эволюция ва ақлнинг юзага келиши

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663000010.doc эволюция ва ақлнинг юзага келиши режа: 1. интеллект (ақл) нима? 2. антропогенез тарихига доир. 3. антропогенезиснинг якуний фазаси. 4. яна битта хотира шаклининг вужудга келиши. олам (ер ва бошқа барча сайёралар)даги моддий жисмлар илм-фанда материя категорияси билан ифодаланади. материя модда (зарра) ва майдон кўринишига эга бўлиб, улар доимий ҳаракатдаги жарёнда бир – бирига ўтиб туради. ҳаракат материянинг ўз ичидаги зиддиятлар туфайли содир бўлади. бинобарин, тирик ва нотирик табиат ўртасидаги ҳаракатда принципиал фарқ йўқ, фақат уларнинг намоён бўлишидаги фарқлар бизга сирли бўлиб кўринади. эволюцион жараёнларда ерда ақлнинг юзага келишига ҳам табиий ҳолат деб қараш тўғри бўлади. тирик организмларнинг ҳаммасига ирсият ҳос бўлиб, ҳайвонларда мия билан боғлиқ психик ҳодисаларда ва хотирада у намоён бўлади. тирик табиатнинг ўзини – ўзи ташкиллашини хотира ривожида англаб олиш мумкин. ерда ҳаёт пайдо бўлишида ташқи муҳитдан олган ахборот (информация)ни сақлаш услуби генетик хотира бўлган. ирсий информациялар 4 ҳарфдан иборат тилда кодлашади. шунинг учун ҳам планетамиздаги барча …
2
айян босқичида онг (ақл) пайдо бўлди. албатта ақл одамзот мияси, онги билан боғлиқ бўлса-да, аммо унинг ер юзида туғилиши яхлит олам жараёнларидаги моддий борлиқ ўзини-ўзи ташкиллашининг янги босқичи бошланганини, материя ўзини–ўзи англаш даражасига кўтарилганини англатади. яъни, эндиликда материя ва унинг ҳаракатини принципиал равишда бошқариш имконияти вужудга келди. ер шароитида одамзоднинг физиологик тузилиши такомиллашиб бўлди, унинг ақлий салоҳияти фан ва теҳника тараққиёти ёрдамида юксалиб бормоқдаки, эндиликда моддий борлиқ – табиатни бошқариш имконияти реалликка айланмоқда. албатта бу имконият қандай воқелик тусига кириши одамзод руҳий олами ва жамият маънавиятининг ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиб қолади. ер юзида ақлнинг пайдо бўлиши ва унинг ёрдамида моддий олам ўзини-ўзи таний бошлаши ҳудди ҳаёт пайдо бўлганидек табиий жараёндир. бунда бирон-бир мўъжиза, қандайдир сирли куч борлигини излаш самарасиз машғулот бўлиб, одамзод билиш жараёнида ожизлиги ёки ялқовлигини шу билан яширишга, бошқача айтганда, мураккаб жараёнларни англаб олишдан ўзини–ўзи четлаштириб, ҳаёлот оламига ғарқ бўлишни афзал кўришдан бошқа нарса эмас. биз эндиликда яшашимиз …
3
ишончга содиқ қолиш) керак бўлади. бу ишонч ва эътиқод янги давр – ақл соҳаси ва унинг ҳусусиятларини англаб олиш, одамзод истиқболида пайдо бўлган ва тобора қуюқлашиб бораётган “қора булутлар” офатидан сақланиб қолиш йўллари, воситалари, услубларини излаш ва уни топиш маъсулиятини ҳар бир ақл соҳиби – одам зиммасига юклайди. одамзоднинг пайдо бўлиши ҳақидаги афсонавий (мифологик) ва диний тасаввурлар минг йиллар давомида ижтимоий ва индивидул онг мазмун- моҳиятини белгилаб келди. ҳозирги даврда ҳам дунё аҳолисининг асосий кўпчилиги ўз “мени”ни диний онг нуқтаи назаридан англашга интилиб келади ва албатта бу интилиш жараёнида инсон (жамиятлашган индивид) сифатларини ўзида гавдалантиришига ҳаракат қилади. диний онг туфайли индивид муайян йўналиш (конфессия)даги динни эътироф этиш, унга эътиқод қилиш доираси учун умумий бўлган феъл-атворни ўзлаштиради, ушбу йўналишда ҳаёт маъноси ва мақсад- муддаосини англаб олишга интилади. жаҳон динларининг муқаддас китобларида илгари сурилган ва олий ибтидо – худо номи билан айтилган ғояларнинг асосий мазмуни одамнинг инсонга айланиши учун имкон туғдирадиган феъл-атворни …
