халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари

DOC 11 стр. 94,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
2-мавзу. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари саволлар: 1. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари тушунчаси ва турлари 2. халқаро ҳуқуқ нормаси тушунчаси ва таснифланиши 3. халқаро ҳуқуқ манбалари тушунчаси ва турлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические проблемы; т. ii.: старые и новые теоретические проблемы. – м.: издательство «нимп», 1999. 9. …
2 / 11
доиралар билан чеклаб қўяр экан, халқаро муносабатларни барқарорлаш​тиришга кўмаклашади; - халқаро муносабатлар амалиётида пайдо бўлаётган барча янги нарсаларни мустаҳкамлайди ва шу йўл билан ривожланишига кўмаклашади. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари баён қилинган ҳужжатлар. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари бмт уставида қайд этилган. улар юқори тартибдаги мажбуриятлар ҳисоб​ланади ва давлатлар томонидан на якка тартибда, на ўзаро келишув бўйича ўзгартирилиши мумкин эмас. қуйидагилар халқаро ҳуқуқ принципларининг мазмунини очиб берувчи энг нуфузли ҳужжатлар ҳисобланади: - бмтнинг 1945 йил 24 октябрда қабул қилинган устави (2 модда); - бмт бош ассамблеяси томонидан 1970 йил 24 октябрда қабул қилинган, бмт уставига мувофиқ давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликка тааллуқли халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги декларация; - аъзо-давлатлар ўзаро муносабатларида амал қиладиган, европада хавфсизлик ва ҳамкорлик кенгашининг 1975 йил 1 августдаги якуний актидан ўрин олган принциплар декларацияси. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари: давлатларнинг суверен тенглиги тамойили, куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик тамойили, давлат чегараларининг дахлсизлиги тамойили, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги …
3 / 11
идик мажбурийлиги шундаки, ҳуқуқ субъектининг бу норма кўрсатган хатти-ҳаракати зарур бўлганда мажбурлаш йўли билан таъминланади. давлат ички ҳуқуқида ҳуқуқ субъектларининг хулқ-атвор нормалари давлат томонидан белгиланади ёки санкцияланади ва лозим бўлса, уларга риоя қилиш мажбурлаш йўли билан таъминланади. халқаро ҳуқуқ нормалари, тегишлича, шу нормаларда назарда тутилган халқаро муносабатлар субъектларининг юридик мажбурий хулқ-атвор қоидалари ҳамдир. зарур ҳолларда уларнинг ижроси мажбурлаш орқали таъминланади. халқаро-ҳуқуқий тартибга солиш услубига кўра, халқаро ҳуқуқ нормалари халқаро ҳуқуқ субъектларининг ўзаро розилиги ва келишуви асосида белгиланади ва улар томонидан зарур бўлганда мажбурлашни қўллаш йўли билан муҳофаза қилинади. умумий ҳуқуқ назариясига кўра, ҳуқуқ нормалари миллий ва халқаро элементларни ўз ичига олади ва уч таркибий қисмдан иборат тузилишга эга бўлади: гипотеза – белгиланган хулқ-атвор қоидаси таъсирининг шартини белгилайди; бу қоидани баён қилувчи диспозиция ва бу қоидани бузган ҳуқуқ субъектлари учун бўладиган нохуш юридик оқибатларни юзага келтирувчи – санкция. субъект учун белгиланган ахлоқ қоидаларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг субъектив ҳуқуқ …
4 / 11
масъулияти, аниқроғи, давлатларнинг халқаро ҳуқуққа қарши қилмишлари учун халқаро-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги махсус нормалар тизимида назарда тутилган. халқаро ҳуқуқ нормалари ўз адресатлари ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган субъектлар бўйича ҳам фарқланади. шунинг учун ҳам улар тузилишига кўра, давлатларнинг халқаро ҳамжамияти томонидан белгиланувчи ва барча субъектлар ёки халқаро ҳуқуқнинг асосий субъектлари – давлатларга қаратилган умумий халқаро ҳуқуқ нормаларига; давлатлар орасидаги келишувга кўра икки ёки бир неча субъектларга қаратилган локал (маҳаллий) нормаларга бўлинади. аниқроғи, булар – икки томонлама ёки кўп томонлама халқаро шартномаларнинг нормаларидир. локал нормалар орасида субъектларнинг алоҳида, конкрет ҳолдаги ахлоқини белгиловчи индивидуал нормаларни ҳам ажратиш мумкин. бунга халқаро суд ёки арбитражларнинг фақат берилган иш бўйича низода томонлар учун мажбурий бўлган қарорлари мисол бўлади. умумий халқаро ҳуқуқ нормалари ва локал нормалар ўртасидаги ўзаро муносабат шундайки, охиргиси умумий халқаро ҳуқуқ нормалари моҳиятига зид келмаслиги, яъни ўз асосига кўра уларга мос келиши керак. шундай қилиб, бмт уставининг 103-моддасига кўра (умумий халқаро ҳуқуқнинг асосий ҳужжати), ташкилот …
5 / 11
в нормалар бўлиб, улардан давлатлар ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари ўз муносабатларини юритиш даврида маълум даражада четга чиқишлари мумкин. бу ерда давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан имзоланадиган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар назарда тутилмоқда. афсуски, умумий халқаро ҳуқуқнинг диспозитив нормалари масаласи халқаро ҳуқуқ доктринасида деярли кўриб чиқилмаган. шунга қарамай, қуйидагиларни айтиб ўтиш жоиздир. биринчидан, агар умумий халқаро ҳуқуқнинг диспозитив нормаларидан у ёки бу ҳолда чекинувчи маҳаллий шартнома тузилмаган бўлса, албатта, халқаро ҳуқуқ амалда бўлади. иккинчидан, бмт уставининг 103-моддасидан юқорида келтирилган қоидалар давлатларнинг умумий халқаро ҳуқуқ бўйича жами мажбуриятларига тааллуқлидир, зотан уставни қабул қилиш пайтида императив нормаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги қарашлар мантиқан тугал равшан бўлмаган эди. ҳозир эса бу қоидалар фақат диспозитив нормаларгагина тааллуқлидир, чунки бу ерда императив нормалардан четлашишга умуман йўл қўйилмайди. учинчидан, локал норманинг умумий халқаро ҳуқуқнинг диспозитив нормасидан четга чиқишига, чамаси, локал норма моҳияти ва мақсади билан универсал нормага мос бўлмаганида йўл қўйилади. ниҳоят, умумий халқаро ҳуқуқ нормалари …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари"

2-мавзу. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари саволлар: 1. халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари тушунчаси ва турлари 2. халқаро ҳуқуқ нормаси тушунчаси ва таснифланиши 3. халқаро ҳуқуқ манбалари тушунчаси ва турлари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., ...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOC (94,5 КБ). Чтобы скачать "халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари, нормалари ва манбалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро ҳуқуқнинг асосий принци… DOC 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram