халқаро иқтисодий ҳуқуқ

PPTX 22 pages 287.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
mavzu: xalqaro iqtisodiy huquq халқаро иқтисодий ҳуқуқ режа: 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши 2. халқаро иқтисодий ҳуқуқ тушунчаси ва субъектлари 3. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг манбалари 4. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг принциплари 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши давлатлар ўртасидаги иқтисодий, энг аввало савдо муносабатларининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши узоқ ўтмишга бориб тақалади. савдо муносабатлари қадим даврдан бошлаб халқаро шартномаларда асосий ўринни эгаллаб келган. бунда савдо муносабатларининг эркинлиги ахлоқий ва ҳуқуқий принциплардан бири деб тан олинган. милодий ii асрда қадимги рим тарихчиси флор шундай ёзади: "агар савдо муносабатлари бузилса, инсоният ўртасидаги иттифоқ ҳам бузилади". хюго гроций (xvii аср), "ҳар қандай халқ бошқа бир халқ билан ўзаро савдо муносабатларига тўсқинлик қилишга ҳаққи йўқ", деб кўрсатиб ўтади. айнан шу принцип "jus commerci" - савдо эркинлиги ҳуқуқи (савдо кенг маънода тушунилади) - халқаро иқтисодий ҳуқуқ учун асосий принцип бўлиб қолади. 1947 йили тарихда биринчи марта кўп томонлама савдо шартномаси - тарифлар ва савдо тўғрисидаги бош …
2 / 22
га доир муносабатлар киради. халқаро иқтисодий ҳуқуқ субъектлари. халқаро иқтисодий ҳуқуқни халқаро оммавий ҳуқуқ тармоғи сифатида тушунганимиз учун, мантиқан халқаро ҳуқуқ субъектларини халқаро иқтисодий ҳуқуқ субъектлари ҳисобланади деймиз. давлатлар фуқаровий-ҳуқуқий, тижорат фаолиятларида, ташқи иқтисодий алоқаларда тўғридан-тўғри қатнашадилар. "савдо қилаётган давлатлар халқаро ҳуқуқ субъектлари бўла туриб, бошқа бир давлат миллий ҳуқуқининг субъекти бўлиб ҳам ҳисобланади. масалан, улар чет эл контрагентлари билан битим тузиб, чет эл юрисдикциясига ҳам бўйсунадилар. аммо бу давлатларнинг иммунитетига дахлдор бўлмайди. давлатларнинг ўз иммунитетларини рад этиши учун (жумладан, суд юрисдикцияси, даъвони дастлабки таъминлашдан юрисдикция ва суднинг мажбурий қарорларини ижро этишдан юрисдикция) давлатларнинг ўз истак-хоҳишлари бўлиши талаб этилади. иқтисодий ва ижтимоий кенгаш (иик)га уч йил муддатга 54 аъзо тенг жуғрофий вакиллик асосида сайланади. ҳар йили 18 аъзоси қайта сайланади. у бирлашган миллатларнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳалардага фаолияти учун жавобгар бўлиб, бош ассамблея тавсияларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни бажаради (тадқиқотлар олиб бориш, ҳисобот ва тавсиялар бериш). иик ихтисослашган муассасалар …
3 / 22
инувидаги чеклашларни бартараф қилишга кўмаклашиш кабилар киради. бироқ фонд қарорлари аъзолар овозининг ўлчаниши шарти билан, яъни уларнинг фондга қўшган хиссаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши ва овозларнинг кўпчилигини ақш етакчилигидаги 10 та юқори даражада ривожланган давлатлар ташкил этгани учун жамғарманинг валюта ва молия сиёсатини ва башқа давлатларга кредит бериш шартларини шу давлатларнинг ўзи белгилайди. тикланиш ва тараққиёт халқаро банки (ттхб) – 1944 йилда бреттон-вудс конференцияси иштирокчилари томонидан ташкил этилган. 1945 йилдан бмтнинг ихтисослашган муассасаси. ттхбга фақат халқаро валюта фондига аъзо мамлакатлар кириши мумкин. ттхбнинг мақсадлари аъзо давлатлар иқтисодини бунинг учун уларга қарз бериш йўли билан қайта қуришга кўмаклашиш. тегишли қарорларни чиқариш шартлари халқаро валюта фондидагидек. халқаро молия корпорацияси (хмк) – 1956 йили тузилган, 1957 йилдан бмтнинг ихтисослашган муассасаси. хмкнинг мақсади аъзо давлатлар иқтисодини уларнинг хусусий ишлаб чиқарувчи корхоналари фаолиятини рағбатлантириш йўли билан ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. хмк хттб билан ўзаро боғланган бўлиб, унинг бўлими ҳисобланади. унинг фаолиятига хттб ишларини бошқарувчи шахслар …
