болалар адабиёти ривожланиш сари

DOC 1.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664822900.doc болалар адабиёти ривожланиш сари режа: 1. адабий эртак ва унинг болалар адабиёти тараққиётига таъсири. 2. ғ.ғулом – болалар шоири ва носири. 3. ойбекнинг болалик олами. 4. ҳ.олимжон – болаларнинг эртакнавис адиби. таянч тушунчалар: поэзия, проза, драматургия, матбуот, адабий эртак, эртак қисса, автобиографик қисса, биографик қисса, масал, эртакдостон, тасвир, баён, талқин, болаларча тафаккур. асосан, шеърият ва ҳали ҳикоячилик доирасида қолиб келаётган болалар адабиёти 30-йилларга келиб, халқ ижодиётига кенг ва чуқур мурожаат қилишга киришиб, ўз жанрий имкониятларини адабий эртакнинг шеърий эртак, насрий эртак, эртак-қисса, драматик эртак сингари хилмахил оралиқ шакллари билан бойитиш ҳамда тўлдиришга муваффақ бўла бошлади. аслида хих асрнинг сўнгги чораги ва хх асрнинг 10-йилларида форс-тожик шоири убайд зоконийнинг “мушук ила сичқон” қиссаси (хислат таржимаси), рус адабиёти намояндаларидан и.а.крилов, а.с.пушкин, л.н.толстой, к.д.ушинский масаллари, эртаклари ва ҳикояларининг ўзбек тилига ўгирила бошланганлиги, шунингдек, саидрасул азизий ва абдулла авлонийларнинг воқеабанд шеърлари, масаллари ҳамда ҳамзанинг халқ ривояти асосида ёзилган “боланинг ёмон бўлмоғига сабаб бўлган …
2
анди, 1937-йилда ўзи тўплаган асарлар асосида тартиб берган “болалар қўшиғи” тўпламини нашр эттирди. иккинчидан, 30-йилларнинг бошларида “болаларга эртак керакми? сеҳрли-фантастик эртаклар улар тарбиясига зарарли эмасми?”, - деган мавзуларда бошланган қизғин баҳс халқ эртакларига муносабатни янада чуқурлаштиришга хизмат қилди. натижада, халқ эртаклари сюжетларини турли шаклларда ижодий интерпретация қилиш ва шу асосда болаларни халқ фантазияси оламига олиб кириш бир мунча жонланди. бу ҳол болалар эпик поэзиясининг юксалиши ва драматургиясининг оёққа туришига ижобий таъсир кўрсатди. сирасини айтганда, болаларга аталган бадиий адабиёт яратиш анъанасининг дастлаб, адабий эртак шаклида даниел дефо, жонатан свифт, жан де лафонтен, шарл перро, эрих рапсе, ака-ука якоб ва вилгелм гриммлар, вилгелм гауф, ҳанс кристиан андерсен, карло коллоди, в.жуковский, п.ершов ва бошқалар ижодиётида кенг миқёсда намоён бўлганлиги ва ўзбек болалар адабиёти вакилларининг улар тажрибаларини ижодий ўзлаштира бошлашлари жараён қиёфасини белгилай берди. натижада, фольклор ва ёзма болалар адабиёти муносабатлари икки томонлама чуқурлашишга киришди. болалар учун ижод этиш анъанаси ҳали ёзув бўлмаган қадимги …
3
олалар адабиёти ҳам фольклорга таянган ҳолда шакллана ва ривожлана борди. шуни таъкидлаш жоизки, ўзбек болалар адиблари халқ ижодиёти намуналарини тўплаш, нашр этиш ва болаларга мослаштириш, фольклордаги жанрий ранг-баранглик ва ифодавий воситалардан ижодий фойдаланишда, асосан, қуйидаги икки йўналишда амал қилдилар: биринчи йўналиш – фольклор намуналари (эртаклар, масаллар, ривоятлар, латифалар ва ҳоказоларни) болалар ёши, савияси ва руҳига мослаштириб қайта ишлаш ёки табдил (интерпретация) қилиш. бу ижодий жараённинг бош шарти – асарнинг халқчил руҳига путур етказмаган ҳолда ғоявий-бадиий баркамоллигини таъминлаш ва шу асосда ахлоқий-тарбиявий қимматини ошириш ҳисобланади. жумладан, халқ эртакларини болаларга мослаштириб қайта айтиш анъанаси жаҳон халқлари, хусусан, рус болалар адабиётида анчагина тажрибага эга. шукур саъдулла ана шу илғор тажрибани ўрганиш асосида нафақат ўзбек, балки, бошқа халқлар эртакларини ҳам болаларга мослаштириб табдил қилишда маълум натижаларга эришди. бу жиҳатдан, айниқса, унинг 30-50-йиллардаги изланишлари самарали бўлди. бу даврда у элликдан ортиқ халқ эртагини болаларга мослаштириб, қайта ишлади ва кичкинтойларга тортиқ этди. булар “икки сандиқ” (1945, …
