хоразм адабий мактаби намоёндалари

DOC 46,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402828529_43061.doc мавзу: хоразм адабий мактаби намоёндалари www.arxiv.uz хоразм адабий мактаби намоёндалари режа: 1. комил хоразмийнинг ҳаёт йўли 2. комил хоразмий давлат арбоби 3. комил хоразмийнинг поэтик мероси 4. комил хоразмий – маърифатпарвар шоир 5. комил хоразмининг мусиқий мероси 6. комил хоразмий – таржимон 7. комил хоразмий ижодининг ўзбек адабиётида тутган ўрни адабиётлар 1. и.каримов. ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. тошкент, 1994 2. ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб, т., 2000 3. и.гаспринский. раҳбари муаллимин ёки муаллимларга йўлдош. симферополь, 1898. 4. б.қосимов. миллий уйғониш: жасорат, маърифат ва фидоийлик. тошкент, 2000 5. б.қосимов ва бошқалар. миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. тошкент, 2004 комил – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. хих аср манбаларининг аксариятида, жусладан, огаҳийнинг “гулшани давлат”, муҳаммад юсуф баёнийнинг “шажараи хоразмшоҳий”, аҳмад табибийнинг “мажмуатуш-шуаро” каби асарларида комилнинг оташзабон шоир ва тадбиркор давлат арбоби сифатида фаолияти юқори баҳоланган. …
2
и ва уста мергани қораболоқ номли саркардага ҳеч ким бас кела олмай турган танг бир вазиятда комил ўз қудрати, жасорати ва тадбиркорлиги билан енгиб, орқага қайтишга мажбур қилади ва матмурод девонбегининг марҳаматига сазовор бўлади. комил дастлаб эски мактабда, сўнгра хива мадрасаларидан бирида таълим олади. отаси вафотидан сўнг иқтисодий танглик важидан ўқишни бирмунча вақтга кечиктириб, совдогар бобоси хўжаш маҳрам хизматида қойим туради ва кейинроқ унинг моддий ёрдами билан таҳсилни ниҳоясига етказади. талабалик давридаёқ шеърлари эл назарига тушади. натижада уни хива хони сайид муҳаммадхон саройига, мирзалик лавозимига таклиф қилади. муҳаммад раҳимхони соний ҳукмфармонлиги даврида эса комил тез орада мирзабошилик лавозимига тайинланади. 1873 йили баҳорда руслар хивани эгаллаган, хон пойтахтни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. эркинликни бутунлай беришдан кўра. ярим-ёрти сақлаб туриш маъқул тоаилди. натижада, 1873 йилнинг 12 августида хива яқинидаги гандимиён қишлоғида русия билан хива хонлиги ўртасида шартнома тузилди. бу шартнома тарихда “гандимиён шартномаси” номи билан кирди. унга кўра, хива хонлиги ўша санадан …
3
лқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, асрлар бўйи сақланиб қоладиган ноёб қурилишларни амалга ошириш учун муайён имкониятлар вужудга келди. авваллари хонликда умуман бўлмаган янгича мактаблар, шифохоналар, суратхона, босмахона сингари маънавият ўчоқлари пайдо бўлди. комил замонасидаёқ шоир сифатида катта эътибор ва эътирофга сазовор бўлган. масалан, таниқли шоир рожий уни ўзига устоз билади, номини огаҳий билан ёнма-ён қўяди: сўз камолидин рожий огоҳ эрса тонг йўқким, бор аниси дамзоси огаҳий била комил. комил хоразмий ўз шеърларини тўплаб, девон қилган. хих асрнинг охири хх аср бошида тузилган бир қатор баёз (тўплам, антология)ларда ҳам шеърлари учрайди. девони шоир ҳаётлигидаёқ нашр қилинган. биринчи нашри 1880-1881 йилларга тўғри келади. хивада тошбосмада (литография) босилган эди. иккинчи марта яна хивада 1895 йилда босилди. бу нашр олдингига нисбатан тўлароқ. китоб учинчи маротаба 1909 йилда тошкентда нашр этилган. айрим шеърлари “туркистон вилоятининг газети”да босилган. учала нашр ҳам комил шеърларини тўла қамраб олмайди. хива хонлиги ҳаётида русия босқини муносабати билан рўй берган воқеалар бадиий ижодда, …
