фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси

PPT 17 стр. 177,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 17
powerpoint presentation мавзу: фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси режа: қадимги шарқ ва ғарб фалсафасининг вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари. ўрта аср ғарб ва шарқ фалсафа ривожланишининг умумий белгилари. марказий осиё фалсафасининг ўзига хос хусусиятлари. ўрта асрлар шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари марказий осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. viii-ix асрларда марказий осиё араб халифалиги таркибига кирган. бу даврда халифалик марказлари – бағдод ва дамашқда маданият ва фан равнақ топди. халифалар ал-мансур (754-776), ҳорун ар-рашид (786-809), маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, аристотел, гален, гиппократ, архимед, евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. ix аср бошида бағдодда «дор ул ҳикмат» - «билим уйи» ташкил этилди. бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошқа фанларни синчиклаб ўргандилар. ix асрда бошланган араб истилосига қарши кураш мустақил давлат қуриш ва халифаликка қарамликдан халос бўлиш учун курашга айланди. натижада …
2 / 17
ли қилишга интилиш, бу йўлда ўтмиш меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютуқларидан фойдаланиш, табиий-фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш; 2. табиатни ўрганиш, табиий-илмий билимларни оқилоналикка таяниб ривожлантириш, ақлнинг кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни билишга қаратиш, ҳақиқатни инсон билимининг негизи деб билиш; 3. инсонга хос табиий, бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш, инсонпарварликни улуғлаш, баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий қонунларга риоя қилиш; 4. универсализм – борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг барча муаммоларига қизиқиш, бу давр маданиятининг муҳим жиҳатларидир. шарқ фалсафий тафаккурининг йирик намояндалари орасида марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусчи-олим, яқин ва ўрта шарқда аристотелизм асосчиларидан бири форобий, буюк файласуф ва табиб ибн сино (авиценна), атоқли астроном, математик, шоир ва мутафаккир умар хайём, табиб ва файласуф ибн рушд (аверроэс) бор. шарқ олимлари математика, астрономия, география, тиббиёт, тарих, алхимия соҳасида қўлга киритган ютуқлар маълум. одатда табиб, мунажжим, сайёҳ бўлган шарқ файласуфлари асбтракт мулоҳазалардан кўра кўпроқ табиатшунослик ва тажрибага таянганлар. абу наср муҳаммад ибн тархон ал форобий …
3 / 17
рида дунё бир-бирига кирувчи тўққиз гумбаз кўринишида намоён бўлади. бу гумбазларда уларнинг ер атрофида айланиши сабаби ҳисобланган жонлар яшайди. абу райҳон беруний абу райҳон беруний (973-1048 йиллар, асарлари: “қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “ҳиндистон”, “минерология”), табиат ва унинг объектив қонунлари мавжудлигига шубҳа қилмаган. у табиат муттасил ўзгариш ва ривожланишда бўлади, материя нарсалар шаклини ўзи яратади ва ўзгартиради, жон (тафаккур, маънавий ҳодисалар) тананинг муҳим хоссасидир, деб таъкидлаган. маълумки, тажриба, эксперимент борлиқни билиш усулларидан бири ҳисобланади. тадқиқотчилар фикрига кўра, «берунийни етарли асос билан ўрта аср фанида эмпирик метод яратувчиларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. у металлар ва минералларнинг хоссалари ва солиштирма оғирлигини аниқлаш бўйича бир қанча тажрибалар ўтказди» . тажрибада олинган билимни мутафаккир айрим меъёрларга мувофиқ ишончли билим деб талқин қилади. уларнинг орасида объектларнинг кузатувчанлиги, тажрибаларнинг қайта ўтказилувчанлиги ва кузатишларнинг текширилувчанлигини қайд этиш мумкин абу али ибн сино абу али ибн сино (980-1037 бухоролик ибн сино (авиценна) 300 дан ортиқ асар муаллифидир уларнинг орасида …
