чўлпон ижоди

DOC 58,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662586478.doc чўлпон ижоди р е ж а 1. чўлпон – янги ўзбек лирикасининг асосчиси. 2. чўлпоннинг таржимаи ҳоли. 3. чўлпон ижодий эволюциясининг асосий босқичлари. 4. чўлпоннинг маърифатпарварлик руҳидаги асарлари. 5. чўлпон ижодий йўлининг етуклик босқичи. 6. чўлпон лирикаси. 7. чўлпон драмалари. 8. танқид ва адабиётшуносликда чўлпон ижодининг ўрганилиши. абдулҳамид сулаймон ўғли чўлпон хх аср шеъриятининг йирик вакили, ўзбек насри, драматургияси, танқидчилигига катта ҳисса қўшган мутафаккирдир. “чўлпон”, “қаландар”, “мирзақаландар”, “андижонлик” каби тахаллуслар билан ижод қилган. абдулҳамид сулаймон 1897 йилда андижонда қатортерак маҳалласида туғилган. унинг онаси уй бекаси бўлган, отаси сулаймонқул мулла муҳаммад юнус ўғли деҳқончилик, ҳунармандчилик, баззозлик билан шуғулланган. чўлпоннинг отаси замонасининг пешқадам зиёлиларидан бўлган, “расво” тахаллуси билан ғазаллар ёзган. абдулҳамид аввал эски мактабда ўқийди, яхшилаб хат-саводини чиқаргач, андижон ва тошкент мадрасаларида таҳсил кўради, араб, форс, турк тилларини мукаммал эгаллайди. у ёшлигидаёқ шарқ адабиётини шу қадар севиб қоладики, бутун умри давомида фирдавсий, ҳофиз, саъдий, умар ҳайём, румий, навоий, тавфиқ фикрат, номиқ …
2
н. “адабиёт надур?” деган мақоласида чўлпон адабиёт баҳонасида туркистоннинг истиқболи ҳақида қайғуради, халқнинг келажагини таъминлайдиган омиллар тўғрисида мулоҳаза юритади. у ёзади: “ҳеч тўхтамасдан ҳаракат қилиб турган вужудимизга сув, ҳаво нақадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қаро кирлар ила хираланган руҳимиз учун шул қадар адабиёт керакдир. адабиёт яшаса миллат яшар...” бу мулоҳазалар бугун ҳам ўз қимматини йўқотган эмас. “доктор муҳаммадиёр” ҳикояси хх аср бошларидаги ўзбек маърифатчилик адабиётида ўзига хос ўрин тутади. у бадиий жиҳатдан заифроқ, тасвир ўрнига баёнчилик устун, қаҳрамонлар жонли характер касб этмаган. аммо шунга қарамай, адибнинг туркистон тақдири ҳақида куйиб-ёниб ўйлаши, халқни жаҳолат ботқоғидан, нодонлик исканжасидан қутқарувчи самарали омилларни излаши аниқ сезилиб туради. кейинчалик чўлпон ўш ҳақидаги сафарномасини ёзади. шундан кейин секин-секин шеъриятга қўл ура бошлайди. унинг биринчи шеъри “туркистонлик қариндошларимизга” (1914 йил, “садои туркистон” газетасида), “туркистон саломи” (“ҳуррият” газетасида) чиққан. чўлпоннинг 1913-17 йиллардаги ижодини биринчи босқич деб олсак, шоир бу босқичда чинакам муваффақиятга эриша олди дейиш қийин. …
3
йўқ эди, десак муболаға бўлмас. шеърият сирларини эгаллашда, маҳорат пиллапояларидан кўтарилишда чўлпон лирикаси чинакам дорилфунун бўлди. унинг ҳар бир шеърида мустамлакачиликка қарши исён сезилиб турарди. ҳар бир асаридаги ўзгаришларда бадиий юксаклик кўринарди. чўлпон лирика соҳасида 20-йилларда энг буюк шоир даражасига кўтарилди. 20-йилларнинг охирида чўлпон ижодий йўлининг иккинчи босқичи тугайди. 30-йилларга келиб чўлпон лирикасида орқага қараб силжиш кўринади. у замонасозлик руҳида ёза бошлайди. илгаригидек ёниб-куйиб ёзолмайди. бу билан унинг ижодининг учинчи босқичи бошланади. чўлпон ҳаётининг фожиаларга, драмалар, ҳақоратларга, хўрликларга тўла йиллари бошланди. у қанд касалига мубтало бўлди. унинг асарларини босмай қўйишди. лекин шоирнинг ирода кучига қойил қолиш керак, ана шундай даҳшатли муҳитда ижод қилишдан тўхтамади. бир қатор йирик асарларни, шу жумладан, шекспирнинг “ ҳамлет”ини маҳорат билан таржима қилди, роман ёзди. шеърлар ижод қилди. 1935-37 йиллар мобайнида “кеча ва кундуз” романи, “соз” тўплами босмадан чиққанини ва “жўр” тўплами тайёрланганини айтиш мумкин. “кеча ва кундуз” романида маърифатпарварлик, жадидчилик ва хотин-қизлар озодлиги ғоялари ниҳоятда …
4
магани учун бутунлай оқланди. 1958 йил ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси чўлпоннинг адабий меросини ўрганувчи комиссия тузди. чўлпонни адабиётга қайтариш учун яна 30 йил керак бўлди. энг муҳими шундаки, оғир қатағонларга қарамасдан халқ чўлпонни унутмаган экан. а д а б и ё т л а р 1. яна олдим созимни. т., ғафур ғулом номидаги нашриёт. 1991. 2. асарлар. уч жилдлик. т., ғафур ғулом номидаги нашриёт. i, ii жилдлар. 1994-95. 1. шарафиддинов о. чўлпон. т., “чўлпон”, 1991. 2. шарафиддинов о. чўлпонни англаш. т., “ёзувчи”, 1994. 3. каримов н. чўлпон. т., “фан”, 1991. 4. чўлпоннинг бадиий олами. т., “фан”, 1994. 5. www.ozbekadabiyoti.com 6. www.ziyonet.uz
5
чўлпон ижоди - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "чўлпон ижоди"

1662586478.doc чўлпон ижоди р е ж а 1. чўлпон – янги ўзбек лирикасининг асосчиси. 2. чўлпоннинг таржимаи ҳоли. 3. чўлпон ижодий эволюциясининг асосий босқичлари. 4. чўлпоннинг маърифатпарварлик руҳидаги асарлари. 5. чўлпон ижодий йўлининг етуклик босқичи. 6. чўлпон лирикаси. 7. чўлпон драмалари. 8. танқид ва адабиётшуносликда чўлпон ижодининг ўрганилиши. абдулҳамид сулаймон ўғли чўлпон хх аср шеъриятининг йирик вакили, ўзбек насри, драматургияси, танқидчилигига катта ҳисса қўшган мутафаккирдир. “чўлпон”, “қаландар”, “мирзақаландар”, “андижонлик” каби тахаллуслар билан ижод қилган. абдулҳамид сулаймон 1897 йилда андижонда қатортерак маҳалласида туғилган. унинг онаси уй бекаси бўлган, отаси сулаймонқул мулла муҳаммад юнус ўғли деҳқончилик, ҳунармандчилик, баззозлик билан шуғулланган. чўлпонн...

Формат DOC, 58,5 КБ. Чтобы скачать "чўлпон ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: чўлпон ижоди DOC Бесплатная загрузка Telegram