҳрамони ўртоқлари ҳазиллашиб уни шундай деб аташарди. дар-ҳақиқат, бегали қосимов илмий фаолиятининг ҳаммаси-ни тўлалигича жадидлар мавзуига бағишлаган, уларнинг маърифатпарварлик соҳасидаги, миллатни уйғотиб ҳозирги замон цивилизациясига эш қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирган эди. деярлик ярим аср давом этган бу иш жараёнида бегалининг ўзи ҳам жадидларнинг қай бир хис-латларини ўзлаштириб олгандай кўринарди. шунинг учун «сўнгги жадид» деган лақаб унга жуда мое тушган эди. бегали қашқадарё вилоятининг касби туманига қа-рашли кичикроқ бир қишлоқда туғилиб ўсган эди. унинг болалиги уруш йилларига тўғри келди. у кезлари, айниқса, қишлоқларда шароит оғир эди. шунинг учун бегали ҳам бошқа қишлоқ болалари каби болаликнинг кўпгина қу-вончларидан маҳрум бўлиб ўсган. қишлоқ аҳли чорвачи-лик билан шуғулланарди. қўй-қўзиларнинг кетидан юриш, уларни парвариш қилиш, вақти келганда улоқлар билан қувлашмачоқ ўйнашлар қишлоқ болаларининг ягона овун-чоғи эди. шунга кўра, бегалининг қалбида илк марта ватан туйғусини она табиат уйғотди. қашқадарё адирлари, айниқса, баҳор кезларида бетакрор бир гўзаллик касб эта-ди. …
2
-бара таъмирланган, супуриб-сидирилган. одамларнинг бу қабристонга ихлоси ва ҳурмати ғоят баландлиги аён кўри-ниб турарди. бу қабристонда жуда кўп улуғ уламолар ва олимлар сўнгги макон тутганди... мени ҳайрон қолдир-ган нарса шу бўлдики. бегали ҳар бир мақбарадаги азиз-авлиёларнинг кимлиги, қайси даврда яшагани, қандай иш-лар билан халқ ўртасида донг чиқаргани, улар тўғрисида қандай эски-эски китобларда маълумот берилганини жуда яхши билар эди. бегали бу тўғрида тўлиб-тошиб гапирар экан, биз гўё олис тарихнинг садоларини эшитаётгандек ҳис қиддик ўзимизни. мен бегалидан бу гапларни қаер-дан билишини сўрадим. — болаликда уйимизда ҳам, мактабда ҳам кўп гапи-ришар эди. неча марта кабристонни зиёрат қилиб, бу ерда ётган азиз-авлиёларни тавоф қилганман. қолган гапларни ҳар хил китоблардан ўқиб билиб олганман. суҳбатдошимга яна бир бор қойил қолдим - мен унинг билимдонлигини билар эдим, аммо ўз қишлоғини, унинг тарихини, қадриятларини бу қадар эъзозлашини билмас эдим. демак, унинг ёшлик йиллари шунчаки ўйинқароқ-лик билан ўтмаган экан. бегали болалик кезлариданоқ синчков, ҳар нарсага қизиқадиган, ҳар нарсани таг-туги …
3
ҳудудларига сафар қилганмиз. ҳисарак шоввасини, қизил эмчак тоғини, ғилон деган афсонавий масканни бирга кезганмиз. узоқ шарққа, бадахшонга, арошон бува булоғига, сурхон воҳасига бирга борганмиз. бегали жуда дилкаш йигит эди. у кўп гапирмас, лекин индамас ҳам эмас эди. у ҳадеб бўлар-бўлмасга кулавер-мас, бироқ кулса, чин дилдан куларди. бирон нарсадан ранжиса ёки жаҳли чиқса, дарғазаб бўлиб, бақириб-ча-қирмас, балки бирон оғиз заҳарханда ran айтиб ёки бирон пичинг билан, қошларини чимириб, муносабатини маълум қиларди. бегали жуда яхши ўқиди. у, айниқса, эски узбек ти-лини, араб ёзувини мукаммал ўрганди, бу унинг мумтоз адабиёт билан шуғулланишига имкон берди. у семинар-ларда, илмий конференцияларда жуда мазмунли маъруза-лар қилар, ўрни келганда илмий масалаларда мунозара қилищдан қочмасди. унинг ҳар бир чиқишида, албатта, қандайдир янгилик бўларди. бегалининг фаоллиги ва ғайрати, илмга астойдил бе-рилгани домлаларнинг назаридан четда қолмади. айниқса, профессор ғулом каримов унга алоҳида эътибор билан қарай бошлади. кўп ўтмай улар ўртасидаги муносабат ус-тоз-шогирдлик муносабатига айланди. кейин бегали ғулом каримовнинг аспиранти бўдди. албатта, …
