oliy va o'rta maqhsus ta'lim vazirligi loiyiha

DOC 550 стр. 3,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 550
лойиҳа лойиҳа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ваъзирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ф а л с а ф а ўқув қўлланма тошкент 2007 ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус, касб-унар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2007 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган. ўқув қўлланма мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети илмий кенгаши (2007 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома) ҳамда университет илмий-методик кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинган. (2007 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома). муаллифлар: х.ҳайдаров, қ.назаров, х.алиқулов, р.носиров, м.ахмедова, б.тўйчиев, с.мамашокиров, и.каримов, а.ачилдиев, н.шермухамедова, м.шарипов, а.ўтамуродов, с.отамуродов, д.пўлатова, с.йўлдошев, д.файзиходжаева, б.хусанов, а.шеров. тақризчилар: кириш олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар олий ўқув юртларида ўқитилаётган фанларнинг таркибий тузилиши ва вазифаларини конкретлаштиришни тақозо қилмоқда. шунга асосан, ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2006 йил 28 ноябрдаги 272-сон “гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг услубий-меъёрий асосини такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига кўра, ижтимоий-гуманитар фанлар …
2 / 550
билишнинг умумий ривожланиш қонуниятлари, методологик тамойилларини англаш ва амалда қўллай билиш, уларларнинг назарий билимлари, интеллектуал салоҳият ва амалий кўникмаларини ҳамда турли фалсафий қараш, таълимот ва қадриятлар тизимига мустақил, эркин муносабатини шакллантиришга қаратилган малакаларини тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилди. қўлланмада “фалсафа”ни яхлит фан сифатида ўқитишга алоҳида эътибор берилиб, фалсафанинг тадқиқот объекти, предмети бўйича умумий-таҳлилий характерга эга тарихий мавзулар киритилиши билан бир қаторда, турли муаммоларнинг фалсафа тарихидаги талқинлари ҳам ҳар бир мавзунинг ичида берилди. бу билан муайян фалсафий муаммога тарихийлик тамойилига кўра ёндашиш кўникмалари ва умумий назарий билимлар тари​хий-мантиқий изчил, динамик тарзда ривожлантириб борилади. шу билан бирга, муаммога оид муқобил тарихий-фалсафий қарашларнинг қиёсий таҳлил қилиниши талабаларда объектив реаллик ҳақида яхлит, умумий тасаввурлар шаклланишига, воқеликни эркин баҳолаш кўникмалари ҳосил бўлишига олиб келади. «фалсафа» фанини ўрганишнинг тегишли бўлимларга ажратилиши: мавзулар такрорланишини бартараф қилишга, турли фалсафий соҳаларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлашга ҳамда фалсафий масалаларнинг назарий ва праксиологик аҳамиятини комплекс-системали очиб беришга имконият яратади. қўлланманинг: i бўлим …
3 / 550
р томонидан ёзилган. қўлланма, юқорида кўрсатилган буйруқ асосида, алоҳида «тажриба майдончаларида» синаб кўриш учун ёзилганлигидан, айрим мулоҳазага муҳтож жойлари бўлиши мумкин. шунинг учун қўлланма ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга олдиндан миннатдорчилик билдирамиз ҳамда мирзо улуғбек номидаги миллий университетнинг «фалсафа» факультети деканатига юборишингизни сўраймиз. муаллифлар ва таҳририят ҳайъати. i. бўлим. фалсафанинг предмети, структураси, ижтимоий функциялари ва ривожланинишининг асосий босқичлари фалсафанинг предмети, структураси ва вазифалари фалсафа фанинг предмети ва билимлар тизимида тутган ўрни. фалсафа – инсоният маънавий маданиятининг қадимий ва қизиқарли бир бўлаги бўлиб, у мелоддан аввалги уп – у1 асрларда йирик цивилизация ўчоқлари бўлган марказий осиё ва эрон, ҳиндистон, хитой, қадимги юнонда шаклланган. “философия” атамаси қадимги юнончадан келиб чиққан phileo – севаман ва sophia – донишманлик сўзларидан ясалган бўлиб, айнан маъноси донишмандликни севиш демакдир. философия сўзини илк бор антик даврнинг йирик алломаси пифагор қўллаган бўлса ҳам, жаҳон маданиятига у платон асарлари орқали кириб кела бошлаган. ўзбек тилида “философия” сўзининг арабча талаффузи “фалсафа” …
