чўлпон кичик насрий асарларининг жанр хусусиятлари

DOC 155.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662838830.doc чўлпон кичик насрий асарларининг жанр www.arxiv.uz reja: 1. чўлпон насрий асарларининг жанр хусусиятлари. 2. чўлпон асарларида тазод санъати 3. адибнинг тавсифий-ривоявий характердаги насрий асарлари 4. чўлпоннинг "йўл эсталиги" номли сафарномаси чўлпон насрий асарларининг жанр хусусиятлари ҳақида сўз бораркан, аввало, бу борадаги адибнинг ўз фикрларига тўхталиш мақсадга мувофиқдир. адабиётшунослигимизда "қурбони жаҳолат"нинг жанрини чўлпоннинг ўзи "фельетон" деб белгилаган, деган фикр ўринлашиб кетган. бу ҳақда с.мамажонов: "гарчанд "қурбони жаҳолат"ни ёзувчининг ўзи фельетон деса-да, асл моҳиятига кўра ҳикоядир. чўлпон унинг танқидий руҳидан келиб чиқиб фельетон белгилаган бўлиши мумкин", – деган мулоҳазани билдиради. олимнинг асар жанри ҳақидаги хулосасига қўшилганимиз ҳолда, "фельетон" масаласига аниқлик киритмоқчимиз. ҳикоя эълон қилинган "садои туркистон"нинг 1914 йил 6-сонини кўздан кечирамиз: катта ҳарфлар билан "фельетон" деб ёзилган-да, икки тарафидан нақш билан безатилган; остида кичикроқ ҳарфлар билан ҳикоя номи — "қурбони жаҳолат" ёзилган. одатда жанр белгиланганда сарлавҳа остига ёзилар эди. эҳтимол, у пайтлар бу нарса расм бўлиб улгурмагандир? газеталар тахламини варақлашда давом …
2
ариж газетаси биринчи марта қўшимча варақ илова қилдики, бу газетанинг "фельетон" номли янги рукни(рубрика)га асос солди. европа матбуотида тез оммалашиб кетган бу рукн остида одатда носиёсий, норасмий материаллар: эълонлар, мода янгиликлари, театр тақризлари, ҳикоя ва ҳатто романлар эълон қилина бошлади. атаманинг ҳозирги маънода қўлланиши, публицистиканинг ижтимоий-сиёсий танқид руҳидаги алоҳида жанрини англата бошлаши эса хiх аср адоғига тўғри келади. бизнингча, ҳар икки ҳикоя эълон қилинганида учратганимиз "фельетон" сўзи чўлпонга тааллуқли бўлмай, балки газета таҳририятига тегишлидир. чамаси, жадид маърифатчилари ўз газеталарида шу ном остида рукн ташкил қилганлар-да, атаманинг ҳар икки маъносини назарда тутганлар. демак, жанрини бевосита чўлпонниинг ўзи белгилаган илк асар "қурбони жаҳолат" эмас, балки "доктор муҳаммадиёр" бўлиб чиқади. аввалги бобда айтганимиздек, адиб асар жанрини "хаёлий ҳикоя" деб белгилаганида унда яратилган бадиий воқелик билан реал воқелик муносабатидан келиб чиқади. айтиш керакки, чўлпон адабиёт майдонига мадраса таҳсилини, рус-тузем мактаби сабоқларини олиб кириб келганди. адибни яқиндан билган кишилар унинг ёшлик йиллари ўз устида қаттиқ …
3
салмоғи ортиқроқ. чўлпон ваннайчахон ҳақида ҳикоя қилишни мақсад қилмайди, у ҳақдаги айрим тафсилотларни беришдан муддао — юз бермиш мудҳиш қотилликка ўз муносабатини, унинг таъсирида туғилган ҳисларини ифодалаш, холос. шу жиҳатдан қарасак, достоннинг қаҳрамони — адиб, у кўп жиҳатлари билан лирик қаҳрамон саналиши мумкин. тўрт қисмга ажратилган достоннинг биринчи қисмида лирик қаҳрамон хотирасида ваннайчахоннинг санъати жонланади: у ўзини қизнинг мусаҳҳар овозига маҳлиё бўлганлар орасида кўради — таассуротлари билан ўртоқлашади. ўзининг ваннайчахонга, унинг бетакрор санъатига бўлган меҳрини ўқувчига "юқтиргач", иккинчи қисмда у ҳақда қисқачагина маълумот беради. бу қисмда эпик тафсилотлар салмоғи ортган бўлса-да, улар кейинги қисмдаги ҳис-туйғулар учун замин ҳозирлашга хизмат қилади, холос. достоннинг учинчи қисмидан бошлаб эпик унсурлар салмоғи ва ўрни янада камайиб боради, воқелик тамомила лирик субъект руҳиясидан ўтказиб берилади. пейзаж лирикасининг устаси бўлган чўлпон бу ўринда ҳам ўз ифода йўсинига содиқ қолади. учинчи қисмнинг "бир совуқ шамол келди" деган биринчи жумласиёқ ҳиссий тоналлик ўзгарганлигига ишора қилиб, ўқувчини сергак торттиради. …
4
лаган мақсад, асарнинг руҳию моҳияти қуйидаги сўзларда ўзининг ёрқин ифодасини топади: "гулидан айрилғон саҳна, кел, кўнглингдаги аламларга қўлимдан келган қадар тилмочлик қилай! қизидан айрилғон халқ, кел, қайғиларингни ўртоқлашай!" юритган мулоҳазаларимиз чўлпон "октябрь қизи"ни бежиз достон деб атамаганини кўрсатади. чиндан ҳам асарда воқеликни тўлақонли тасвирлаш мақсад қилинмайди, унда муаллиф муносабати, воқелик таъсирида юзага келган ҳис-туйғулар ифодаси бирламчидир. шу нуқтадан ёндошсак, "октябрь қизи" — том маънодаги лирик асар, насрий йўлда ёзилган лирик достондир, деган хулосага келишимиз мумкин. кўрамизки, чўлпон асар жанрини белгилашда унинг ташқи шаклий белгиларидан эмас, ички табиатидан келиб чиқади. бу эса 20-йиллар адабий-назарий тафаккурида ҳам жиддий бурилиш юз берганидан далолатдир. чўлпон ўз асарларининг жанрини белгилашда уларнинг конкрет хусусиятларидан бирини(воқелик билан ўзаро муносабати — "хаёлий ҳикоя"; адабий турга мансублиги — "достон"; бадиий нутқ шакли — "сочма"; асосий эстетик белгиси – "кулги ҳикоя") асос қилиб олади. яққол кўринадики, адиб жанрларни белгилашда ягона принципга таянган эмас. айтиш керакки, бунинг ҳеч бир ажабланарли жойи …
5
якдиллик йўқ: айрим адабиётшунослар бу икки атамани синоним ҳисобласалар, бошқалари кескин фарқлайди-лар. биз бу масалада ҳикоянинг икки типи бор: биринчисида очерклилик (тавсифий-ривоявий), иккинчисида новеллистиклик (конфликтли-ривоявий) хусусияти устундир, деган фикрга кўпроқ қўшиламиз, яъни, бу ўринда гап икки турли жанр ҳақида эмас, балки бир жанрнинг икки хил сифат кўриниши ҳақида боради. мисол учун чўлпоннинг "доктор муҳаммадиёр" ҳикоясини тавсифий-ривоявий характердаги асарлар сирасига киритишимиз мумкин. аввало шуни қайд этиш лозимки, бу икки типга мансуб ҳикоялар орасидаги бош фарқни уларда ровий тутган мавқеда кўрилгани маъқулроқ бўлади. хўш, "доктор муҳаммадиёр"да ровий қандай мавқе тутади? бизнингча, ҳикояда ўқувчи барча икир-чикирлардан хабардор, бинобарин, воқеалар силсиласидан ҳам, қаҳрамонларидан ҳам бир баҳя юқорида турган ровийга дуч келади. ровий учун ўзи тасвирлаётган воқеа-ҳодисалар — амалга ошиб бўлган факт ("мен – ўтмиш"), унинг қаҳрамонларига, воқеа ёки ҳолатга муносабати тўла шаклланиб бўлган. энг муҳими, "доктор муҳаммадиёр"да бадиий реаллик ровий воситасидагина, у билан узвий алоқадорликдагина мавжуд (объективлаштирилмаган тасвир). табиийки, тавсифий-ривоявий характердаги насрий асарлар келиб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чўлпон кичик насрий асарларининг жанр хусусиятлари"

