фурқат ҳаёти, ижоди ва адабий мероси

DOC 55.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662586230.doc фурқат ҳаёти, ижоди ва адабий мероси режа: 1. фурқат асарларининг ўрганилиши; 2. фурқатнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. фурқат лирикаси; 4. фурқат – санъаткор шоир; 5. фурқат адабий меросининг аҳамияти. фурқат ўзбек демократик адабиётининг машҳур намоёндаларидан бири бўлиб, ўзбек миллий уйғониш даври адабиётида маърифатпарварлик йўналишининг энг жўшқин куйчиси сифатида ижод қилди. фурқатнинг адабиётимиз тарихидаги ўрни ва қиммати ҳам шу билан белгиланади. фурқат ижодига қизиқиш ва уни ўрганиш шоир ҳаёлигидаёқ бошлаган. бу ҳол фурқат асарларини тўплаш ва уларни нашр этишда кўринади. литографияда 1913 йилда «баёз маъ ҳажвиёт мавлоно муқимий маъ мавлоно фурқат» дан ташқари, шоир асарларининг талайгина қисми ўша давр вақтли матбуотида, яъни 1970 йилдан чиқа бошлаган «туркистон вилоятининг газетида» да шоирнинг кўплаб асарлари босилган. фурқат ижодини ўрганишга рус шарқшуноси академик а.самойлович ҳам қизиқиб петербургда чиқадиган «записки восточного отделения русского археологического обшества» тўпламининг 19-томида 1909 йили, «ўрта осиёдаги туркий адабиёт материаллари» сарлавҳали мақоласида фурқатнинг истамбулдан ёзган мактубнинг асл нусҳасини шоирнинг …
2
ттиради. бу ҳақда у ўзининг 1891 йили ёзган «саргузаштнома» сида батафсил тўхталган. зеҳнли зокиржон мадрасада ўқитиладиган билимларни тез ва осон ўзлаштиради, айниқса араб грамматикаси, мантиқ, фалсафа ва адабиётга оид билимларни иштиёқ билан ўрганади. кечалари ҳофиз, бедил, жомий, фузулий ва навоий асарларини ўқийди. бироқ зокиржоннинг мадрасадаги ўқиши узоққа чўзилмади. 1876 йили босқинчи хукмдорлар «жомъ» мадрасасини бекитдилар. зокиржон севимли машғулоти бадиий асар ўқишни мустақил давом эттиради. «фаркат» таҳаллуси билан шеърлар машқ қилиб туради. отасининг тижорат ишларига ёрдамлашади. 1878 йилда, янги марғилонга, тоғаси ёнига борди ва у ерда бир неча йил савдо ишлари билан банд бўлди. шоирнинг «саргузаштнома»да берган маълумотига кўра, у кўпгина ҳаётий ҳодисалар билан, жумладан «туркистон вилоятининг газети» билан шу ерда танишган экан. шоирнинг 80-йиллар бошларида қўқонга ота – онасининг олдига қайтади. уйланади. фарзандлик бўлади. қизғин ижодий иш билан банд бўлади. машҳур «чор дарвеш» қисасини форсчадан таржима қилади. шарқда машҳур бўлган дидактик сюжетлардан фойдаланиб «ҳаммоми ҳаёл», «нуҳ манзар» асарини ёзади. бу …
3
лка тарихи ва этнографияси хусусида кўп суҳбатлар қилади. айни пайтда «илм хосияти», «акт мажлиси хусусида», «нағма базми хусусида» ва уч бўлимдан иборат «виставка хусусида» туркум шеърларни, «суворов» маснавийси ва бошқа асарларини яратади ва улар «туркистон вилоятининг газети»да эълон қилинади. ўзи ҳам с.абдуғаффоров тавсияси билан «туркистон вилоятининг газети» таҳририятида таржимон вазифасида хизмат қилади. фурқат 1891 йил май ойида чет эл сафарига чиқиб, самарқанд, бухоро, когон орқали марв, ашхабод, боку, ботуми тарафи билан истамбулга келади. у ердан ноябр-декабр ойларида юнон мамлакати искандарияни ва мисрни кўриб, 1892 йил бошларида булғария ва грецияга борган, сентябрда эса бомбейга етиб борган. 1893 йилнинг 20 мартигача шу ерда яшайди. кейин кашмир орқали тибетга ўтади. сўнгра хужанд орқали ёркентга 1893 йил августида етиб боради ва ўша ерда умрининг охиригача яшайди. фурқат ёркентда раънохон исмли аёлга уйланиб, нозимжон, хакимжон, нодиржон исмли ўғиллари бўлган. фурқат ёркентда машҳур табиб бўлган. у 1909 йилнинг кузида вафот этади. уни ёркентнинг дангдар маҳалласидаги қабристонга …
