халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари

DOC 132,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502538053_68818.doc халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари режа: 1. халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари тушунчаси. 2. асосий тамойилларни таснифлаш. 3. тинч тотув яшаш тамойили. 4. халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга бевосита тааллуқли тамойиллар. 5. халқаро ҳамкорликнинг умумий тамойиллари. 1. халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари тушунчаси. юқорида айтилганидек, халқаро ҳуқуқ тамойиллари меъёрий актларга эга бўлиб, тамойиллар ва меъёрлар ўртасидаги фарқ шартлидир. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари халқаро муносабатларнииг асосий муаммоларини ҳал этиш учун энг кўп аҳамиятга эга бўлган кўпчилик тан олган, меъёрлар сифатида белгилаш мумкин. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ реакцион ёки «классик» ҳуқуқдан, энг аввало, ўзининг асосий тамойилларидан фарқ қилади. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг асосий тамойиллари, аввало, бмт низомида мустаҳкамланган. лекин айримлари низомда жуда қисқа баён этилади. шунинг учун ривожланган давлатлар ташаббуси билан бмтдан айрим тамойилларнинг мазмунини таърифлаш ишлари амалга оширилади. бу ишлар бмт бош ассамб​леяси томонидан 1970 йил бмт низомига биноан дав​латлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари ва ҳамкорликка тааллуқли халқаро …
2
ни ҳам қўймаган эди. европада хавфсизлик ва ҳамкорлик тўғрисида 1975 йили хельсинкида ўтган умумевропа кенгаши якунловчи актида 10 асосий тамойил таърифлаб берилган. юқори эслатилган 7 тамойилга чегараларнинг дахлсизлиги, давлатларнинг ҳудудий бутунлиги, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурматлаш тамойиллари қўшилди. лекин халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари булар билангина чекланмайди. ҳали ҳозирги замон халқаро ҳуқуқнинг барча асосий тамойилларини ўзида ифодалаган халқаро ҳужжат йўқ. халқаро муносабатларнинг жамият ҳаётидаги мавқеи ошаётган ва янги, ҳаётий муҳим умумбашарий муаммолар юзага келаётгаплиги халқаро ҳуқуқ асосий тамойиллари миқдорининг кўпайишига олиб келмокда. масалан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммосининг халқаро аҳамияти ошиб бораётганлиги муносабати билан халқаро ҳуқуқда ғоят муҳим тамойил—атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тамойили пайдо бўлади. халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари тушунчаси муносабати билан «давлатларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари» концепциясини эслатиб ўтиш зарур. бмт халқаро ҳуқуқи комиссияси бош ассамблея топшириғига биноан 1949 йили 14 моддадан иборат давлатларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқди ва тақдим этди. у бош ассамблеяда узил-кесил маъқулланмай давлатларга кўриб …
3
к; б) давлатларнинг ҳудудий бутунлиги; в) чегараларнинг дахлсизлиги; г) халқаро низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; д) қуролсизланиш; 2. халқаро ҳамкорликнинг умумий тамойиллари: а) давлатларнинг суверен тенглиги; б) ички ишларга аралашмаслик; в) миллатлар ва халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи; г) давлатларнинг ҳамкорлиги; д) инсон ҳуқуқларини ҳурматлаш; е) халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш. асосий тамойиллар давлатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда тинчликни мустаҳкамлаш ва халқаро кескинликни юмшатишнинг юридик базаси бўлиб хизмат қилади. 3. тинч-тотув яшаш тамойили. тинч-тотув яшаш тамойили икки хил таърифда қўлланилади: а) турли ижтимоий тузумдаги давлатларнинг тинч-тотув яшаш тамойили; б) давлатларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тузумлардаги фарқларига қарамай тинч-тотув яшаш тамойили. халқаро ҳужжатларда одатда иккинчи таъриф кенг ишлатилади. «тинч-тотув яшаш» атамаси халқаро ташкилотларнинг низомида қўлланилмаса ҳам бутун низом матнида қизил ип бўлиб ўтади. давлатлар «бир-бирига чидам, сабр-матонат ва биргаликда яшашга интилишлари, жаҳонда бир-бирлари билан яхши кўшничилик қилишлари», «миллатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш» кераклиги таъкидланади. «бмт, — дейилади …
