чўлпон ҳақида роман

DOCX 25.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1497259956_68500.docx чўлпон ҳақида роман бугунги кунимизнинг машҳур адабиётшуносларидан наим каримовнинг «чўлпон» асари босмадан чиқиб, китобхонлар қўлига тегди. бирдан айта қолай, китоб зийнати билан ҳам, мазмун-моҳияти билан ҳам ҳар қандай ўқув-чини мамнун қилади. бежирим, дид билан ишланган муқова, юқорида олислардаги қуёшнинг лоқайд ёғдуларига қўшилиб кетгувчи мовийлик (эҳтимол, ҳаёт уммонига ёйилган шаҳид боболаримиз қонидир), китоб юзига тўғри тўртбурчак ичига туширилган яшил маскан ва унинг ўртасидаги чўлпон ҳайкали (балки ватан келажаги ва бунда шоиримиз қадри) бу беназир истеъдод қисматига (тўғрироғи, тақцирига) ишора қилгандек. китобни қўлга олар экансиз, вужудингизни аллақандай бир иликдик чулғаб олади. чунки бу ном бугун ҳар бир узбек зиёлиси қалбида яшамоқца. гарчи унинг шуҳрати 20-асрнинг 20-йилларидаги каби бўлмасада, ҳар қалай кўнгилга яқин тутадилар. айниқса, ижодкор ёшлар юксак қадрлайдилар. биздагина эмас, четда ҳам унинг ҳурмати баланд. 20-аср узбек адабиёти ҳақида қай бир хорижий мамлакатда илмий иш қилинган бўлса, марказий ўринда чўлпон турган. ўзим дуч келган бир воқеани айтай. 1995 йилда ўзбекистондан 4 …
2
бир дақиқа ўйлаб олди-да, туркча талаффузда бошлади: гулам башқалардир, оtлаян банам... вазир муовини шоирнинг «мен ва бошқалар»ини ўқий кетди... сўнгроқ ҳусайн ўзбой билан учрашдим. у чўлпон ҳақида докторлик диссертацияси ёзган ва «чўлпон шеьрлари» комли китоб чоп этгирган эди. биздаги чўлпоншу-носларни, биринчи навбатда, озод акани суриштирди, адабиёт ҳақида узоқ суҳбатлар қурдик, чўлпонхонлик қилдик. амин бўддимки, чўлпонни туркияда биздан кам билмайдилар. ўйлайманки, бу ҳол биргина туркияда эмас. лекин ran шундаки, уни англамоқ керак. бунинг учун эса кашф этмоқ керак. бугунги кун нуқгаи назаридан қайта идрок этмоқ лозим. узбекистонда мана шу жараён кечяпти ва наим каримовнинг мазкур китоби бу борадаги жиддий қадамлардан. муаллиф биринчи маротаба чўлпоннинг ҳаёт йўлини давр контекстида, унга дахлдор расмий-норасмий, хусусийумумий факт ва ҳужжатларни, эътироф-эътирозларни жалб зтган ҳолда ва энг муҳими, бевосита асарларидан келиб чиқиб ёритишни бош мақсад қилиб олган ва бунга бир қадар муяссар ҳам бўлган. муаллиф асар жанрини «маърифий роман» деб бел-гилайди. бу биз ўрганган «роман»лардан эмас, албатта. …
3
қочирмайди. бу борада турли-туман давлат ва жамоат архивлари, биринчи навбатда, ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ва ижодий ташкилотлар ҳужжатгоҳи материалларидан, замондошлари хотираларидаи, вақтли матбуот маълумотларидан кенг фойдаланади. бу ўринда, муаллифнинг салимхон тиллахонов «кўр-сатма»си муносабати билан билдирган бир қатор мулоҳазалари, хусусан, 20-йилларда «ўз миллатини севиш» маъносида кенг ишлатилиб, 30-йилларда сиёсий ранг берилган ва «тавқи лаънат»га айлантирилган «миллатчилик» атамасига берган изоҳ ва шарҳлари (176-177-бетлар), «дар-хон»даги чўлпон мақолаларида «босмачилик»ни «тинч» йўл билан «тугатиш» борасидаги мулоҳазалар акс этганига диққатни қаратиши (203-205-бетлар) каби бугунги кун нуқтаи назаридан ғоят муҳим бўлган фикрларни таъкидламоқ керак. айни пайтда, совет қатағон даври ҳужжатларига ёндашишда маълум нозик жиҳатлар борлигини, жумладаи, миллий зиёлилар бирбирига атайин қайралиб, айбномаларнинг деярли барчаси бичибтўқилганини ҳам назардан қочирмайди. иккинчидан, муаллиф ўринли қайд эт-ганидек, «...жамиятни қарама-қарши синфларга ажратиб юборган совет давлати яна бир синфни — хоинлар ва сот-қинлар синфини вужудга келтир»ган эди (442-бет) тарихнинг ажиб «такаррури» (чўлпон) бор. машҳур гасприн-ский xix аср сўнгидаги хонликларимиз даври ҳақида ёзган эди: …
4
рон асирларидан, ё баччалик қилганларидан мансабга кўтарилар эди. шижоат майдонида темурларнинг, шайбонийларнинг исмишарифлари уну-тилгани каби илм майдонида ибн синолар, форобийлар, маориф майдонида али қушчи, улуғбеклар ёддан чиқиб, бутун мовароуннаҳр бир хонақойи паришон ва диёри дарвешон ўлмиш эди. илм, ҳилм, маориф иззатнафс ва ҳайсият (ҳурмат-эътибор) риёкорликка айланган эди. бу сўзлар балки аччиқ сўзлардир, лекин тўғри сўзлардир. тарих ёзадиган муаррих мадхия ёзадиган мирза эмас». ниҳоят, машъум 30-йиллар қурбонларининг болачақалари ўша давр суд-тергов ишларига ҳақноҳақ жалб этилиб, қатағон манфаатига мослаб гувохликлари олинган ва ҳужжатларда муҳрланиб қолган мингминглаб кишиларнинг авлодлари билан бугун ёнмаён яшайдилар. бинобарин, масаланинг илмий жиҳатидан ташқари амалийҳаётий томонлари ҳам йўқ эмас. китобнинг муҳим ютуқларидан бири, фикримизча, чўлпон асарларининг яратилиш тарихи билан боғлиқ мулоҳазалардир. бу жиҳатдан, унинг шахсий-интим ҳаёти тадқиқи, «уйғониш» тўпламидаги «юрт қайғуси» рукни остида берилган шеърлар шарҳи, шоир руҳиятини очишга уриниш, чўлпон ва турк адабиёти масаласининг қўйилиши ҳамда ёритилиши, 1923-1925 йиллардаги москва адабий муҳитига дойр фикрмулоҳазалар, «гамлет» таржимасига, умуман таржималарга …
5
б кирилиши, кўпчиликка маълум асарларининг (масалан, «ёрқиной» каби) туғилишидан тақдиригача бўлган кузатишлар китобни маълум маънода чўлпон ижодиёти борасидаги энг кейинги ва энг жиддий адабиётшунослик тадқиқоти даражасига кўтаради. мана шу хил бир қатор фактларга суяниб, ушбу китоб шоир ижодий биографиясини яратиш йўлидаги дастлабки ва муваффақиятли тажрибалардан деб қаралмоғи керак. китоб қурилишига кўра ҳам анча пухта, атрофлича ўйланган. беш фаслдан иборат: уйғониш, булоқлар, тонг сирлари, ойдин кечаларда, қор қўйнида лола. буларнинг ҳар бири шоир асарларининг номлари ҳамдир. сўнгида «чўлпон шажараси» плова қилинган. «уйғониш» аталган биринчи фасл 1902 йилдаги машҳур андижон зилзиласи тарихи билан бошланади. муаллифга бу воқеа икки нарса учун керак. биринчиси, чўлпоннинг туғилган йилини аникламоқ, иккинчиси, ижтимоий-маданий ҳаётдаги асрий турғунликни ларзага солган қудратли бир куч кириб келаётганига ишора қилмоқ. ниҳоят, асар, муаллиф қайд этганидек, «роман» ҳамдир. унда чўлпоннинг ҳаёт йўли ҳақидаги барча маълумотларни бир жойга тўплаб, шарҳлашгина эмас, унинг шоир ва инсон, миллат ва ватан фидойиси сифатидаги шаклланиш жараёни ва аянчли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чўлпон ҳақида роман"