4
фаттон кўзлари, икки хинду баччадурким, ёндошиб ё тортадур. фурқат лирикада ажойиб ўхшатишлар оргинал истиора, мажозлар ва ҳарактерли ташбиҳлар кўп учрайди. тили жонли, жозибали масалан «кашмирда» шеърида ажойиб мажоз ва истиоралар яратган: айтдим: «эй жон офати, зулфингга бўлмишман асир», айтдим: «бу савдони қўй, умринг ўтар занжирда!» «нуқта лаб устида бежодир»,-дедим, айди кулиб: «сахв қилмиши котиби қудрат, магар тақрирда». шоир ёр лабида хол борлигини англатмоқчи бўлиб, уни нуқтага ўхшатади. шунинг учун араб алифбосида «лаб» сўзининг ёзилишидан фойдаланиб, сўз ўйини ясайди. шоир ёрга хитобан «лаб» сўзида нуқта хол пастида бўлғучи эди, сенинг лабингда нуқтанинг лаби устида туриши бежодур, деб ҳазил қилади. ёр эса ўз жавобида ундан ҳам шўхроқ мавзуни ифода этади: вужудим яратилаётганда худо қилиб нуқтани юқорига қўйиб қўйган. фурқат маснавийлари – достонлари. бизгача фурқатнинг уч достони «сувора ҳақида» назми тақриз достони, тарихий биографик ҳарактерга эга бўлса, «юнон мулкида бир афсона» достони ярми афсонавий тусдаги саргузаштни баён қилувчи романтик достондир. «бир мажаро» достони …
5
н суворовнинг яна лашкарбоши қилиб тайинланиши, унинг бошчилигида рус аскарлари италияда алп тоғларида жанг қилиши, душманни енгиши ва тантана билан милан шаҳрига кириб келиши каби тарихий воқеалар достон мазмунини ташкил қилади. юнон мулкида бир афсона. маснавий йўлида ёзилган бу достон арузнинг хазаж бахрида ёзилган. достонда шоир чет элларга қилган ҳаётий даврида юнонистонда бир аёл оғзидан эшитган ҳикоясини назмда баён қилади. достоннинг бош қисмида юнонистон саёҳатидан олган таассуроти ҳақида қисқача тўхталган. аёл ҳикоясини баён этишга киришади. мени(нг) аслим эрур аҳли итолё, истиқоматгоҳим эрди шаҳри румо. аёл саргузаштлари ажойиб воқеаларини, эгзотик лавҳаларини ўз ичига олган ва романтик бўёқлар услубида баён қилган. қизнинг бетоб бўлиб, докторлар маслаҳати билан дарё лабида қаср бино қилишни ва бу қасрда қизнинг даволаниши: бу қизнинг саёҳатга чиқиши ва дарёга ғарқ бўлиши, унинг балиқчи тўрига илиниб қутқарилиши, қиз ҳушига келгандан кейин ўз асли насабини билдириши, балиқчининг қизни румога олиб келиб, унинг ўз ота-оналари билан таништириши достон воқеасининг асосий лавҳаларини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "фурқат ҳаёти, ижоди ва адабий мероси"

1662586230.doc фурқат ҳаёти, ижоди ва адабий мероси режа: 1. фурқат асарларининг ўрганилиши; 2. фурқатнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. фурқат лирикаси; 4. фурқат – санъаткор шоир; 5. фурқат адабий меросининг аҳамияти. фурқат ўзбек демократик адабиётининг машҳур намоёндаларидан бири бўлиб, ўзбек миллий уйғониш даври адабиётида маърифатпарварлик йўналишининг энг жўшқин куйчиси сифатида ижод қилди. фурқатнинг адабиётимиз тарихидаги ўрни ва қиммати ҳам шу билан белгиланади. фурқат ижодига қизиқиш ва уни ўрганиш шоир ҳаёлигидаёқ бошлаган. бу ҳол фурқат асарларини тўплаш ва уларни нашр этишда кўринади. литографияда 1913 йилда «баёз маъ ҳажвиёт мавлоно муқимий маъ мавлоно фурқат» дан ташқари, шоир асарларининг талайгина қисми ўша давр вақтли матбуотида, яъни 1970 йилдан чиқа бошлаган «туркистон ...

DOC format, 55.0 KB. To download "фурқат ҳаёти, ижоди ва адабий мероси", click the Telegram button on the left.