1662838830.doc чўлпон кичик насрий асарларининг жанр www.arxiv.uz reja: 1. чўлпон насрий асарларининг жанр хусусиятлари. 2. чўлпон асарларида тазод санъати 3. адибнинг тавсифий-ривоявий характердаги насрий асарлари 4. чўлпоннинг "йўл эсталиги" номли сафарномаси чўлпон насрий асарларининг жанр хусусиятлари ҳақида сўз бораркан, аввало, бу борадаги адибнинг ўз фикрларига тўхталиш мақсадга мувофиқдир. адабиётшунослигимизда "қурбони жаҳолат"нинг жанрини чўлпоннинг ўзи "фельетон" деб белгилаган, деган фикр ўринлашиб кетган. бу ҳақда с.мамажонов: "гарчанд "қурбони жаҳолат"ни ёзувчининг ўзи фельетон деса-да, асл моҳиятига кўра ҳикоядир. чўлпон унинг танқидий руҳидан келиб чиқиб фельетон белгилаган бўлиши мумкин", – деган мулоҳазани билдиради. олимнинг асар жанри ҳақидаги хулосасига қўшилганимиз ҳо...

DOC format, 155.0 KB. To download "чўлпон кичик насрий асарларининг жанр хусусиятлари", click the Telegram button on the left.