ижтимоий-гуманитар билишнинг ўзига хос хусусиятлари

DOC 112,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1502523260_68768.doc ижтимоий-гуманитар билишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ижтимоий-гуманитар билим муаммо сифатида. 2. табиатшунослик ва жамиятшуносликнинг ўхшаш жиҳатлари ва фарқлари. 3. матннинг фалсафий-методологик таҳлили ижтимоий билим негизи. ижтимоий-гуманитар билим муаммо сифатида. ҳозирги замон фан фалсафаси ва методологиясида бу мавзу айниқса жамиятни билишнинг янги усулларини топиш йўлида олиб борилаётган изланишлар, таълимнинг ижтимоийлашуви зарурати, шунингдек илмийтадқиқот фаолиятига «инсон ўлчови» киритилиши муносабати билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. анъанавий гносеологияда табиий фанлар билим ва билиш фаолиятининг, энг муҳими – билиш назариясининг идеали ҳисобланса, инсон ҳаётининг мазмуни, ахлоқий ва эстетик қадриятларни ўзида мужассамлаштирган маданият ва маънавият ҳақидаги фанлар тажрибаси гносеология доирасидан четда қолаётир. у ижтимоий билимга мурожаат этганида билувчи инсон, унинг бошқалар орасидаги борлиғини англаб етиш, ижтимоий-гуманитар фанлар гносеологиясига фалсафий, тарихий ва ижтимоий-маданий кўрсаткичларни киритиш усулларини идрок этиш, ҳақиқат категорияси, унинг объективлигини талқин қилиш ва тушунишдан фойдаланувчи янгича ёндашувда қайта англаб етишнинг оқилона шаклларига эҳтиёж туғилади. хх асрда бу муаммолар устида м.м.бахтин жиддий мулоҳаза юритган. …
2
» аҳамиятсиз деб эълон қилиш йўли билан яратилган. бу анъанада релятивизм билан тенглаштирилувчи психологизм ва тарихийликни енгишга «жарроҳлик» усулида – билиш ва унинг натижаларидан инсонни чиқариб ташлаш йўли билан эришилган. ҳозирги замон гносеологияси замирида инсонни мавҳумлаштириш эмас, балки инсонга билишнинг яхлит субъекти сифатида ишониш ётиши лозим. бу ҳолда нафақат билишнинг назарий модели, балки умуман билиш гносеология объектига айланади. бахтин таъбири билан айтганда, билиш масъулият билан фикрловчи онгнинг қилмишига айланади ва натижа – ҳақиқат билан узвий манфаатдор тушуниш сифатида намоён бўлади. билимга нисбатан мавхум-назарий ёндашувда муқаррар тарзда мавҳумлаштирилган яхлит билувчи инсон ҳозирги замон гносеологиясида билиш имкониятининг шартига айланади. бу билиш, субъект ва ҳақиқатни тушунишда антропологик анъананинг моҳиятини ташкил этади, шу боис ижтимоий фанлар методологиясида ҳам тўла рўёбга чиқарилиши лозим. бахтин тарихан ҳақиқий онгнинг янги дунёсини яратади ва унга яхлит инсоннинг ахлоқий ва эстетик қадриятларга асосланган янгича муносабатларини ҳам киритади. «муаллиф ва эстетик фаолият қаҳрамони» асарида у мавхум гносеологик субъектни ўзаро боғланган …
3
н қарши туради. натижада ижтимоий билимнинг нафақат илмий, балки фалсафий табиати ва ҳатто унинг бадиий онгга яқинлиги аён бўлади. бахтин «қилмиш фалсафаси» асарида бу хусусда сўз юритиб, ницше, шопенгауэр яратган дунёнинг ярим фалсафий, ярим бадиий концепциялари замирида «муаллифнинг дунёга муносабатининг жонли воқеаси, санъаткорнинг ўз қаҳрамонига шундай муносабати ётади ва бундай концепцияларни тушуниш учун маълум даражада антропоморф дунё – уларнинг тафаккур объекти керак», деб қайд этган эди. билиш фаолиятининг қадриятларга асосланган шаклларини киритиб ва ижтимоий матнларда одатдаги субъектни муаллиф ва қаҳрамон билан алмаштиришни таклиф қилиб, бахтин ижтимоий билим учун «субъект – объект» гносеологик қарши-қаршиликдаги оппозициясидаги субъектнинг маъноси ва аҳамиятини сезиларли даражада ўзгартирди. шу боис у объект билан тенг муносабатларга қўйилган субъектнинг ўзи ҳам қандайдир «моддийлик» касб этувчи ва ўзига хослик – онглилик, маънони тушуниш ва қадриятлар тизимини йўқотувчи «симметрия» хавфини бартараф этди. табиатшунослик ва жамиятшуносликнинг ўхшаш жиҳатлари ва фарқлари. бу муаммони назарий тушуниш фалсафа тарихида икки асосий йўналиш билан боғлиқ. биринчи …
