дунё билан юзма юз

DOCX 18,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1496223739_68435.docx дунё билли юзма юз (ўзбекистон миллий университетининг 85 йиллиги муносабати билан) эсга олайлик. 1918 йил. туркистон русиянинг бир қисми сифатида инқилобий тўфонлар гирдобида. феврал-нинг ўн тўққизида туркистонлиларнинг шўро йўлбошчи-лари ваъдаларига ишониб қурган миллий давлатлари — мухторият хоинона қонга ботирилди. шоирлар шеърида «ҳўқанди латиф» деб куйланган кўқон шаҳри уч кун тўпга тутилди, биноларнинг ҳар учтадан биттаси вайрон бўлди. сўнг унга аламзада дашноқлар киритилди. ўн минг киши ўлдирилди. март ой ила бухорода «колесов воқеаси»... натижа шу бўлдики, амир бухоро жадидларидан шафқат-сиз ўч олди. уч минг тараққийпарвар зиёлининг боши кесилди... чўлпон айтганидек, кунлар «қип-қизил қон бўлиб ботган» 1918 йилнинг 12 майида мунавварқори абдурашидхонов бошчилигидаги бир гуруҳ фидойи жа-дидларимиз «туркистон мусулмон халқ дорилфунуни» номи билан бугунги ўзбекистон миллий университетининг пойдеворини қўйишга ўзларида куч ва жасорат топ-дилар. дунё алвон рангга бўяниб, замоннинг шиддатли тўфони, инсонлар у ёқда турсин, бутун-бутун миллатлар, мамлакатлар тақдирини ўз измига солиб, белгисиз ёқлар-га бошлаган 1918 йил шароитида, замонавий олий таълим …
2
лий ўқув юрти эди. 1928 йилдан очила бошлаган педагогика (қозо-ғистон), қишлоқ хўжалиги (қозоғистон, 1930; тожикис-тон, 1931; қирғизистон 1933) институтлари каби илмий-ўқув муассасалари шу даргоҳдан учирма бўлиб кетган қал-дирғочлардир. янги қозоқ адабиётининг асосчиси мағ-жон жумабой (1893-1937) дан машҳур мухтор авезов (1897—1961) гача, 20-аср туркман адабиёти классиги хидир деряев(1905-1987)дан қирғиз али тўқомбоевгача шу дар-гоҳда таҳсил олдилар. чиндан ҳам бугунги ўзму биргина ўзбекистон эмас, бутун ўрта осиё, қозоғистон минтақасининг илк замонавий, дунёвий олий ўқув юртидир. у мазкур минтақадаги илм-фанга, маориф-маданиятга бешик бўлди. ўрта осиё ва қозоғистон хўжалигининг 30—40-йиллардаги кадрлар корпуси, машҳур шоиру олимлари шу ерда етишдилар. лекин масаланинг мураккаблиги шундаки, университет шўролар мафкурасининг ҳам ўчоғи эди. ўзмуиинг мусулмон халқ дорилфунуни (1918)дан бугунги миллий университет (2000)гача босиб ўтган йўли, шу жумладан, туркистон халқ университети (1919-1923), ўрта осиё дав-лат университети (1923-1960), тошкент давлат университети (1960-2000) даврлари ҳам мураккаб, ҳам ибратли кеч-ди. инсоният тараққиётида ўзига хос инқилоб ясаган телевидение («телефот»)нинг 1928 йилда илк бор худди шу …
3
из дунё билан юзма-юз турибмиз. дунё билан бевосита мулоқот қилмоқдамиз. энг оғир замонларда ҳам, бошимиздан тегирмон тоши юритганларида ҳам ўз йўлини адашмай кўра олган халқмиз. университет илмий ҳаётига шу нуқтаи назардан бир кўз ташлайлик. у ҳақда кенгроқ тасаввур беришнинг од-дий бир мақола доирасида имкони йўқ, албатта. шу ту-файли, бир-икки факт билан чекланамиз. дарвоқе, университет дунёнинг ўнлаб ўқув-илмий марказлари билан алоқа қилади. бир қатор машҳур университетлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари бор. даад, айрекс, ак-сельс, тубитак, интас, тасис, темпус, машав, ротару каби кўплаб халқаро дастурлар, жамғармаларда фаол иштирок этиб келади. борди-келдиларимиз ёмон эмас. масалан, сўнгги беш йилда олти юзга яқин талаба-ўқитувчилари-миз йигирмадан ортиқ мамлакатда бўлиб қайтдилар. ўрга-надилар-ўргатадилар, малака оширадилар — тажриба ал-машадилар, хуллас, илмий-ўқув жараёнига оид фаолият-нинг нимаики тури бўлса, ҳаммасида тенглик, ўзаро ман-фаатдорлик асосида иш олиб борадилар. бизга ҳам келиб туришибди. масалан, 1998-2002 йилларда 200 га яқин хо-рижлик талаба ва тадқиқотчилар университетимизда ўқидилар ва илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланди-лар. масаланинг моддий …
