қадимги давр фалсафаси

PPTX 313,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1478505673_64153.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қадимги давр фалсафаси қадимги давр фалсафаси 1. қадимги шарқ фалсафасининг шаклланиши. 2. ғарб фалсафасининг ўзига хослиги. 3. шарқ ва ғарб фалсафасининг муштараклиги ва ўзига хослиги 4. марказий осиёда фалсафий қарашлар. шарқ қадимий маданият ўчоғи шарқ қадимий маданият ўчоғи ва жаҳон цивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган. fарб маданияти тарихини ўрганиш жараёнида оврупоцентризм назариясига оғиб кетиш ғайриилмий бўлгани каби, масаланинг шарқ билан боғлиқ жиҳатини таҳлил этганда ҳам осиёцентризм ғоялари таъсирига тушмаслик лозим. шу билан бирга, шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. бу ҳол жаҳоннинг барча холис мутахассис олимлари томонидан эътироф этилади. қолаверса, ватанимиз цивилизациясининг шарқ цивилизацияси қучоғида вояга етгани ва унинг қадриятларини ўзида акс эттирганини, унга ва бутун дунё маданиятига улкан таъсир кўрсатганини доимо эсда тутиш даркор. шарқ маданияти тараққиётининг илк даврлари деганда, кўпгина мутахассислар бизнинг ватанимиз ўтмишини, миср, бобил ва инсоният тарихининг энг қадимги …
2
унё олимлари диққатини тортиб келади. қадимги миср ва бобил фалсафаси . эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликнинг охири ва учинчи минг йиллик бошларида қадимги миср ва бобил ҳудудида дастлабки диний-фалсафий фикрлар, олам ҳақидаги фанлар, яъни астрономия, космология, математика, мифологияга оид қарашлар бирмунча ривож топган. табиий-илмий, диний-фалсафий фикрларнинг юзага келиши икки йўналишда борган. биринчи йўналиш олам ҳақидаги тасаввурларнинг астрономия, космология, риёзиёт фанлари ривожи билан боғлиқ эканини, иккинчи йўналиш эса, бу тасаввурларнинг мифология билан боғлиқ бўлганини кўрсатади. биринчи ҳолда, асосан, табиий билимларга таянилган, кундалик ҳаётда дуч келинадиган воқеа-ҳодисалар аниқ далиллар асосида таҳлил этилган, ўрганилган, улардан тегишли хулосалар чиқарилган. бу - ўша давр учун табиий ҳол эди, яъни у - даврнинг инсон онгида акс этиши, кундалик турмуш ҳодисаларининг оддий бир тарзда ифодаланиши эди. айнан ана шу ҳол табиий билимлар ривожига, гарчанд содда тарзда бўлса-да, аксарият ҳодисаларнинг фалсафий асосда изоҳланишига сабаб бўлган. иккинчи ҳолатда эса, ҳали табиат кучларининг қаршисида ниҳоятда ожиз бўлган одамзод, албатта, теварак …
3
р бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсона ва ривоятлар тарзида бўлса-да, дунёвий билимлар, илмий қарашлар ҳам аста-секин шакллана бошлаган. умуман, бундай хусусиятни, қадим замондаги барча цивилизацияларга хос дейиш мумкин. яҳудийлик дини ўша даврда энг қадимги шарқ халқларидан бири яҳудийларнинг миллий мафкураси — иудавийлик шакллана бошлаган. бу дин, асосан, ана шу миллатга мансуб кишилар ўртасида ёйилган бўлиб, эрамиздан аввалги икки мингинчи йиллар бошида фаластинда вужудга келган. «забур» ва «таврот» каби муқаддас китоблар бу диннинг асосий манбаларидан ҳисобланади. яҳудийлик яҳудий ва фаластин халқларининг баъзи эътиқодларини ўзида акс эттирган диндир. эрамиздан аввалги x-vi асрларда яҳудийлик монотеистик (якка худоликка ишониш) динга айланиб, оламни яратувчи яҳве худосига эътиқод қилиш унинг асосий тамойили ҳисобланган. бу динда мусо алайҳиссалом — пайғамбар, «таврот» худо томонидан унга юборилган илоҳий китоб экани, қиёмат кунида барча бирдек тирилиши, жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги, гуноҳкорлар жазосиз қолмаслиги, савобли ишларни қилганлар у дунёда рағбатлантирилишлари ҳақидаги қарашлар илгари сурилган. кўп йиллик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яҳудийлик шарқ …
