“халқаро хусусий ҳуқуқ” модулидан назарий саволлар

DOCX 74 стр. 165,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 74
“халқаро хусусий ҳуқуқ” модулидан назарий саволлар 1. халқаро хусусий ҳуқуқ манбалари. ўзбекистон республикасининг конституцияси, халқаро шартномалар, қонун ҳужжатлари, ўзбекистон республикаси тан олган халқаро одатлар, удумлар ва бошқа ҳужжатлар халқаро хусусий ҳуқуқнинг манбалари ҳисобланади. оила кодекснинг «чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш» тўғрисидаги viii бўлими халқаро хусусий ҳуқуқ соҳаси учун бевосита манбаa деб ҳисобланиши мумкин. халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий манбалари қуйидагилардан иборат: 1) халқаро шартномалар; 2) ички қонун ҳужжатлари; 3) суд ва арбитраж амалиёти. ўзбекистон республикасининг конститутсияси, халқаро шартномалар, қонун ҳужжатлари, ўзбекистон республикаси тан олган халқаро одатлар, удумлар ва бошқа ҳужжатлар халқаро хусусий ҳуқуқнинг манбалари ҳисобланади. демак, халқаро хусусий ҳуқуқ манбалари икки тарафлама, давлатнинг ички ва ташқи миқёслари бўйича аҳамиятга эга. бундай бўлиш ушбу манбалар воситасида тартибга солинадиган муносабатларнинг хусусиятлари билан ифодаланади, масалан, халқаро миқёсда вужудга келадиган мулкий, оилавий, меҳнат муносабатларини тартибга солишга нисбатан ички давлат қонунлари (фуқаролик кодекси, оила кодекси, меҳнат кодекси) ва чет …
2 / 74
н олинган алоҳида ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. ушбу соҳа халқаро ҳаёт шароитида юз берадиган хусусий, яъни фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессуал ҳуқуқи билан тартибга солинадиган, шунингдек оилавий, меҳнат, тадбиркорлик, иқтисодий процессуал муносабатларни ўз ичига олади. ушбу муносабатларнинг турли давлатлар фуқаролари ва юридик шахслари ўртасида вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишининг тартибга солиниши ҳамда низо чиққан тақдирда уларнинг ҳал қилиниши ўзига хос хусусиятларга эга. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексида (фкнинг 1158-моддаси) халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар сифатида таърифланади. хусусий-ҳуқуқий муносабатларнинг мураккаблашишида баъзи халқаро ҳужжатлар ва шартномалар алоҳида ўрин эгаллайди. булар қаторига 1928-йилдаги бустаманте кодекси (халқаро хусусий ҳуқуқ кодекси), 1980-йилдаги “халқаро олди-сотди шартномалар тўғрисида”ги бмт конвенсияси, 1988-йилдаги “халқаро молиявий лизинг тўғрисида”ги конвенсия, “халқаро ҳаво йўлларига тегишли баъзи қоидаларни бирхиллаштириш тўғрисида”ги 1929-йилдаги варшава конвенсияси, 1956-йилдаги “юкларни халқаро йўллар орқали олиб ўтиш шартнома тўғрисида”ги женева конвенсияси, 1967-йилдаги “бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти таъсис қилиш тўғрисида”ги стокголм конвенсияси, …
3 / 74
халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ соҳаларига ажратилади. биринчидан, агар оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ тизимлари ҳар бирининг таркибий қисмлари ўзига хос бир неча алоҳида ҳуқуқ соҳаларидан ташкил топган бўлса, халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқнинг таркибий қисмлари бир неча ҳуқуқ соҳаларидан эмас, балки уларнинг ҳар бири алоҳида ҳуқуқ соҳалари сифатида ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан ташкил топади. хусусий ҳуқуқ тизимига кирган ҳуқуқ соҳалари (фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ ва бир тарафнинг иккинчи тарафга ҳуқуқий буйсунишига асосланмаган муносабатларни тартибга солувчи бошқа ҳуқуқ соҳалари) воситасида нормалари жамият аъзолари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг хусусий манфаатлари, хусусий мулк ҳуқуқи субектларининг (жисмоний ва юридик шахсларнинг) эрк-иродасига ва ташаббускорлигига асосланган муносабатлар тартибга солинади. халқаро хусусий ҳуқуқнинг халқаро оммавий ҳуқуқдан фарқи шундан иборатки, хусусий ҳуқуқий муносабатлар бўйича вужудга келиши мумкин бўлган низолар халқаро оммавий ҳуқуқ қоидаларига ўхшаб дипломатик йўл билан эмас, балки фуқаролик даъво қўзғатиш йўли билан суд ёки арбитраж органларида кўрилади. …
4 / 74
усий ҳуқуқ хусусий ҳуқуқ тизимида юридик фаннинг бир тармоғи сифатида тан олинган алоҳида ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. ушбу соҳа халқаро ҳаёт шароитида юз берадиган хусусий, яъни фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессуал ҳуқуқи билан тартибга солинадиган, шунингдек оилавий, меҳнат, тадбиркорлик, иқтисодий процессуал муносабатларни ўз ичига олади. ушбу муносабатларнинг турли давлатлар фуқаролари ва юридик шахслари ўртасида вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишининг тартибга солиниши ҳамда низо чиққан тақдирда уларнинг ҳал қилиниши ўзига хос хусусиятларга эга. хусусий ҳуқуқ тизимига кирган ҳуқуқ соҳалари (фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ ва бир тарафнинг иккинчи тарафга ҳуқуқий буйсунишига асосланмаган муносабатларни тартибга солувчи бошқа ҳуқуқ соҳалари) воситасида нормалари жамият аъзолари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг хусусий манфаатлари, хусусий мулк ҳуқуқи субектларининг (жисмоний ва юридик шахсларнинг) эрк-иродасига ва ташаббускорлигига асосланган муносабатлар тартибга солинади. турли давлатлар жисмоний ва юридик шахслари иштирокида халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар вужудга келиши учун мазкур жисмоний ва юридик шахслар мансуб …
5 / 74
юридик шахслари, фирмалари, компаниялари, бирлашмалари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар тартибга солинади. бундай муносабатлар қаторига фан ва техника, интеллектуал мулк обектлари, ижодий фаолият натижалари ва бошқа маданий қимматликлар (масалан, санъат ва маданият соҳасидаги асарлар, кашфиётлар, кинофилмлар, архитектура лойиҳалари ва ҳ.к)дан фойдаланиш бўйича ўрнатилган турли хил алоқалар ҳам киради. халқаро хусусий ҳуқуқ 12 нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар доирасига ўзбекистон ва чет эл фуқароларининг никоҳдан ўтиши, васийлик ва ҳомийлик, фарзандликка олиш, ворислик ва бошқа шахсий, мулкий муносабатларга асосланган алоқалар ҳам киради. 5. халқаро хусусий ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда коллизион нормалар қандай аҳамият касб этади? коллизион норманинг бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларидан асосий фарқи шундан иборатки, унинг воситасида қўлланиши учун керак бўлган ҳуқуқни кўрсатиш йўли билан коллизион муаммо бартараф қилинади. масалан, франсиянинг қонуни бўйича 18 ёшга тўлган қиз ота-онасининг розилигисиз никоҳдан ўтиш ҳуқуқига эга эмас, ўзбекистон қонуни бўйича 18 ёшга тўлган эркак ёки 17 ёшга тўлган аёл ихтиёрий равишда никоҳ тузишлари мумкин. чет эл …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 74 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "“халқаро хусусий ҳуқуқ” модулидан назарий саволлар"

“халқаро хусусий ҳуқуқ” модулидан назарий саволлар 1. халқаро хусусий ҳуқуқ манбалари. ўзбекистон республикасининг конституцияси, халқаро шартномалар, қонун ҳужжатлари, ўзбекистон республикаси тан олган халқаро одатлар, удумлар ва бошқа ҳужжатлар халқаро хусусий ҳуқуқнинг манбалари ҳисобланади. оила кодекснинг «чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги оилавий муносабатларни тартибга солиш» тўғрисидаги viii бўлими халқаро хусусий ҳуқуқ соҳаси учун бевосита манбаa деб ҳисобланиши мумкин. халқаро хусусий ҳуқуқнинг асосий манбалари қуйидагилардан иборат: 1) халқаро шартномалар; 2) ички қонун ҳужжатлари; 3) суд ва арбитраж амалиёти. ўзбекистон республикасининг конститутсияси, халқаро шартномалар, қонун ҳужжатлари, ўзбекистон республикаси тан олган халқаро одатлар, удумлар в...

Этот файл содержит 74 стр. в формате DOCX (165,5 КБ). Чтобы скачать "“халқаро хусусий ҳуқуқ” модулидан назарий саволлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: “халқаро хусусий ҳуқуқ” модулид… DOCX 74 стр. Бесплатная загрузка Telegram