хх аср ўзбек адабиёти

DOC 86.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1460896671_64341.doc хх аср ўзбек адабиёти адабиётшуносликда хх аср ўзбек адабиёти шартли равишда 20-30-йиллар адабиёти, ii жаҳон уруши ва урушдан кейинги давр адабиёти (40-50-йиллар), 60-70-йиллар адабиёти, 80-90-йиллар адабиёти каби даврларга бўлиб ўрганилади. 20-30-йиллар адабиёти 20-30-йиллар адабиёти тарихда бадиий ижоднинг мафкурага бўйсундириш даври бўлганлиги билан ажралиб туради. бу даврда ўзбек адабиётини ривожлантириш, адабий анъаналарни давом эттириш ва бадиий баркамол асарлар яратиш мақсадида қалам тебратган ҳамза ҳакимзода, чўлпон, абдурауф фитрат, сўфизода, абдулла авлоний, ойбек, усмон носир, темур фаттоҳ, ойдин, ҳамид олимжон, уйғун, ғафур ғулом, ҳусайн шамс сингари қатор ўзбек ижодкорлари яратган асарлар биринчи навбатда мавкуравий жиҳатдан баҳоланган. адабиёт ва санъат асарлари собиқ коммунистик партиянинг мақсад ва манфаатларига хизмат қилиши бош талаб бўлган. социалистик жамият барпо этилаётган ўша йилларда одамларнинг онгида қандай ўзгаришлар рўй бераяпти. улар совет тузумини қўллаб-қувватлашяптиларми, бу тузум уларга нималар инъом этди, халқ ҳаётида қандай ўзгаришлар рўй берди каби саволларга ҳаётий қаҳрамонлар образларини яратиш орқали, ҳаёт ҳақиқатини пардозламай рўй-рост тасвирлаш йўли …
2
нглидаги армонларни, босқинчилар амалга оширган фожиаларни, улар ўрнатган ҳокимият ва тузаётган жамият моҳиятини фош этувчи асарлар «совет воқелигини бузиб кўрсатувчи ва талқин этувчи асарлар» сифатида баҳоланди. чинакам истеъдод эгалари эса «халқ душмани» деб эълон қилинди. 20-30-йилларда инқилобий ғоя билан йўғрилган адабиётни шакллантириш ишлари бундай адабиёт сунъий, баландпарвоз, бадиийлик тамойилларига ёт адабиёт эканини англаган ва ўзини унинг вакили бўла олмаслигини ижоди орқали аён қилган абдулла қодирий, абдулҳамид чўлпон, абдурауф фитрат, сўфизода, усмон носир каби истеъдод эгаларини қатағон қилиш билан якун топди. партия ва совет давлати адабий ҳаётни ўз буйруқлари билан ҳаракатлантириб, ўз мафкураси билан тушовлаб, ягона адабий услубни талаб қилди. шу тариқа ёзувчидан ижодий изланиш ва ўз бадиий ниятини ифодалашда хилма-хил усуллардан фойдаланишдек ижод эркинлиги тортиб олинди. 1932 йилдан бошлаб совет адабиётининг методи ягона – социалистик реализм методи эканлиги очиқ-ойдин эътироф этилди ва партия кўрсатмаларида бадиий асарлар аввало ғоявийлик, партиявийлик, синфийлик каби тамойиллар асосида баҳоланиши шарт қилиб қўйилди. шунга қарамай, кўп …
3
ҳусайн шамс, зиё саид, элбек қаторида ғафур ғулом, шокир сулаймон, ғайратий, собир абдулла, чўлпон каби шоирлар ҳам ҳикоя ёздилар. айни пайтда «одина», «судхўрнинг ўлими» сингари қиссалар, «ўтган кунлар», «меҳробдан чаён», «кеча ва кундуз» сингари етук реалистик романлар яратилди. улар ўзбек ёзувчилари анъанавий услубдан ҳаётий ҳодисаларни шарҳ ёки изоҳларсиз тўғридан-тўғри тасвирлаш усулига ўтганликларини кўрсатди. маълумки, ўзбек драматургияси асрлар давомида оғзаки пьесалар шаклида мавжуд бўлиб, хх аср бошларида туркистонда биринчи театр труппаларининг пайдо бўлиши натижасида, хусусан, тошкентда 1877 йилда биринчи профессионал театр ташкил топиши билан жадал ривожланди. ҳамза, а.бадрий, а.қодирий, ҳожи муин, абдулла авлоний, фитрат, чўлпоннинг драматик асарлари бадиий жиҳатдан нуқсонларга эга бўлса-да, ўзбек драматургияси ривожига туртки бўлди. 20-йилларнинг охири – 30-йиллар бошида ўзбек драматургиясига ёш талантлар кириб келди. комил яшин, назир сафаров, зиё саид, собир абдулла, умаржон исмоилов, зиннат фатхуллин асарларида ўша давр мафкураси талабларига кўра социализмнинг узил-кесил ғалабаси учун кураш жараёни гавдалантирилган. янги тузумнинг янги кишилари образи, саводсизликни тугатиш, халқнинг …
4
и. воқеликни романтик бўёқларда, кўтаринки руҳда тасвирлаш услуби маъқулланди. энди ижодкорнинг сиёсат ва мафкура талабларига итоат қилиб яшашдан, компартия белгилаб берган йўналишда ижод қилишдан ўзга чоралари қолмаганди. уйғуннинг «коммунизм гулбоғларида», ҳамид олимжоннинг «бахтлар водийси» каби асарлари давр ва партия талаби асосида яратилган эди. бундай тенденция кейинги даврларда ҳам давом этди. иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги давр адабиёти 1941-1945-йиллар тарихга немис фашистлари бошлаган иккинчи жаҳон уруши номи билан кирган. фашистлар германияси қўшинлари томонидан бошланган босқинчилик урушига қарши ўзбекистон фарзандлари ҳам бошқа тинчликсевар халқлар билан бир тан бир жон бўлиб курашди. ўзбек халқи хавф остида қолган ёки вайрон этилган ерлардан келтирилган гўдакларни ўз бағрига олган. кўплаб кўчириб келтирилган саноат корхоналарида, завод ва фабрикаларда халқимиз қаҳрамонона меҳнат қилди. ўзбек ёзувчиларидан с.жўра, п.турсун, м.бобоев, н.сафаров, шуҳрат, назарматлар қурол ва қалам билан жанг қилганлар. уруш даврида ойбекнинг «қуёш қораймас» романи, ғ.ғуломнинг «сен етим эмассан», «қиш», «мен - яҳудий», «кузатиш», «соғиниш» каби етук шеърий асарлари, …
5
фкураси таъсиридан сақлаш масалаларини адабиёт олдига қўйди. ижодкорлар ижобий қаҳрамон яратиш муаммоси устида изландилар. ўзбек шеъриятида меҳнат мавзуси, халқлар дўстлиги, тинчлик учун кураш мавзулари кенг ёритилди. ғ.ғулом, ойбек, уйғун, шайхзода, зулфия, миртемир, а.мухтор, м.бобоев, ҳ.ғулом, мирмухсин, шукрулло каби ижодкорларнинг қатор шеърий тўпламлари чоп этилди. парда турсуннинг «ўқитувчи» романи, а.қаҳҳорнинг ҳикоя ва қиссалари, «шоҳи сўзана» комедияси, к.яшиннинг «генерал раҳимов», уйғуннинг «қалтис ҳазил» пъесалари шу даврда яратилган эди. ғафур ғуломнинг «мен шарқдан келаётирман» шеърий тўплами билан абдулла қаҳҳорнинг «шоҳи сўзана» асари давлат мукофотига сазовор бўлди. бу даврда ижодкорлар ҳаётни зиддиятларсиз, силлиқ, «гўзал» қилиб тасвирлаш билан бирга ижобий қаҳрамон яратиш муаммоси устида жиддий изландилар. «бизнинг ҳаётимиз ҳақидаги асарларда бош қаҳрамон салбий бўлиши мумкинми?» «ижобий ва салбий қаҳрамонларга ёзувчи муносабати қандай бўлиши керак?» каби муаммолар адабиётшунос ва танқидчиларнинг ҳам диққат марказида бўлган. савол ва топшириқлар: 1. уруш даври адабиётининг бош мавзуси нимадан иборат бўлган? 2. шу даврда яратилган қайси асарларни биласиз? 3. уруш ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хх аср ўзбек адабиёти"

