халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари

DOC 17 sahifa 161,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
2-мавзу. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари 1. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари тушунчаси ва турлари 2. халқаро ҳуқуқ нормаси тушунчаси 3. халқаро ҳуқуқ нормаларининг таснифи 4. халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш 5. халқаро ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш 6. халқаро ҳуқуқ манбалари тушунчаси ва турлари 7. халқаро шартнома ва одатлар 8. халқаро ташкилотларнинг хужжатлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. xalqaro huquq: ma’ruzalar kursi / mas’ul muharrir yuridik fanlar doktori, professor a. x. saidov. – t.: o‘zbekiston respublikasi iiv akademiyasi, 2012. – 279 b. 2. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 b. 3. бекяшев к.а. международное публичное право. – м. издательство проспект, 2004. – 928 с. 4. лукашук и.и. международное право. общая часть: учебник. – м.: издательство бек, 2001. – 432 с. 5. лукашук и.и. международное право. особенная часть: учебник. – м.: издательство бек, 2001. – 481 с. 6. международное право: учебник / отв. ред. в. и. …
2 / 17
қ ва мажбуриятларининг хартиясини (ёрлиғини) ифодалайди. улар умумий халқаро ҳуқуқнинг асосини ташкил этади ва субъектлар хатти-ҳаракатининг ҳуқуқийлигининг асосий мезони бўлиб хизмат қилади. халқаро ҳуқуқ принциплари-ижтимомий амалиёт натижасида вужудга келадиган халқаро ҳуқуқнинг юридик муҳокамланган асослари бўлиб, ҳуқуқ субъектлари хатти-ҳаракатининг раҳбарий қоидалари ҳисобланади. халқаро ҳуқуқнинг бир қатор меъёрларини, гарчи улар халқаро ҳуқуқ меъёрлари бўлсада, принциплар деб номланади. принциплар ичида ҳозирги давр халқаро ҳуқуқий тартиботнинг асосини ташкил этувчи халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари ажралиб туради. давлатнинг қандайдир асосий принципни бузиши халқаро ҳамжамият томонидан бутун халқаро ҳуқуқий тартибога тажовуз қилиш деб тушунилиши мумкин. халқаро ҳуқуқ принципи-аввалом бор халқаро ҳуқуқ меъёридир. халқаро ҳуқуқ принциплари одатий ва шартнома усуллари орқали шаклланади. улар бир пайтнинг ўзида икки хил функцияни бажаради: биринчидан, халқаро муносабатларни уларнинг маълум меъёрий доиралар билан чегралаш орқали барқарорлаштиришга кўмаклашади; иккинчидан, халқаро муносабатлар амалиётида вужудга келадиган барча янги ҳолатларни мустаҳкамлайди. халқаро ҳуқуқ принципларининг ўзига хослиги уларнинг универсаллигидир. яъни халқаро ҳуқуқнинг барча субъектлари принципларга қатъиян риоя қилишлари …
3 / 17
иверсал мажбурий меъёрларидир. умум эътироф принциплар деб жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланадиган ва тегишли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган принциплар ҳисобланади. бмт устави қабул қилингунча халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари масаласи асосан халқаро ҳуқуқ доктринасида кўриб чиқилар эди. ҳозирги вақтда эса халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари эълон қилинган ва ушбу принциплар бмт уставидек муҳим ҳужжатда мустаҳкамлаб қўйилган. бу принциплар уставнинг 2-моддасида қисқа ва лўнда қилиб баён этилган. ушбу принциплар бмт уставига мувофиқ давлатлар ўртасида дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка тааллуқли 1970 йил халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларацияда (ехҳк)нинг якунловчи ҳужжатида батафсил ёритиб берилган (1975 йил 1 август). умуман эътироф этилган принциплар ва меъёрлар у ёки бу шаклида кўп давлатларнинг конституцияларида ҳам мустаҳкамланган. қонунчилик, шунингдек, ижро ва суд ҳокимиятлари уларга мувофиқ келиши лозим. мазкур принциплар ўзбекистон республикаси конститциясининг тўртинчи бобида мустаҳкалаб қўйилган. халқаро ҳуқуқда унинг умум эътироф этилган принцип ва меъёрларини баён қилиб берувчи ягона меъёрий ҳужжат мавжуд эмас. агар бмт уставида беш принципнинг номи келтирилган …