4
сидаги муносабатларнинг умумий тавсифига яқиндир. 4. халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга бевосита тааллуқли тамойиллар а) куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик тамойили. агрессив урушларни тақиқлаш ва урушларнинг жинояткорона руҳи ғоялари миллатлар лигасинииг бир қатор ҳужжатларида, хусусан 1923 йил миллатлар лигаси ассамблеясида қабул қилинган ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома лойиҳасида (бу шартнома лойиҳаси лойиҳалигича қолиб кетди), 1927 йилти миллатлар лигаси ассамблеямси қабул қилган агрессив урушлар тўғрисидаги декларацияда ўз ифодасини топди. бу ҳужжатларда агрессив урушлар халқаро жиноят сифатида классификация қилинган. 1928 йил 27 августда миллий сиёсат қуроли сифатида урушлардан воз кечиш тўғрисидаги париж шартномаси (бриан келлог пакти) кўп томонлама биринчи халқаро шартнома бўлди. қарорлардаги айрим чалкашликларга қарамай, бу шартнома ўзида агрессив урушни тақиқлаш ғоясини мужассамлаштирган эди. мазкур шартноманинг моддаси шундай фикрни ўзида ифодалаган: “бообрў шартлашувчи томонлар ўзлари мансуб бўлган халқлар номидан тантанали баёнот берадиларки: улар халқаро низоларни бартараф этиш учун урушга мурожаат қилишни қоралайдилар ва уларнинг ўзаро муносабатларида ундан миллий сиёсий қуроли …
5
нгдек куч билан таҳдид қилиш ва халқаро муносабатларда куч ишлатишни ҳам тақиқлади. низомнинг 2- модда 4-бандида шундай дейилади: бмт нинг барча аъзолари ўзининг халқаро муносабатларида куч ишлатиш ёки бирон-бир давлатнинг ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши, шунингдек мақсадларига мос бўлмаган бирон-бир тарзда куч ишлатишдан тийилади. давлатларнинг дўстона муносабатлари ва ҳамкорлигига тааллуқли халқаро ҳуқуқ, тамойиллари тўғрисидаги декларация, 1970—1974-йилларда тегишли равишда бмт бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган агрессияни аниқлаш, шунингдек европада хавфсизлик ва ҳамкорликка бағишланган 1975 йилги умумевропа кенгашининг якунловчи акти ҳозирги пайтда куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик тамойилини энг нуфузли тарзда баён этиб берди. куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик тамойилининг асосий мазмуни—агрессив урушни тақиқлаш, яъни давлатлар ўртасидаги муносабатларда урушни тақиқлашдан иборатдир. «агрессив уруш, — дейилади халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги декларацияда, — тенгликка қарши жиноятдир. у шундай урушни танлаган давлат учун жиддий жавобгарлик туғдиради. юқорида келтирилган ҳужжатлардан шу нарса келиб чиқадики, унда хусусан, қуйидагилар тақиқланади: 1) куч билан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари" haqida

1502538053_68818.doc халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари режа: 1. халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари тушунчаси. 2. асосий тамойилларни таснифлаш. 3. тинч тотув яшаш тамойили. 4. халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга бевосита тааллуқли тамойиллар. 5. халқаро ҳамкорликнинг умумий тамойиллари. 1. халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари тушунчаси. юқорида айтилганидек, халқаро ҳуқуқ тамойиллари меъёрий актларга эга бўлиб, тамойиллар ва меъёрлар ўртасидаги фарқ шартлидир. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари халқаро муносабатларнииг асосий муаммоларини ҳал этиш учун энг кўп аҳамиятга эга бўлган кўпчилик тан олган, меъёрлар сифатида белгилаш мумкин. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқ реакцион ёки «классик» ҳуқуқдан, энг аввало, ўзининг асосий тамойилларидан фарқ...

DOC format, 132,5 KB. "халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.