60-70-80-йиллар адабий танқидчилигидаги фаоллашув жараёни ва ижодий метод. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таъсири масаласи

DOC 64,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662679542.doc 60-70-80-йиллар адабий танқидчилигидаги фаоллашув жараёни ва ижодий метод. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таъсири масаласи режа: 1. 60- йиллар ўзбек адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида. 2. 70-йиллар адабий танқидчилигининг асосий йўналишлари ва етакчи тамойиллари. 3. 80-йиллар адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва муаммоли масалалари ҳақида. 4. 60-70-80-йиллар адабий танқидчилигида маҳорат ва услуб муаммолари. 5. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таьсири масаласи 6. хулоса. ххi аср бўсағасида ўзбекистон мустақилликка эришди ва шўролар даври адабий танқидчилиги ҳам эндиликда тарихий ўтмишга айланди. ўтмиш адабий танқидчилигини истиқлол ва мустақиллик нуқтаи-назаридан туриб таҳлил қилиш, бугунги кун адабий танқидчилигининг камоли учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. зеро, адабий танқид жамият ва адабиёт ҳодисаларини ҳаққоний баҳолаш орқали халқнинг маънавий савиясини юксалтириш, эстетик дидини тарбиялаб, комил инсонни шакллантиришдек эзгу ишга катта ёрдам беради. умуман, бадиий асар савияси ва мунаққидлик маҳорати ҳақида баҳс юритиш ростлик либосига ўралган ёлғон ҳақиқатларни ҳам фош этиб, бирёқлама бадиий тасвирлаш ва баҳолашларнинг фожиавий руҳиятини …
2
нқидчилигидаги услуб, маҳорат, таъсир ва тарихий-биографик ёндашув методи масалаларини атрофлича ўрганиш ҳозирги давр адабий танқидчилиги ривожи учун ҳам кўп нарсалар бериши мумкин. чунки, ҳозирги давр адабий танқиди 60-70-80-йиллар адабий танқидчилиги орттирган тажрибалардан ўзига нималарнидир олиши ва нималарнидир инкор этиши табиий ҳолдир. айниқса, мазкур даврлардаги танқидчи маҳорати ва ўзига хосликларни ўрганиш ва шу асосда ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш ҳозирги кун адабий танқидчилиги учун ўз-ўзини англаш ва янгича устуворликларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. бугунги адабий танқидчилик ўз вазифасини тўлиқ бажармаётганлигидан ташвишга тушиб, куюнчаклик билан матбуотда билдирилаётган танқидий фикрлар ҳам ҳаққоният тарозисига солиб кўрилмоғи лозим, ҳозирги адабий танқидни гуёки “фалаж танага ўхшайди” деган фикрларга унчалик қўшилиб бўлмасада, лекин бу фикрларни тўлиқ инкор этиб ҳам бўлмайди. чунки ҳозирги давр бадиий адабиёти ва адабий танқидчилиги баъзи мунаққидларнинг ёзаётганидек фалаж танага ўхшаб қолмаган бўлсада, лекин бир жойда депсиниб туриш ҳолатлари юз бераётганлиги ҳам сир эмас. лекин муаммоли масалаларни ҳал этишда адабий танқид ҳам, …
3
фкурасидан келиб чиқиб, шўро даври адабиёти ва адабий танқидчилиги таянган эстетик ва ижтимоий асосларни қайта баҳолаш, истиқлол мафкураси асосида янгича мезонларни кашф этиш миллий эрк туйғусини ифодалаш эҳтиёжи нуқтаи-назаридан ҳам ўта зарурдир. айниқса, бадиий адабиётни миллат тақдирига хизмат қилдириш талаб қилинаётган ҳозирги даврда адабий танқидчилик ҳам миллий равнақ доирасидаги хизматга отланмоғи лозим. бунинг учун эса ўтмиш адабий танқидчилиги тарихини ва жаҳон адабий танқидчилигида кечаётган жараёнларни пухта билиш талаб этилади. бизда бадиий адабиёт ҳамиша ижтимоийликка хизмат қилиб келганидек, адабий танқидни ҳам ундан бутунлай халос этиш, ёки бутунлай ижтимоийликка бўйсундириш мумкин эмаслигини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. адабий жараённи фаоллаштирадиган холисона адабий танқидга эҳтиёж ҳозир ҳам, ўтмишда ҳам кучли бўлган. чунки бадиий адабиёт майдони бадиий танқидсиз гурулламайди, қаровсиз қолади, бу эса адабиётда ўз-ўзидан турғунлик ҳолатларига олиб келади. хуллас, янги аср бўсағасида адабий танқид атрофидаги мунозаралар, илмий баҳслар, бир-бирини тасдиқловчи ёки инкор этувчи ранг-баранг қарашларнинг юз бериши табиий бўлиб, улар соғлом адабий муҳитни …
