ҳикоя жанри

DOC 48,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452009200_63020.doc ҳикоя жанри р е ж а : 1. ҳикоянинг жанр хусусиятлари. 2. ҳикоянинг шакл ва мазмунидаги ўзгаришлар. 3. ҳозирги ўзбек ҳикоячилигида мавзу, муаммо ва ечим. ҳикоя эпик турнинг кичик ҳажмга эга бўлган жанрларидан бири бўлиб, ўзига хос имконият ва қамровга, бадиий тасвир воситаларига эга эканлиги билан аввалги дарсда ўрганганимиз кичик жанрлар – памфлет, фельетон, очерк, новелладан фарқ қилади. бу фарқ биринчи галда асарнинг юксак бадиийлигида, инсон ҳаётига оид қисқа воқеликни кўримли тарзда ифодалай олишида намоён бўлади. “краткий словарь”да айтилишича, ҳикояда қисқа эпизодда инсон ҳаётининг энг муҳим, типик кўриниши очиб берилади ва бу ҳолат унинг бутун ҳаётига тегишли кўзгу бўлиб қолади (масалан, “ўғри”, ш.холмирзаевнинг “ўзбек характери”). ҳикоя, қисса, роман каби жанрлардан шу билан фарқ қиладики, унда тасвирланган воқеагача нима бўлган, қандай бўлган, ким бўлганлиги тўғрисида маълумот берилмаслиги ҳам, айрим деталлар орқали ишора қилиниши ҳам мумкин. ҳикоя тасвир кўлами, сюжети ва композицион қурилишининг нисбатан соддалиги, баённинг одатда битта шахс томонидан (автор …
2
р, қиссалар” дан ташкил топган яхлит асардир. ў.ҳошимовнинг “дунёнинг ишлари” қиссаси, “икки эшик ораси” романи ҳам ўзига хос ҳикоялардан ташкил топган. ёзувчи ш.холмирзаев эса ўзининг “олабўжи” асарининг жанрини “романдан катта ҳикоя” деб белгилайдики, бунда ҳам ҳикоянинг “сўзлаб бериш”, “гапириш” маънолари устун туради. “менинг назаримда, ҳикоя романдан ҳам қийин ва масъулиятли жанрдир, - деб ёзади хуан рульфо (норвегия адабиётшуноси). –чунки, ҳикояда жуда катта воқеаларни ҳам лўнда тарзда баён этиш, ўзингни чегаралаб, қисқаликка интилиш керак бўлади. бошқалар 200 саҳифада айтмоқчи бўлганини ҳикоячи 5-6, нари борса 10 саҳифага сиғдириши керак. бунинг учун ёзувчидан жуда катта маҳорат талаб қилинади. ҳикояда аниқ мақсад қисқа; лўнда баён қилинади. ёзувчи ҳар қанча интелектуал салоҳият эгаси бўлмасин, ўқувчига ўз ҳукмини ўтказишга, уларни ўзи истагандек яшашга мажбур қилишга ҳаққи йўқ. ижодкор буни англаб етса, шунинг ўзи катта гап”. ҳар бир жанр сингари ҳикоя ҳам ўзига хос тараққиёт босқичларига эга бўлиб, у муттасил равишда ўзгариб, янгиланиб бормоқда. бу ҳикоячиликдаги бадиий …
3
и билан таққослаб кўринг! улар орасида нафақат шаклан, балки мазмунан, кўтарилган муаммоси, характерлар тасвири, ифода усуллари, оҳанги, маҳорат даражаси жиҳатидан ер билан осмонча фарқ бор. албатта, бундан ўша классик ёзувчиларимиз маҳорат нуқтаи назаридан кейинги адиблардан пастроқ экан-да, деган хулосага келманг-да, ижодкорлар яшаган даврни, шарт-шароитни, ижодий мактаблар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини, ўрганиш ва ифодалаш учун имкониятларнинг тор ёхуд кенглигини ҳисобга олинг. бу ерда гап ёзувчининг ижодий индивидуаллиги устида эмас, балки жанр эволюцияси – тараққиёти хусусида кетаётир. шу хусусиятлардан келиб чиқиб, ҳикоячилик тараққиётини қуйидаги босқичларга бўлиб ўрганиш мумкин: 1. хii-xv асрлар (рабғузий ҳикояларидан навоий ҳикояларигача); 2. xvi асрдан хх асргача (пошшохўжанинг насрий баёнга асосланган ҳикояларидан); 3. хх аср бошларидан 20-йилларгача (фитрат, қодирий, чўлпон, авлоний). 4. хх асрнинг 30-40 йиллари (ғ.ғулом, а.қаҳҳор, ойдин); 5. хх асрнинг 40-60 йиллари (с.аҳмад, а.мухтор, п.қодиров, о.ёқубов); 6. хх асрнинг 60-90 йиллари (ш.холмирзаев, ў.ҳошимов, у.назаров, э.аъзамов, з.аълам, х.султонов, м.м.дўстлар); 7. хх асрнинг 90-йилларидан хх1 асрнинг дастлабки ўн йиллиги …
4
ятларининг кенгайиши ва янгиланишига ёрдам берди. ҳикоя жанрининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардир: 1. материал танлай билиш. кичик бир эпизод билан катта ҳаётий воқеани бера олиш қобилияти. ў.ҳошимовнинг “деҳқоннинг бир куни”, “урушнинг сўнгги қурбони”, а.йўлдошнинг “бўладиган бола”, “ҳаёт энди бошланади”, “қизил тилла, қип-қизил тилла” ҳикоялари. 2. турғун характердан ҳаракатдаги (динамик) характер тасвирига ўтиш. з.қуролбой қизининг “тафаккур” ҳикояси. “қаҳрамони – қишлоқ тегирмончисининг тўнғичи тангриберди” деган бола. тегирмончи довулбой, колхоз раиси эшбоев. унинг уйида “дилбузар” бор. қизиқиб, кўргани келган тангриберди “шахмат деган балони телевизорда кўриб” девона бўлиб қолади. у шахматни пухта ўрганиб, ўз вақтида ўқувчисининг ноёб истеъдодини пайқаган, уни рўёбга чиқариш учун отасига ялиниб-ёлворган ўқитувчи шовқи муаллим ёрдамида, туман, вилоят, республика мусобақаларида қатнашади ва ғолиблик шоҳсуппасига кўтарилади. афсуски, отаси кутганидек, уйига пул эмас, диплом ва фахрий ёрлиқ қоғозларини кўтариб келган ўғил тегирмончи довулбойнинг қаршилигига учрайди. отасидан калтак еганига қарамай 6-синф ўқувчиси тангриберди ўқувчилараро мусобақада ғолиб чиққан бўлса, кейинроқ катта мусобақаларда қатнашди. аммо, яна …
5
мистик руҳда тугайди. бу ҳикоянинг юксак бадиий фазилатларини йирик адабиётшунос у.норматов пайқади ва з.қуролбой қизига очиқ хат йўллаб, “ҳикоя учун мақбул хотима топишнинг ўзи улкан кашфиёт” эканлигини таъкидлаб, адибани “ана шу жиддий муваффақият билан чин дилдан қутлай”ди. мажруҳ бўлса ҳам тангрибердининг характери тинимсиз ўсиб боради ва ўқувчида унга нисбатан ҳам ачиниш, ҳам фахрланиш туйғусини, отасига, раис эшбоевга, унинг тимсолида эса бутун бир тоталитар диктатура жамиятига нафрат уйғонади. 3. ҳикояни деталлар асосига қуриш. маълумки, ижод қилишдан асосий мақсад ўқувчини муаллиф фикри ва ҳис-туйғуси билан ошно қилишдан иборатдир. бадиий асар мукаммаллигига воқеликни батафсил тасвирлаш орқали эришилади. бироқ батафсил тасвирлаш кўпроқ роман жанрига хос бўлиб, ҳикоя ҳажман кичик бўлганидан автор ўз ниятини кўпроқ деталларга юклашга ҳаракат қилади. деталлаштириш ихчамликка олиб келади. м.горький айтганидек, ҳикояда муҳими детални топишдир. агар уни топа олсангиз, - дейди ёзувчи, - у сизга бутун характерларни ёритиб беради, ундан сюжет ҳам, фикр ҳам, ғоя ҳам ўсиб чиқаверади. деталнинг кучи ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳикоя жанри"