4
шга ўтиши ҳар бир тарихий давр ва муайян мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, диний, аҳлоқий, фалсафий қарашлар, булар асосида шаклланадиган муносабатларни индивидларга, ўз навбатида индивидларнинг ўша муносабатга кўрсатадиган таъсири дунёқараш билан узвий боғланиб кетади. бинобарин, ноосфера даврида одам ва у билан боғлиқ равишда онгнинг пайдо бўлиши ҳақидаги хозирги замон фани далилларига таяниш фавқулодда аҳамиятга моликдир. маълум бўлдики, ҳайвонларда ҳам тил ва “пода онги” шаклида ижтимоий онг унсурлари бўлар экан. материя ҳаракатининг муайян бир босқичида одам мияси шакллана бошлади ва у билан боғлиқ равишда онг вужудга келди. кўп вақт одам маймуннинг бир туридан келиб чиққан, буни гўёки чарлз дарвин исботлаган, деган фикр фан оламида ҳукм суриб келди. аммо бу уйдирмаларга дарвиннинг бевосита алоқаси йўқлиги, у ўз асарларининг бирон жойида одам тўғридан-тўғри маймуннинг бир туридан келиб чиққан, демагани энди маълум. ҳозирги замон антропоид (одамсимон)ларининг ўттизга яқин тури бўлиб, шулардан биттасининг мия хужайралари хромосомаларида рўй берган ўзгаришлар натижасида одам онги ўзидан-ўзи вужудга келгани …
5
суягини овқат топиш, ўз галаси билан биргаликда ўзини ҳимоя қилишга ўрганган одамсимонларни австралопитек (жанубий маймунсимонлар) дейилади. уларнинг мия ҳажми 3-4 миллион йил давомида 350 куб сантиметрдан 750 куб сантиметргача кенгайган. питекантроп (маймунсимон одам) мия ҳажми 750-900 куб см, синантроп (хитой одами) 915-1225 куб см.., неандерталларда 1610 куб см.гача мия ҳажми бўлган. дағал тош қуроллар ясаш малакасига эга бўлгани учун одамзотнинг тарихий типлари – питекантроп, синантроп ва неандерталлар уқувли одамлар дейилади. ҳозирги одамнинг дастлабки жасади франциядаги кромоньон ғоридан топилгани сабабли, уларни кромоньонлар ёки ақлли одам, яъни ривожланган нутқ тили марказига эга бўлган – homa sapiens деб аталади. уларнинг мия ҳажми 1000 куб см.дан 2000 куб см.гача боради, ўртача 1446 куб см.дир. ақл учун мия ҳажмининг ҳам аҳамияти бор, албатта. аммо мия иланг-плангларининг зичлиги ҳам ақлни юксак даражага кўтарди. бу тоифали одамлар бундан 40-50 минг йиллар муқаддам тарих майдонига келиб, шуларгина чин маънода жамият бўлиб яшашга ўта бошлашган. жамиятда ҳайвоний хирслар ўрнини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эволюция ва ақлнинг юзага келиши" haqida

1663000010.doc эволюция ва ақлнинг юзага келиши режа: 1. интеллект (ақл) нима? 2. антропогенез тарихига доир. 3. антропогенезиснинг якуний фазаси. 4. яна битта хотира шаклининг вужудга келиши. олам (ер ва бошқа барча сайёралар)даги моддий жисмлар илм-фанда материя категорияси билан ифодаланади. материя модда (зарра) ва майдон кўринишига эга бўлиб, улар доимий ҳаракатдаги жарёнда бир – бирига ўтиб туради. ҳаракат материянинг ўз ичидаги зиддиятлар туфайли содир бўлади. бинобарин, тирик ва нотирик табиат ўртасидаги ҳаракатда принципиал фарқ йўқ, фақат уларнинг намоён бўлишидаги фарқлар бизга сирли бўлиб кўринади. эволюцион жараёнларда ерда ақлнинг юзага келишига ҳам табиий ҳолат деб қараш тўғри бўлади. тирик организмларнинг ҳаммасига ирсият ҳос бўлиб, ҳайвонларда мия билан боғлиқ психик ҳодис...

DOC format, 63,0 KB. "эволюция ва ақлнинг юзага келиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.