4
илм ва башорат китобидир. ҳиндулар «веда»ни олий тангри брахма томонидан айтилган сўзлар деб билади. «веда»да ҳиндуларнинг қадимги тарихи, иқтисодиёти, дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. «веда»лар бизгача тўртта тўплам (самхитлар) шаклида етиб келган. булар — «ригведа», «самаведа», «яжурведа», «адхарваведа»дир. ҳинд фалсафаси асослари «упанишадалар» номи билан машҳур бўлган манбаларда ҳам ўз аксини топган. «упанишадалар» сирли билим деган маънони англатиб, «веда»ларнинг фалсафий қисмини ташкил этади. «упанишадалар» яхлит китоб ёки фалсафий рисола бўлмай, балки турли вақтда турли мавзуда ижод этган номаълум муаллифларнинг матнларидан иборатдир. уларнинг мазмуни ва услуби ҳар хил ва турлича фалсафий қарашлар маҳсулидир. «упанишадалар»даги фалсафий мавзулар, асосан, инсонни ўраб турган борлиқ, унинг ҳаётдаги ўрни ва вазифаси, ташқи олам ва инсон табиати, унинг ҳаёти ва руҳиятининг моҳияти, билиш имкониятининг чегаралари, ахлоқ меъёрлари ҳақидадир. фалсафий муаммолар асосан диний-мифологик нуқтаи назардан баён этилган. қадимги ҳинд фалсафий мактаблар икки гуруҳга бўлинади. ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. веданта, санкхья, …
5
қдорда (пропорцияда) бирикишидан юзага келади, олам сабабият орқали ривожланади, оламда учта сабаб мавжуд, дейилади. улар қуйидагилардир: моддий сабаб, яратувчи сабаб, алоқадор бўлмаган сабаб. бу фалсафий мактаб ҳақида буюк бобокалонимиз абу райҳон беруний «ҳиндистон» асарида атрофлича фикр юритган. қадимги хитой фалсафаси қадимги хитойда фан ва маданият ўзига хос шаклда ривожланган. эрамиздан аввалги икки мингинчи йилнинг ўрталарига келиб, юань-инь давлатида муайян хўжалик шакли юзага келган. эрамиздан аввалги xii асрда эса, урушлар натижасида давлат чжоу қабиласининг қўлига ўтган. бу ҳокимият эрамиздан аввалги iii асргача давом этган. бу вақтда диний мифологик дунёқараш ҳукмронлик қилган. у олам ва табиатнинг пайдо бўлишини ўзига хос тарзда тушунтирган ва дунёвий билимлар ривожига ўз таъсирини ўтказган. бундай руҳдаги фалсафий ғоялар айниқса қадимги хитой донишманди конфуций (551-479) ижодида яққол акс этган. унинг «ҳикматлари», яъни афоризмлари жуда машҳур. конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос маънавий мезонлар акс этган. бу таълимот бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадимги давр фалсафаси"

1478505673_64153.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қадимги давр фалсафаси қадимги давр фалсафаси 1. қадимги шарқ фалсафасининг шаклланиши. 2. ғарб фалсафасининг ўзига хослиги. 3. шарқ ва ғарб фалсафасининг муштараклиги ва ўзига хослиги 4. марказий осиёда фалсафий қарашлар. шарқ қадимий маданият ўчоғи шарқ қадимий маданият ўчоғи ва жаҳон цивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган. fарб маданияти тарихини ўрганиш жараёнида оврупоцентризм назариясига оғиб кетиш ғайриилмий бўлгани каби, масаланинг шарқ билан боғлиқ жиҳатини таҳлил этганда ҳам осиёцентризм ғоялари таъсирига тушмаслик лозим. шу билан бирга, шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. бу ҳол жаҳоннинг барча холис ...

Формат PPTX, 313,2 КБ. Чтобы скачать "қадимги давр фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадимги давр фалсафаси PPTX Бесплатная загрузка Telegram