1452009200_63020.doc ҳикоя жанри р е ж а : 1. ҳикоянинг жанр хусусиятлари. 2. ҳикоянинг шакл ва мазмунидаги ўзгаришлар. 3. ҳозирги ўзбек ҳикоячилигида мавзу, муаммо ва ечим. ҳикоя эпик турнинг кичик ҳажмга эга бўлган жанрларидан бири бўлиб, ўзига хос имконият ва қамровга, бадиий тасвир воситаларига эга эканлиги билан аввалги дарсда ўрганганимиз кичик жанрлар – памфлет, фельетон, очерк, новелладан фарқ қилади. бу фарқ биринчи галда асарнинг юксак бадиийлигида, инсон ҳаётига оид қисқа воқеликни кўримли тарзда ифодалай олишида намоён бўлади. “краткий словарь”да айтилишича, ҳикояда қисқа эпизодда инсон ҳаётининг энг муҳим, типик кўриниши очиб берилади ва бу ҳолат унинг бутун ҳаётига тегишли кўзгу бўлиб қолади (масалан, “ўғри”, ш.холмирзаевнинг “ўзбек характери”). ҳикоя, қисса, роман каби жанрл...

Формат DOC, 48,0 КБ. Чтобы скачать "ҳикоя жанри", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳикоя жанри DOC Бесплатная загрузка Telegram