марказий осиёда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши

DOC 130,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663532127.doc марказий осиёда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши режа: 1. марказий осиёда фалсафий фикрларнинг вужудга келиши. зардуштийлик таълимоти 2. ix-xii асрларда марказий осиёда фалсафанинг тараққиёти 3. темурийлар ва ўзбек хонликлари даври 4. туркистонда маърифитпарварлик харакати. жадидчилик фалсафаси тарихни билиш, ундан тўғри ва холис хулосалар чиқара олиш инсон маънавий камолоти учун ниҳоятда муҳим. тарих — буюк муаллим, ўтмишдан сабоқ берадиган тарбиячидир. гап энг қадимги давр фалсафаси ҳақида борар экан, бу ҳақиқат янада катта аҳамият касб этади. айримлар «бизга минг йиллар қаърида ётган маданият ва фалсафадан нима фойда, яхшиси, бугуннинг гапидан гапиринг?", «ўтмиш қаъридан ташбеҳ излагандан кўра, бугунги муаммолар устида бош қотирган маъқул эмасми?» деган хаёлларга бориши мумкин. бир қарашда уларнинг гапида ҳам жон борга ўхшайди. аммо бир нарса аниқ: ўтмишни билмасдан туриб, келажакни тўғри тасаввур этиш мумкин эмас. зеро, ўтмишсиз келажак йўқ. шу маънода, биз фалсафа тарихини азбаройи ўтмишга қизиққанимиз учун ўрганмаяпмиз. биз уни турли замонларда рўй берган хилма-хил воқеа …
2
ликдир. бу таълимотга зардўшт асос солган бўлиб, шарқ ва ғарбда заратуштра, зароастр номлари билан машҳурдир. манбаларга кўра, зардўшт эрамиздан аввалги vi асрнинг биринчи ярмида яшаган. лекин унинг тарихий ёки афсонавий шахс эканли ҳақида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. у ўзини пайғамбар деб эълон қилган. лекин унинг пайғамбарлиги илоҳий асосга эга эмас. яъни бу ҳақиқат илоҳий китобларда ўз тасдиғини топмаган. кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу таълимот ватанимиз ҳудудида, хусусан, хоразм заминида пайдо бўлган. у ўз даврида халқни эзгулик ва адолат ғояларига даъват этиш, ҳаётбахш анъаналарни шакллантириш, деҳқончилик ва шаҳар маданиятини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган, унинг ғоялари билан боғлиқ қадриятлар бугунги кунгача яшаб келмоқда ва халқимиз турмуш тарзининг ўзига хос хусусиятларини белгилашда улкан қиммат касб этмоқда. зардўштийликнинг бош китоби «авесто»дир. унда қадимги халқларнинг дунё тўғрисидаги тасаввурлари, ўзига хос қадрият ва урф-одатлари акс этган. унда оламнинг азалий қарама-қарши кучлари- яхшилик ва ёмонлик, ёруғлик ва зулмат, иссиқлик ва совуқлик, ҳаёт …
3
рнинг отаси деб ном олган фалсафани фан даражасига кўтарган, буюк донишманд сифатида етти иқлимда тан олинган арастудан 20 йил мобайнида муттасил таълим олган эди. бинобарин, шоҳ филиппнинг ўғли александрни саводсиз, китобнинг қадрини тушунмайдиган бир кимса деб таърифлаш тарих ҳақиқатига тўғри келмайди. тўғри, у «авесто»ни ўтда куйдирган бўлиши мумкин. лекин буни китобнинг қадрини тушунмагани учунмас, балки ерли халқларни бирлашишга даъват этиб турувчи, улар эътиқод қўйган миллий ғоялар тимсоли бўлган ва ўз салтанатига қарши муттасил кураш олиб борувчи ватанпарварларни тарбиялайдиган манба эканини назарда тутиб, шу ишни амалга оширган. қолаверса, ўзини дунёдаги энг ривожланган ҳудуд маданиятини жаҳонга ёйиш учун масъул деб билган, тўғрироғи, ўша маданиятдан бошқасини тан олмаган машҳур жаҳонгир учун забт этилган халқнинг «авесто»дек буюк китоби бўлиши кутилмаган ҳол эди. у, юқорида таъкидланганидек, мазкур китоб омон турса, у ушбу замин фарзандлари учун ўзликни англаш, бинобарин, куч-қудрат манбаи бўлиб қолаверишини ниҳоятда яхши тушунган. александрдан кейин яшаган рим императорлари ҳам миср ва византияга қарши …
4
слида, унинг қаҳрамонлиги миллатимизнинг ўша даврдаги ўз давлатчилигини, ўзи яшайдиган ҳудуд даҳлсизлигини сақлаб қолиш учун олиб борилган курашнинг яққол тимсолидир. албатта, бу лашкарбоши ортидан халқ эргашса, элнинг озодлик ва мустақилликка интилиш туйғуси кучли бўлмаса, спетаменнинг номи бу қадар машҳур бўлиб кетмас эди. негаки, инсон нақадар кучли, тадбиркор ва омадли бўлмасин, агар халқ билан бирга бўлиб, унинг дардларига дармон изламаса, ҳуррият ғояларини байроқ қилиб кўтармаса, ҳақиқий миллий қаҳрамон бўлолмайди. спетамен эса ўша халқимизнинг руҳи, орзу-умидлари, мустамлакачиларга қарши матонати рамзи сифатида тарихимиз қатига мангу муҳрланиб қолган. марказий осиёда буддавийлик ҳам ўз ўрнига эга. у диний-фалсафий таълимот сифатида қадимги ҳиндистонда эрамиздан аввалги vi асрнинг охири ва v аср бошларида вужудга келган. у жаҳонда кенг тарқалган динлардан биридир. бу таълимотга асос солган донишманд сидхарта уруғидан чиққан гаутама ҳисобланади. кейинчалик у «будда», яъни нурланган деган лақабга эга бўлган. буддавийлик исломга қадар ўрта осиёда тарқалган қадимги динлар орасида мавқе жиҳатидан жуда катта ўрин тутади. бу таълимот …
5
инга айланиши билан бу дин сиқиб чиқарилган ва жуда заифлашиб кетган. буддавийликнинг ўзбекистон ва ҳиндистон халқи ўртасида ўз даврида маънавий кўприк бўлиб хизмат қилганлиги аниқ. халқларимиз орасидаги дўстлик ва биродарликнинг илдизлари ҳам ўша даврга бориб тақалади ва бугунги кунда аксарият кишилар, айниқса, ёшларимизнинг ҳинд халқи, унинг маданияти ва санъатига қизиқиши тасодифий эмас. моний таълимоти юртимизда буддавийликдан кейин кенг тарқалган эди. у зардўштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида вужудга келган. моний форс ва араб тилларида бир неча рисолалар ёзган. лекин улар бизгача етиб келмаган. моний ҳатто «монийлик ёзуви» номли алифбо ҳам тузган. унинг таълимотича, ҳаётда даставвал нур дунёси – яхшилик ва зулмат дунёси- ёвузлик бўлган. улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки унсурдан (руҳ — нур фарзанди, жисм — зулмат маҳсули) иборат. монийлик халқ оммаси манфаатларини ҳимоя қилувчи таълимот бўлгани сабабли ҳукмрон мафкура қаршилигига дуч келган. монийлик таълимоти асосида маздак таълимоти юзага келган. у эрамизнинг v-vi асрларида кенг тарқалган эди. унинг асосчиси …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "марказий осиёда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши"

1663532127.doc марказий осиёда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши режа: 1. марказий осиёда фалсафий фикрларнинг вужудга келиши. зардуштийлик таълимоти 2. ix-xii асрларда марказий осиёда фалсафанинг тараққиёти 3. темурийлар ва ўзбек хонликлари даври 4. туркистонда маърифитпарварлик харакати. жадидчилик фалсафаси тарихни билиш, ундан тўғри ва холис хулосалар чиқара олиш инсон маънавий камолоти учун ниҳоятда муҳим. тарих — буюк муаллим, ўтмишдан сабоқ берадиган тарбиячидир. гап энг қадимги давр фалсафаси ҳақида борар экан, бу ҳақиқат янада катта аҳамият касб этади. айримлар «бизга минг йиллар қаърида ётган маданият ва фалсафадан нима фойда, яхшиси, бугуннинг гапидан гапиринг?", «ўтмиш қаъридан ташбеҳ излагандан кўра, бугунги муаммолар устида бош қотирган маъқул эмасми?» деган ха...

Формат DOC, 130,0 КБ. Чтобы скачать "марказий осиёда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: марказий осиёда фалсафий фикрла… DOC Бесплатная загрузка Telegram