халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон

DOC 62 sahifa 614,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 62
халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон 1-мавзу. халқаро иқтисодий интеграциянинг назарий концепциялари ва объектив зарурияти (1 соат) режа: 1.1. халқаро иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳияти 1.2. халқаро иқтисодий интеграция концепциялари 1.3. иқтисодий интеграция: назарий қарашлар таҳлили 1.1. халқаро иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳияти жаҳон хўжалиги ривожининг замонавий босқичида сайёрамизнинг барча қитъаларида интеграцион жараёнларнинг турли шаклларини кўришимиз мумкин. хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етакчи индуцриал мамлакатларнинг тез тараққий этиши, шунингдек, халқаро транспорт ва коммуникация воситаларининг такомиллашуви натижасида халқаро товар ва хизматларнинг юқори суръатларда ривожланиши юз берди. халқаро савдо билан бир қаторда ишлаб чиқариш омилларининг (капитал, ишчи кучи ва технологиялар) халқаро ҳаракати ҳам ривожланиб борди. яъни, тайёр маҳсулот билан бир қаторда ишлаб чиқариш омиллари ҳам мамлакатлараро кўча бошлади. товар баҳосида ўз аксини топган фойда нафақат миллий чегара доирасида, балки хорижда ҳам яратилди. буларнинг барчаси иқтисодий интеграциянинг вужудга келишига замин яратди. интеграция - (лат.integer-бутун) мустақил хўжалик фаолиятининг миллий, минтақа ва халқаро миқёсда ўзаро қўшилиб …
2 / 62
мамлакатлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлигининг натижаси бўлиб, у хўжалик механизмларининг яқинлашувига олиб келади ва бу яқинлашув давлатлараро битимлар шаклини олади ҳамда тегишли давлатлараро органлар томонидан тартибга солинади. халқаро иқтисодий интеграция бу - миллий хўжаликлар (давлатлар) ўртасида кўп томонлама ўзаро барқарор алоқаларнинг ривожланиши ва меҳнат тақсимоти негизида юзага келган мамлакатларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан бирлашуви бўлиб, ишлаб чиқариш тармоқларининг турли даражада ва турли кўринишдаги ўзаро алоқадорлигини ифода этади. халқаро иқтисодий интегpация - мамлакатларнинг чуқур, барқарор ўзаро алоқаларнинг ривожланиши ва миллий хўжаликлар ўртасидаrи меҳнат тақсимоти асосида улар хўжалик – сиёсий алоқаларининг бирлашиш жараёнларидир. халқаро иқтисодий интеграция жаҳон хўжалиги ривожининг тарихий жиҳатдан узоқ давр давом этган натижаси ҳисобланса-да, биринчи президентимиз и. каримов таъкидлаб ўтганларидек, ҳозирги кунда ҳам мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёнида ҳал этилмаган кўпдан-кўп муаммолар мавжужки, бизнинг республикамиз учун бу ташқи иқтисодий ва валюта сиёсатини янада эркинлаштиришдан иборат. ҳозирги кунда интеграцион жараёнлар тўғрисида мутахассислар орасида ягона қарашлар консепсияси мавжуд эмас. бир гуруҳ …
3 / 62
иқтисодий ва сиёсий барқарорлик каби мақсадларга енгилроқ ва тезроқ эришиш имкониятини беради, деб ҳисоблашади. хуллас, у ёки бу назарий ёндашувларни умумлаштирган ҳолда шуни қайд этиб ўтиш керакки, интеграция бу - ҳудудий миқёсда сифат жиҳатидан янги иқтисодий муҳитни яратиши йўли орқали миллий хўжалик комплексларининг ўзаро яқинлашиши ва бир-бирига кириб бориши жараёнидир. жақон иқтисодиётининг ривожланиши мамлакатларга халқаро иқтисодий алоқаларини таркибий жиқатдан такомиллаштиришга, миллий иқтисодиётни ривожлантириб, минтақавий интеграцион бирлашмаларда уюшган ҳолда фаолият олиб бориш имкониятини яратади. минтақавий интеграция жарёнларида мамлакатлар иштироки, давлатлараро савдонинг ривожига, эркин рақобатнинг турли шаклланишига, халқаро мехнат тақсимотининг чуқурлашувига, жахон бозорига кириб бориш имкониятининг ортишига замин яратиб беради. иқтисодий интеграциянинг ахамиятини ўзбекистан республикаси биринчи президенти и.каримов «давлатлар эмас, уларнинг мафкура ва сиёсатдан холи иқтисодиёти ва бозорлари интеграциялашуви лозимлигини алохида қайд этишни истар эдим" , деб аниқ кўрсатиб берган. шундай қилиб ўзбекистан жахон хужалилигига интеграциялашуви жараёнини хар қандай сиёсат ва мафкурадан холи тарзда амалга оширади. иқтисодиётда қўлланиладиган бир қатор атамалар каби …