4
бул қилиб олди. илмий ишларига кенг имконият яратди. кейин нима бўдди, денг. ёш докторант ўтказган тажрибаларининг си-фати ва натижаси американинг эътиборли нашрларида эълон қилган илмий мақолалари америкалик ҳамкасаба-ларимизда жуда катта қизиқиш уйғотди. иш шунгача бор-дики, вашингтондаги наса бош бошқармаси унинг космик тадкиқотлар соҳасидаги фаолияти учун махсус грант ажратди ва уни қитьалараро космик парвозларни режа-лаштириш гуруҳига таклиф қилди. у билан махсус шарт-нома тузди. америка аэронавтика ва астронавтика инсти-тути (аиаа) уни фахрий аъзо қилиб олди. ўйлайманки, бундай ютуқ билан шундай мутахассисни тайёрлаб вояга етказган университетгина эмас, уни дунёга берган миллат ҳам ғурурланса бўлади. яқинда у университетимизга қайтди. шу кунларда механика-математика факультетининг ихтисослик кенга-шида ўзининг докторлик диссертациясини ёклаш ҳарака-тида юрибди. иккинчи бир факт. бу ҳам механика-математика фа-культетидан: моҳиниса хидирова, 27-28 ёшда, олис қаш-қадарёдан, докторант. яқинда москва давлат универси-тетининг «дифференциал тенгламалар» кафедрасида бир йил стажировкада бўлиб қайтди. у математика ва тибби-ётнинг тўқнаш нуқталари, бошқача айтганда, дифференциал тенгламаларнинг юрак касалликларини ўрганиш ва даволашдаги татбиқи мае …
5
, бу соҳа-нинг хос хусусиятлари бор. аниқ фанлар ўз оти билан -аниқ. ундаги ҳар бир ўзгаришни ўз натижаларига кўра мутахассис бўлмаган одам ҳам пайқай олади. у ўзини дар-ров билдиради. ижтимоий-гуманитар фанларда бошқа-чароқ. шунга қарамасдан, айрим фактлар борки, улар бу соҳада ҳам маълум силжишлар борлигини кўрсатади. мана бир мисол. 2001 йилдан бошлаб туркияда 33 жилдлик «турк дунёси муштарак адабиёти» нашр қилинмоқца. ушбу нашр тўрт йўналишда: 1. энциклопедия. 2. тарих. 3. антология. 4. терминлар луғати. узбек адабиёти билан боғлиқ мате-риалларни университетимизнинг узбек филологияси факультета мутахассислари тайёрладилар. тасаввур ҳосил қилиш учун биргина рақамни келтирамиз. «энциклопедия»! энг қадим даврлардан бугунгача бўлган туркистон (ўзбекистон)лик илмфан ва адабиётсанъат намояндалари ҳақида мингга яқин мақола тайёрланган. ҳозирда ушбу нашрнинг ўн жилди босмадан чиқди. хуллас, университет ўзининг қутлуғ 85 ёшини ёруғ юз билан кутиб олмоқца. тўғри, таваллуд саналарини нишон-лаш мақтанмоқ эмас, сарҳисоб учун, босиб ўтилган йўлни мулоҳаза қилмоқ ва шундан келиб чиқиб, янги манзил-ларни белгиламоқ мақсадини кўзда тутади. лекин …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"дунё билан юзма юз" haqida

1496223739_68435.docx дунё билли юзма юз (ўзбекистон миллий университетининг 85 йиллиги муносабати билан) эсга олайлик. 1918 йил. туркистон русиянинг бир қисми сифатида инқилобий тўфонлар гирдобида. феврал-нинг ўн тўққизида туркистонлиларнинг шўро йўлбошчи-лари ваъдаларига ишониб қурган миллий давлатлари — мухторият хоинона қонга ботирилди. шоирлар шеърида «ҳўқанди латиф» деб куйланган кўқон шаҳри уч кун тўпга тутилди, биноларнинг ҳар учтадан биттаси вайрон бўлди. сўнг унга аламзада дашноқлар киритилди. ўн минг киши ўлдирилди. март ой ила бухорода «колесов воқеаси»... натижа шу бўлдики, амир бухоро жадидларидан шафқат-сиз ўч олди. уч минг тараққийпарвар зиёлининг боши кесилди... чўлпон айтганидек, кунлар «қип-қизил қон бўлиб ботган» 1918 йилнинг 12 майида мунавварқори абдурашидхонов бошчил...

DOCX format, 18,9 KB. "дунё билан юзма юз"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: дунё билан юзма юз DOCX Bepul yuklash Telegram