4 / 550
шқариши керак деган тушунча шаклланган (платон, аристотель). фалсафий фикр шакллана бошлаган экан, унда инсоният тўплаган бой ҳаётий тажриба, эришган маданият ҳамда илм-фан ютуқлари умумлаштирилган. олам ҳақида илмий билимларнинг ўсиб бриши фалсафий дунёқарашнинг бойишига, оламнинг илмий манзарасини яратишга ёрдам бериб келган.шу маънода фалсафа илм-фан тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ..хусусий фанлар, масалан физика, химия, медицина, биология ва бошқалар, оламнинг айрим томонлари, жараёнларини ўрганса, фалсафа уларнинг илмий хулосаларига, натижаларига таянган холда бир бутун олам хақида энг умумий, яхлит тушунча ва билимларни беради. илмий билимларга асосланган фалсафа доимо илмий бўлади ва у нафақат фалсафий таълимотларнинг, алоҳида фанларнинг, балки умуман жамиятнинг тараққиётига хизмат қилади. лекин шу ўринда таъкидлаш жоизки, илм-фан тараққиёти ҳам фалсафага боғлиқ. чунки айнан фалсафа фанга у тадқиқ этиши керак бўлган энг муҳим муаммоларни, уни ўрганиш усулларини, ҳақиқий билимнинг мезонларини аниқлаб беришга ёрдам беради. шу бугунги кунга келиб ҳам фалсафа дунёқарашми ёки фанми деган саволнинг қўйилиши унинг предмети ва бахс мавзуси ниҳоятда мураккаблигидан далолат …
5 / 550
анса, фан сифатида ўзининг объектига ва предметига, категориялар аппаратига, қонунлар ва тамойиллар тизимига, илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи институтларига эга. бутун олам, яъни табиат, жамият ва инсон тафаккури ривожининг энг умумий қонунлари фалсафанинг тадқиқот объекти бўлса, ундаги алоҳида жараён ва муаммолар унинг предметини ташкил этади. масалан, моддий оламнинг тузилиши, ижтимоий тараққиётнинг глобаллашуви, инсон тафаккурининг кўлами ва х.к. материя, ҳаракат, макон ва вақт, бутун ва бўлак, умумийлик ва хусусийлик, сабаб ва оқибат, моҳият ва ходиса каби тушунчалар фалсафий категориялар тизимига киради. оламдаги барча нарсаларнинг ўзаро алоқадорлиги ва доимий ривожланиши умумфалсафаий тамойил бўлса, қарама-қарши томонларнинг ўзаро бирлиги ва кураши, меъёр ўзгаришининг сифат ўзгаришига олиб келиши, ҳар қандай ривожланишнинг заминида инкорнинг инкори ётиши – булар умумфалсафий қонунлар ёки диалектика қонунлари деб ҳам юритилади. қадимдан фалсафа – “фанларнинг фани”, “фанларнинг отаси” , деган фикрлар сақланиб қолган. бундай тасаввурларнинг пайдо бўлишига сабаб, қадимда инсониятга уни ўраб турган олам ҳақида маълум бўлган барча билимлар “натурфалсафа”, яъни табиат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 550 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "oliy va o'rta maqhsus ta'lim vazirligi loiyiha"

лойиҳа лойиҳа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ваъзирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ф а л с а ф а ўқув қўлланма тошкент 2007 ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус, касб-унар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2007 йил “___”________даги “____”-сон мажлис баёни билан маъқулланган. ўқув қўлланма мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети фалсафа факультети илмий кенгаши (2007 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома) ҳамда университет илмий-методик кенгаши томонидан нашрга тавсия қилинган. (2007 йил “___” _________даги “___” - сонли баённома). муаллифлар: х.ҳайдаров, қ.назаров, х.алиқулов, р.носиров, м.ахмедова, б.тўйчиев, с.мамашокиров, и.каримов, а.ачилдиев, н.шермухамедова, м.шарипов, а.ўтамур...

Этот файл содержит 550 стр. в формате DOC (3,1 МБ). Чтобы скачать "oliy va o'rta maqhsus ta'lim vazirligi loiyiha", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: oliy va o'rta maqhsus ta'lim va… DOC 550 стр. Бесплатная загрузка Telegram