ижтимоий муҳит ва характер руҳияти

DOC 205,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662752083.doc ижтимоий муҳит ва характер руҳияти ижтимоий муҳит ва характер руҳияти инсон характери, унинг руҳий ўзига хослиги кўп жиҳатдан у яшаётган муҳит шарт-шароитлари билан боғлиқдир. аксарият ёзувчиларни, н.г.чернишевский таъбири билан айтсак, «ижтимоий муносабатлар ва ҳаётий тўқнашувларнинг характерларга таъсири1» қизиқтириши бежиз эмас. аввалги бобда кўриб ўтганимиздек, мирёқуб образи талқинида ҳам чўлпон унинг муҳит таъсирида шаклланган хусусиятларига диққатни жалб қилган эди. лекин психологик таҳлилнинг типологик принципи мирёқуб образи талқинида ёдамчи восита эди холос, сабабки, адибни қаҳрамонини маънавий «қайта тирилиш»га олиб келган руҳий жараёнларнинг ўзи кўпроқ қизиқтирган. «кеча»да қатор персонажлар борки, улар «муайян муҳитда шаклланганлар, яшайдилар ва гўё у билан чатишиб кетганлар2». табиийки, уларнинг характер хусусиятларини, хатти-ҳаракатларининг руҳий асосларини англаш учун улар яшаётган муҳит шароитларни билиш тақозо қилинади. романдаги муҳит билан чатишиб кетган қаҳрамонлардан бири акбарали мингбошидир. асарни дастлаб ўқиганда акбарали образига юкланган салбий сифатлар — саводсизлик, жоҳиллик, манфаатпарастлик, тубанлик, дунё бехабарлик — бир одам учун кўплик қилаётгандай, адиб образнинг бадиий баркамоллигини мақсад …
2
алантирганми?» деган саволга жавоб беришимиз лозим. мазкур саволга жавоб бериш учун эса, аввало, бир нарсани аниқлаб олишга тўғри келади: чор ҳукумати маҳаллий амалдорлардан қай йўсин фойдаланган? маълумки, мустамлака туркистонда мингбоши, амин, элликбошилар сиёсий ҳокимиятдан четлатилган эдилар. шунга кўра, уларнинг гарданидаги вазифалар ҳам чегараланган, яъни: маҳкумларидаги ҳудудда майда-чуйда маъмурий-хўжалик ишлари билан шуғулланиш ва, асосийси, халқ орасида осойишталикни таъминлашдангина иборат бўлган. маҳаллий амалдорларни фақат ўз мақсадлари йўлида ишлатиш, улани сиёсатдан йироқ тутиш учун, табиийки, шунга мос одамларни танлаб қўйиш керак эди ва чор ҳукумати бунга асосан эришган. энди мулоҳаза қилайлик: қандай одам чор ҳукуматининг «дидига мос» амалдор бўла олади? амалдорнинг саводсиз бўлиши — унинг сиёсатдан йироқ бўлишига кафолатдай гап. архив ҳужжатлари кўздан кечирилса, аксарият амалдорларнинг саводсиз бўлгани, мингбоши маҳкамаларидан юборилган ҳисобот ва маълумотларга кўпинча «... саводсиз бўлгани учун илтимосига кўра имзо чекдим» деган изоҳ билан мусулмон ёки рус мирзалар қўл қўйганини кўриш мумкин. масалан, андижон уездининг ҳакан волости мингбошиси абдураҳмон қозоқбоев ва …
3
самовардай, ичидангина қайнаб турибди. бир тошади бу! ёмон тошади лекин. одамларнинг юзига қарасам, ўрус, мусулмон — ҳаммасининг кўзи бежо... «ютаман!» дейди. қимматчилик борган сари авж оляпти. шундай оқподшонинг хазинаси қоқланиб қолдимикан? оқподшо менинг гапимга кирса, юрт берса берардики, тезроқ яраш қилиб одамларни тинчитарди. аллақайлардаги юртларни деб ўз бошини қазога тутадими киши...» акбаралининг дунёни ларзага солган — жаҳон уруши ҳақида эндигина ўйлай бошлагани бир қарашда муболағадай, муаллиф бирмунча ошириб юбораётгандай туюлади. лекин бу ўринда ҳеч бир муболаға йўқ, чунки қаҳрамон, ҳар қандай сиёсатдан йироқ одам сингари, уруш воқеалари бевосита ўзига таъсир қила бошлагандагина у қаҳда ўйлайди. акбаралини ўйга толдирган нарса — қимматчиликдан «юртнинг самовардай қайнаб ётгани» — молию жонининг ташвиши, холос. эътибор берилса, унинг фикрлаш тарзида чор ҳукуматини қониқтирадиган жаҳатларни топиш қийин эмас. биринчидан, у жаҳон урушидан анча илгари бошланган чоризим инқирози ҳақида мутлақо тасаввурга эга эмас, ҳалиям «шундай оқподшо» дея оғзини тўлатиб гапирадики, унинг қудратига бешак ишонади. иккинчидан, у урушнинг …