4 / 22
алқаро оммавий ҳуқуқнинг манбалари халқаро иқтисодий ҳуқуқ манбалари бўлиб ҳисобланади. эндигина ривожланиб келаётган халқаро ҳуқуқ тармоқларининг бири бўлган халқаро иқтисодий ҳуқуқ учун манба бўлиб, халқаро ташкилот ва конференцияларнинг қарорлари, яъни уларнинг мажбурий характердаги нормалари ҳисобланади. бу нормаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар императив нормалардир. бу нормалар нафақат "тавсия этади", балки тавсия этувчи нормалар бўлмаганда ҳуқуққа зид деб ҳисобланган ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг ҳуқуқий эканлигини билдиради. масалан, 1964 йили бмтнинг савдо ва ривожланиш конференцияси бизга маълум бўлган женева принципларини қабул қилди ва бу принципларда ривожаланаётган мамлакатлар учун қулай бўлган божхона имтиёзлари ҳақида тавсиялар мавжудлигини кўрсатди (божхона тарифидан чегирма). агар бу тавсия этувчи нормалар бўлмаганида, бундай имтиёзлар ҳуқуққа зид деб ҳисобланар эди. қуйидагилар халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг манбалари сифатида тан олинади: халқаро шартномалар. халқаро одат халқаро ташкилотларнинг қарорлари давлатлараро иқтисодий конференцияларнинг қарорлари халқаро шартномалар 1947 йилги савдо ва тарифлар бўйича бош битим (гаат) икки томонлама халқаро шартномалар гаат, вто, инкотермс расм икки томонлама икки томонлама+ …
5 / 22
и давлатга берилган ҳуқуқлардан кам бўлмаслиги лозим. бундай ҳуқуқ бериш қулай шароитлар яратиш, яъни имтиёзлар беришни назарда тутмайди. мумкин қадар қулайлик яратиш принципи мумкин қадар қулайлик яратиш принципи (режими) бир давлат ўзининг ҳамкор давлати учун, учинчи бир давлат учун амалда бўлган ёки амалда бўлиши мумкин бўлган имтиёзли (мумкин қадар қулай) шароитларни шу давлатга ҳам яратиб бериш юридик мажбуриятини билдиради. мумкин қадар қулай-лик режимининг қўлланиш соҳаси у ёки бу халқаро шартномада мумкин қадар қулайлик тўғрисидаги банд билан белгиланади миллий тартиб (режим) миллий тартиб бир қатор савдо битимларида назарда тутилиб, чет давлатларнинг жисмоний ва юридик шахсларини ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини миллий давлатнинг жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тенглаштириб қўйишдир. одатда бу режим чет эллик шахсларнинг суд иши юритишда, фуқаролик ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишда намоён бўлади. преференциал тартиб (режим) преференциал режим – у ёки бу давлатлар ўртасида ёки бир гуруҳ давлатлар ўртасида амалда бўлган, энг аввало божхона тўловларига тегишли бўлган савдо …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "халқаро иқтисодий ҳуқуқ"

mavzu: xalqaro iqtisodiy huquq халқаро иқтисодий ҳуқуқ режа: 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши 2. халқаро иқтисодий ҳуқуқ тушунчаси ва субъектлари 3. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг манбалари 4. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг принциплари 1. халқаро иқтисодий ҳуқуқнинг вужудга келиши давлатлар ўртасидаги иқтисодий, энг аввало савдо муносабатларининг халқаро-ҳуқуқий тартибга солиниши узоқ ўтмишга бориб тақалади. савдо муносабатлари қадим даврдан бошлаб халқаро шартномаларда асосий ўринни эгаллаб келган. бунда савдо муносабатларининг эркинлиги ахлоқий ва ҳуқуқий принциплардан бири деб тан олинган. милодий ii асрда қадимги рим тарихчиси флор шундай ёзади: "агар савдо муносабатлари бузилса, инсоният ўртасидаги иттифоқ ҳам бузилади". хюго гроций (xvii аср), "ҳар қандай халқ бошқа бир халқ б...

This file contains 22 pages in PPTX format (287.5 KB). To download "халқаро иқтисодий ҳуқуқ", click the Telegram button on the left.

Tags: халқаро иқтисодий ҳуқуқ PPTX 22 pages Free download Telegram