4
а кечаётган шиддатли ҳаётий ўзгаришлар жараёни ҳам ўзбек адабий танқидчилиги босиб ўтган тарихий йўлга илмий жиҳатдан ҳаққоний баҳо бериш ва уни теран ёритишни тақоза этмоқда ҳамда, ҳозирги давр адабий танқиди олдига янги вазифалар, қатор маънавий юмушлар қўймоқда. ўзбек адабиёти тарихига назар солсак, xx асрнинг бошларигача бўлган даврларда адабиётшунослик ва адабий-танқидий тафаккур қоришиқ тарзда мавжуд бўлганлигини кузатамиз. айниқса, адабий танқид xx асргача фан сифатида яхлит бир кўринишга эга бўлмаган бўлса ҳам унинг туғилиши ва тараққиётида мумтоз адабиётимиздаги тазкиралар, фаробий, ибн сино ва навоий, бобурларнинг адабий-танқидий қарашлари, ҳамда айрим шеърий асарларда баён этилган адабий-танқидий фикрлар ва xix асрнинг охири ва xx аср бошларида ўзбек матбуотида эълон қилинган мақолалар, тақризлар муҳим аҳамият касб этди. айниқса жадидчилик ҳаракати асосида майдонга келган миллий уйғониш тафаккури ўзбек адабий танқидчилиги тараққиётига муносиб улуш қўшди ва ўз навбатида адабий танқидчилик миллий уйғониш ривожида муносиб хизмат қилди. 20-30-йилларга келиб профессионал ўзбек танқидчилиги тараққий эта бошлади. адабий танқид соҳасидаги баҳс …
5
иш, замонавийликни жўнлаштириб талқин қилиш, адабиётни оддий шиорбозлик даражасига интилиш сингари вульгар майллар сўз саънати ривожига ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан катта зарар етказди. хуллас, собиқ иттифоқ даврида адабиёт, маданият ва санъат соҳасидаги сиёсатбозлик ва мафкурабозлик якка ҳокимлиги адабий танқид сифати, холислиги ва илмийлигига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. лекин комунистик мафкуранинг адабий ижодга бундай зўравонларча тазйиқидан қатъий назар, 60-70-йилларга келиб адабиётшунослик ва адабий танқид илмида ижобий тамойиллар пайдо бўлди. бадиий адабиёт тарихини илмий жиҳатдан тўғри, холис ёритиш, ҳаққоний баҳолашга интилиш ҳаракати кучайди. атоқли ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида танқидий-биографик, илмий-биографик, адабий портрет йўналишидаги кўламли тадқиқотлар дунёга келди. тақриз, адабий обзор, муаммоли мақола, бадиа, хотира-мемуар, тақриз-мактуб, тақриз-баҳс, мақола-суҳбат, мақола-диалог, адабий ўйлар сингари жанр ва шакллар кенг ривожланди. адабий танқидда психологик, қиёсий, типологик, эстетик, фалсафий ва тарихий таҳлил усули кучайди. илгари мафкура тазйиқи билан яратилган кўплаб адабий-танқидий ишлар қайта баҳосини олди, ўтмиш меросимизга муносабат ижобий томонга ўзгара бошлади. адабий жараёнда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"60-70-80-йиллар адабий танқидчилигидаги фаоллашув жараёни ва ижодий метод. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таъсири масаласи" haqida

1662679542.doc 60-70-80-йиллар адабий танқидчилигидаги фаоллашув жараёни ва ижодий метод. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таъсири масаласи режа: 1. 60- йиллар ўзбек адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида. 2. 70-йиллар адабий танқидчилигининг асосий йўналишлари ва етакчи тамойиллари. 3. 80-йиллар адабий танқидчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва муаммоли масалалари ҳақида. 4. 60-70-80-йиллар адабий танқидчилигида маҳорат ва услуб муаммолари. 5. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таьсири масаласи 6. хулоса. ххi аср бўсағасида ўзбекистон мустақилликка эришди ва шўролар даври адабий танқидчилиги ҳам эндиликда тарихий ўтмишга айланди. ўтмиш адабий танқидчилигини истиқлол ва мустақиллик нуқтаи-назаридан туриб таҳлил қилиш, бугунги кун адабий танқидчилигининг камол...

DOC format, 64,5 KB. "60-70-80-йиллар адабий танқидчилигидаги фаоллашув жараёни ва ижодий метод. жамиятдаги ўзгаришларнинг адабий танқидга таъсири масаласи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.