1497259956_68500.docx чўлпон ҳақида роман бугунги кунимизнинг машҳур адабиётшуносларидан наим каримовнинг «чўлпон» асари босмадан чиқиб, китобхонлар қўлига тегди. бирдан айта қолай, китоб зийнати билан ҳам, мазмун-моҳияти билан ҳам ҳар қандай ўқув-чини мамнун қилади. бежирим, дид билан ишланган муқова, юқорида олислардаги қуёшнинг лоқайд ёғдуларига қўшилиб кетгувчи мовийлик (эҳтимол, ҳаёт уммонига ёйилган шаҳид боболаримиз қонидир), китоб юзига тўғри тўртбурчак ичига туширилган яшил маскан ва унинг ўртасидаги чўлпон ҳайкали (балки ватан келажаги ва бунда шоиримиз қадри) бу беназир истеъдод қисматига (тўғрироғи, тақцирига) ишора қилгандек. китобни қўлга олар экансиз, вужудингизни аллақандай бир иликдик чулғаб олади. чунки бу ном бугун ҳар бир узбек зиёлиси қалбида яшамоқца. гарчи унинг шуҳр...

DOCX format, 25.8 KB. To download "чўлпон ҳақида роман", click the Telegram button on the left.

Tags: чўлпон ҳақида роман DOCX Free download Telegram