1460896671_64341.doc хх аср ўзбек адабиёти адабиётшуносликда хх аср ўзбек адабиёти шартли равишда 20-30-йиллар адабиёти, ii жаҳон уруши ва урушдан кейинги давр адабиёти (40-50-йиллар), 60-70-йиллар адабиёти, 80-90-йиллар адабиёти каби даврларга бўлиб ўрганилади. 20-30-йиллар адабиёти 20-30-йиллар адабиёти тарихда бадиий ижоднинг мафкурага бўйсундириш даври бўлганлиги билан ажралиб туради. бу даврда ўзбек адабиётини ривожлантириш, адабий анъаналарни давом эттириш ва бадиий баркамол асарлар яратиш мақсадида қалам тебратган ҳамза ҳакимзода, чўлпон, абдурауф фитрат, сўфизода, абдулла авлоний, ойбек, усмон носир, темур фаттоҳ, ойдин, ҳамид олимжон, уйғун, ғафур ғулом, ҳусайн шамс сингари қатор ўзбек ижодкорлари яратган асарлар биринчи навбатда мавкуравий жиҳатдан баҳоланган. адабиёт ва санъат а...

DOC format, 86.5 KB. To download "хх аср ўзбек адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: хх аср ўзбек адабиёти DOC Free download Telegram