4 / 62
штирилган: савдода тўсувчи унсурларни бартараф қилиниши савдо интеграциясини, мамлакатлараро фактор харакатларига эркинлик берилиши - фактор интеграциясини, миллий иқтисодий сиёсатларни халқаро иқтисодий алоқаларнинг фойдасига уйгунлаштирилиши - сиёсий интеграцияни ва нихоят уларнинг бирлашиши натижасида шаклланган - тўлиқ интеграцияга ажратган. тўлиқ интеграцияга бирдан эришиб бўлмайди. иқтисодий тузилмаларнинг турлилиги, сўнгги босқичга эришиш учун, бундан аввалги босқичларни муваффақият билан босиб ўтилишини тақазо қилади. шунинг учун бир босқичдан ўтаётганда, кейинги босқичнинг шартларига хам тайёрланиш лозим бўлади. «интеграция» атамаси fарбий европа мамлакатлари давлатлараро институтларни ярата бошлаганда, шунингдек иқтисодий сиёсатни координациялаш ва савдо эркинлигини таъминлаш мақсадида иқтисодий бирлашмаларни тузиш вақтида халқаро муносабатларда ишлатила бошланди. шуниси қизиқарлики, европа интеграциясини тахлил қилувчи олимлар орасида ушбу минтақа доирасидаги давлатлар интеграциясига нисбатан шу кунгача ягона бир ёндошув ишлаб чиқилмаган. лекин шу билан бирга, уларнинг хаммаси интеграция ижобий ходиса эканлигини, шунингдек бу «хамма иштирок этувчи томонлар учун бир қатор устунликларга эга бўлишга қаратилган жараён» эканлигини эътироф этишган. айнан европа минтақасидаги давлатларга нисбатан жан …
5 / 62
тиладиган назария фақатгина божхона иттифоқини тузишга асосланади (савдо тусиқларидан воз кечиш, маълум чекловларни олиб ташлаш ва х.к.). бу назария тарафдорлари, хам божхона иттифоқи доирасида - хам бошқа мамлакатлар ичида, савдо оқимининг ортишига юқоридаги йўл билан эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. шу назария доирасида "trade diversion" ва " trade creation" терминлари вужудга келиб, улар "савдонинг диверсификацияси, товарлар оқими диверсификацияси" хамда "савдо принципларини яратиш, янги товар оқимларини яратиш" деган маъноларни билдиради. бу назарияга кўра интеграциялашган мамлакатлар ўртасида ўзаро янги товар оқимларининг пайдо бўлиши кузатилади. натижада давлат ичкарисида ишлаб чиқариладиган товарларга нисбатан арзонроқ товарлар кириб келади. кейинчалик, айнан шу товарлар учинчи мамлакатдан импорт қилинадиган товарлар ўрнини босади. интеграциялашув доирасида янги товар оқимларини яратиш ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортишига, мутахассислар махоратининг юксалишига ва ўз ўзидан иштирокчи мамлакатлар хаёт даражасининг ўсишига олиб келади. бу назария ўзининг салбий жихатларига хам эга, у кўп холларда стандарт вазиятларда қўл келади. интеграцион жараёнларда иштирок этувчи давлатлар иқтисодий ривожланиши хар доим хам бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 62 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон" haqida

халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон 1-мавзу. халқаро иқтисодий интеграциянинг назарий концепциялари ва объектив зарурияти (1 соат) режа: 1.1. халқаро иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳияти 1.2. халқаро иқтисодий интеграция концепциялари 1.3. иқтисодий интеграция: назарий қарашлар таҳлили 1.1. халқаро иқтисодий интеграциянинг мазмуни ва моҳияти жаҳон хўжалиги ривожининг замонавий босқичида сайёрамизнинг барча қитъаларида интеграцион жараёнларнинг турли шаклларини кўришимиз мумкин. хх асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етакчи индуцриал мамлакатларнинг тез тараққий этиши, шунингдек, халқаро транспорт ва коммуникация воситаларининг такомиллашуви натижасида халқаро товар ва хизматларнинг юқори суръатларда ривожланиши юз берди. халқаро савдо билан бир қаторда ишлаб чиқариш омилларининг (...

Bu fayl DOC formatida 62 sahifadan iborat (614,5 KB). "халқаро иқтисодий интеграция ва ўзбекистон"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро иқтисодий интеграция ва… DOC 62 sahifa Bepul yuklash Telegram