ўзбекистон ва марказий осиёда табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши

DOCX 95.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1669314221.docx ўзбекистон ва марказий осиёда табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши режа: 1. тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш 2. чўллашиш жараёни ва унинг салбий оқибатлар 3. орол муаммоси ва унинг глобал аҳамият касб этиши 1. тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш тупроқ шўрланишининг олдини олиш ва унга карши кураш ер ресурсларини муҳофаза қилишнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади. тупроқнинг шўрланиши арид зоналар ландшафтларининг энг характерли хусусиятларидан ҳисобланади. лекин биз қуйида инсоннинг хўжалик фаолияти, аввало, ерларни нотўғри суғориш натижасида вужудга келадиган тупроқ шўрланиши ҳақида тўхталиб ўтамиз. суғориш фақат тупроқ қопламинигина эмас, балки бутун ландшафтни ва ландшафт компонентлари (рельеф, ер усти ва ер ости сувлари, ўсимлик қоплами, литология ва ҳ.к) ни ўзгартириб юборадиган кучли омилдир. суғориш тўғри олиб борилса ва ердан оқилона фойдаланилса, одатда тупроқнинг ҳосилдорлиги ошади. лекин обикор ерларнинг ҳамма жойида иқлим шароитидан ташқари геоморфологик, гидрогеологик ва литологик шароитлар бирдай эмас. бу ҳол ерларни суғориш режими ва нормасига …
2
) шўрланиш ҳам кенг авж олган. дренажсиз қурилган янги суғориш тизимлари шимолий африка, марказий осиё, шимолий америка, жанубий европа ва бошқа жойларда, минераллашган ер ости сувларининг кўтарилишига ва буғланишига ҳамда илгари шўрланмаган тупроқларнинг шўрланиб ишдан чиқиб қолишига сабаб бўлганлигига жуда кўплаб мисол келтириш мумкин. республикадаги асосан янги суғорилаётган ерлар ҳисобига шўрланиш йилига 2-3 минг гектарни ташкил этади. бундай ерлар республиканинг деярли барча минтақаларида учрайди. маълумки, суғориладиган ерларда тупроқнинг шўрланиши экинлар ҳосилини кескин камайтиради. масалан, кучсиз шўрланган тупроқлар ҳосилдорликни 10-20 фоиз, кучли шўрланган тупроқлар эса 50 фоизгача пасайтиради. ер юзида суғорилади.ан ерлар тупроқлари ҳозирги шўрланишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат: а) деҳқончиликда ҳар бир жойнинг ўзига хос табиий ва тупроқ шароити хусусиятларини етарлича ҳисобга олмаслик; б) суғориш системалари қурилишини арзонга туширишни ўйлаб дренаж (зовур) иншоотларини ўз вақтида барпо қилмаслик; в) далаларда, каналларда ва суғориш системаларида суғорув сувининг кўп сарфланиши; ортиқча сув сарфи, жумладан, ер ости сувлари сатҳини кўтаради. табиий равишда сув яхши …
3
н бўлса, иккинчи томондан инсон хўжалик фаолиятининг салбий оқибатидир. ерларнинг ботқоқланиши, айниқса, дарё тўғонлари ва сув омборлари атрофларидаги рельефи текис жойларда ер ости суви сатҳининг кўтарилиши натижасида содир бўлади. баъзан бу жараён сернам ҳудудлардаги ўрмонларнинг батамом кесиб юборилиши натижасида ҳам бошланади. ботқоқланишга қарши кураш ва унинг олдини олиш ўта сернам худудларда махсус мелиорация тадбирларини ўтказиш билан амалга оширилади. бунда сув режимини тартибга солишнинг хилма-хил усуллари кўзда тутилади. қуритилган ботқоқ тупроқлари озиқ моддаларга ва потенциал энергия захираларига ниҳоятда бойдир. ер ости сувининг яқинлиги ўсимликларни субирригация деб аталувчи қўшимча нам билан таъминлайди, яъни ўсимликлар ер остидан қўшимча нам олади. британия бирлашган қироллиги, нидерландия, бельгия, дания, германия, швеция ва канада пасттекисликларидаги қуритилган тупроқларнинг юқори маҳсулдорлиги шу билан тушунтирилади. шунинг учун ҳам кейинги вақтда ер юзининг барча мамлакатларида ботқоқликларни қуритиш кенг авж олиб кетди. айни вақтда ботқоқликлар катта гидрологик ва иқлим ҳосил қилувчи аҳамиятга ҳам эга бўлиб, улар сув сақлаб турувчи резервуар ролини ўйнайди, …
4
д ўлкалар экосистемаларининг бузилиши, ҳамма органик ҳаёт шаклларининг деградациялашуви ва натижада бу ҳудудларнинг табиий иқтисодий салоҳиятининг пасайиши тушунилади. чўлга айланишга арид ўлкалар табиий ресурсларидан нотўғри фойдаланиш ва ерларни кенг кўламда ўзлаштириш сабаб бўлади. чўлга айланиш масаласи ҳозирги вақтда сайёравий масалалардан бўлиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларининг таркибий қисмидир. арид ўлкаларда чўлга айланиш жараёни, асосан, шу ўлкаларда аҳоли сонининг ўсиб бориши ва қишлоқ хўжалиги ҳамда саноатда табиий бойликлардан тез суръатлар билан фойдаланиш натижасида чўл ландшафтларига инсон хўжалик фаолияти таъсирининг ортиб бориши билан боғликдир. ўсимликларнинг ёқилғи ва ем-хашак мақсадида ишлатилиши, яйловларда меъёридан ортиқча мол боқилиши, йўллар, қувурлар, йирик ирригация каналлари, саноат корхоналари, аҳоли пунктлари каби қурилишлар дефляция жараёнларининг ривожланишига, қум кўчишига, сув балансининг бузилиши эса тупроқни шўр босишига ва ташқи муҳитнинг ифлосланишига, арид ўлкалар шароитида табиатда динамик мувозанатнинг бузилишига, яъни чўлга айланиш жараёнининг кучайишига олиб боради. бмт бош котибининг сахелдаги (саҳрои кабирдан жанубда) қурғоқчиликка қарши кураш бўйича ҳуқуматлараро қўмитага қилган мурожаатида «яна 50 …
5
н ерлар 1 кв. км. нинг қиймати ақш доллари билан ҳисоблаганда 200 минг доллари туришини назарда тутсак, чўлга айланишдан ҳар йили 10 млрд доллар иқтисодий зарар келяпти. бунчалик катта маблағ ҳатто 6,3 млрд киши ҳаётида ҳам сезиларли ўзгаришларни содир этади. дунёнииг чўллашиш юз бераётган ҳудудлари карта-чизмаси 4-карта чизма. чўлга айланиш жараёнининг жадаллашиб бораётганлиги хавфи бмт нинг ҳар хил ташкилий системалари лойиҳа ва қарорларида қайд қилинган. бмт нинг чўлга айланиш масаласи бўйича махсус конференцияси 1977 йилнинг 29 августидан 9 сентябригача кениянииг пойтахти найроби шаҳрида ўтказилди. конференцияда дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 1500 делегат қатнашди. бмт нинг бу конференциясида чўлга айланиш масалалари, дунёнинг чўллари картаси (масштаби 1: 25000 000) муҳокама килинди ва чўлга айланиш сабаблари очиб берилди, чўлга айланиш жараёнининг ҳозирги ҳолати, унинг келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлари баҳоланди ва конференция охирида чўлга айланишга қарши халқаро комплекс проғрамма - «ҳаракат плани» қабул қилинди. ўзбекистоннинг чўл ва чала чўл ҳудудларида кенг кўламда илмий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистон ва марказий осиёда табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши"

1669314221.docx ўзбекистон ва марказий осиёда табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши режа: 1. тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш 2. чўллашиш жараёни ва унинг салбий оқибатлар 3. орол муаммоси ва унинг глобал аҳамият касб этиши 1. тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш тупроқ шўрланишининг олдини олиш ва унга карши кураш ер ресурсларини муҳофаза қилишнинг энг мураккаб вазифаларидан бири ҳисобланади. тупроқнинг шўрланиши арид зоналар ландшафтларининг энг характерли хусусиятларидан ҳисобланади. лекин биз қуйида инсоннинг хўжалик фаолияти, аввало, ерларни нотўғри суғориш натижасида вужудга келадиган тупроқ шўрланиши ҳақида тўхталиб ўтамиз. суғориш фақат тупроқ қопламинигина эмас, балки бутун ландшафтни ва ландшафт компонентлари (рельеф, ер усти ва ер ости...

DOCX format, 95.8 KB. To download "ўзбекистон ва марказий осиёда табиатдан нотўғри фойдаланиш оқибатида иқтисодий муаммоларнинг юзага келиши", click the Telegram button on the left.