4
тилга олиш мушкул бўлиб қолди. маҳаллий «до-ҳийлар»имиздан аллақайсиси, билса-билмаса, «жадидлар синфий душманимиздир», деган ҳикматни айтибди. шўро-лар даврида, айниқса, узбекистонда мафкура ана шунақа аҳволда эди. мима қилмоқ керак? бу мавзудан воз ке-чиш — узбек адабиётининг чорак асрлик тарихидан воз кечиш демак эди. xx аср биринчи чорагидаги адабиёт тарих саҳифаларидан ўчириб ташланса, адабиёт ривожи-да узилиш рўй берар, унинг тадрижий ривожланиш йўлла-рини изоҳлаш мумкин бўлмай қоларди. бунинг устига, материаллар жадидчилик ҳаракатининг халқчил, демок-ратик ҳаракат бўлганидан далолат бериб турган бўлса, ундан қандай воз кечиш мумкин? хуллас, бу ерда мавзу-ни тасдиклатиш учун анчагина муғамбирлик ишлатишга тўғри келди. бегали ишиинг мавзуини «узбек инқилобий поэзиясининг майдонга келиши ва тараққиёти (1905— 1917)» деб белгилади. албатга, биринчи қарашда жадид адабиётини «инқилобий» адабиёт деб аташ эриш туюла-ди. бироқ масаланинг моҳиятига назар ташланса, бу ерда ҳеч қандай муболаға ёки сохталик йўқ эди. негаки, эски тартибларга, феодал муносабатларга, қотиб қолган расм-русумларга қарши чиққан жадидлар ўзбекларнинг турмуш тарзини замонавийлаштириб, бутунлай янги йўлга солиб …
5
заифлигини оқлар эди. бегали бу йўлдан қочди ва тадқиқот услубида, ғулом каримов каби, академизмга содиқ қолди. бироқ бу тадқиқот устида бир неча баравар кўпроқ ва қаттиқроқ меҳнат қилишни, иш-даги ҳар бир факт, тилга олинган ҳар бир исм, унинг тўғри-сидаги маълумотлар аниқбўлишини талаб этарди. бу усул-да иш кўрувчи олим баландпарвозликдан, юзакиликдан қочмоғи, олдинга сураётган ҳар бир фикрни, ҳар қандай ғоясини ҳар томонлама далиллаши керак эди. абдулла қаҳҳор таъбири билан айтганда, ўз фикрини олға сураётган олим бу фикрни деворга мих қоққандек қоқиб, бу михнинг қалпоғини узиб ташламоғи лозим эди, шунда бу михни, яъни фикрни ҳеч ким жойидан суғуриб ололмайди. бегалининг докторлик диссертацияси материаллари тар-қоқ ҳолда эди. бу тадқиқотчи олдига қўшимча қийинчи-ликлар қўярди. жадидлар, гарчи xx асрда, яъни нисба-тан яқинда яшаб ўтган бўлсалар-да, шўро ҳукуматининг сиёсатида қоралангани важидан асарлари деярли уну-тилаёзган эди. бегали бу борада ҳам чинакам матонат ва ғайрат билан иш юритди. олим тошкент ёки самарканд кутубхоналаридаги ма-териалларни аниқлаш ва тўплаш билангина …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сўнгги жадид қиссаси"

1497257646_68492.docx сўнгги жадид қиссаси озод шарафиддинов, узбекистан қаҳрамони ўртоқлари ҳазиллашиб уни шундай деб аташарди. дар-ҳақиқат, бегали қосимов илмий фаолиятининг ҳаммаси-ни тўлалигича жадидлар мавзуига бағишлаган, уларнинг маърифатпарварлик соҳасидаги, миллатни уйғотиб ҳозирги замон цивилизациясига эш қилиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттирган эди. деярлик ярим аср давом этган бу иш жараёнида бегалининг ўзи ҳам жадидларнинг қай бир хис-латларини ўзлаштириб олгандай кўринарди. шунинг учун «сўнгги жадид» деган лақаб унга жуда мое тушган эди. бегали қашқадарё вилоятининг касби туманига қа-рашли кичикроқ бир қишлоқда туғилиб ўсган эди. унинг болалиги уруш йилларига тўғри келди. у кезлари, айниқса, қишлоқларда шароит оғир эди. шунинг учун бегали ҳам бошқа қишлоқ болалари каби бол...

DOCX format, 23.0 KB. To download "сўнгги жадид қиссаси", click the Telegram button on the left.

Tags: сўнгги жадид қиссаси DOCX Free download Telegram