халқаро иқтисодий ҳуқуқ

DOC 7 стр. 96,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
10-мавзу. халқаро иқтисодий ҳуқуқ 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши 2. халқаро иқтисодий ҳуқуқ тушунчаси ва субъектлари 3. халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари 4. халқаро иқтисодий ҳуқуқ принциплари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», 1999. 9. conforty b. international law …
2 / 7
б давлатларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини тартибга солишга бағишлан​ган бир қанча халқаро-ҳуқуқий доктриналар, институтлар ва махсус принциплар таркиб топди: «тенг имкониятлар», «капитуляция», «очиқ эшиклар», «консул юрисдикцияси», «орт​тирилган ҳуқуқ», «мумкин қадар қулайлик», «миллий тартиб», «камситмаслик» ва бошқалар. буларда савдо эркинлиги манфаатлари билан ташқи савдони монополизация қилишга интилувчилар ёки ўз бозорларини чеклашга интилув​чи​лар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ўз аксини топди. xix-xx асрларда халқаро иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликнинг янги шакллари вужудга келиши шартномаларнинг янги шакллари ҳаётга татбиқ қилинишига олиб келди (маҳсулот айланиши ва тўловлар тўғрисидаги келишувлар, клиринг, транспорт масаласи, алоқа, саноат мулки ва бошқалар тўғрисидаги битимлар), шунингдек кўпдан-кўп халқаро иқтисо​дий ва илмий-техник ташкилотларнинг тузилишига сабаб бўлди. бундай жараён иккинчи жаҳон урушидан кейин янада жадал ривожланди. бмт уставида ҳам халқаро ҳамкорликни амалга оширишдан мақсад иқтисодий характерга эга халқаро муаммоларни ҳал этиш деб кўрсатиб ўтилган. xx асрнинг иккинчи ярмида европада иқтисодий интеграцион халқаро ташкилотлар – европа иттифоқи ва ўзаро иқтисодий ёрдам кенгаши ташкил топди. 1947 йили тарихда биринчи …
3 / 7
ларга савдо, тижорат муносабатлари, шунингдек ишлаб чиқариш, илмий-техник, валюта-молиявий, транспорт, алоқа, энергетика, интеллектуал мулк, туризм ва шу каби соҳаларга доир муносабатлар киради. ғарб мамлакатларининг ҳозирги замон ҳуқуқий адабиётларида халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг иккита асосий концепцияси мавжуд. биринчи концепцияга мувофиқ халқаро иқтисодий ҳуқуқ халқаро оммавий ҳуқуқнинг тармоғи ҳисобланиб, халқаро ҳуқуқ субъектларининг иқтисодий муносабатлари унинг предметидир (г.шварценбергер, я.бродили – буюк британия; п.верлоренван темаат – нидерландия; в.леви – ақш; п.вейль – франция; п.пиноне – италия ва бошқ.). ҳозирги пайтда ғарб адабиётларида ҳукмрон концепция халқаро иқтисодий ҳуқуқ нормаларининг манбаи халқаро ҳуқуқ ва давлатларнинг ички ҳуқуқлари деб ҳисоблайди, халқаро иқтисодий ҳуқуқ ўз таъсирини давлат ҳудудидан ташқарида бўладиган тижорат муносабатларида иштирок этувчи барча ҳуқуқ субъектларига ўтказади (а.левенфельд – ақш; п.фингер, г.эрлер, в.фикинт​жер – фрг; в.фридики, е.питерман – буюк британия; п.рейтер – франция ва бошқ.). бу иккинчи концепция ғарбда илгари сурилган транснационал ҳуқуқ назарияси билан туташиб кетади, чунки бу назария халқаро ҳуқуқ субъектлари қаторига давлат билан биргаликда транснационал …
4 / 7
тим тузиб, чет эл юрисдикциясига ҳам бўйсунадилар. аммо бу давлатларнинг иммунитетига дахлдор бўлмайди. давлатларнинг ўз иммунитетларини рад этиши учун (жумладан, суд юрисдикцияси, даъвони дастлабки таъминлашдан юрисдикция ва суднинг мажбурий қарорларини ижро этишдан юрисдикция) давлатларнинг ўз истак-хоҳишлари бўлиши талаб этилади. халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари халқаро оммавий ҳуқуқнинг манбалари халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари бўлиб ҳисоб​ланади. эндигина ривожланиб келаётган халқаро ҳуқуқ тармоқларининг бири бўлган халқаро иқтисодий ҳуқуқ учун манба бўлиб, халқаро ташкилот ва конференцияларнинг қарорлари, яъни уларнинг мажбурий характердаги нормалари ҳисобланади. бу нормаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар императив нормалардир. бу нормалар нафақат «тавсия этади», балки тавсия этувчи нормалар бўлмаганда ҳуқуққа зид деб ҳисобланган ҳаракат (ҳаракат​сизлик)нинг ҳуқуқий эканлигини билдиради. масалан, 1964 йили бмтнинг савдо ва ривожланиш конференцияси бизга маълум бўлган женева принципларини қабул қилди ва бу принципларда ривожаланаётган мамлакатлар учун қулай бўлган божхона имтиёзлари ҳақида тавсиялар мавжудлигини кўрсатди (божхона тарифидан чегирма). агар бу тавсия этувчи нормалар бўлмаганида, бундай имтиёзлар ҳуқуққа зид деб ҳисобланар …
5 / 7
томонлама иқтисодий муносабатларни тартибга солиб турувчи халқаро шартномалар орасида умумий шартномаларни, сиёсий характерга эга шартномаларни, жумладан, дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин. бу шартномаларда томонларнинг сиёсий мажбуриятлари билан бирга, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, тижорат битимларини тузиш мажбуриятлари ҳам мустаҳкамланади. энг аҳамиятли халқаро иқтисодий ҳуқуқ нормаларини ша-кллантиришда бир қанча махсус халқаро нормалар муҳим роль ўйнайди. уларга савдо шартномалари киради. улар савдо, денгизда сузиш ва шу кабилар тўғрисидаги шартномалар деб номланиши мумкин. уларда, давлатлар ва уларнинг юридик шахслари учун ўзаро муносабатларда муҳим ҳисобланган савдо-иқтисодий режимининг маълум турлари мустаҳкамланган-дир. булар: ўзаро қулайлик режими, миллий режим, преференциал режим, камситмаслик ва ўзаро фойдали режимлардир. иқтисодий ҳамкорликнинг савдо ва бошқа турлари халқаро валюта ҳисоби ва кредитлар тўғрисидаги битимлар асосида молиявий таъминлаш ва валюта тўловлари билан чамбарчас боғлиқдир. товар айрибошлаш ва тўловлар тўғрисида деб номланадиган савдо ва валюта-молиявий келишувлари ягона шартнома асосида бирлаштирилиши одат тусига кириб қолди. аммо, маълум ҳолларда миллий эркин конвертацияда бўлган, чекланмаган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро иқтисодий ҳуқуқ"

10-мавзу. халқаро иқтисодий ҳуқуқ 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши 2. халқаро иқтисодий ҳуқуқ тушунчаси ва субъектлари 3. халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари 4. халқаро иқтисодий ҳуқуқ принциплари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория межд...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (96,0 КБ). Чтобы скачать "халқаро иқтисодий ҳуқуқ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро иқтисодий ҳуқуқ DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram