xix аср охиридаги ва хх асрдаги ғарб фалсафаси

DOC 181.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443688459_61356.doc xix аср охиридаги ва хх асрдаги ғарб фалсафаси режа: эмпириокритицизм фалсафаси неокантчилик «ҳаёт фалсафаси» прагматизм фалсафаси постпозитивизм неотомизм тейярдизм психоанализ фалсафаси герменевтика структруализм xix асрнинг охири – хх асрнинг бошларидаги давр шу билан ажралиб турадики, фалсафий мактаблар xix аср иккинчи ярмида ижод қилган мутафаккирларнинг ғояларини ривожлантириб, тўплаган илмий билимларни хегелдан кейинги даврдаги фалсафий асосларнинг бири атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилдилар. эмпириокритицизм (ёки махизм) ни кўпинча позитивзмнинг иккинчи босқичи деб атайдилар. эмпириокритизм таълимотининг асосчилари эрнст мах (1838-1916) ва рихард авенариус (1843-1896) эдилар. эмпириокритицизмнинг хилма-хил кўринишларидан бири эмпириомонизм (богданов), эмприосимволизм (юшкевич) ва бошқалардир. эмпириокритицизмга имманент (ички табиатдан келиб чиқиш) фалсафа мактаби (в. шуппе, 1836-1913) ва конвенционализм (а.пуанкаре, 1854-1912) яқиндан келиб қўшилади. конт, милль ва спенсернинг етакчиси флагмани механика бўлган мумтоз табиатшуносликка йўналтирилган мумтоз позитивизми xix-xx асрлар ҳудудида рўй берган табиатшуносликдаги инқилоблар муносабати билан таназзулга дучор бўлди. радиоактивлик, электрон ва бошқа кашфиётларни ўз ичига олган янги ихтиролар дунёнинг табиий тузилиши ҳақидаги илгариги тасаввурларни …
2
хлоқий ва эстетик баҳолаш кўринишида бўлган апперцепциялар (ўзгача тасаввурларни олиб келиш) деб аталган нарсани, ҳамда антропоморфик тасаввурларни ўз ичига олади. фалсафанинг вазифаси шундан иборатки, тажрибани ушбу ташқаридан келтирган нарсалардан тозалаш билан «соф тажриба» мазмунини аниқлашдир. тажрибанинг танқиди моддий воқейликнинг кучлари, жавҳарлари, сабаблари ва бошқалар билан ифодаланувчи асосий тушунчаларнинг танқиди сифатида амалга оширилади. шундай қилиб «тажрибани тозалаш» бизнинг билимларимизнинг объектив мазмунини «тозалаш» сифатида намоён бўлади. натижада нима қолади? ҳис-туйғу, сезгилар. сезгилар ёки «тажрибанинг бетараф унсурлари (элементлар)» ҳақидаги таълимот эмприокритицизм дастурининг марказий таркибий қисмидир. тажриба унсурлари бетараф хусусиятга эга, негаки, уларни ҳам объектив ва ҳам субъектив жиҳатдлардан ҳам қараб чиқииш мумкин. бир томондан улар субъектга тааллуқли бўлса (руҳий унсурлар), иккинчи томондан – унга боғлиқ эмас (физик унсурлар). охир оқибатда, «бетараф унсурлар» эмпириокритиклар томонидан сезгиларга олиб келиб тақалади. субъектнинг сезгилари охирги воқейликка айланиб қолади. шунга боғлиқ равишда эмпириокритиклар субъект ва объектнинг «қоидавий координация»си ҳақидаги шиорни келтириб чиқарадилар: субъектсиз объект йўқ. эмпирокритицизм дастурининг муҳим …
3
рдан талқин қилинган эди. кантнинг фалсафий қарашлари бир қатор физиолог табиатшунослар бўлган иоганн мюллер (1801-1858) ва герман гельмкольц (1821-1894) лар томонидан қўллаб-қувватландики, улар ўз асарларида инсон сезгиларини ташқи таъсир этувчилар билан шартланган (мюллернинг ташқи ҳис-туйғуларнинг махсус энергиялари деб аталган қонун) бизнинг сезги органларимизнинг асаб тузилиши ҳолати ёки ашёларнинг «белгилари» (гельмгольцнинг иероглифлар назарияси) сифатида қараб чиқадилар; улар ашёларнинг ўзларини қанақалиги ва бизнинг ҳис-туйгуларимиз томонидан қандай қабул қилиниши ҳақида гапирмайдилар. янги кантчиликнинг асосий йўналишлари марбург ва баден (ёки фрейбург) мактабларидир. марбург мактабининг асосчиси герман коген (1842-1918) эди. бу мактабга пауль наторп (1854-1924), эрнст кассирер (1874-1945) ва бошқалар ҳам мансуб эдилар. коген нуқтаи назарича фалсафа «соф билимнинг мантиқи» ёки фан фалсафасидир. агар кант учун макон ва замон – ҳиссиёт шакллари бўлса, коген учун тушунчалар (категориялар) эди. билим мавзуси «ашё» эмас, балки ашё ҳақида тушунчадир. шунинг учун у қандайдир объектив мавжуд нарса бўлмасдан, балки априор қонунлар, тушунчалар ва тафаккур шаклларига мувофиқ бир қатор омилларнинг …
4
коген ахлоқий социализм концепциясини яратди. социализм тушунча бўлиб, у ҳеч қачон «ашё» бўла олмайди. худди шундай билиш ашёсининг фикрий таркибий қурилиш жараёни ҳам чексиз бўлиб, ҳеч қачон тугалланиши мумкин эмас, социализм томон бўладиган ҳаракат ҳам орзу сифатида «абадий»дир. маргбург мактабининг бошқа бир вакили пауль наторп фалсафанинг услубий вазифасинигина тан олди. тасодифий эмаски, у ўз фалсафасини «панметодизм» деб атади. когенга эргашиб наторп ҳам фикр учун ҳеч қандай борлиқ йўқки, уни ўзини «фикрга қўйиш» мумкин бўлмасин, деб ҳисоблади. биринчи ибтидо мантиқий бўлиб, «ифода борлиғи» дир. фикрлаш сезгида берилган хилма-хил маълумотларни ягоналик тартибига келтирувчи иккиламчи билим омилидир. марбург мактаби асосчиси каби наторп ҳам мантиқий-гносеологик идеализмни асослаш учун математика ва чексиз кичик сон тушунчасини жалб этади. кейинчалик наторпда кант таълимотидан узоқлашиш ва хегел ғояларини ўзлаштириш тамойили кўринади. масалан, наторп «мувофиқ келиш қонуни» ни ифодалаб унда мантиқий ривожланишни хегелнинг инкорни инкор қоидаси орқали: фикр-борлиқ-билим воситасида тушунтириб беради. маргбург мактабига мансуб ўтмишдошлари каби э.кассирер билим мавзуси …
5
иятлар» ҳақидаги таълимот сифатида ифодалайди. айнан қадриятлар инсон фаолиятини табиий жараёнлардан фарқлайди. қадриятлар тарихий жараёнда маданий ҳодисалар сифатида мужассамланадилар ва идрок қилинадилар. шунинг учун фалсафада учун тарих фанларининг услубий асосларини аниқлаш муҳимдир. виндельбанд илмий билимларни уларнинг мавзусига кўра, табиат ҳақидаги ва «руҳ» ҳақидаги фанларга бўлишдан воз кечди. фанлар ўртасидаги асосий фарқ мавзу соҳасида эмас, балки уларнинг услубларида яширингандир. баден мактабининг ушбу асосий қоидасини виндельбанд ўзининг «тарих ва табиатшунослик» деб номланган дастурий нутқида қуйидагича ифодалади: «тажрибага асосланган фанлар воқей дунёни билишни гоҳ табиат қонуни шаклида келувчи умумийдан, ёки тарихий шароит билан чекланган «бирликдан» қидирадилар. уларнинг баъзилари - қонунлар ҳақидаги фанлар моҳияти бўлса, бошқалари - воқеалар ҳақидаги фанлардир, уларнинг биринчилари ҳамма вақт бўладиган нарсалардан таълим берса, охиргилари - бир марта рўй берган воқеадан ҳикоя қилади. биринчи ҳолатда илмий тафаккур номотетик фикр бўлса, иккинчиси – идеографик фикрдир» . номотетик фанлар қонунни тақозо қилинадиганлар сифатида келиб чиқса, идеографик – алоҳида олинган хусусий ҳолатни тасвирловчи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xix аср охиридаги ва хх асрдаги ғарб фалсафаси"

1443688459_61356.doc xix аср охиридаги ва хх асрдаги ғарб фалсафаси режа: эмпириокритицизм фалсафаси неокантчилик «ҳаёт фалсафаси» прагматизм фалсафаси постпозитивизм неотомизм тейярдизм психоанализ фалсафаси герменевтика структруализм xix асрнинг охири – хх асрнинг бошларидаги давр шу билан ажралиб турадики, фалсафий мактаблар xix аср иккинчи ярмида ижод қилган мутафаккирларнинг ғояларини ривожлантириб, тўплаган илмий билимларни хегелдан кейинги даврдаги фалсафий асосларнинг бири атрофида бирлаштиришга ҳаракат қилдилар. эмпириокритицизм (ёки махизм) ни кўпинча позитивзмнинг иккинчи босқичи деб атайдилар. эмпириокритизм таълимотининг асосчилари эрнст мах (1838-1916) ва рихард авенариус (1843-1896) эдилар. эмпириокритицизмнинг хилма-хил кўринишларидан бири эмпириомонизм (богданов), эмприоси...

DOC format, 181.0 KB. To download "xix аср охиридаги ва хх асрдаги ғарб фалсафаси", click the Telegram button on the left.