ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда “ўтиш даври”нинг зарурлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 142.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1409029955_58896.doc ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда “ўтиш даври”нинг зарурлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурлиги. 2. ўтиш даврининг моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистонда демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари. 1. ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурлиги “ўтиш даври” ижтимоий-сиёсий фанлар мавзулари тизимидаги энг долзарб масалалар қаторида туради. чунки, демократик тараққиёт йўлидан бораёган ҳар бир мамлакатда демократиянинг реалликка айланиши учун маълум вақт зарур бўлади. ана шу оралиқ вақт “ўтиш даври” деб аталади. аммо у мустақил мавзу сифатида кам ўрга-нилган. қолаверса, мазкур мавзунинг моҳиятини очиб беришда турли зиддиятли фикрлар ҳам мавжуд. демократик тараққиёт йўлидан бораётган ўзбекистон учун ҳам ўтиш даври мавзусини ўрганиш бугунги кунда заруриятга айланмоқда. мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб мавзуни ёритишда таниқли сиёсатшунос олим с. отамуратов ва ёш олимларимиздан у. идиров ва бошқа бир қатор чет эл сиё-сатшунос олимларининг илмий тадқиқот ишларидан фойдаланишни лозим топдик. ўтиш даври барча мустақилликка эришган …
2
кур ва турмуш тарзини шакллантириш. шунингдек, ўтиш даврининг бошланишига асосий туртки ёки манба бўлиб хизмат қиладиган омиллар ҳам мавжуд. улар: биринчидан, жамият миқёсида демократик ўзгаришлар учун таъсирли хоҳиш ва ироданинг мавжуд бўлиши; иккинчидан, жамият аъзолари асосий кўпчилигининг ўзгариш-лар жараёнига тайёргарлиги; учинчидан, жамият аъзоларининг демократик ўзгаришлар зарур-лиги масаласида якдиллиги, яъни демократик консолидация даража-сининг кўтарилиб бориши ҳамда демократияга ўтиш даври вазифала-ри ва муаммоларини ҳал қилишга лаёқатлиликнинг кучайиб бориши. ўтиш даври тушунчасини моҳиятини очиб беришда бугунги кунда анчагина шу билан бирга зиддиятли қарашлар ҳам мавжуд. ўтиш даврига муносабат билдирган германиялик олим леонид левитин шундай ёзади: “одатда, “ўтиш даври” сўзларини айнан тушуниб, уни ўтмиш ва келажак орасидаги бугун деб ўйлайдилар. ўтиш даврининг пайдо бўлишида, бундай қарашларга кўра, ўтмиш – сабаб, келажак эса – мақсад тарзида воқе бўлади.” муаллиф фикрини давом эттириб шундай дейди: “табиийки, ўтиш даврлари турли хилдаги тартибсиз жараёнлар, мавҳумликлар билан тўла. кимдир бу даврларни: “дарё бўйлаб узала тушган кўприк” деб ўхшатиб таърифлаган …
3
-нинг янги кашфиётлар орқали кенгайиб бориши табиий, албатта. бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар қандай жа-миятнинг демократик тараққиёти заминида ўтиш даврининг кенг қам-ровли мураккаб ва ўзига хос вазифаларини ҳал қилиш ётар экан, ушбу даврнинг энг дастлабки нуқтасидан бошлабоқ жамиятнинг демократик тараққиёт мўлжаллари ўта аниқлик билан белгилаб олиниши зарур. бу ўринда демократияни бир зумда жорий этиш мумкин эмаслигини ва унинг ҳамма мамлакатларбоп модели мавжуд эмаслигини назарда тутиш лозим, яъни тайёргарликсиз демократик тартиботни ўрнатиш мумкин эмас. тайёргарликсиз демократик тартибни ўрнатишга уринишнинг энг оғир оқибатларидан бири, жахон тажрибаси буни исботлаганидек, жамиятда сиёсий-ижтимоий барқарорликнинг йўқотилишидан иборат бўлади. маълумки, бундай барқарорлик йўқолганидан кейин, одатда, уни тиклаш учун жуда кўп йиллар керак бўлади, мамлакат тақдири таҳликали вазиятга тушиб қолади. шунинг учун ҳам ўтиш даври ҳодисасига тўғри муносабат билдира олиш бир пайтнинг ўзида икки мураккаб вазифани ижобий ҳал қилишга хизмат қилади. биринчидан, жамиятнинг янги ҳолатга ўтиши учун сув билан ҳаводек зарур бўлган сиёсий барқарорлик ва социал …