4
, бетакрор воқеаларни ўрганади. файласуфлар қайд этишича, бу ерда қонуниятлар мавжуд эмас, шу сабабли бошқача – индивидуаллаштирувчи, ўз моҳиятига кўра тавсифловчи метод қўлланилади, фанларнинг ўзини эса идиографик ёки тавсифий деб номлаш мумкин. уларда субъектнинг қадриятларга муносабати, унинг манфаатлари ва мақсадлари кенг ўрин олади. табиат ҳақидаги фанлар ва маданият ҳақидаги фанлар ўртасидаги бу методологик фарқ бугунги кунда эътиборга олинади, бироқ шу билан бирга у мутлақлаштирилиши мумкин эмаслиги ва ҳар бир муайян илмий фанга нисбатан аниқлик киритилиши лозимлиги қайд этилади. маданият ва жамият ҳақидаги фанларнинг, объекти, уларни билиш методлари ва шаклларининг ўзига хослигини инкор этувчи концепциялар хусусан позитивистик социологияга хосдир. улар жамиятнинг инсон фаолиятига ва одамларнинг онгли тасаввурларига боғлиқ бўлмаган ҳодиса сифатидаги талқинидан келиб чиқади. инсон ижтимоий объектлар дунёсидаги тасодифий, номуҳим ва ўзига хос бўлмаган ҳодиса сифатида қаралади, ижтимоий объектлар табиат ҳодисалари билан ўхшашлик бўйича тадқиқ этилади, билим замирида эса табиий илмий методология мезонлари ётади. умуман олганда, бу концепцияларда эмпирик кузатиш, миқдорий …
5
шиш мураккаб жараён бўлиб, айрим алоҳида талаблар ва шартларни бажаришни тақозо этади. ижтимоий ва табиий фанлар аввало объектига кўра фарқ қилади. бу ҳолда жамиятнинг билиш объекти сифатидаги ўзига хос хусусиятлари масаласи юзага келади. жамиятнинг ривожланиши ва фаолият кўрсатиши одамлар фаолияти маҳсулидир, шу сабабли муайян тирик одамлар хулқ-атвори ва фаолиятини бевосита ўрганиш қонунларини кашф этиш ва ўрганишнинг эмпирик базаси ҳисобланади. одамларнинг ҳақиқий эмпирик тарихи жуда ранг-баранг бўлиб, қонуният, турғунлик ва такрорийликни аниқлаш жуда қийин. муайян тарих ўта индивидуал бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг ҳақиқий тарихи ўзига хос ва бетакрордир. ўз-ўзидан равшанки, ижтимоий жараёнлар ва ҳодисаларни «соф кўриниш»да, лаборатория шароитида ўрганиш мумкин эмас, ижтимоий эксперимент имкониятлари чеклангандир. жамиятнинг ижтимоий-гуманитар билиш объекти сифатидаги муҳим хусусияти шундаки, унинг мазмуни ва таркибига онгли ва фаол билиш субъекти ўрганилаётган ижтимоий борлиқ ва «инсон дунёси»нинг муҳим элементи сифатида киради. демак, тадқиқотчи алоҳида борлиқ - инсон онгининг мазмуни, маънолар ва мазмунлар соҳаси билан иш кўради, бу эса табиий фанларда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий-гуманитар билишнинг ўзига хос хусусиятлари"

1502523260_68768.doc ижтимоий-гуманитар билишнинг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. ижтимоий-гуманитар билим муаммо сифатида. 2. табиатшунослик ва жамиятшуносликнинг ўхшаш жиҳатлари ва фарқлари. 3. матннинг фалсафий-методологик таҳлили ижтимоий билим негизи. ижтимоий-гуманитар билим муаммо сифатида. ҳозирги замон фан фалсафаси ва методологиясида бу мавзу айниқса жамиятни билишнинг янги усулларини топиш йўлида олиб борилаётган изланишлар, таълимнинг ижтимоийлашуви зарурати, шунингдек илмийтадқиқот фаолиятига «инсон ўлчови» киритилиши муносабати билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. анъанавий гносеологияда табиий фанлар билим ва билиш фаолиятининг, энг муҳими – билиш назариясининг идеали ҳисобланса, инсон ҳаётининг мазмуни, ахлоқий ва эстетик қадриятларни ўзида мужассамлаштирган маданият ва маън...

Формат DOC, 112,0 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий-гуманитар билишнинг ўзига хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий-гуманитар билишнинг ўз… DOC Бесплатная загрузка Telegram