4 / 17
ҳон фалсафаси тарихида ўчмас из қолдирган буюк алломадир. у нафақат файласуф олим, балки санъаткор, шоир ва драматург бўлган, ўз ғояларини диалоглар тарзида баён қилган. афлотун 428 йил 21 майда делос оролида туғилган. 35 дан зиёд диалог шаклидаги асарлар ёзиб қолдирган. арастунинг у ҳақдаги маълумотларини бирдан-бир тўғри далил деб қараш мумкин. чунки арасту афлотуннинг энг яқин дўсти ва шогирди бўлган. афлотун “ғоялар дунёси ва соялар дунёси ” таълимотининг асосчисидир. унингча, ғоя ҳақиқий борлиқ, биз биладиган ва яшайдиган дунё эса унинг соясидир. ҳақиқий ўзгариш ва тараққиёт ғоялар дунёсига хос, соялар дунёсидаги ҳаракат эса унинг аксидир. ғояпар дунёсининг қонуниятларини ҳамма ҳам билолмайди. уларни биладиган зотлар ниҳоятда кам учрайди, улар улкан ақл эгаси бўлади ва тарихда чуқур из қолдиради. аксарият кишилар эса соялар дунёси билан кифояланади. биз мамлакатимиз тарихида муайян из қолдирган айрим фалсафий қарашлар ва таълимотлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз: зардўштийлик таълимоти. эрамиздан аввалги x асрдан эрамизнинг vii асрларигача бўлган давр маҳсули бўлган …
5 / 17
дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. «веда»лар бизгача тўртта тўплам (самхитлар) шаклида етиб келган. булар — «ригведа», «самаведа», «яжурведа», «адхарваведа»дир. қадимги давр фалсафасининг яна бир силсиласи юнонистон ва римга тегишлидир. бу даврдаги фалсафий қарашлар — антик давр фалсафаси деб юритилади. унда милет фалсафий мактаби, элей фалсафий мактаби, суқрот, пифагор, афлотун, арасту ва бошқаларнинг фалсафий, табиий-илмий, ижтимоий-аҳлоқий таълимотлари ўрганилади. юнонистонда дастлабки фалсафий таълимотлар эрамиздан аввалги vii-vi асрлар ўртасида милет шаҳрида юзага келган ва ривожланган. милет мактаби вакиллари фалес анаксимандр анаксимен фалес таълимотига кўра, табиатдаги турли-туман жисм ва ҳодисалар дастлабки ибтидо — сувдан пайдо бўлган ва яна сувга айланади ва бу моддий бирлик доимо ўзгаришда бўлади. анаксимандр (фалеснинг шогирди) эрамиздан аввалги vii аср охири ва vi ўрталарида яшаб ижод этган. унинг асарлари бизгача ётиб келмаган. у дунё - чексиз, газсимон апейрондан иборат, иссиқлик ва совуқлик, қуруқлик ва намлик апейрондан ажралиб чиқиб, модданинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишини таъминлайди, деб …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 17 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси"

powerpoint presentation мавзу: фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси режа: қадимги шарқ ва ғарб фалсафасининг вужудга келиши ва ривожланишининг умумий қонуниятлари. ўрта аср ғарб ва шарқ фалсафа ривожланишининг умумий белгилари. марказий осиё фалсафасининг ўзига хос хусусиятлари. ўрта асрлар шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари марказий осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. viii-ix асрларда марказий осиё араб халифалиги таркибига кирган. бу даврда халифалик марказлари – бағдод ва дамашқда маданият ва фан равнақ топди. халифалар ал-мансур (754-776), ҳорун ар-рашид (786-809), маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, аристотел, гален, гиппократ, архимед, евклид каби юнон файласуфларинин...

Этот файл содержит 17 стр. в формате PPT (177,5 КБ). Чтобы скачать "фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари: шарқ фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафий тафаккур тараққиёти бо… PPT 17 стр. Бесплатная загрузка Telegram