миллатимиз тимсоли

DOCX 20,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1497256928_68479.docx миллатимиз тимсоли темур инсониятнинг бармоқ билан саноқли даража-даги юксак юлдузларидандир. унинг чақмоқдай шиддат-ли, момақалдироқдай ларзакор юришлари, у қурдирган осмонўпар бинолар, масжиду равоқлар ҳақида тирикли-гидаёқ юзлаб ривоятлар, афсоналар тўқилган, ўнлаб та-рихий, бадиий асарлар ёзилган. биргина ғарбий европа-да беш-олти аср давомида ёзилган поэтик, драматик, нас-рий асарлар тўпланса, бир кутубхонани ташкил қилар. унинг ҳарб ишини кейинги пайтга қадар ғарбу шарқда махсус ўрганиб келадилар. темур - чиндан ҳам фавқу-лодда бир сиймо. у халқимизнинг қиёматгача ифтихор этгулик фарзандидир. темур дунёга келган тупроқда турганлигингни бир лаҳза ҳис этмоқ ҳар қандай қалбни ларзага солади. дала-қир-лар ўзгарган, албатта. лекин у кўз очиб курган шаҳрисабз осмони, қўл узатса етгудек масофада ястанган, шад-дод ёшлигига шоҳид тоғлар 600 йил олдин ҳам шундай бўлганлар. у шу ерда ўсиб улғайди, дунё таниди. ва дунё уни таниди. темур жаҳоннинг энг машҳур кишиларидандир. бироқ, афсуски, у сўнгги тўрт юз йил давомида уни дунёга бер-ган миллат томонидан эмас, кўпроқ, балки, асосан, узоқ-яқиндагилар, аксарият «жабр кўрган»лар …
2
темур мағлуб миллатнинг маънавиятига дахл қилган эмас. аксинча, уларга равнақ берган. буни араб, ҳинд, эрон мисолида кўриш мумкин. шу жумла-дан, табиийки, ўз миллати ва ватани камолоти учун ҳам хизмат қилди. у қадами етган барча жойларни бир туғ остида бирлаштирди. кучли ва мустаҳкам марказлашган давлат бино қилди. ғарб ва шарқ ўртасидаги иқтисодий-сиёсий, илмий-маданий алоқаларга янги мазмун, руҳолиб кирди, тамомила янги бир босқичга кўтарди. дин-диё-натга эса, янги тўлқин, мусаффо ҳаво бахш этди. табиийки, она туркистонни, шаҳрисабзу самарқандни «қадам-жо»га, «қуббатул илм ва адаб» масканига айлантирди. ix асрда (859) шарқда дунёга келган, xii—xiii асрларда араб андалузияси орқали европага университет бўлиб кириб борган олий ўқув юртлари, мадрасалар темур ва темурий-лар даврида ўзининг чинакам умумбашарий самаралари-ни берди. иккинчи томондан, амир темурдай бир кишининг туркистон тупроғида туғилиши, туркий қавмга мансуб бўлиши тасодифий бир ҳодиса эмас. бу элнинг, бу юрт-нинг озодликка, истиқлолга, ўз кучи ва ақлини англашга худди шу пайтда жуда катта иштиёқ-интилиши ва эҳтиё-жи бор эди. у …
3
т, амир темур миллатнинг тимсолидир. миллатнинг ақлу заковати тимсолидир. куч-қудратининг, ғайрат-шижоатининг тимсолидир. унинг намоён бўлиши учун xiv аср шароити керак эди, холос. тўғри, тақдирни таъбгир қилиб бўлмас экан. тақдир темурдай ҳарбу зарб даҳосининг жидду жаҳдига қарамасдан, турк улусига лозим ва муносиб илтифотни қилмади. замон дастлаб те-мурни ўз қавмидан бўлган яна бир турк саркардаси, ол-тин ўрда ҳукмдори, рус князликларию азоқ (азов) ва туна (дон)гача ўз дасти панжасида тутган чапдаст тўхтамиш билан юзма-юз қилди. сўнг эса ўз қудрати билан бутун европани ларзага солган қавмдоши, турк султони боязид еддирим билан тўқнаштирди. xiv асрнинг иккинчи яр-мида туркий қавмнинг дунёга берган уч ёвқур фарзанди маккор замона фитна-фасодлари туфайли бир-бирларига қарши қилич қайрашиб, бир-бирларини маҳв этишга туш-дилар. ва соҳибқудратларимиз битмас қудратларини ўз қўллари билан битириб бордилар. осиёнинг деярли танҳо ҳукмдори бўлиб қолган соҳибқироннинг салтанати эса у вафот топган кунданоқ парокандаликка юз тутди. xvi асрдан эса таназзули бошланди. булар, ўз навбатида, турк элининг авж фалакда келган жаҳоний …
4
6 4. ислом каримов бунёдкорлик йилидан, 4-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, а996 5. ислом каримов янгича фикрлаш ва ишлаш-давр талаби, 5-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, а99и 6. ислом каримов хавфсизлик ва барқарорлик тараққиёт йилида, 6-жилд, -т., «ўзбекистон» нашриёти, а99ҳ 7. ислом каримов ўзбекистонда демократик изгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йиналишлари.-т., «ўзбекистон» нашриёти

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллатимиз тимсоли" haqida

1497256928_68479.docx миллатимиз тимсоли темур инсониятнинг бармоқ билан саноқли даража-даги юксак юлдузларидандир. унинг чақмоқдай шиддат-ли, момақалдироқдай ларзакор юришлари, у қурдирган осмонўпар бинолар, масжиду равоқлар ҳақида тирикли-гидаёқ юзлаб ривоятлар, афсоналар тўқилган, ўнлаб та-рихий, бадиий асарлар ёзилган. биргина ғарбий европа-да беш-олти аср давомида ёзилган поэтик, драматик, нас-рий асарлар тўпланса, бир кутубхонани ташкил қилар. унинг ҳарб ишини кейинги пайтга қадар ғарбу шарқда махсус ўрганиб келадилар. темур - чиндан ҳам фавқу-лодда бир сиймо. у халқимизнинг қиёматгача ифтихор этгулик фарзандидир. темур дунёга келган тупроқда турганлигингни бир лаҳза ҳис этмоқ ҳар қандай қалбни ларзага солади. дала-қир-лар ўзгарган, албатта. лекин у кўз очиб курган шаҳрисабз осмони, ...

DOCX format, 20,9 KB. "миллатимиз тимсоли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: миллатимиз тимсоли DOCX Bepul yuklash Telegram