4
о этган бал рақсларини томоша қилиш натижасида яратилган “ики шўх” радифли ғазалнинг шоир асарлари нашрига кирмаган муаллиф дастхати асосидаги матни қуйидагича: солурди ғамза хадангин камона ул ики шўх, мани ул ўқға қилурлар нишона ул ики шўх. ҳам ики гул киби бир шохдан очилмишлар, қилур навосини ҳам булбулона ул ики шўх. эшитса бандаси бўлғуси зуҳроу яна баҳром, рубобу чанг ила тузса тарона ул ики шўх. боқиб жамолиға юз тил била фиғон айлар, етурса илкини фартапиёна у ики шўх. қилурди нола ариқдин ики юз бўлиб гулфом, кўзимдин айлади қон ёш равона ул ики шўх. қучоқлашиб бўладур бир-бирига жуфт андоқ, ки тоқупўсти ирамға дугона ул ики шўх. агарчи ҳуснда маъшуқи аҳли оамдур, валек нола қилур ошиқона ул ики шўх. парилар эрдимукин, учдилар кўзирдин ё, фаришта эрдиму чархи ошёна ул ики шўх. бириси комил бидилғадур басе матлуб, агарчи хўплар ичра ягона ул ики шўх. шарқда девон тузиш маълум анъанага эга эди. жумладан шеърлар дастлаб …
5
буюк хонанда комилжон отаниёзовдан бошлаб юзларча ҳофизларнинг энг севимли хонишларидан бири комил қаламига мансуб “кимни севар ёрисан” номли шўхшанг қўшиқдир. “мураббаи комил”, “пешрави комил” каби куйлар унинг ижодига мансуб. у қадим анъанавий куйларимизни, шу жумладан, хоразм мусиқасини ёзиб олиш, яъни нотага кўчириш иштиёқи пайдо бўлган. бунинг учун энг машҳур соз (асбоб)лардан танбурни танлаган. шу сабабли у халқ орасида “танбур нотаси” номи билан шуҳрат топди. афсуски, комил хоразмий бу ишни охирига етказа олмади. биргина “рост” мақомининг бошланиш қисмини ёзиб улгурди. унинг бу борадаги ишларини “мирзо” тахаллуси билан шеърлар ёзган муҳаммад расул давом эттирди. хоразм “шашмақом”ини ҳаммасини нотага кўчирди. комил яратган “танбур нотаси” икки катта китобдан иборат бўлиб, ҳозирда абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланмоқда. комил хоразмий таржима мактабининг истеъдодли вакилларидан бири эди. хвиии аср форс адабиёти намуналарида “маҳбубул-қулуб” (“кўнгулларнинг севгани”) ва “латойифут-тавойиф” (“турли тоифаларнинг латифалари”) (хви) асарларини ўзбекчалаштирди. комил хоразмий 72 ёшида, 1897 йили вафто этади. комил ижоди …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хоразм адабий мактаби намоёндалари"

1402828529_43061.doc мавзу: хоразм адабий мактаби намоёндалари www.arxiv.uz хоразм адабий мактаби намоёндалари режа: 1. комил хоразмийнинг ҳаёт йўли 2. комил хоразмий давлат арбоби 3. комил хоразмийнинг поэтик мероси 4. комил хоразмий – маърифатпарвар шоир 5. комил хоразмининг мусиқий мероси 6. комил хоразмий – таржимон 7. комил хоразмий ижодининг ўзбек адабиётида тутган ўрни адабиётлар 1. и.каримов. ҳалоллик ва фидоийлик фаолиятимизнинг асосий мезони бўлсин. тошкент, 1994 2. ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб, т., 2000 3. и.гаспринский. раҳбари муаллимин ёки муаллимларга йўлдош. симферополь, 1898. 4. б.қосимов. миллий уйғониш: жасорат, маърифат ва фидоийлик. тошкент, 2000 5. б.қосимов ва бошқалар. миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. тошкент, 2004 комил – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашу...

Формат DOC, 46,0 КБ. Чтобы скачать "хоразм адабий мактаби намоёндалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хоразм адабий мактаби намоёндал… DOC Бесплатная загрузка Telegram