комил хоразмий ҳаёти ва ижоди реферат

DOC 71.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662751854.doc комил хоразмий ҳаёти ва ижоди режа: 1. к.хоразмий ижодининг ўрганилиши; 2. шоир яшаган давр ва адабий муҳит; 3. к.хоразмийнинг таржимаи ҳоли; 4. к.хоразмийнинг ижодий мероси. таянч тушунчалар. теократик тузум, хаттотлик санъати, девон тузиш тартиби, тошбосма ва қўлёзма китобат, мусаввирлик, оҳанг ва нота, шеърий ҳасби хол ёзишнинг сабаблари ижтимоий-ҳаётий муҳит ҳақида шеърий назмий фикр билдириш ва унинг омиллари ҳақида шарҳ. к.хоразмий ижодини унинг ўз замондошлари юқори баҳолаганлар. тарихчи олим ва шоир огаҳий комил хоразмий ижодининг аҳамияти тўғрисида сўзлаб, уни «фазл ва ҳунар аҳли орасида мумтоз» деб баҳолайди. чунончи огаҳийнинг «гулшани давлат» китобида к.хоразмий ҳақида шундай дейилади: «наврас фикр ва тоза табъшуародин, фазл ва ҳунар аҳли орасинда мумтоз паҳлавон ниёзким, фозиллар гуруҳи ичра тақаллуси комилдир». аҳмад табибий ҳам 1908 йилда тузган «мажмуатуш - шуаро» тазкирасида к.хоразмийга машҳур шоирлар қаторидан жой ажратган. к.хоразмийнинг бир қанча асарлари тошкентда «туркистон вилоятининг газети»да нашр этилган. шунингдек б.раҳмонов ва м.юсуф девозодаларнинг 1925 йилда москвада нашр этилган …
2
омил хоразмий» номли китобчасини нашр эттирди. шоирнинг «танланган асарлари» биринчи марта тошкентда 1961 йилда нашр этилган. марказий осиё хонликларида бўлгани каби хева хонлигида ҳам теократик идора усули жорий этилган эди. бу идора усулига кўра, дин сиёсий ҳокимият кучига эга бўлиб, дин аҳллари – шайҳлар, қозилар, эшонлар мамлакатни идора қилиш ишига бевосита иштирок этар эдилар. феодал идора усулининг энг қабиҳ кўринишларидан бўлган бу идора усули ҳукумронлик қилган мамлакатда халқ, бойлар ва дин аҳллари зулми остида аёвсиз эзилар эди. бу даврда тамагирлик, порахўрлик давлат сиёсатига айланиб қолган эди. ундан ташқари хонлик махкамаси томонидан жорий қилинган солиқларнинг тури 25га етган эди. чунончи, «беъор»-ариқ ва анҳорларни тозалатиш cолиғи; «солғут»- ер солиғи; «чопар пули»-солиқларни йиғиш бошланиши ҳақида хабар қилувчига бериладиган пул; «милтиқ солиғи»-яроқ-аслаҳа олиш учун йиғиладиган солиқ; «качу»-дамбаларини таъмирлаш пули; «отланиб»-хоннинг ови учун йиғиладиган пул; «туман пули»-амалдорлар учун йиғиладиган пул; «мушрифона»-ер ўлчовчи ва ҳосилни аниқловчи учун йиғиладиган пул; тутун пули, қаровул пули, тарози пули, улоқ …
3
а бўлган муҳим ижтимоий ғояларни илгари сурувчи илғор адабиёт бўлди. к.хоразмий ана шу адабиётнинг пешқадам намоёндаларидан бири бўлиб, хоразмдаги мураккаб тарихий вазиятда, тенг бўлмаган адабий жараёнлар кураши муҳитида яшаб ижод этди. к.хоразмий 1825 йили хива шахрида мударрис абдулла охунд оиласида туғилган. унинг исми ниёзмуҳаммад бўлиб, тахаллуслари – мусиқий асарларда “паҳлавонниёз”, тарихий асарларда “матниёз”, адабий асарларда эса комил хоразмий бўлган. к.хоразмий хивадаги мактаб ва мадрасаларда тахсил кўрган. илми-толиблик даврда отадан етим қолади. у мадраса тахсилини икки йилга тўхтатиб, она томонидан бобоси савдогар хўжаш макрам қўлида хизмат қилиб рўзғор тебратишда онасига ёрдам беради. сўнгра тахсилни давом эттириб муваффақиятли якунлайди. у мадраса дастурига мувофиқ араб ва форс тилларини мукаммал ўзлаштиради. к.хоразмийда санъат ва адабиётга бўлган ҳавас эрта уйғонган эди. илми толиблиги даврида шарқ мумтоз адабиёти билан танишуви унинг адабиёти ва санъатга бўлган хавасини кучайтириб юборди. улуғ алишер навоий назмиётини алоҳида муҳаббат билан мутаола қилди. унга эргашиб ўзи ҳам шоирлик ҳавасида шеър машқ қила …
4
а шухрат топган. к.хоразимий ўша давр маданий ҳаётида китоб тузиш ва тарқатишда муҳим роль ўйнаган хаттотликда кўп шогирдлар етиштирган устоз даражасига кўтарила олган эди. унинг тарбиясида –муҳаммад паноҳ, худойберган мухрхон, мухаммадшариф тарро, матёқуб харрот ва нихоят, шоир ўғли муҳаммад расулларни кўрсатиш мумкин. айни пайтда к.хоразимий петербург ва тошкентда рус мусиқий нотасини ўрганиб, ундан андоза олиб ўзбекча нота кашф қилди. уни «танбур нотаси» деб номлади. к.хоразимий бу янги системада куйларни ёзиб олиш учун халқ ўртасида энг машхур бўлган мусиқа асбобларидан бири танбурдан фойдаланган. к.хоразмий бу нотада «рост» мақомининг бош қисмини ёзиб улгурган. шоирдан кейин унинг ўғли муҳаммад расул отаси бошлаган ишини давом эттиририб, хива «шашмақом» ининг ҳаммасини шу нотада ёзиб олган эди. бу мақом ноталари икки катта китобдан иборат бўлиб, бизгача сақланган. у бастакор сифатида куйлар ҳам яратган. унинг «рост» мақомига боғлаб яратган куйларидан «мураббаи комил» ва «пешрави феруз» куйларининг нотаси бизгача етиб келган. шундай қилиб к.хоразмий шоир сифатида адабиётимиз тарихида …
5
йилда хива литографиясида босилган. бу девон 204 бетдан иборат бўлиб, 1773 байтни ўз ичига олади. шоир девонининг иккинчи нашри ҳам шу хива литографиясида 1895 йилда босилган.бу девон ҳам шоир ёзган ҳамма шеърларни ўз ичига олмаган бўлса ҳам, олдинги нашрига нисбатан анча тўлиқдир. девоннинг иккинчи нашри 232 бетдан иборат бўлиб, 2850 байтдан иборатдир. к.хоразмий девонининг учинчи нашриэса тошкентда, шоир вафотидан сўнг 1909 йилда босилган. «девони мавлоно комил маъ таворихи шоҳони хоразм» деб аталган бу китоб, афтидан, комил хоразмий асарларини тўплаш ва нашр этиш мақсадида тузилмаган бўлса керак. бу девонга шоир асарларининг маълум қисмигина – 2399 байти киритилган. шундай қилиб, шоирнинг ҳаётлигида хивада нашр қилинган иккала девон ҳам, тошкентда нашр қилинган учинчи девон ҳам комил хоразмий асарларининг тўлиқ тўплами эмас. комил хоразмий асарларини ўз ичига тўла олган девонлар бизгача қўл ёзма ҳолда етиб келган. улар ўз.р.ф.а. шарқшунослик институти ҳазинасида сақланаётган девонлардир. бу девонларнинг биринчиси ўзининг тўлалиги билан ажралиб туради. у 280 бетдан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "комил хоразмий ҳаёти ва ижоди реферат"

