xix аср охири xx аср бошларидаги адабий танқидчиликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида. профессионал ўзбек танқидчилигининг юзага келиши ва 20 йиллар танқидчилигидаги баҳслар

DOC 68.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662755108.doc xix аср охири xx аср бошларидаги адабий танқидчиликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида. профессионал ўзбек танқидчилигининг юзага келиши ва 20 йиллар танқидчилигидаги баҳслар режа: 1. xix асрнинг иккинчи ярмида матбуотда пайдо бўла бошлаган адабий-танқидий мақолалар хусусида. 2. хх асрнинг бошларидаги миллий уйғониш ва жадидчилик ҳаракати давридаги адабий-танқидий қарашлар ҳақида. 3. хх асрнинг бошларидаги ўзбек адабий танқидчилигининг туғилиши ва шаклланиши ҳақида. 4. 20-йиллар адабий танқидининг вужудга келишидаги илмий изланишлар: с.айний, а.саъдий, лутфулла олимий, олим шарафиддинов, отажон ҳошим, аъзам айюб, элбек каби танқидчи ва адабиётшунослар фаолияти мисолида. 5. 20-йиллар адабий танқидчилигида маданий меросга ва адабий ижодга бир томонлама қарашларнинг акс этиши (сотти ҳусаийн, зиё саид, кашшоф триғулов, юнус латиф, жалил бойбулатов, миёнбузрук солиҳов ва бошқа адабий танқидчилар ижоди мисолида). 6. адабий танқидда ижтимоий воқелик, янги инсон, ғоявийлик ва бадиийлик муаммоларининг талқини. 7. хулоса. маълумки, адабий танқид ўзбекистонда матбуот пайдо бўлишидан аввал классик адабиётимизда ўзига хос кўринишларда шеърий формада, тазкираларда «мажолисун-нафоис» туридаги …
2
ри рус шоир ва ёзувчилари ҳақида бўлди ва ўзбек халқи уларнинг ижоди билан умумий равишда бўлсада таништирилиб катта иш қилинди. адабий танқидчиликда «проза» - «таснифлар» сифатида, прозаик - «мусанниф» сифатида ишлатилади. таржимачилик билан шуғулланиш муҳим эканлигини таъкидланиши ҳам ўша давр танқидчилигининг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. мисол: 1902 йилда тошкентда гоголь юбилейи ўтказилди. шу хусусда «т.в.г» мақола (1902 йил 2 март) босиб, гогольнинг «русия фуқароларининг зиндагарчилигида ҳар хил яхши ва ёмон воқеаларни кўриб», «тимсолларни кўп равшан қилиб ёзган» лиги айтилади. (тимсоллар - образлар). ўтган аср охирларида ўзбек тилидаги матбуотда ўзбек адабиёти (хусусан, шеърияти) ва адабий жараён ҳақидаги дастлабки фикрларга ҳам дуч келамиз. бу энг аввало фурқат номи билан боғланган. 1881 йилда «туркистон вилояти газети» нинг 21 апрел сонида фурқат «қўқон адабий муҳити» мақоласида ундаги мушоиралар, қисқаси давр адабий жараёнининг айрим белгилари ҳақида хабар бериб ўтади. масалан, фурқат мазкур мақоласида навоий анъаналарини давом эттириб, марғилонлик шоир хўжажон қози ҳақида қўйидагича ёзади: «... …
3
азгина тақризини ҳам тўлиқ келтиради. а.абдуғафуров фурқат шарҳи ҳақида қўйидагиларни ёзади: «... у одатдаги оддий хабар ёки мақола эмас - ёзилиш сабаби ва моҳияти эътибори, кузатган мақсадига кўра уни ҳозирги газета тақризларининг биздаги илк намунаси дейиш мумкин». хуллас, и.мўминов, ғ.каримов, а.абдиғафуров, б.назаровлар фурқат ўзбек адабий - танқидий фикри тараққиётида муҳим роль ўйнашини қайд этадилар. завқий, ҳамза, анбар отин, нозима, мирмуҳсин, беҳбудий, а.фитрат каби ижодкорлар xix асрнинг охири ва xx аср бошларида илғор ўзбек танқидий - эстетик тафаккури ривожига катта ҳисса қўшдилар. маълумки, ўрта осиёда, жумландан, xix асрнинг иккинчи ярмида туркистонда маҳаллий матбуотнинг пайдо бўлиши билан, бу матбуотда адабий асарлар ҳақида баъзи мақолаларнинг босилиши натижасида танқид публицистика билан боғланди. публицистик руҳда ёзилган, адабиёт ва санъат масалаларига бағишланган мақолалар, айниқса, 1914-17 йилларда аввалгига нисбатан кўпроқ пайдо бўлди. аммо улар биринчидан, ўз олдиларига асосан маърифий вазифаларни қўйдилар (масалан, адабиётнинг нима эканлигини тушунтириш каби) ёки ўзбек адабиётида илк маротаба пайдо бўлган драматик асар «падаркуш» …
4
ароқлидир. аммо муаллифнинг конкрет танқиди бадиий адабиётга алоқаси йўқ асарга тааллуқлидир. шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ўша даврларда фақат туркистонда рус матбуотида босилган ва ерли халқлар адабиётига бағишланган баъзи мақолаларда, масалан, в.в.андреевнинг «бахтсиз кияв» (туркистанские ведомости. 1915 г. 23 сентябрь); ўша муаллиф, новўе течения в бухаре (о книге фитрата «мунозара», «т.в.», 1916 г. 13,15,20 октябрь) адабий танқидий жанр талабларига яқинлашиш бор: уларда адабий асарга бир даража баҳо берилади, муаллиф фақат оддий ахборот билан чекланмайди. мана шу фактларнинг ҳаммаси октябрдан аввалги адабий тарихий жарёнда адабий танқид фақат кўртак ҳолда мавжуд эканини ва танқид адабиётшуносликни мустақил соҳаси сифатида шаклланмаганини айтишни тақозо этади. бу фикрларни ўша даврда чиқиб турган «ойина» журналида (1913 й. 32 сони) босилган «танқид сараламоқдур» мақоласи ҳам гувоҳлик бериб туради: «ўқилган китобларни маънан тафтиш этиб, ундаги нуқсонларни баён этмак танқиддур, таарруз ва душманлик эмас. бизни туркистонда янги мактаблар анча бордур, янги рисолалар ҳийла босилиб турибдур, аммо ҳануз танқид даврига етушганимиз …
5
шароитда шаклланиб, кимларга, нималарга қарши курашиб, нималарни қўлга киритганини ва нималардан маҳрум бўлганини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. «фан» нашриётининг икки жилдлик «ўзбек адабий танқиди тарихи» нинг босилиб (1987) чиқиши қувонарли ҳодиса бўлди. унда 1917-1982 йиллар адабий танқиди ҳақида хронологик таҳлил берилди. 1919-1922 йилларда «чиғатой гурунги», 1926-1930 йилларда «қизил қалам» деб аталган адабий гуруҳлар иш олиб борди. ҳар иккаласи, кўпроқ, иккинчиси янги типдаги адабиёт ва танқидчиликнинг пайдо бўлишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, лекин биринчи гуруҳ буржуа миллатчилиги томон оғиб кетгани, иккинчиси эса адабиий меросни инкор этиб, сўз санъатида партия раҳбарлигига қарши чиққанлиги тўғрисида сўзланади, бироқ ҳар иккала ташкилотнинг фаолияти мавжуд яхши ва ёмон жиҳатлари билан чуқур ўрганилган эмас. ваҳоланки, уларнинг моҳиятини ёритмасдан, 20-йиллар ўзбек адабиёти ва танқидчилигида қандай оғир, даҳшатли курашлар кечганлигини тўла тасаввур қилолмаймиз. айни чоқда мана шу гуруҳларга гоҳ бевосита, гоҳ бавосита боғланган а.саъдий, отажон ҳошим айн(олим шарафиддинов), треғулов, бойбулатов каби мунаққидлар ижод қилганлиги, улардан дастлабки ўзбек профессионал танқидчилигининг туғилишида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xix аср охири xx аср бошларидаги адабий танқидчиликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида. профессионал ўзбек танқидчилигининг юзага келиши ва 20 йиллар танқидчилигидаги баҳслар"

