30-йиллар танқидчилигининг ўзига хос тамойиллари ҳақида. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари

DOC 109,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662644319.doc 30-йиллар танқидчилигининг ўзига хос тамойиллари ҳақида. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари режа: 1. 30-йиллар танқидчилигидаги ғоя ва образлар муштараклиги муаммоси; 2.адабий танқидчиликда ижодий фаоллик ва реализм эстетикасини эгаллаш йўлидаги изланишлар; 3. «илк монографик тадқиқотлар ва ўн беш йил ичида ўзбек адабиёти (1939)» асарининг таҳлили; 4. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари 5.хулоса. 30-йиллар ўзбек танқидчилигида ғоя ва образлар бирлиги масаласига янада жиддий эътибор берила бошланди. уйғун «адабиётда меньшевизм кўринишларига қарши» номли рисоласида (1935) қуйидагиларни ёзган эди: «...адабиёт қуруқ образлар системасидан иборат эмас», у идея, фикр ва ҳисларнинг образларда ифодаланишидир». ўзбек танқидчилиги бу фикрни кенг тарғибот қилди ва қўллаб қувватлади. бунга сабаб эса 20-йилларда «санъат санъат учун» деган ғоянинг кенг томир отганлиги эди. масалан, фитрат 20-йиллар ўрталарида «адабиёт қоидалари» номли китобида адабиётнинг ғоявийлиги ва унинг муайян синф қўлидаги ижтимоий қурол эканлигини эътибордан четда қолдириб, уни фақат ҳис-ҳаяжонларини акс эттирувчи соҳа сифатида талқин этган …
2
йди. бизнинг театримиз, қимор, чойхона манзаралари ва чапани полвонлар» ни акс эттиришдан иборат бўлмоғи лозимдирки, биз бундай нарсаларни шекспир ва шиллернинг кўрсатилаётган асарларидан тополмаймиз...». албатта, бу хато фикрлар эди, бу миллий маҳдудланишнинг кўриниши эди. 30 йилларнинг ўрталарига келиб, адиблар ва мунаққидлар типиклаштириш масаласини кўтариб чиқдилар. (м.г.гулом «кўкан», ҳ.олимжон «зайнаб ва омон»). масалан, олим шарафиддинов 30 йилларнинг ўрталарида уйғун ижоди ҳақида ёзган мақоласида типиклаштиришда йўл қўйилаётган камчиликларни уйғун ижоди мисолида кўрсатиб, шоир ўзининг «колхозчи қизга» шеърини таҳлил қилиб, бу соҳада йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирган эди, яъни шоирнинг майда тафсилотларга берилиб кетиб натурализмга йўл қўйилганлигини танқид қилган эди. турмушни нусха қилмаслик, яъни ундан кўр-кўрона кўчирмасликни таъкидлаган эди. қисқаси олим шарафиддиновга ўхшаган танқидчилар 30-йиллар бадиий асарларидаги формализм ва натурализм кўринишларига қарши кураш олиб борди. олим шарафиддинов «бир реакцион назария тўғрисида» деган мақоласида («қизил ўзбекистон газетаси» 1936 йил 6-июнь) миён бузрук солиҳовнинг «адабиёт кишилар характерини, психологиясини такрорлаб ифодалаб беришдир» деган қарашларига қарши чиқиб, …
3
инг «ҳамза ҳакимзода ҳаёти ва ижодиёти» номли асари ҳамза ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини маълум даражада умумлаштириб кўрсатишга йўл очди. шу билан бирга ю.султонов ушбу китобида образ, ғоявийлик, бадиийлик масаласида ҳам яхши фикрлар баён этди. 30-йилларга келиб, адабиёт соҳасида бўлгани каби адабий танқид соҳасида ҳам ижобий фаоллик кенгая борди. 1933 йилда ўзбек тилида 178 номда газета ва журналлар чиққан бўлса, 1938 йилга келиб газета-журналлар 208 номда чиқа бошлади. 1932 йилнинг 16 июнида тошкент ва самарқандда ўзбекистон ёзувчи ва адабиётшунос, танқидчиларнинг кенгаши ўтказилди. 1934 йил 7-11 мартда ўзбекистон ёзувчиларнинг биринчи съезди бўлиб ўтди раҳмат мажидий, назир сафаров, зиё саид, анқабойларнинг маърузалари тингланди. 30-йилларнинг дастлабки даврларидаёқ умумиттифоқ адабий танқидчилигида бўлгани каби ўзбек адабий танқидчилигида ҳам методолигик жиҳатдан тарихий тараққиётга зид, боши берк кўчаларга кириб кетаётганлиги аниқ сезила бошлаган эди. танқидчилик каби бениҳоя қийин, аммо шарафли вазифани бажармоқ учун аввало ўтмиш маданиятига алоқадор барча буюк файласуфлар меросидан тўла хабардор бўлмоғи, ўтмиш меросини танқидий ўзлаштириш …
