фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси

DOCX 12 стр. 53,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
2-мавзу. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси режа. 1. қадимги шарқ фалсафаси (миср, бобил, хиндистон, хитой, марказий осиё). 2. ислом ва тасаввуф фалсафаси. илк ўрта асрлар шарқ фалсафаси. 3. темур ва темурийлар даври фалсафаси. 4. хiх аср охири ва хх аср бошларида марказий осиёда илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар. хх-ххi аср ўзбек фалсафаси. таянч сўзлар: асотир, миф, ортодоксал ва ноортодоксал мактаблар, ведалар, упанишадалар, жайнизм, буддизм, чорвака-локаята, вайшешика, йога, ньяя, санкьхя, веданта, миманса, даосизм, конфуцийчилик, авесто, зардуштийлик, моний таълимоти, маздак таълимоти, калом фалсафаси, тасаввуф, руҳий камолот, пантеизм, перипатетизм, илоҳиётшунослик, осиёцентризм, пантуркизм, панисломизм, маърифатпарварлик, жадидчилик, ўзбек фалсафаси. 1. қадимги шарқ фалсафаси (миср, бобил, хиндистон, хитой, марказий осиё). қадимги бобил ва мисрда фалсафанинг пайдо бўлиши. эрамиздан олдинги iv мингйилликнинг охири iii мингйилликнинг бошида қадимги бобил ва қадимги миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришади. бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар бўлган – астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан яқиндан …
2 / 12
аниятига катта таъсир кўрсатди. зардўштийлик. эрамиздан олдинги vi асрдан бошлаб марказий осиёда зардуштийлик дини пайдо бўлиб, эрамизнинг iii асригача ҳукмронлик қилди. зардуштийликнинг ватани сифатида марказий осиё (бақрия, хоразм) ва эронни (мидия) кўрсатадилар. зардуштийликда энг қадимги даврлардан бошлаб (эрамиздан олдинги 3-2-нчи мингйилликлар) эрамиздан олдинги 1-мингйиллик ўрталаригача бўлган марказий осиё ва яқин шарқ халқларининг диний тасаввурлари акс этган. «авесто» китобига биноан, коинот ер океан осмон нурли доира ва жаннатдан иборат. ер думалоқ бўлиб, атрофи океан билан ўралган. осмон тўрт доирадан ташкил топган: юлдузлар доираси, ой доираси, қуёш доираси ва жаннат доираси ёки нур макони. юлдузлар, ой ва қуёш худо ахура мазданинг бадани сифатида тасвирланади. зардуштийликнинг жамият тарихи ҳақидаги тасаввурлари инжил ва қуръондаги афсоналар билан ўхшаб кетади. авесто бўйича биринчи одам йимадир, барча одамлар ундан келиб чиққан. бу давр олтин аср сифатида тасвирланади: инсонлар абадий ҳаётга эга эдилар. худо ахурамазда абадий баҳор яратган бўлиб, кишилар фаровонликда ва бахт-саодатда яшар эдилар. аммо кунлардан бир …
3 / 12
бир қаторда уруш худоси веретрагна, ҳинд худолари шива ва будда турганлигининг гувоҳи бўламиз. кушон империясида дунё цивилизацияси тарихида камдан-кам учрайдиган ҳодисалардан бири сифатида буддавийлик, жайнизм, зардуштийлик, махаллий ва қабилавий диний эътиқодларнинг бир-бирлари билан тинч яшаганликларини қайд этиш лозим. айнан ана шу кушонлар даврида марказий осиё ва узоқ шарқ мамлакатларига ёйилган моҳаяна шаклидаги буддавийликнинг алоҳида ривожланганлигини кузатиш мумкин. монихийлик. эрамизнинг ii-iii асрларида қулдорлик тузуми ўзининг инқироз ва бузилиш босқичига кирди. инқирознинг ғоявий ифодаси сифатида янги оқим бўлган монихийлик (бобилда 216 ёки 217-йилда туғилган, асосчиси моний номидан олинган) пайдо бўлди. моний бир неча диний-ахлоқий рисолалар ёзган. у «монихийлик хати» деб ном олган алифбони кашф этди. монийнинг таълимоти зардуштийлик коҳинлари томонидан душманлик билан кутиб олинди. у таъқиблар остида эрондан қочди. ўз таълимотини тарғиб қилган моний шон-шуҳрат қозонди. монийнинг ўсиб бораётган обрўсидан хавфсираган зардуштийлик коҳинлари уни фалсафий баҳсга чақирдилар. аммо у зиндонга солинди ва 276 йилда қатл этилди. монихийлик зардуштийлик таълимотининг яхшилик ва ёмонлик …
