аҳмад табибий ҳаёти ва ижоди (1869-1911 йил)

DOC 75.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662753187.doc аҳмад табибий ҳаёти ва (1869-1911 йил) аҳмад табибий ҳаёти ва ижоди (1869-1911 йил) режа: 1. аҳмад табибий ижодига муносабат масаласи. 2. табибийнинг ҳаёт йўли. 3. табибий – тазкиранавис. 4. табибий лирикаси. 5. «вомиқ ва узро» достони. 6. табибийнинг хоразм адабий муҳитида тутган ўрни. табибийдек сермаҳсул ижодкорнинг ижодига бўлган эътибор ўз давридан бошланган. замондоши муҳаммад юсуф баёнийнинг “шажараи хоразмшоҳий” асарида, рус туркшуноси а.н.самайловичнинг тадқиқотларида1 аҳмад табибий шахси ва ижодига оид маълумотлар бор. муҳаммадамин ўғли ҳасан муродқори лаффасийнинг “хива шоир ва адабиётчиларининг таржимаи ҳоллари” номли тазкираси эса шоирнинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ кўп қизиқарли маълумот ва лавҳаларнинг мавжудлиги билан диққатга сазовордир. шоир ҳаёти ва ижодини илмий жиҳатдан ўрганиш 1945 йилдан бошланди. бу йилда тузилган о.шарафиддиновнинг “ўзбек адабиёти тарихи хрестоматияси” ва раҳмат мажидийнинг “ўзбек адабиёти” китобида шоир ҳақида қисқача маълумот ва шеърларидан парчалар берилган. кейинчалик м.юнусов2, в.мирзаев3, ғ.каримов4, ю.юнусов5нинг китобларида ҳам табибийнинг адабий фаолиятига оид маълумотлар берилган. умуман, хоразм адабий муҳити билан …
2
лмига жуда қизиққанлигидан замонасининг машҳур табиби, шоир баёнийнинг акаси яхшимуродбек ҳузурида узоқ вақт ишлаб, ундан илм ўрганди. халқ ўртасида шуҳрати ортиб борди. лаффасийнинг таърифича, “аҳмад паст бўйли, очиқ юзли, ширин тилли, нозик табиат, хушмуомала бир киши эди”. кўпинча аваз билан бирга бўлар эди. у шахматга ғоят уста, бундан ташқари, музика санъатини ҳам яхши эгаллаган эди. муҳаммад раҳим ii аҳмадни саройга таклиф қилади. хоразм адабий муҳитига раҳнамолик қилаётган муҳаммад раҳимхон соний – ферузни аҳмад табибийга бўлган эътибори кучаяди ва уни саройга таклиф қилиш воқеаси ҳам ғайри табиий рўй беради. маълумки, феруз ҳар жума кунини адабиёт, шеърият куни қилиб белгилаган. шу кунда у ҳамма назм аҳлини йиғиб адабий мушоира ўтказар ва истеъдодларни рағбатлантирар эди. шундай давралардан бирида давра аҳлларидан бири «фалон жойда али исмли бир табибнинг аҳмад деган навқирон ўғли бор. у ҳам шеърият шинавандаси, ҳатто дурустгина байтлар битмиш» деб қолади. шу заҳотиёқ феруз уни саройга чақиртиради. қарасаки, энди мўйлаблари сабза урган, …
3
бибий ўз даврининг ўқимишли, тараққийпарвар, фозил кишиларидан бўлганлигини кўрсатади. 1908 йилда рус олими а.н.самайлович хивага қилган илмий саёҳатида табибий билан кўришиб, у билан суҳбатда бўлади ва табибий ҳақида дастлабки ёзма маълумотни берар экан, уни маърифатпарварлигини эътироф этади. ўз замонасининг талантли шоири, маданий-адабий ҳаёт тарафдори табибий умрининг охирги йилларида беором ҳаёт кечирди. лаффасий ўз тазкирасида “ферузнинг вафотидан кейин ҳеч бир фузало амалдор ва сипоҳийлар билан алоқа қилмаган”лигини айтади ва унинг вафоти йиллари ҳақида шундай маълумотлар беради: “аҳмаджон табибий феруз - мухаммад раҳимхон вафотидан кейин анча муддатлар ўтмасдан жигар хасталигига мубтало бўлиб. . . қирқ икки ёшида, 1328 ҳижрий, 1910 йил октябр ойинда. . . фалаки золим жафокордин шиквалар қилиб, кўнгул мақсудиға етиша олмасдан бил дунёдин кўз юмиб, охират сафари қилиб жаннат бўстонида манзил қиладур”. демак, шоир табибий 1910 йилда 42 ёшида ўз юртида вафот этган. биз табибийнинг катта адабий меросига эгамиз. табибий ўз назми билан назм аҳли ва халқ эътиборини қозонди. …
4
и йилларини оддий халқ қаторида қийинчилик билан ўтказди. қатор шарқ шоирлари сингари табибий ҳам фалакдан норози бўлади. уни жуда кўп масалаларда айблайди, хусусан, табибийнинг фалакка берган таърифини ўқиймиз : фалак золики андоқ бордурур бир турфа айёра ки, ҳар ким жуфт анга бўлса, қилур албатта аввора дейди. фалак кўҳна бўлганлиги учун уни зол дейишади. аммо табибий зол (кампир) дейиш билан унинг нафақат кўҳна ва қарилиги, балки унинг халқ қисса ва эртакларида учрайдиган маккор ва жодугар кампирлар сингари эканлигини ҳам таъкидламоқчи бўладилар. ғазалда маккор фалакнинг қатор салбий хусусиятлари очилиб боради. у раҳмсиз, бешавқат, жаллод, чунки яхши-ёмон демасдан, аямасдан ҳамманинг бўйнига қилич солади. шоҳни ҳам, гадони ҳам аяб ўтирмайди: демак, яхши-ёмон токим гадоу шоҳ, чегарда энг бу янглиғ кўрмади ҳеч кимса жаллоди ситам қора. шоир ўзи ёмон кўрган салбий характерда таърифлаши лозим бўлган фалакни қоралаш учун энг оҳорли белги ва сифатларни топади. халқимизда азалдан ёмон одамнинг юзи қора дейиш, ёмонларнинг юзига қора суртиш, …
5
” тил билан сўзловчиларни дўст-ёрлари ҳам, худо ҳам ёқтирмаслигини ҳам қуйидаги шаклда баён этади: ҳақойиш кўнглига аччиқ сўзинг нишин еткурмаким, қабули марҳам этмас ҳеч бир важҳ ила бу ёра. шоирнинг бошқа бир қатор ғазаллари ҳам тарбиявий характердадир. аввалги ғазалнинг асосий ғояси бошқа бир ғазалда мантиқан давом эттирилади. дилозорлик табибийнинг наздида энг ёмон иллатлардан биридир. шоир дилозорни одам дегиси келмайди. чунки улар энг муқаддас даргоҳ – одамнинг, мўминнинг қалбига озор беради: агар одам эрсанг оғритма одам кўнглини зинҳор, ки аҳли маърифат наздида каъба қалби мўминдур. табибий лирикасида ёр жамоли ошиқ изтироби, ҳижрон азоби, гоҳо умид ва висол онлари каби туйғулар умумлашмаси анъанавий ҳолда ифодаланади. у мумтоз шоирларимиз жомий, навоий, бедил, фузулий кабиларнинг ижодидан илҳомланади, уларга эргашиб ғазаллар ёзади. чунончи, навоийнинг эй насими субҳ аҳволим дилоромимға айт, зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимға айт байти билан бошланувчи ғазалининг вазни, қофияси, радифи ва умумий руҳиятига монанд ҳамоҳанг мисралар битади: эй сабо, жону дилим …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "аҳмад табибий ҳаёти ва ижоди (1869-1911 йил)"

1662753187.doc аҳмад табибий ҳаёти ва (1869-1911 йил) аҳмад табибий ҳаёти ва ижоди (1869-1911 йил) режа: 1. аҳмад табибий ижодига муносабат масаласи. 2. табибийнинг ҳаёт йўли. 3. табибий – тазкиранавис. 4. табибий лирикаси. 5. «вомиқ ва узро» достони. 6. табибийнинг хоразм адабий муҳитида тутган ўрни. табибийдек сермаҳсул ижодкорнинг ижодига бўлган эътибор ўз давридан бошланган. замондоши муҳаммад юсуф баёнийнинг “шажараи хоразмшоҳий” асарида, рус туркшуноси а.н.самайловичнинг тадқиқотларида1 аҳмад табибий шахси ва ижодига оид маълумотлар бор. муҳаммадамин ўғли ҳасан муродқори лаффасийнинг “хива шоир ва адабиётчиларининг таржимаи ҳоллари” номли тазкираси эса шоирнинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ кўп қизиқарли маълумот ва лавҳаларнинг мавжудлиги билан диққатга сазовордир. шоир ҳаёти ва ижодин...

DOC format, 75.5 KB. To download "аҳмад табибий ҳаёти ва ижоди (1869-1911 йил)", click the Telegram button on the left.