4 / 17
вчи янги принципларни ҳам (масалан, атроф муҳитни ҳимоя қилиш мажбурияти шаклланмоқда. халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларацияда ва еххк нинг хельсинки якунловчи ҳужжатида келтириб ўтилган бўлиб улар қуйидагилардир: давлатларнинг суверен тенглиги принципи. давлатларнинг суверен тенглиги ҳозирги давр халқаро муносабатларининг асосини, халқаро ҳамкорлик базасини ташкил қилади. суверен танглик принципининг асосий мақсади-барча давлатларни, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ёки бошқа хусусиятларидан қатъий назар, халқаро муносабатларда юридик тенг асосларда қатнашишни таъминлашдир. 1976 йил декларациясига мувофиқ суверенитет тушунчаси қуйидаги элементларни ўз ичига олади: биринчидан, барча давтлар юридик тенгдирлар; иккинчидан, ҳар бир давлат тўлиқ суверенитетга хос бўлган ҳуқуқлардан фойдаланади; учинчидан, ҳар бир давлат бошқа давлатларнинг ҳуқуқ лаёқатини ҳурмат қилмоғи лозим; тўртинчидан, давлатнинг ҳудудуий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллиги дахлсиздир; бешинчидан, ҳар бир давлат ўзининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий тизимларини эркин асосларда танлаш ва ривожлантириш ҳуқуқига эгадир; олтинчидан, ҳар бир давлат ўзининг халқаро мажбуриятларини тўлиқ ва виждонан бажариши лозим. куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик принципи. илк …
5 / 17
ҳолатлар айтиб ўтилган бўлиб, унда фақат иккита ҳолат назарда тутилади: биринчидан, ўзини мудофаа қилиш мақсадида (52-модда); иккинчидан, тинчликка хавф туғилганда, тинчлик бузилганда ёки босқинчилик ҳаракати содир бўлганида бмт хавфсизлик кенгаши қарори билан (39 ва 42-моддалар); бу ерда шуни эсда тутиш лозимки, бмт уставида (2-модда, 4-бўлим) таърифланган «куч” тушунчаси мазмуни нафақат кураш кучни, балки мажубрлашнинг қолган шаклларини ҳам кўзда тутади. давлат чегараларининг дахлсизлик принципи. ушбу принцип еххкнинг 1997 йилги якунловчи ҳужжатида таърифлаб берилган: «иштирокчи давлатлар бир-бирларига тегишли, шунингдек, европадаги барча давлатлар чегараларини бузилмас деб ҳисоблайдилар ва шунинг учун улар ҳозир ва келажакда ушбу чегараларга нисбатан ҳар қандай тажовуз қилишдан ўзларини тийдилар”. ушбу принципни тан олиш ҳар қандай ҳудудий даъволардан воз кечишни ҳам англатади. чегаралар дахлсизлиги ва бузилмаслиги принципининг асосий мазмунини қуйидаги уч элемент билан ифодалаш мумкин; биринчидан, мавжуд чегараларни халқаро ҳуқуққа мувофиқ тарзда юридик белгиланган деб тан олиш; иккинчидан, ҳозирда ва келажакда ҳар қандай ҳудудий талаблардан воз кечиш; учинчидан, ушбу чегарларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари" haqida

2-мавзу. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари 1. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари тушунчаси ва турлари 2. халқаро ҳуқуқ нормаси тушунчаси 3. халқаро ҳуқуқ нормаларининг таснифи 4. халқаро ҳуқуқ нормаларини қўллаш 5. халқаро ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш 6. халқаро ҳуқуқ манбалари тушунчаси ва турлари 7. халқаро шартнома ва одатлар 8. халқаро ташкилотларнинг хужжатлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. xalqaro huquq: ma’ruzalar kursi / mas’ul muharrir yuridik fanlar doktori, professor a. x. saidov. – t.: o‘zbekiston respublikasi iiv akademiyasi, 2012. – 279 b. 2. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 b. 3. бекяшев к.а. международное публичное право. – м. издательство проспект, 2004. – 928 с. 4. лукашук и.и. международно...

Bu fayl DOC formatida 17 sahifadan iborat (161,0 KB). "халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро ҳуқуқнинг асосий принци… DOC 17 sahifa Bepul yuklash Telegram