1662755108.doc xix аср охири xx аср бошларидаги адабий танқидчиликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида. профессионал ўзбек танқидчилигининг юзага келиши ва 20 йиллар танқидчилигидаги баҳслар режа: 1. xix асрнинг иккинчи ярмида матбуотда пайдо бўла бошлаган адабий-танқидий мақолалар хусусида. 2. хх асрнинг бошларидаги миллий уйғониш ва жадидчилик ҳаракати давридаги адабий-танқидий қарашлар ҳақида. 3. хх асрнинг бошларидаги ўзбек адабий танқидчилигининг туғилиши ва шаклланиши ҳақида. 4. 20-йиллар адабий танқидининг вужудга келишидаги илмий изланишлар: с.айний, а.саъдий, лутфулла олимий, олим шарафиддинов, отажон ҳошим, аъзам айюб, элбек каби танқидчи ва адабиётшунослар фаолияти мисолида. 5. 20-йиллар адабий танқидчилигида маданий меросга ва адабий ижодга бир томонлама қарашларнинг ...

DOC format, 68.0 KB. To download "xix аср охири xx аср бошларидаги адабий танқидчиликнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари ҳақида. профессионал ўзбек танқидчилигининг юзага келиши ва 20 йиллар танқидчилигидаги баҳслар", click the Telegram button on the left.