4
иш даврида деган важ билан унга етарли даражада интилмаслик мазкур давр бериши мумкин бўлган ноёб имкониятларни рад этиш билан баробардир. тўғри, ўтиш даврида табиий равишда объектив қийинчиликлар мавжуд бўлади. лекин юқорида таъкидланганидек, субъектив омил томонидан жиддий нуқсонларга йўл қўйилса мазкур объектив муаммоларнинг ечимлари топилиш ўрнига, аксинча мураккаблашиб кетади. бундай ҳолатда жамият янгиланиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган вазифаларни ҳал қила олмасдан, субъектив омил айби билан чигаллашиб кетган масалаларни ечиш билан овора бўлиб қолиши мумкин. шу боис кўрилаётган масаланинг яна бир жиҳатига эътибор бериш ўринлидир. яъни, маълумки ўтиш даврида жамиятнинг қандай тузумга ўтиши масаласи ҳал бўлади. бу давр натижасида автоматик равишда тоталитаризм ва авторитаризмдан айнан демократияга ўтиш ҳолати рўй беради, унга бошқа алтернатива йўқ деб ҳисоблаш катта хатодир. бу демократия назариётчилари томонидан аллақачон исботланган. шунинг учун ўтиш даври ҳақида фикр юритилганда унга даст-лабки туртки бўлган босқичнинг моҳиятига биринчи даражада эъти-бор бериш лозимдир. сабаби, юқорида таъкидланганидек, авторита-ризмдан воз кечишнинг ўзи ҳали демократияга ўтишнинг …
5
йдевор яратилади. и.а.пшеварский таъкидлаганидек, “ҳар қандай ўтиш даврининг марказида мустаҳкам демократияни вужудга келтириш масалалари туради. мустаҳкам демократиянинг хусусияти шундан иборатки, унда сиёсий кучлар ўз қадриятлари ва манфаат-ларининг олдиндаги натижаси ноаниқ бўлган демократик институт-ларни биргаликдаги фаолиятларга бўйсундирадилар ва демократик жараёнлар оқибатларига итоат қиладилар. кўпчилик зиддиятлар демократик институтлар ёрдамида ҳал қилинган тақдирдагина демократия мустаҳкам бўла олади”. демак, демакратлашувга хизмат қилувчи янги-янги омилларни тинимсиз равишда топиб бериш ҳамда уларнинг амалда ишлашини таъминловчи чораларни кўриб бориш лозим бўлади. жамиятда бўладиган ҳар қандай ўзгариш иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий соҳаларнинг узвийлиги ҳолатида қаралгандагина, ўтиш даврининг моҳиятини тушуниш мумкин бўлади: ўтиш даври мамлакатлар тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий босқичдан иккинчисига ўтиши умумий қонуният бўлиши билан бирга, уларнинг ҳар бирида ўтиш жараёни ҳам турлича намоён бўлади. барчасига хос бўлган асосий умумийлик эскисининг тараққиёт эҳтиёжларига жавоб бера олмаганлиги оқибатида янги босқичга ўтиш заруриятини келти-риб чиқариши билан боғлиқ. шу маънода, ўтиш давридаги бош йўна-лиш “орқага қайтиш” эмас, балки “олдинга” юриш, пастдан юқорига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда “ўтиш даври”нинг зарурлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари"

1409029955_58896.doc ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда “ўтиш даври”нинг зарурлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурлиги. 2. ўтиш даврининг моделлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. ўзбекистонда демократик жамиятга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари. 1. ўтиш даври тушунчаси, унинг моҳияти ва зарурлиги “ўтиш даври” ижтимоий-сиёсий фанлар мавзулари тизимидаги энг долзарб масалалар қаторида туради. чунки, демократик тараққиёт йўлидан бораёган ҳар бир мамлакатда демократиянинг реалликка айланиши учун маълум вақт зарур бўлади. ана шу оралиқ вақт “ўтиш даври” деб аталади. аммо у мустақил мавзу сифатида кам ўрга-нилган. қолаверса, мазкур мавзунинг моҳиятини очиб беришда турли зиддиятли фикрлар ҳам мавжуд. демократик тараққиёт йўлида...

DOC format, 142.5 KB. To download "ўзбекистонда демократик жамиятни барпо этишда “ўтиш даври”нинг зарурлиги, унинг ўзига хос хусусиятлари", click the Telegram button on the left.