4
актеридаги фольклоризмлар. бу йўналиш барча халқлар болалар адабиётлари равнақида етакчи омиллардан ҳисобланади. фольклор жанрларининг композицион қулайликлари – оммавийлиги болаларга атаб ёзиладиган асарлар учун ғоят мувофиқдир. болалар адиблари бу ҳақиқатни чуқурроқ англай борганлари сари кўпроқ ижодий камолотга эришаётирлар. улар халқ сюжетларига монанд сюжетлар ўйлаб топа бошладилар. бундай тўқима адабий сюжетлар кўпинча ҳаёт воқелигини доим кузатиш ва ундан озиқланишнинг, шунингдек, бирор мақол ва маталнинг мазмунини воқеабанд тафсилот воситасида кичкинтойларга етказиш ниятининг натижаси бўлиб туғилади. бу эса уларнинг халқ сюжетлари асосида ёзилган асарлардан фарқ қилувчи ўзига хос белгиси саналади. шу сабабли бундай асарларни жанр эътиборларига кўра адабий эртаклар, достон-эртаклар, адабий масаллар, адабий латифалар деб аташ тўғрироқдир. бу жиҳатдан, айниқса, адабий эртакларнинг болалар шеъриятини тараққий эттиришдаги роли катта бўлди. кичкинтойларни воқелигимиз руҳига олиб киришда, уларга ҳаётдан сабоқ олишни ва одам танишни ўргатишда султон жўранинг “қалдирғоч”, зафар диёрнинг “юксак тоғ, кенг ўтлоқ ва мард ўртоқ ҳақида қисса”, қуддус муҳаммадийнинг “қўнғизой ва сичқонбой”, “сандал ва печка”, …
5
эртак” каби кўпгина адабий-шеърий эртакларининг ахлоқий-эстетик қиммати каттадир. бу асарлар ўзбек болалар эпик поэзиясининг халқчил замонавий намуналари ҳисобланади. шуни таъкидлаш жоизки, хх асрнинг 60-80-йилларида болалар адабиёти вакилларининг фольклорга ижодий муносабати янада чуқурлаша борди. бу даврда улар фольклорнинг қатор жанрларига хос шакл ва ифода усулларини ижодий ўзлаштиришга алоҳида рағбат кўрсата бошладилар, натижада, болалар эпик поэзиясида шеърий адабий эртакнинг қатор ички кўринишлари билан бирга адабий топишмоқ, адабий тез айтиш, адабий латифа, прозада эса адабий насрий эртак, эртак-қисса сингари оралиқ шакллар юзага келди. насрий адабий эртак жанрида т.ғойибов, п.муҳаммадёрова, азиз абдураззоқ, м.муродов, а.ирисов, й.шукуров, й.саъдуллаева, с.ғафуров, раим фарҳодий ва р.толибовлар изланган бўлсалар, анвар обиджон “даҳшатли мешполвон” (1989) эртак-қиссасини яратиб, жанрнинг янги воқелик асосидаги жилосини таъминлади. бугина эмас, у “паҳлавоннинг ўғирланиши”, “қўнғироқли алдоқчи”, “қоринботир” сингари эртак-пьесалари билан фолклор сюжетлари типидаги замонавий болалар драматургиясини бойитишга ҳисса қўшди. бу жиҳатдан у пўлат мўминнинг “қовоқвой билан чаноқбой”, “суқатой ва конфетбой”, “она болам дейди, бола онам дейди”, ғ.жаҳонгировнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "болалар адабиёти ривожланиш сари"

1664822900.doc болалар адабиёти ривожланиш сари режа: 1. адабий эртак ва унинг болалар адабиёти тараққиётига таъсири. 2. ғ.ғулом – болалар шоири ва носири. 3. ойбекнинг болалик олами. 4. ҳ.олимжон – болаларнинг эртакнавис адиби. таянч тушунчалар: поэзия, проза, драматургия, матбуот, адабий эртак, эртак қисса, автобиографик қисса, биографик қисса, масал, эртакдостон, тасвир, баён, талқин, болаларча тафаккур. асосан, шеърият ва ҳали ҳикоячилик доирасида қолиб келаётган болалар адабиёти 30-йилларга келиб, халқ ижодиётига кенг ва чуқур мурожаат қилишга киришиб, ўз жанрий имкониятларини адабий эртакнинг шеърий эртак, насрий эртак, эртак-қисса, драматик эртак сингари хилмахил оралиқ шакллари билан бойитиш ҳамда тўлдиришга муваффақ бўла бошлади. аслида хих асрнинг сўнгги чораги ва хх асрнинг 10-й...

DOC format, 1.6 MB. To download "болалар адабиёти ривожланиш сари", click the Telegram button on the left.