1662751854.doc комил хоразмий ҳаёти ва ижоди режа: 1. к.хоразмий ижодининг ўрганилиши; 2. шоир яшаган давр ва адабий муҳит; 3. к.хоразмийнинг таржимаи ҳоли; 4. к.хоразмийнинг ижодий мероси. таянч тушунчалар. теократик тузум, хаттотлик санъати, девон тузиш тартиби, тошбосма ва қўлёзма китобат, мусаввирлик, оҳанг ва нота, шеърий ҳасби хол ёзишнинг сабаблари ижтимоий-ҳаётий муҳит ҳақида шеърий назмий фикр билдириш ва унинг омиллари ҳақида шарҳ. к.хоразмий ижодини унинг ўз замондошлари юқори баҳолаганлар. тарихчи олим ва шоир огаҳий комил хоразмий ижодининг аҳамияти тўғрисида сўзлаб, уни «фазл ва ҳунар аҳли орасида мумтоз» деб баҳолайди. чунончи огаҳийнинг «гулшани давлат» китобида к.хоразмий ҳақида шундай дейилади: «наврас фикр ва тоза табъшуародин, фазл ва ҳунар аҳли орасинда мумтоз паҳлавон...

DOC format, 71.5 KB. To download "комил хоразмий ҳаёти ва ижоди реферат", click the Telegram button on the left.