4
ниҳоятда порлоқ йўналишда бирмунча сезиларли ютуқлар сари интилди. бироқ ҳали бунга назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам тайёр эмаслиги учун бўлса керак, исталган натижаларга қисмангина эриша олди, холос. «биз танқидчилар, -деб ёзган эди ўша вақтларда «литературнўй критик» журнали ўзининг бош мақолаларидан бирида, - ўз ёзувчиларининг оддий лаганбардор мадҳиябозига айланиб қолаётирлар. улар ана шу ёзувчилар томонидан яратилган ҳар қанча янги асарларни ҳам кўкларга кўтариб мақтамоқ учун бор овозларини аямай жуда қаттиқ жар соладилар. асарга оид гапларини мутлақо наматлуб бўёқлар, турли хил ялтироқ тақинчоқлар билан безашдан чарчамайдилар. китобхоннинг, шунингдек, ёзувчиларнинг ҳам қизиқиш ва эҳтиёжлари билан деярли ишлари йўқ». (литературнўй критик м., 1934). дарҳақиқат, журнал янглишмаган эди. 1936-1937 йилларга келиб аҳвол худди шундай бўлиб чиқди. гоявийлик эстетик жиҳатдан чаласавод танқидчилар адабиётнинг ҳатто етук намояндаларини ҳам «душман элемент» сифатида ҳақоратлашдан тап тортмадилар. ўзбекистонда ҳам баъзи чаласавод танқидчилар бундай ёрлиқларни сўфизода, а.қодирий, элбек, усмон носир, шокир сулоймон, отажон ҳошим сингари ижодкор ва олимлардан ташқари ҳ.олимжон, …
5
тамойилларидан келиб чиқиб таҳлил қилинади; бадиийлик категориясининг эса шакл ва мазмун, типиклик ва индивидуаллик, характер ва шароит сингари факторларнинг диалектик намоён бўлиши деб тушунтирилади. шу жараён ичида профессионал ўзбек танқидчи ва адабиётшуносларининг сафи и.султонов, ҳ.ёқубов, саидғани валиев, буюк каримий, юсуф султонов сингари қатор истеъдодли ёшлар ҳисобига анча кенгайди. ёшлар, устозлар томонидан йўлга қўйилган традициянинг энг илғор жиҳатларига жиддий эътибор бериб санъат намуналарини «турмуш дарслиги» сифатида тадқиқ эта бошладилар. бу даврда и.султоннинг «нега томошабин бепарво» (собир абдулланинг «пўртана» пьесаси ҳақида), «чеховнинг ҳикоячилиги», «йигирма йил бурунги «ҳамлет», «шоҳнома» спектакли тўғрисида», «номус ва муҳаббат» (яшиннинг шу номли асари ҳақида), «ёзувчи ва ўқувчи» (уйғун ҳақида) сингари мақола ва тақризлари кетма-кет босилиб чиқди. и.султон «адабиёт назарияси»(1939) китобини ҳам яратди. ҳ.ёқубов «гафур гуломнинг ҳажвий ҳикоялари», «уйғун ижодиёти», «ҳамид олимжоннинг ижодий йўли» сингари савияси ҳийла пишиқ илмий ишлари билан таниқли адабиётшунослар сафидан ўрин олди. ойбекнинг поэзияга доир, и.султоннинг пьесаларга доир с.валиев, а.қаҳҳор ва а.қодирийларнинг прозага доир мақолаларида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"30-йиллар танқидчилигининг ўзига хос тамойиллари ҳақида. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари" haqida

1662644319.doc 30-йиллар танқидчилигининг ўзига хос тамойиллари ҳақида. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари режа: 1. 30-йиллар танқидчилигидаги ғоя ва образлар муштараклиги муаммоси; 2.адабий танқидчиликда ижодий фаоллик ва реализм эстетикасини эгаллаш йўлидаги изланишлар; 3. «илк монографик тадқиқотлар ва ўн беш йил ичида ўзбек адабиёти (1939)» асарининг таҳлили; 4. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари 5.хулоса. 30-йиллар ўзбек танқидчилигида ғоя ва образлар бирлиги масаласига янада жиддий эътибор берила бошланди. уйғун «адабиётда меньшевизм кўринишларига қарши» номли рисоласида (1935) қуйидагиларни ёзган эди: «...адабиёт қуруқ образлар системасидан иборат эмас», у идея, фикр ва ҳисларнинг образларда ифодаланишидир». ўзбек т...

DOC format, 109,5 KB. "30-йиллар танқидчилигининг ўзига хос тамойиллари ҳақида. иккинчи жаҳон уруши даври ва 50-йиллар ўзбек танқидчилиги муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.