абдурауф фитратнинг вадуд маҳмуд, абдураҳмон саъдий ва отажон ҳошим, сотти ҳусайнларнинг хх асрнинг биринчи ярмидаги адабий-танқидий жараёндаги фаолияти ва ўрни

DOC 179,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662754471.doc мавзу: абдурауф фитратнинг вадуд маҳмуд, абдураҳмон саъдий ва отажон ҳошим, сотти ҳусайнларнинг хх асрнинг биринчи ярмидаги адабий-танқидий жараёндаги фаолияти ва ўрни режа: 1.кириш. а.фитратнинг ҳаёт йўли ва адабий мероси ҳақида. 2.фитратнинг адабий-танқидий қарашларининг асосий тамойиллари ва йўналишлари ҳақида. 3.”адабиёт қоидалари” китобининг таҳлили. 4.фитрат яратган адабий портретлар таҳлили. 5.фитрат ижодининг ҳозирги кундаги ўрганилиши тарихи ва фитратшуносликнинг баъзи бир муаммоли масалалари хусусида. 6. а.чўлпоннинг адабий йўли ҳақида қисқача маълумот. 7.чўлпоннинг адабий-танқидий қарашларининг асосий хусусиятлари ҳақида 8.чўлпоннинг “адабиёт надур” китобининг таҳлили. 9.чўлпон ва жаҳон адабиёти масалалари. 10.чўлпон-театршунос танқидчи ва байналминал тадқиқотчи сифатидаги фаолияти ҳақида. 11.20-30-йиллар танқидчилигидаги асосий йўналишлар ҳақида. 12.а.саъдий танқидчилик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида. 13.вадуд маҳмуднинг танқидчилик фаолияти ҳақида. 14.отажон ҳошимнинг илмий-назарий ва танқидчилик қарашлари хусусида. 15.сотти ҳусайннинг адабий -танқидчилик йўли ҳамда унинг а.қодирий ижодига бўлган муносабатининг таҳлили. 16.хулоса. фитратнинг адабий-танқидий қарашлари хусусида(1886-1938). “фитрат” сўзи форсча бўлиб абдурауф абдурахим ўғлининг тахаллуси мазкур сўз табиий талант маъносини англатади. фитрат хх аср ўзбек …
2
иласида туғилган. бухоро, истамбул мадрасалари ва дорилфунунда ўқиган. у араб, форс, турк тилларини мукаммал билганлиги туфайли шарқнинг буюк алломалари ижодини яхши ўзлаштирган. адибнинг отаси савдо ишлари билан шуғулланган бўлиб, 1918 йилгача қашқарда туриб қолган. у асосан, онаси мустафо биби (бибижон) тарбиясида бўлиб, у туфайли бедил, навоий, фузулий, зебунисо, увайсий каби улкан шоирларнинг ғазалларидан хабардор бўлган. фитрат 1909 йили туркияга ўқишга бориб, 1913 йилгача истамбул дорилфунунида таҳсил кўрган. туркияда ташкил топган “бухоро таълими маорифи” уюшмасида фаоллик кўрсатган. унинг илк тўплами 1911 йилда “сайҳа” (“чорлов”) номи билан чоп этилган. “сайёҳи ҳинди”, “мунозара” каби асарлари ҳам шу йилларда туркияда нашр этилган. 1909-1913 йилларда туркия дорилфунунида ўқиётганида жадидчилик ғоялари билан танишиб, шу ғоялар билан суғорилган асарлар ёзган. у туркиядаги таҳсили даврида ўзига фитрат (зукко, доно, билимдон) деб тахаллус олган. 1913 йили ёзган «мунозара» номли асарида ўз халқини зулм ботқоқидан қутқариб, “нажот йўли”ни излаганлигини тасвирлайди. бу даврда оврўпа фани ва маданиятини тарғиб қилиш ҳам фитрат …
3
иллатпарвар ва ватанпарварлик позициясида туради. шоир “абулфайзхон”, “арслон”, “восъе қўзғолони”, “шайтоннинг тангрига исёни” каби драмаларини яратди. фитрат 1921-23 йилларда бухоро халқ жумҳуриятида маориф халқ нозири бўлиб хизмат қилган. 1923-24 йилларда эса фрунзечилар томонидан қувғин қилинган шоир масквадаги шарқ тиллари институтида илмий фаолият билан шуғулланган. фитратнинг ўзбек тили грамматикасига оид дарсликлари 1925-30 йилларда беш марта чоп этилган. унга ўзбек олимларидан биринчилардан бўлиб, профессор унвони берилган. 1991 йил 25 сентябрда фитратга ўзбек адабиётини ривожлантиришдаги хизматлари учун алишер навоий республика давлат мукофоти берилди. фитрат йирик олим, адабиётшунос сифатида “адабиёт қоидалари”, “эски ўзбек адабиёти намуналари”, “аруз ҳақида” каби илмий кузатувлари ўзбек адабиётшунослик фанининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. унинг умар хаём, фирдавсий, навоий, бедил ҳақидаги тадқиқотлари адабиётимиз тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат этади. фитрат 1917 йилда “ибтидоий мактабларнинг сўнг синф ўқувчилари учун” дарслик тайёрлаб,унда адабиётнинг энг умумий ва асосий жиҳатларини баён этди. унга навоий, бобур каби мумтоз шоирлар ижодидан тортиб, хх аср ўзбек адабиёти …
4
услуби ва замондошларининг шаҳодатларидан келиб чиқиб, бу асар фитрат қаламига мансуб эканини исботлаш мумкин.). рисолада навоий ижоди, инсон мавзуси борасидагина эмас, балки навоий ва тасаввуф, навоий ва бадиий ижод, шоирнинг санъаткорлиги хусусида ҳам чуқур кузатишлар мавжуд. фитратнинг масковдалик даврида улуғ шарқ мутафаккири ҳақида “бедил” бадиҳаси чоп қилинади. асарда муаллиф маънавий ҳаётимизда кенг тарқалган “бедилхонлик” тасвири баҳонасида улуғ шоирнинг фалсафаси, тасаввуфга муносабати, у ёзган асарларнинг таснифи, шоирона услубини ғоят нозиклик билан таҳлил этиб, чуқур хулосаларга келади. (1.фитрат. “ўқув. ибтидоий ўрта мактабларнинг сўнг синфлари учун”. боку, 1917. 2.фитрат. шеър ва шоирлик “иштирокиюн” 1919, 24, 25 июль, 1, 30 август. 3.инсоният ҳақида навоий қандай фикрда? “мусулмон иштирокиюн фирқаларининг ўлка бюроси ҳузуридаги нашриёт шўъбаси”. тошкент, 1919. бу ҳақда қаранг: ҳ.болтабоев. “мир алишер навоий фитрат талқинида” “ўзбек тили ва адабиёти”, 1992, 1-сон. 4.”фитрат, “бедил” (бир мажлисда). москва, миллат ишлари комиссарлиги қошидаги марказий “шарқ” нашриёти, 1923). бу китобда муаллиф баён қилган назарий умумлашмалар доираси билангина бедил …
5
шқаларга англатмоқ ҳамдир. фитрат бедил асарлари таҳлилида бунга эришган бўлса ҳам, энди ана шу шеърият масалаларини кенг миқёсга олиб чиқиш ва бадиий асар таҳлилига оид шахсий тажрибаларини ўз замони билан пайвандлаб, китоб шаклида умумлаштиришга журъат этди. адиб “адабиёт қоидалари”да кўпроқ мақсадни бадиий асарнинг таҳлилий жиҳатига қаратадики, китобнинг асосини ташкил этган бу масалани ҳам тақризчи ойбек яхши сезган: “китобдаги материаллар систематик тузилиб, адабиёт қоидалари тўғрисида маълумот берилган ҳам янги шоирларимизнинг парчалари билан чекланмасдан, ўртоқ фитрат навоий, бобур ... каби эски шоирларимиздан ҳам мисоллар олган ва дурустгина таҳлил этган”. “адабиёт қоидалари” муаллифнинг санъатга берган таърифи билан очилади. албатта, бу таъриф санъатга ижтимоий онг шаклларидан бири деб қараган маълум назарияни такрорламайди. чунки, фитрат санъатни бир ёқлама мафкуравий нигоҳ билан таҳлил этиш учун бой ва гўзал имкониятларини чеклаб қўйишини яхши тушунади. шунинг учун ҳам гарчи у масковдалик даврида материалистик дунёқарашга яқинлашган бўлса ҳам, масалага у санъатнинг келиб чиқиши нуқтаи назаридан, бугунги илмий ибора билан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "абдурауф фитратнинг вадуд маҳмуд, абдураҳмон саъдий ва отажон ҳошим, сотти ҳусайнларнинг хх асрнинг биринчи ярмидаги адабий-танқидий жараёндаги фаолияти ва ўрни"

