муқимий ижодий фаолияти ва адабий муҳити

DOC 51.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662747054.doc муқимий ижодий фаолияти ва адабий муҳити режа: 1. муқимий ижодий меросининг ўрганилиши; 2. муқимийнинг болалик ва ўсмирлик йиллари; 3. муқимий толиби илм; 4. муқимий ижодининг бурилиш даври; 5. муқимий лирикаси; муқимий ҳаёт вақтидаёқ унинг ижодий фаолиятига бўлган турли муносабатлар, муқимий атрофидаги фикрлар кураши унинг вафотидан сўнг янада кучаяди, турли тарихий шароитларда турлича шаклда давом этади. чунки шоир муқимийнинг шеърлари сиёҳи қуримасдан ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиниб халқ орасига ёйилиб кетар эди. унинг асарларини ўз ичига олган қўлёзма баёзлар асосан хiхасрнинг 80 йилларининг бошларига тўғри келади. шулардан бири 1881 йилда китобат қилинган (ш.и.ф.№1307) баёз бўлиб, унда муқимийнинг «ўлмасун» радифли бир лирик шеъри киритилган. 1883 йилда китобат қилинган бошқа бир баёзда (ш.и.ф.№1821)муқимийнинг йигирмага яқин шеърлари жойлаштирилган. бундан кейин тузилган баёзлардан эса муқимий асарлари борган сайин кўпроқ учрайди. бу фактлар муқимийнинг 80-йиллар бошидаёқ, шоир сифатида кенг шуҳрат қозонганини кўрсатади. 1907 йилда, николай остроумов тошкентда «девони муқимий» номли тўплам нашр эттирди. тўпламининг охирига н. …
2
қилинди. бу ҳар икки тўпламда ҳам муқимий ижодий қиёфасини ёритишда остроумов нуқтаи назари давом эттирилган. муқимий ҳаёти ва ижодини ўрганиш масаласига тааллуқли бу фактлар шуни кўрсатадики, рус босқинчиларининг олимлари муқимий ижодини соҳталаштириб, бузиб ўзларини унинг ижодини хомийси қилиб кўрсатишга уринганликлари кўриниб туради. бу билан улар муқимийни ўз одамларига айлантирмоқчи ва унинг ҳалқ ўртасидаги обрўсидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлганликлари билиниб туради. уларнинг бундай қобиқ ниятларига қарши ўлароқ ўзбек ҳалқи айниқса тараққийпарвар зиёлилари муқимийни ўзининг севикли ва қадрдон шоири сифатида хурмат қилиб келди, унинг шеърларини кўз қорачиғидай асради, севиб ёдлади, энг яхши кўрган куйларига солиб, тараннум этди. (юбилейлар ҳақида, оғзаки). 1938 йилда республикамизда муқимийнинг вафотига 35 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган хотирлаш юбилей даврида шоир ҳаёти ва ижодини ўрганиш сохасида кескин бурилиш рўй берди. юбилейга тайёргарлик даврида муқимий асарларини тўплаш, ўрганиш, нашр этиш устида қизғин ва самарали иш олиб борилди, газета ва журналларда кўплаб мақолалар босилди. бу мақолалар ичида ғофур ғулом …
3
«муҳаммад амин муқимий» (1953 й), ҳ.зариповнинг «муҳаммад амин муқимий» (1955 й), ҳ.раззоқовнинг «муқимий ва завқий» (1955 й) номли китоблари ҳамда «муқимий ва фурқат» (1958 й) номли мақолалар тўплами, муқимий «танланган асарлар» ининг (1958 й) рус ва ўзбек тилларидаги нашри, муқимийнинг икки асарлар тўплами (1960) бунга яққол мисол бўла олади. 1970 йилда ғофур ғулом номидаги бадий адабиёт нашрётида «муқимий ҳаёти ва ижоди» номида биринчи мартаба монография нашр этилди. шубхасиз, бу асарлар ва шу каби бир қатор ишлар адабиётшунослигимизнинг кейинги даврларда эришган жиддий ютуқларидир. айни замонда хiх-хх асрлардаги адабий ҳаётимизни, бу даврда яшаб ижод этган йирик шоирлар фаоилятини шу жумладан атоқли шоир муқимий ҳаёти ва фаолиятини чуқур илмий асосда ўрганиш ҳамон ўзбек адабиётшунослигининг муҳим вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. муҳаммад аминхўжа 1850 йилда қўқон шаҳрида туғилган. унинг отаси мирзахўжа асли тошкентлик бўлиб, 1835-36 йилларда ўз отаси мирфозил билан қўқонга кўчиб келган. улар қўқондаги беквачча маҳалласидан ҳовли-жой қилиб, шу ерда ўрнашиб қолганлар. мирзахўжа қўқонда …