4
ўртасида тарқатиш мутлақо зарурдир... маҳаллий халқ орасида душманларимиз — исломнинг зарарли асосларини тарғиб қилувчи эшонлар ва бошқа руҳонийларнинг ғояларини эмас, биз истаган ғояларни сингдириш учун яхши йўлга қўйилган газета керак...1»- деб жавоб берган эди. авваллари маҳаллий амалдорлар приставлар томонидан «туземная газета»га обуна қилдирилгани, кейинроқ эса пристав тавсия этган рўйхат асосида бепул(!) олганлари эътиборга олинса, чор ҳукумати кадрлар сиёсатини пухталик билан олиб борганига яна бир карра амин бўламиз. юрт бошида турган саводсиз амалдор, табиийки, юртнинг маърифатли бўлишидан манфаатдор эмас, чунки зўрлик ва жоҳиллик билан омиларнигина бошқариш мумкин. чўлпон шуни кўрсатмоқ учун ҳам акбаралининг газетада танқид қилинганидан жизғанаги чиқиб турган ҳолатни чизган кўринади. ўшанда мирёқубнинг «газетачини ҳар нарса қилишга» шай турган акбаралига қарата айтган гапи диққатга сазовар: «бу ҳукмингиздаги қора фуқоро билан бўладиган иш эмаски, чақиртириб келиб мирзабобога буюрсангизу ертўлага олиб тушиб қичиган ерини қашласа!.. газет ёзадиганлар закунчи бўлади... улар билан ярим пошшога ўхшаган одамлар олишмаса, анча-мунча амалдор бакор келмайди». акбарали қанча …
5
илганнинг «собиқ йигит», ҳозирда аввал мингбошиси, кейинги вақтда пахта иши бўйича савдо операцияларини авж олдириб юборган» тошматов эканлиги эди. бошлиқнинг айтишича, «тошматов феълининг беқарорлиги ва пахта савдоси бўйича операцияларда иштироки билан шундай ишларни келтириб чиқариши мумкинки, уларни ҳал қилиб бўлмай қолади1». хўш, тошматов номзоди уезд бошлиғини нима учун қониқтирмайди? шунинг учунки, тошматов, акбаралидан фарқ қилароқ, уддабуро одам. унинг уезд бошлиғи қаршилигига қарамй номзодини ўтказгани ҳам буни тасдиқлайди. уезд бошлиғи уни мингбошиликдан-да бекор қилишга ҳаракат қилаётгани эҳтимолдан ҳоли эмаски, буни билган номзод бошқа тарафдан қарши ҳаракат бошлагандир. тошматов типидаги тадбиркор, иқтисодий жиҳатдан мустақил иш юритишга қобил одамнинг бора-бора сиёсий ҳокимият томон интилиши табиий, чунки у фаолият майдонини кенгайтиришни, ҳаракатларида эркин бўлишни истайди. айтмоқчимизки, амалдорликка номзоднинг ўта бой ёхуд тадбиркор бўлиши чор маъмурлари мақсадларига мувофиқ эмас эди. улар аксар ҳолларда ўртамиёна бойларни амалга миндирар эдиларки, амалдорлик тайинланганларнинг асосий даромад манбаи бўлсин. бошқа йўл билан сармоясини оширишга ноқобил амалдор ўз амалининг ва амал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий муҳит ва характер руҳияти" haqida

1662752083.doc ижтимоий муҳит ва характер руҳияти ижтимоий муҳит ва характер руҳияти инсон характери, унинг руҳий ўзига хослиги кўп жиҳатдан у яшаётган муҳит шарт-шароитлари билан боғлиқдир. аксарият ёзувчиларни, н.г.чернишевский таъбири билан айтсак, «ижтимоий муносабатлар ва ҳаётий тўқнашувларнинг характерларга таъсири1» қизиқтириши бежиз эмас. аввалги бобда кўриб ўтганимиздек, мирёқуб образи талқинида ҳам чўлпон унинг муҳит таъсирида шаклланган хусусиятларига диққатни жалб қилган эди. лекин психологик таҳлилнинг типологик принципи мирёқуб образи талқинида ёдамчи восита эди холос, сабабки, адибни қаҳрамонини маънавий «қайта тирилиш»га олиб келган руҳий жараёнларнинг ўзи кўпроқ қизиқтирган. «кеча»да қатор персонажлар борки, улар «муайян муҳитда шаклланганлар, яшайдилар ва гўё у билан чати...

DOC format, 205,0 KB. "ижтимоий муҳит ва характер руҳияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.