1662754471.doc мавзу: абдурауф фитратнинг вадуд маҳмуд, абдураҳмон саъдий ва отажон ҳошим, сотти ҳусайнларнинг хх асрнинг биринчи ярмидаги адабий-танқидий жараёндаги фаолияти ва ўрни режа: 1.кириш. а.фитратнинг ҳаёт йўли ва адабий мероси ҳақида. 2.фитратнинг адабий-танқидий қарашларининг асосий тамойиллари ва йўналишлари ҳақида. 3.”адабиёт қоидалари” китобининг таҳлили. 4.фитрат яратган адабий портретлар таҳлили. 5.фитрат ижодининг ҳозирги кундаги ўрганилиши тарихи ва фитратшуносликнинг баъзи бир муаммоли масалалари хусусида. 6. а.чўлпоннинг адабий йўли ҳақида қисқача маълумот. 7.чўлпоннинг адабий-танқидий қарашларининг асосий хусусиятлари ҳақида 8.чўлпоннинг “адабиёт надур” китобининг таҳлили. 9.чўлпон ва жаҳон адабиёти масалалари. 10.чўлпон-театршунос танқидчи ва байналминал тадқиқотчи с...

Формат DOC, 179,0 КБ. Чтобы скачать "абдурауф фитратнинг вадуд маҳмуд, абдураҳмон саъдий ва отажон ҳошим, сотти ҳусайнларнинг хх асрнинг биринчи ярмидаги адабий-танқидий жараёндаги фаолияти ва ўрни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: абдурауф фитратнинг вадуд маҳму… DOC Бесплатная загрузка Telegram