4
шоира нодирабегим бино қилган «моҳларойим» мадрасасида давом эттирган. муҳаммад аминхўжа илми толиблик йилларида ўзига муқимий (турғун) таҳаллусини олиб, шеър машқи билан шуғуллана бошлаган. муқимийнинг бир таърих жанрида ёзган шеъри борки, унда фикримизни тасдиқловчи маълумотлар бор. муқимий, тахминан, 1872-73 йилларда қўқон мадрасасини битиргач, ўқишини давом эттириш учун ўз даврининг илмий маркази ҳисобланган бухорога боради. муқимий бир неча йил давомида бухорода бўлиши унинг маънавий такомилида сезиларли из қолдирди. айниқса, шоирнинг форс–тожик тилинимукаммал ўрганиб, у тилда бадиий юксак шеърлар ёзишида бухоро муҳитининг таъсири кучли бўлди. муқимий қўқон ва бухоро мадрасаларида узоқ муддат давом этган ўқиш даврида ижодий иш билан шуғулланиб, талайгина шеърлар ёзган. муқимийнинг мадрасаларда ўқиш даври 1865 йиллардан 1876 йилларгача давом этади. узоқ муддат мадрасаларда риёзат чекиб илм ҳазиналарини эгаллаб, «хатми кутуб» қилган мулло, зўр чидам ва қаноат билан ўз истеъдодини камолотга эриштириш йўлида меҳнат қилган шоир, 1876 йилда бухородан қўқонга қайтиб келади. одатда, «бухорои шариф» да «хатми кутуб» қилган муллалар тантана …
5
уларни бошқача баҳолашга мажбур бўлди. шундай қилиб, муқимий ҳаётининг 1876 йилдан кейинги йилларини шоир бурилиш даври, янги ижодий нуқтаи назарга ўтиш даври, деб ҳисоблаш тўғри бўлади. бу даврда муқимий илгари, ўз фаолиятининг илк даврида йўл қўйган ёт адабиётнинг баъзи бир таъсирларидан қутилади ва мумтоз адабиётнинг энг яхши анъаналарини ўзига сингдириб олган етук шоир сифатида уни бойитиб, ривожлантириб боради. муқимий ер қурилиши махкамасидаги мирзаликни қандай сабаблар билан тарк этган бўлса, худди шундай сабаблар билан оқжар паромидаги паттачиликдан ҳам воз кечди. тирикчилик ишлари шу тақлидда муваффақиятсизликка учрагандан сўнг, 70-йилларнинг охирларида, муқимий бутун борлиғи билан ижодий ишга шўнғийди. муқимий лирикасининг асосини муҳаббат мавзуси ташкил этади. бу мавзу фақат мумтоз адабиётимиздагина эмас, балки жаҳон адабиётида ҳам жуда кўп ишланган ва унда қанчадан-қанча шоҳ асарлар яратилган. муқимий ўз лирикасида кенг маънодаги муҳаббатни оллоҳга бўлган ишқни, муҳаббат алангасида куйган инсонни куйлаган. бу инсон истаклари, армонлари, курашлари, кечинмалари, севинч ва аламлари шоир шеърларининг туб моҳиятини ташкил этади. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "муқимий ижодий фаолияти ва адабий муҳити"

1662747054.doc муқимий ижодий фаолияти ва адабий муҳити режа: 1. муқимий ижодий меросининг ўрганилиши; 2. муқимийнинг болалик ва ўсмирлик йиллари; 3. муқимий толиби илм; 4. муқимий ижодининг бурилиш даври; 5. муқимий лирикаси; муқимий ҳаёт вақтидаёқ унинг ижодий фаолиятига бўлган турли муносабатлар, муқимий атрофидаги фикрлар кураши унинг вафотидан сўнг янада кучаяди, турли тарихий шароитларда турлича шаклда давом этади. чунки шоир муқимийнинг шеърлари сиёҳи қуримасдан ҳофизлар томонидан қўшиқ қилиниб халқ орасига ёйилиб кетар эди. унинг асарларини ўз ичига олган қўлёзма баёзлар асосан хiхасрнинг 80 йилларининг бошларига тўғри келади. шулардан бири 1881 йилда китобат қилинган (ш.и.ф.№1307) баёз бўлиб, унда муқимийнинг «ўлмасун» радифли бир лирик шеъри киритилган. 1883 йилда китобат қилинга...

DOC format, 51.0 KB. To download "муқимий ижодий фаолияти ва адабий муҳити", click the Telegram button on the left.