халқаро хусусий ҳуқуқ

DOCX 27,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1474650112_64987.docx халқаро хусусий ҳуқуқ режа: 1. халқаро хусусий ҳуқуқнинг предмети 2. халқаро хусусий ҳуқуқнинг тузилиши халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро ҳуқуқ тизимида ўқув дарслиги ва юридик фаннинг бир тармоғи сифатида тан олинган алоҳида соҳа ҳисобланади. ушбу соҳа халқаро ҳаёт шароитида юз берадиган хусусий, яъни фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессуал ҳуқуқи билан тартибга солинадиган, шунингдек оилавий ва меҳнат муносабатларини ўз ичига олади. ушбу муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишининг тартибга солиниши ҳамда низо чиққан тақдирда уларнинг ҳал қилиниши ўзига хос хусусиятларга эга. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексида (фкнинг 1158-моддаси) халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар "чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар" сифатида таърифланади. лекин бу етарли эмас. чет эл элементи билан мураккаблашган муносабатларнинг кенг тарқалган кўринишларда бўлиши, чет эл ҳуқуқи субъектларининг турли давлат фуқаролигига мансуб бўлиши, объектларининг турли давлатлар ҳудудида жойлашган бўлиши, ушбу муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши учун асос бўлган юридик фактларни муайян мамлакат ҳуқуқи орқали …
2
иради. ушбу манбалар воситасида чет эл элементи билан му раккаблашган муносабатлар, товарларни халқаро олди-сотди, халқаро молиявий лизинг, халқаро ҳаво йўлларида йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисидаги тушунчалар, уларни тартибга солиш тартиб ва қоидалари белгиланади. "халқаро ҳуқуқ", "халқаро хусусий ҳуқуқ" тушунчалари турли маънога эга. "халқаро ҳуқуқ" давлатлар, ҳокимият органлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, яъни оммавий-ҳуқуқий манфаатлар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий меъёрлар мажмуидан иборат. "халқаро хусусий ҳуқуқ" фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалардан ташкил топган бўлиб, ушбу муносабатларнинг доираси, таркибий қисмлари бирон-бир мамлакат чегараси билан чекланиб қолмайди, халқаро ҳаёт кўламида табиий ҳодиса сифатида ривож топади. халқаро хусусий ҳуқуқнинг халқаро ҳуқуқ (оммавий ҳуқуқ)дан фарқи яна шундан иборатки, фуқаролик-хуқуқий муносабатлар бўйича вужудга келиши мумкин бўлган низолар оммавий ҳуқуқ қоидаларига ўхшаб дипломатик йўл билан эмас, балки фуқаролик даъво қўзғатиш йўли билан суд ёки арбитраж органларида кўрилади. "халқаро ҳуқуқ" ва "халқаро хусусий ҳуқуқ" нормалари воситасида тартибга солинадиган муносабатларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятлари бўлишидан қатъи …
3
иши, халқаро мажбуриятларнинг виждонан, бекамикўст бажарилиши ва бошқа умумбашарий тамойиллар киради. халқаро ҳуқуқнинг умумбашарий тан олинган тамойиллари ва қоидалари, ўзбекистон республикасининг конституцияси, 2000 йил майдаги "ўзбекистон республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида"ги ва 1995 йил 22 декабрдаги "ўзбекистон республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги қонунлар ўзига хос моҳияти билан "халқаро ҳуқуқ" ва, шунингдек, "халқаро хусусий ҳуқуқ" соҳаларининг мазмунини, тузилишини ва таркибий қисмини белгилаш учун хизмат қилади. халқаро хусусий ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқ учун бошланғич ягона асос халқаро шартномалар каби умумий манбалар билан ифодаланади. халқаро шартномалар давлатлараро муносабатларнинг ҳуқуқий асосини ташкил қилиш билан бирга халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқаро хамкорликни бмт уставида назарда тутилган мақсад ва тамойилларга мувофиқ ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. юридик адабиётларда халқаро ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ фанларининг ўзаро алоқаси ҳақида турли фикрлар мавжуд. масалан, и.п. блишенко, л.н. галенская, с.б. крилов (рф), м. геновски (болгария), моренс кинтана (аргентина) қарашларига кўра халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро ҳуқуқнинг бир қисмидан иборат, хосе де …
4
фан соҳасида ҳам алоҳида ҳуқуқ тармоғи сифатида тан олинган (масалан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, жиноят ҳуқуқи ва бошқалар), шу билан бирга баъзи ҳуқуқ соҳалари борки, улар мустақил тармоқ сифатида тан олинмасада, лекин улар бўйича фаннинг алоҳида соҳаси сифатида илмий тадқиқот ишлари олиб борилади, ўқув юртларида алоҳида фан сифатида дарсликлар яратилади ва машғулотлар олиб борилади. булар қаторига хўжалик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, солиқ ҳуқуқи, банк ҳуқуқи ва бошқаларни киритиш мумкин. халқаро хусусий ҳуқуқ ҳам маълум даражада шулар қаторига киради, лекин у ўзининг нормалари воситасида тартибга солинадиган муносабатларнинг хусусияти ва доираси билан улардан фарқ қилади. унинг нормалари воситасида фақат битта давлат ичидаги ва ушбу давлатнинг миллий қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатлар эмас, балки унинг доирасидан четга чиқадиган, яъни турли давлатлар ўртасидаги, шунинг билан бирга давлат миллий қонун-қоидаларига бевосита тааллуқли бўлган ва уларда назарда тутилган муносабатлар тартибга солинади. демак, бунда алоҳида ва махсус тартибга солинадиган ташқи ёки халқаро муносабатлар ҳақида гап боради. …
5
б ҳам бўлмайди. халқаро хусусий ҳуқуқ давлатнинг ички турли ҳуқуқ соҳалари (фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, фуқаролик процессуал ҳуқуқ ва ҳ.к.) нормаларидан, шунингдек коллизион, яъни турли давлатлар нормаларининг тўқнашишидан ташкил топган алоҳида ҳуқуқ соҳасидан иборат. унинг табиати ва предметини ифодаловчи жиддий ва фундаментал муаммолар устида изланишлар, мубоҳасалар, тортишувлар узлуксиз давом этмоқда. ушбу масала бўйича ҳурматли талабалар ўз фикрларини билдиришларини мамнуният билан қабул қиламиз. халқаро хусусий ҳуқуқ фанини ўрганишда маълум даражада қийинчиликлар мавжуд. чунки ушбу фан бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий-услубий адабиётлар етарли эмас. ушбу фанни ўрганишда умумий ҳуқуқ назарияси фани, масалан, ҳуқуқнинг замон ва макон бўйича, қонун ҳужжатларининг маълум ҳудуд доирасида қўлланиши ҳақидаги тушунчалар билан халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва албатта, фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи, фуқаролик процесси фанларида мужассамланган қоида ҳамда тушунчаларга дуч келамиз. шунинг учун халқаро хусусий ҳуқуқ фанини ўзлаштиришда талабаларга енгиллик туғдириш мақсадида юқорида зикр этилган ҳуқуқ соҳалари олдин ўтилади. халқаро хусусий ҳуқуқнинг предмети. умумий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро хусусий ҳуқуқ"

1474650112_64987.docx халқаро хусусий ҳуқуқ режа: 1. халқаро хусусий ҳуқуқнинг предмети 2. халқаро хусусий ҳуқуқнинг тузилиши халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро ҳуқуқ тизимида ўқув дарслиги ва юридик фаннинг бир тармоғи сифатида тан олинган алоҳида соҳа ҳисобланади. ушбу соҳа халқаро ҳаёт шароитида юз берадиган хусусий, яъни фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процессуал ҳуқуқи билан тартибга солинадиган, шунингдек оилавий ва меҳнат муносабатларини ўз ичига олади. ушбу муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлишининг тартибга солиниши ҳамда низо чиққан тақдирда уларнинг ҳал қилиниши ўзига хос хусусиятларга эга. ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексида (фкнинг 1158-моддаси) халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган муносабатлар "чет эл элементи билан мураккаблашган фуқ...

Формат DOCX, 27,4 КБ. Чтобы скачать "халқаро хусусий ҳуқуқ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро хусусий ҳуқуқ DOCX Бесплатная загрузка Telegram