халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти

DOC 6 sahifa 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
1-мавзу: халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти 1. халқаро ҳуқуқ тушунчаси ва аҳамияти 2. фаннинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни 3. халқаро ҳуқуқнинг ўқув фани сифатидаги тузилиши 4. халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ 5. ўзбекистон республикаси амалиётида халқаро ҳуқуқ масалалари 6. халқаро ҳуқуқ функциялари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м., 1997. 6. мюллерсон р. а. соотношение международного и националь​ного права. – м., 1982. 7. тункин г.и. теория международного права. – м.: междунар. отношения, 1970. 8. черниченко с.в. теория международного права в двух томах. т. i.: современные теоретические …
2 / 6
идаги ўзига хос жиҳатлари келиб чиқади: – халқаро ҳуқуқ – бу ягона мақсад ва принциплар асосида яратилган нормаларга эга; – халқаро ҳуқуқ нормалари давлатлараро муносабатларни тартибга солади; – ҳозирги замон ҳалқаро ҳуқуқининг асосий мақсади – халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя этишни таъминлашдан иборатдир. халқаро ҳуқуқ нормасида субектларнинг, аввало, давлатнинг умумий иродаси ифодаланган. яъни давлатлар муайян халқаро ҳуқуқ нормасини яратиш жараёнида ўз хоҳиш-истаклари билан ҳаракат қилишади. халқаро ҳуқуқ объектига муайян халқаро муносабатлар, энг аввало, суверен давлатлар ўртасидаги муносабатлар киради. халқаро муносабатлар – бу халқаро ҳуқуқ субъектлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий, ҳуқуқий, дипломатик, ҳарбий ва бошқа турдаги алоқалар ва муносабатлар мажмуидир. халқаро ҳуқуқ объектига, халқаро ҳуқуқ объектидан халқаро муносабатлар предметини фарқлаш лозим. халқаро муносабатлар предмети бўйича тарафлар ҳуқуқий муносабатга киришадилар. ҳаракат, ҳаракатдан тийилиш, ҳудуд ва бошқалар халқаро муносабатлар предмети бўлиши мумкин. халқаро ҳуқуқ ҳуқуқ тармоғи сифатида қуйидаги муносабатларни тартибга солади: …
3 / 6
ик мавжуд бўлиб, турли солиқлар қўлланилади. фаннинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ҳуқуқий тузилмалар ва ҳуқуқ тармоқларига уюшувчи ҳуқуқий нормалар ҳуқуқ тизимининг реал мазмунини ташкил этади. ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқий тузилма ва ҳуқуқ тармоғи – ҳуқуқ тизимининг асосий қисмлари ҳисобланади. ҳуқуқ тизими – бу ижтимоий муносабатлар тизими объектив равишда тақозо этадиган ҳуқуқнинг ички ту​зилиши бўлиб, у норматив материалнинг муайян кетма-кетлик асосида бирлашиши ва жойлашувида ўз ифодасини топади. маълумки, ҳуқуқнинг алоҳида нормалари, тармоқлари ва ту​зилмалари ҳуқуқ тизими таркибининг ички қисмлари сифатида майдонга чиқади. халқаро ҳуқуқ тизими деганда, элементлардан ташкил топиб, бир бутун халқаро ҳуқуқни ташкил этувчи, ўзаро зид келмайдиган, интегратив норматив тизимни тушунмоқ лозим. шу ўринда халқаро ҳуқуқ нормалари давлат ички ҳуқуқ тармоқлари тизимига кирмаслигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. халқаро ҳуқуқ – бу давлатлараро муносабатларда давлатлар иродалари ўзаро келишуви, муросаси натижасидир. шу муносабат билан бундай нормалар халқаро шартномалар, конвен​циялар, пактлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа манбаларида ўз ифо​дасини топганлигини алоҳида қайд этишимиз лозим …
4 / 6