4 / 12
тури кескин талаблар қўйди: барча одамларнинг тенг ҳуқуқлиги, истеъмолда тенглик, барча мулкларнинг ва аввало ернинг умум ихтиёрида бўлиши. бу нарса оддий халқ ўртасида маздакнинг донг чиқаришига олиб келди. ведалар. қадимги ҳинд жамияти ҳаёти ҳақида хабар берувчи биринчи манба ведалар бўлиб, тахминан эрамиздан олдинги 1500 ва 600 йиллар орасида таркиб топгандирлар. улар гарчи жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий таркиби ҳақида, атрофни ўраб турган дунёни билиш даражалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида маълумот берсалар ҳам, устун даражада диний мазмунга эга эдилар. аслини олганда ведалар - самхитлар – тўрт хилда мавжуддир. ригведа (худоларга мадҳия), самаведа (куйлар, ашулалар, ҳамду сано), яджурведа (қурбонлик қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар) ва атхарваведа (афсунлар). ведалар орий қабилаларининг ибтидоий дунёқарашлари, диний-афсонавий мажмуа ва жодугарликни акс эттирган. жайнизм ва буддавийлик. эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида ҳиндистонда ведалар мафкурасидан ҳоли бўлган ва инсоннинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндашадиган таълимот пайдо бўлди. жайнистлар фикрича, инсон моҳияти икки хил моддий …
5 / 12
ан жудо бўлиш, орзудаги нарсага эришиб бўлмаслик – буларнинг ҳаммаси жафо чекишга олиб келади. азоб-уқубатнинг сабаби қувонч ва эҳтирослар орқали ўзгаришларга, қайта туғилишга олиб борувчи иштиёқдир. азоб-уқубат сабабини бартараф қилиш ана шу иштиёққа барҳам беришда ётади. азоб-уқубатга чек қўйишга олиб бориладиган йўл, яъни хайрли саккиз ўлчовли йўл бўлиб, тўғри ҳукм юритиш, тўғри қарор қабул қилиш, тўғри сўзлаш, тўғри ҳаётий йўл тутиш, тўғри ният ва орзу, тўғри диққат-эътибор ва тўғри разм солмоқликда ўз ифодасини топади. ҳиссий лаззат олишга бағишланган умр ҳам, тарки дунёчилик ва ўз-ўзини қийнашга қаратилган йўл ҳам рад этилади. ҳиндувийлик. ҳиндувийликнинг фалсафий асоси ўз ифодасини қуйидаги олти тизимда топган: санкхья, йога, вайшешика, ньяя, миманса, веданта. санкхья таълим берадики, дунёнинг биринчи моддий сабаби бўлган –пракрити мавжуддир. пракрити билан бир қаторда санкхьяда дунёнинг моддий асосидан мустақил бўлган пуруши (мутлақ руҳ) нинг мавжудлиги тан олинади. уни барча ашёларда иштирок этиши ва у туфайли мавжуд бўлган тирик жонзотларда мавжудлигига қарамасдан, кузатиш ва топиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси"

2-мавзу. фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси режа. 1. қадимги шарқ фалсафаси (миср, бобил, хиндистон, хитой, марказий осиё). 2. ислом ва тасаввуф фалсафаси. илк ўрта асрлар шарқ фалсафаси. 3. темур ва темурийлар даври фалсафаси. 4. хiх аср охири ва хх аср бошларида марказий осиёда илғор фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлар. хх-ххi аср ўзбек фалсафаси. таянч сўзлар: асотир, миф, ортодоксал ва ноортодоксал мактаблар, ведалар, упанишадалар, жайнизм, буддизм, чорвака-локаята, вайшешика, йога, ньяя, санкьхя, веданта, миманса, даосизм, конфуцийчилик, авесто, зардуштийлик, моний таълимоти, маздак таълимоти, калом фалсафаси, тасаввуф, руҳий камолот, пантеизм, перипатетизм, илоҳиётшунослик, осиёцентризм, пантуркизм, панисломизм, маърифатпарварлик, жадидчилик, ўзбек фалсафаси. 1. қа...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (53,4 КБ). Чтобы скачать "фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафий тафаккур тараққиёти бо… DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram