кеча нинг композицион бутунлиги

DOC 155,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662751900.doc кеча нинг композицион бутунлиги кеча нинг композицион бутунлиги масаласига доир адабиётшунос м.қўшжонов чўлпон романини "ўтган кунлар", "меҳробдан чаён", "қутлуғ қон", "сароб", "диёнат", "юлдузли тунлар" каби романларга қиёслаш асосида унинг композицион жиùатдан "бироз тарқоқ асар"лигини таъкидлайди. олимнинг фикрича, қиёс учун олинган романларни "бадиият жиҳатидан бошқаларга сабоқ бўларли" қилган муҳим хусусият шуки, уларда "сюжетни бошқариб борадиган, адабиётшуносликда "бош" сûзи қўшиб айтиладиган қаҳрамон мавжуд. бу қаҳрамонлар юқорида зикр этилган асарларнинг барча қисмлари, катта-кичик барча образларини, манзараларни бир маъно атрофида жипслаштиради. таҳлил қилиб уларга баҳо беришда кўпроқ шу жипслашишга, бирликка эътибор қилинади. бу кўп ёзувчиларга хос санъатдир. бадииятнинг шу талаби нуқтаи назаридан "кеча ва кундуз"га назар ташлайдиган бўлсак, унда бироз бошқача манзарани кўрамиз. романнинг бошидан охиригача ҳамма қисмларни ва образларини бир-бирига боғлаб турган ягона образ ўрни анча заиф". аввало шуни айтиш керакки, м.қўшжонов фикрлари "кеча"нинг қиёс учун олинган романлар фонида алоҳида ажралиб туришини яна бир карра тасдиқлайди. бироқ олимнинг "кеча" композицион жиҳатдан тарқоқ …
2
он романининг сюжет-композицион қурилишига кўра "меҳробдан чаён"га яқинлигини айтганимизда ҳар икки романда ҳам драматик унсурлар салмоқдорлигини этиборда тутгандик. энди эса иккала роман қурилишидаги илгари айтилган фарқли жиҳатларга яна бир муҳим фарқни қўшиш лозимки, бу уларнинг эпик қамров кўлами билан боғлиқ фарқлардир. а.қодирий романи марказида асосан битта шахс драмаси (биз раъно драмаси, дейишдан тийиламиз, чунки у ихтиёрини анварга топширди: раъно драмаси анвар драмасининг ички унсурига айланиб кетди) ётади. илгари айтганимиздек романнинг 45-бобига қадар берилган тафсилоту кўринишлар асосий конфликт ( анвар ва муҳит зиддиятини ҳаракатга келтиришга, тасвирланажак воқеа-ҳодисаларнинг асосланишига хизмат қилади. айни шу нарса, маълумки, адабиётшунослигимизда "меҳробдан чаён"нинг бадиий камчилиги сифатида баҳоланади. хусусан, адабиётшунос а.раҳимов: "меҳробдан чаён" романидаги қаҳрамоннинг тарихини кенг кўламда беришга интилиш эса ёзувчини жиддий муваффақиятсизликка олиб келди. айни замонда, худди шу ўринлар романнинг бадиий жиҳатдан энг ночор саҳифалари ҳам бўлиб қолди", ( деб ёзади. албатта, романнинг бу ўринларида ҳам моҳир санъаткор қалами сезилиб туради. бироқ, айтиш керакки, мазкур ўринларни …
3
акбарали, мирёқуб) драмасини тўлақонли бадиий талқин қилишга интилади. hатижада романда ишланган тақдирлар ўз ҳолича мустақил қимматга эга бўлганлари ҳолда бир-бирларини тўлдиради, ўқувчи кўз ўнгида яхлит бутунлик – инқилоб арафасидаги туркистон ижтимоий воқелигини сувратлантиради. айтиш мумкинки, а.қодирий қаҳрамон драмаси воситасида шахс эрки масаласини бадиий тадқиқ этса, чўлпон қаҳрамонлар драмалари воситасида миллат тақдири, юртининг ижтимоий-тарихий тараққиёти масалаkарини бадиий тадқиқ этади. табиийки, бадиий ниятнинг ижроси чўлпоннинг битта марказий образ теграсида ўралашиб қолмаслигини тақозо қилади. демак, чўлпон романида ягона образ ўрни заифлиги, аввало, асар проблематикаси ва унинг жанр хусусияти(ижтимоий-психологик роман) билан изоҳланиши мумкин. шу ўринда масаланинг бошқа бир муҳим жиҳатига эътиборни тортгимиз келади. а.қодирий романларида қўйилган проблемани бадиий тадқиқ этиш, концепцияни ифодалаш учун марказга муаллиф идеалига мос қаҳрамонлар (отабек ва анвар) чиқарилади. худди шунга ўхшаш ҳолни ойбекнинг "қутлуғ қон" романида ҳам кузатишимиз мумкин. буларнинг акси ўлароқ, а.қаҳҳорнинг "сароб" романи марказига муаллиф идеалига зид қаҳрамон чиқарилади. яъни, а.қодирий билан ойбек қаҳрамонлари яшаган ижтимоий тузумни ғоявий-ҳиссий …
4
р, холос), зебини бу мақомга кўтаришга уриниш эса янглишдир. юқоридаги қиёс учун олинган романлар актуал мазмунни ифодалаш йўсини жиҳатидан-да жиддий фарқланадилар. хусусан, а.қодирий ўз романларида ўтмиш мавзусини қаламга олади-да замонаси учун актуал мазмунни метафорик йўсинда (масалан, юрт ўтмишидаги "қипчоқ-қорачопон" бўлиниши чоризм истибдодига кенг йўл очиб бергани тасвирланади, замонасидаги "оқ-қизил" бўлиниши истибдод умрини узайтириши мумкинлигидан башорат қилинади. зеро, адибнинг отабек авлодларидан бири шўро идораларида масъул ходимлигию иккинчисининг босмачилар орасида эканлигини хабар қилиши бежиз эмас, бу актуал мазмунга бир ишорадир.) ифодалайди. равшанки, а.қодирийдан фарқли ўлароқ, ойбек билан а.қаҳҳор концепцияларини ошкор ифодалаш имконига эга эдилар. илгариайтганимиздек, чўлпон қаламга олган мавзу асар ёзилган даврда бениҳоя актуаллашган, боз устига, у ифодаламоқчи бўлган концепция ойбек концепциясидан ўзгача (яъни, расмий нуқтаи назарга зид) эди. шунга кўра, чўлпон романида "объектив" тасвир манерасини танлайди: "кеча"да воқелик кўпроқ пластик жонлантирилади, романнинг драмага яқинлашиши кузатилади. маълумки, драмада дунё образи (объект) пластик жонлантирилгани ҳолда унинг яратувчиси (субъект) гавдаланмайди, ( субъект объектга сингдириб …
5
шадилар", ( деганида тўла ҳақдир. бироқ ҳурматли олимимиз буни эътироф этгани ҳолда "кеча"ни композицион жиҳатдан тарқоқ деб баҳолайдики, бу, бизнингча, мунаққид қарашларида ички зиддиятни келтириб чиқаради. шунга қарамасдан, м.кўшжонов мақола ниҳоясида "ўтган кунлар" типидаги асарлардан келиб чиқадиган маънони "катта харсанг"га менгзайди-да: "кеча ва кундуз"да эса адиб образ ва воқеалардан маъно харсанглари яратиб, уларни бир жойга йиғади ва йиғини китобхонда беқиёс ҳайрат ҳиссини уйғотадики, бу ҳайратнинг қудрати "ўтган кунлар"га нисбаттан пайдо бўла-диган ҳайратдан ҳеч ҳам кам эмас", ( деган муҳим ва, бизнингча, адолатли хулосага келади. бизнингча, м.қўшжоновнинг чўлпон романида образлар ва воқеаларни "маъно" бирлаштиради, деган фикрини ривожлантирсак, асарнинг ўзига хослиги янада ёрқинроқ намоён бўладиган кўринади. бунга жазм қиларканмиз, биз "ижтимоий ҳаёт тасвиридан келиб чиқаётган маъно"ни асар концепцияси деб оламиз. роман эпик ҳодиса бўлгани ҳолда ундаги биз учун энг муҳим жиҳатлардан бири субъектив ибтидо (яъни, асарда тасвирланган нарсанинг ўзигина эмас )дир десак, янглишмаган бўлиб чиқамиз. зеро, роман ижодкор томонидан кўрилган, идрок этилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кеча нинг композицион бутунлиги"

1662751900.doc кеча нинг композицион бутунлиги кеча нинг композицион бутунлиги масаласига доир адабиётшунос м.қўшжонов чўлпон романини "ўтган кунлар", "меҳробдан чаён", "қутлуғ қон", "сароб", "диёнат", "юлдузли тунлар" каби романларга қиёслаш асосида унинг композицион жиùатдан "бироз тарқоқ асар"лигини таъкидлайди. олимнинг фикрича, қиёс учун олинган романларни "бадиият жиҳатидан бошқаларга сабоқ бўларли" қилган муҳим хусусият шуки, уларда "сюжетни бошқариб борадиган, адабиётшуносликда "бош" сûзи қўшиб айтиладиган қаҳрамон мавжуд. бу қаҳрамонлар юқорида зикр этилган асарларнинг барча қисмлари, катта-кичик барча образларини, манзараларни бир маъно атрофида жипслаштиради. таҳлил қилиб уларга баҳо беришда кўпроқ шу жипслашишга, бирликка эътибор қилинади. бу кўп ёзувчиларга хос санъатдир. бади...

Формат DOC, 155,0 КБ. Чтобы скачать "кеча нинг композицион бутунлиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кеча нинг композицион бутунлиги DOC Бесплатная загрузка Telegram