ро ҳуқуқ субъектлари кабилар ўрганилади. халқаро ҳуқуқнинг махсус кисмида эса, халқаро ҳуқуқнинг алоҳида тармоқлари изчил ўрганилади. халқаро ҳуқуқнинг махсус қисмига халқаро жиноят ҳуқуқи, халқаро гуманитар ҳуқуқ, халқаро хавфсизлик ҳуқуқи, халқаро иқтисодий ҳуқуқ, халқаро ядро ҳуқуқи, халқаро экология ҳуқуқи, халқаро ҳаво ҳуқуқи, халқаро космик ҳуқуқ кабилар киради. халқаро ҳуқуқнинг умумий ва махсус қисмларга бўлиниши уларнинг бир-биридан мустақил ҳолда мавжуд бўлишини англатмайди. улар бир-бирини тўлдирган ҳолда ягона халқаро ҳуқуқ фани тизимини ташкил этади. умумий қисмда келтирилган умумий тушунча ва принциплар махсус қисмдаги алоҳида тармоқларда амал қилади. махсус қисм қоидалари эса, умумий қисм тушунчаларининг амалда қўлланишидир. халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ халқаро оммавий ҳуқуқ – бу давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар ва принциплар йиғиндисидир. халқаро хусусий ҳуқуқ деганда, чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи нормалар йигиндиси тушунилади. халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқнинг ўзаро фарқи қуйидагиларда намоён бўлади: – ҳуқуқий тартибга солиш предмети бўйича: халқаро оммавий …
5 / 6
ро шартномалар, миллий ва коллизион нормалар ҳуқуқнинг асосий манбалари бўлади; – ҳуқуқ тизими бўйича: халқаро оммавий ҳуқуқ субъектлари томонидан ўзаро келишув асосида яратилган халқаро нормалар мазкур соҳанинг ҳуқуқ тизимини ташкил этса, халқаро хусусий ҳуқуқ бирон-бир давлат миллий ҳуқуқ тизимининг тармоғини ташкил этади. халқаро муносабатлар давлатлараро муносабатлар билан чегараланиб қолмайди. турли давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ўртасида, халқаро ноҳукумат ташкилотлар ўртасида доимий равишда алоқалор бўлиб туради. бундай алоқалар тегишли давлатнинг миллий ҳуқуқ нормаси ёки халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. халқаро хусусий ҳуқуқ, халқаро хусусиятга эга бўлган фукаролик-ҳуқуқий нормалар мажмуи сифатида, халқаро оммавий ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига зид бўлмаслиги керак. классик халқаро ҳуқуқ ва ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи классик халқаро ҳуқуқ ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи урушга муносабат давлатлар ўртасидаги низоларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий воситаси 1928 йилги бриан-келлог пактига асосан, миллий сиёсат қуроли сифатида урушдан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди. урушга бўлган муносабат биринчи жаҳон урушидан кейин узил-кесил ўзгарди. бмтнинг уставида куч …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти" haqida

1-мавзу: халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти 1. халқаро ҳуқуқ тушунчаси ва аҳамияти 2. фаннинг ҳуқуқ тизимида тутган ўрни 3. халқаро ҳуқуқнинг ўқув фани сифатидаги тузилиши 4. халқаро оммавий ҳуқуқ ва халқаро хусусий ҳуқуқ 5. ўзбекистон республикаси амалиётида халқаро ҳуқуқ масалалари 6. халқаро ҳуқуқ функциялари тавсия этилган адабиётлар рўйхати: 1. лукашук и.и. функционирование международного права. – м., 1992. 2. лукашук и.и., саидов а.х. ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари: дарслик. – т.: адолат, 2006. 3. xalqaro ommaviy huquq. darslik, (mualliflar jamoasi). – t.: «adolat», 2007. – 487 б. 4. халқаро ҳуқуқ: маърузалар курси./ масъул муҳаррир а.х.саидов. – т.: иив акад., 2012. 5. морозов г.и. международное право и международные отношения (про​блемы взаимосвязи). – м....

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (72,0 KB). "халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предмети ва моҳияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро ҳуқуқ тушунчаси, предме… DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram