ўрта асрлар ва янги давр ғарб фалсафаси

DOC 122.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663536616.doc ўрта асрлар ва янги давр ғарб фалсафаси режа: 1. ўрта асрлар ва уйғониш даври ғарб фалсафаси 2. янги давр фалсафасининг бошланишт ва шаклланиши. ф. бэкон, р. декарт ва бошқалар 3. янги давр фалсафасининг ривожланиши и. кант, ф. гегель ва бошқалар таянч тушунчалар: схоластика, апологетика, реализм, номинализм, уйғониш даври, миллий давлатлар, миллий фалсафий мактаблар, мутлақ руҳ, метод, система, тарих фалсафаси, диалектика. европада қадимги юнон ва римдан ўрта асрлар фалсафасигача, яъни милоддан илгариги 1 асрдан милоднинг х1v асригача, бир ярим минг йил давомида бир қанча оқимлар пайдо бўлди ва амал қилди. бу давр фалсафасида икки хил жараённи кўриш мумкин: 1. хиристианликнинг шаклланиб давлат дини ва мафкурасига айланиши; 2. ўрта асрларга келиб инквизициянинг устивор йўналишга айланиши. гностика, апологетика, патристика, реализм, номинализм ва бошқа оқимлар ўша давр фалсафасининг қиёфасини белгилайди. гностиклар. бу давр фалсафасида ўз ўрнига эга бўлган гностицизм эрамизнинг 150 йилларида ўзининг юксак равнақига эришади. улар шундай фалсафий таълимот яратдиларки, уларнинг фикрича …
2
етика сўзининг луғавий маъноси «ҳимоя қилиш», — демакдир. апологетлар ҳукуматнинг христианликка бўлган душманлигини бартараф қилишга, рим давлатининг христианликни таъқиб қилиши ҳеч қандай оқлашга лойиқ эмаслигини исботлашга ҳаракат қилганлар, ўз асарларида мушриклик (кўп худолик) адабиётларидан олинган баҳслашиш (диалог) шаклидан, ёки апологетиканинг мумтоз шаклидан фойдаланганлар. апологетлар асарларида икки анъана яққол сезилиб туради. яъни инкор қилиш ва тасдиқлаш. улар энг аввал мушриклар томонидан христианликка қўйилган айблар — ғайриодатий ҳаракатлар, дабдабабозлик кабиларни инкор қилганлар. христианликнинг софлигини эса тасдиқлаганлар. бу соҳада юстиннинг «биринчи апологея», «иккинчи апологея» асарларини, тулеан ва анаксагор каби файласуфлар фаолиятини таъкидлаш лозим. «патристика»- сўзи «ота» («падре») сўзидан келиб чиққан. бу ном билан одатда ғарбда епископларни уларга ҳурмат сифатида атаганлар. шарқда машҳур бўлган черков оталаридан бири иоан златоуст (347-407) эди. унинг 640та даъватларидан кўпчилиги авлиё павел номаларининг шарҳи эди. унинг асарларида инжилни амалий қўллаш соф аҳлоқий масалалар билан қоришиб кетган. ғарбда энг йирик черков оталаридан бири «пок» деган унвонга сазовор бўлган аврелий августин …
3
вчиларни схоластлар деб атаганлар. шунингдек, динни ўрганишда фалсафани татбиқ қилган ўрта аср олимларини ҳам схоластлар деб атаганлар. схоластикани маълум даражада илоҳиётни ақлга мослаштириш, динни тафаккур ёрдамида қувватлашга бўлган интилиш деб ҳам баҳолаш мумкин. ўша даврда илоҳиётни муқаддас китоблар ақидалари асосида эмас, балки фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ қилиш тоқозо қилинарди. схоластларнинг мақсади эътиқод ақлга мувофиқми деган саволга жавоб бериш бўлган. реализм. унинг йирик вакилларидан бири ангельм кеттерберийский (1038-1109) дир. у шимолий италияда туғилган, 1093 йилда кеттерберийск шаҳрининг архиепископи этиб тайинланади. ангельм ўзининг икки асари билан машҳур. биринчиси «монополия» — худонинг борлигини сабаб оқибат муносабатлари тизимида исбот қилиш. бу исбот — космологик исботнинг шакли сифатида шундай талқин қилинади: инсон ҳаётда кўп неъматлардан фойдаланади. бу неъматлар эса энг олий илоҳий неъматларнинг аксидир. улар орқали ҳамма нарсалар мавжуддир. узлуксиз таназзулни тасаввур қилиб бўлмагани сабабли, ҳамма нарсанинг бир сабабчиси бўлиши керакки, биз уни худо деб атаймиз. ангельмнинг иккинчи асари «прологион» худо борлигининг дедуктив исботидир. унинг …
4
ни илгари сурган. яъни билмайдиган, билимсиз кишидан кўра, дин ва унинг асосий тамойилларини яхши ўрганган киши абзал. бундай киши ақидапараст эмас, балки ўзи билган нарсанинг қадрини биладиган инсондир. абеляр ҳақиқатни топишда тафаккурнинг хизматини таъкидлаб, унга ҳамма вақт мурожаат қилади. унинг таъкидлашича, шубҳа ҳамма вақт тадқиқотга йўллайди, тадқиқот эса ҳақиқатни топади. унинг фикрича, инсоннинг ўлими худони рози қилиш учун эмас, балки одамларни худога бўлган муҳаббат билан таажжубга солиш ва одамларга аҳлоқий таъсир кўрсатиш мақсадида содир бўлади. бу билан одамлар ўз ҳаётини худога бўйсўндирадилар. бу қараш аҳлоқий таъсир қилиш назарияси деб аталади. фома аквинский (1224-1292) мўътадил реализмнинг яна бир йирик вакили бўлиб ҳисобланади. фома ўша давр учун арасту натур фалсафасини илоҳиёт билан бирлаштиришга ҳаракат қилган. бунда у мўътадил реализм позициясида турган ва схоластиканинг энг йирик намояндаси бўлган. унинг фикрича, натурал фалсафада тафаккур ва арасту мантиқий таълимоти ёрдамида худо мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқатга эришиши мумкин. фоманинг «илоҳий суммалар» асари 3000 мақоладан иборат бўлиб, 600 …
5
ккамдир (1309-1349). унинг фикрича, илоҳиёт ақидалари рационал (ақл) йўл билан исботланиши мумкин эмас. улар фақат муқаддас китоб нуфузи туфайлигина қабул қилиниши мумкин. бу қараш эътиқод ва тафаккурни бир-биридан ажратарди, уларни омухта қилишни қораларди. оккам, шунингдек, универсалийларнинг объектив мавжудлигини инкор қилади. унингча, универсалийлар тафаккур тушунчалари учун фақат исмдирлар. бу тушунчаларни одам ўз онгида яратган. унингча, алоҳида одам инсонга нисбатан реалроқ ва муҳимроқдир. роджер бэкон (1214-1292) ҳам оккам мансуб бўлган оқим вакилларидандир. у ўз ҳаётини илмий тажрибаларга бағишлаган. улар ёрдамида у тажрибавий фанга асос солди. бундай методни xyii асрда френсис бэкон ишлаб чиқди. ҳақиқатни топишда табиатни тажрибавий ўрганиш методини қўллаш номиналистлар қарашларига тўлиқ мос келарди. номиналистлар ва реалистлар ўртасидаги қарама-қаршилик ўрта аср схоластикасининг муҳим муаммоларидан бири эди. бутун ўрта асрларда схоластиканинг бу икки оқими ўртасида кураш кетган. схоластиканинг авжга чиққан даври — 1150 ва 1300 йилларда — фома аквинийскийнинг мўътадил реализми номинализм устидан ғалаба қозонди. лекин 1300 йилдан кейин черков илоҳиётчилари тафаккурида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўрта асрлар ва янги давр ғарб фалсафаси"

1663536616.doc ўрта асрлар ва янги давр ғарб фалсафаси режа: 1. ўрта асрлар ва уйғониш даври ғарб фалсафаси 2. янги давр фалсафасининг бошланишт ва шаклланиши. ф. бэкон, р. декарт ва бошқалар 3. янги давр фалсафасининг ривожланиши и. кант, ф. гегель ва бошқалар таянч тушунчалар: схоластика, апологетика, реализм, номинализм, уйғониш даври, миллий давлатлар, миллий фалсафий мактаблар, мутлақ руҳ, метод, система, тарих фалсафаси, диалектика. европада қадимги юнон ва римдан ўрта асрлар фалсафасигача, яъни милоддан илгариги 1 асрдан милоднинг х1v асригача, бир ярим минг йил давомида бир қанча оқимлар пайдо бўлди ва амал қилди. бу давр фалсафасида икки хил жараённи кўриш мумкин: 1. хиристианликнинг шаклланиб давлат дини ва мафкурасига айланиши; 2. ўрта асрларга келиб инквизициянинг устивор йўнал...

DOC format, 122.0 KB. To download "ўрта асрлар ва янги давр ғарб фалсафаси", click the Telegram button on the left.