янги давр гносеологияси

DOC 158,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1502526328_68786.doc янги давр гносеологияси режа: 1. янги даврда фалсафий тафаккурнинг ривожланишига таъсир кўрсатган ижтимоий-маданий омиллар. 2. немис классик фалсафасида гносеология масаалари. янги даврда фалсафий тафаккурнинг ривожланишига таъсир кўрсатган ижтимоий-маданий омиллар. янги давр – xvii-xix асрларни қамраб олувчи катта тарихий босқич. бу даврда жамиятнингн ижтимоий сиёсий маънавий ҳаётига таъсир қилувчи инқилоблар юз берди. чунончи: · англияда фуқаролар уруши билан бир вақтда ижтимоийбуржуа инқилоби (1640-1688). · манудалилура ишлаб чиқаришидан фабрика шароитида машинада ишлаб чиқаришга жадал суръатларда ўтилишида намоён бўлган саноат инқилоби. · фанни жамият ҳаётининг мустақил ва муҳим соҳасига айлантирган бир қанча янги географик, астрономик, физик кашфиётларда ўз ифодасини топган илмий инқилоб. бу муҳим воқеалар фалсафий тафаккурнинг ривожланишига кучли таъсир кўрсатди. янги давр европа фалсафаси классик фалсафа деб аталади. унинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат. табиий фанларда мустаҳкам ўрин олган тажрибага асосланган тадқиқот методлари, табиий жараёнларни математик англаб етиш усуллари фалсафий тафаккурга кучли таъсир кўрсатди. фалсафа ва фаннинг ўзаро таъсири кучаяди. шу …
2
фаолроқ ривожлана бошлади. галилео галией (1564-1643), иоганн кеплер (1571-1630), исаак ньютон (16421727) кашфиётлари оламшумул аҳамият касб этди. бу ўзгаришлар таъсирида фалсафанинг ижтимоий негизи, унинг аудиторияси кенгайди: ундан ижтимоий синфлар ва гуруҳларнинг маънавий қуроли сифатида фойдаланила бошланди. фалсафий тафаккурнинг ривожланишида қайд этилган ўзгаришлар фақат европа фалсафасида юз берди. янги даврда ҳиндистон, хитой, шарқда фаол ривожланиш юз бергани йўқ, чунки бу даврда кўрсатилган мамлакатларнинг ижтимоий тузумида консерватив мафкуравий ғоялар, эски анъаналар, диний дунёқараш таъсири сақланиб қолди. гарчи европа мамлакатларида дин янги даврда бутунлай рад этилган бўлмаса-да, фан ва фалсафа бу ерда анча мустақил эди. европа фалсафасида билиш муаммоси марказий ўринни эгаллайди. эмпиризм гносеологиядаги алоҳида йўналиш бўлиб, унга кўра билим ҳиссий тажрибадан келиб чиқади. эмпиризм назариясига кўра, нафақат фан, балки бутун ҳаёт амалиёти тажрибага асосланиши лозим. ашаддий эмпиризм бунда фақат ҳиссий идрокнигина тан олади, мўътадил эмпиризмда эса у муҳим рол ўйнайди. эмпиризмнинг энг яқин ўтмишдоши – ўрта аср номинализми, ҳозирги издоши эса – …
3
синовларнинг аҳамиятига эътиборни қаратди. у фалсафа аввало амалий хусусият касб этиши лозим, деган фикрни илгари сурди. у инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини фаннинг олий мақсади деб билар, бунга фақат табиат қонунларига бўйсуниш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблаган. бэкон «куч – билимда» деган машҳур шиорни илгари сурди. табиат хизматчиси ва талқинчиси бўлган инсон табиатни иши ёки фикри билан қамраб олишга қодир бўлган даражадагина ва тушунади: бундан ортиқ у ҳеч нарсани билмайди ва билиши мумкин ҳам эмас. сабаблар занжирини ҳеч қандай куч уза олмайди: табиатни фақат унга бўйсуниш йўли билан енгиш мумкин. билиш, тафаккур жараёнини ўрганувчи фанлар қолган барча фанларга калит бўлиб хизмат қилади, чунки улар ақлга кўрсатма берувчи ёки уни хатолар (идоллар)дан сақлайдиган «ақл қуроллари»га эгадир. кузатиш, таҳлил қилиш, таққослаш ва эксперимент билимга элтувчи йўл ҳисобланади. олим ўз тадқиқотларида айрим далилларни кузатишдан кенг умумлаштиришлар сари ҳаракатланиши, яъни билишнинг индуктив методини қўллаши лозим. бэкон ўзининг «янги органон» асарида фан вазифаларининг янгича талқинини ривожлантирди …
4
ҳар қандай назарий хулоса замирида тажрибада олинган маълумотлар ётишини талаб қилади. бэкон метод сифатидаги индукцияни дедукцияга (лот. deductio – хулоса чиқариш сўзидан) қарши қўяди. дедукцияда фикр юқоридан пастга, умумий мулоҳазалардан муайян далиллар сари ҳаракатланади. дедукция методи кўпгина хатоларнинг манбаи ҳисобланади. энг ишончли метод – фикрнинг пастдан юқорига ҳаракатланиши – индукция методи. айни вақтда ф.бэкон тадқиқотнинг турли методларига баҳо беришда бир ёқламалик тарафдори эмас. у энг самарали илмий билим фақат тажриба ва мулоҳаза, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция маҳсули бўлиши мумкинлигини қайд этади. гарчи бизнинг сезги органларимиздан тарқалувчи ахборот кўзгуга ўхшаса-да, бу нотекис кўзгудир. ақлнинг вазифаси бу ахборотни тартибга солишда табиат ҳақидаги билимларимизга кўзгунинг табиати аралашишига йўл қўймасликдан иборатдир. «майдон шарпалари» - бу дунё ҳақида мулоҳаза юритишда мавжуд тасаввурлар ва фикрлардан уларга танқидий ёндашмасдан фойдаланишдир. «театр шарпалари» обрўли шахслар фикрига кўркўрона ишониш билан боғлиқ. бирон-бир обрўли шахсларга таянмаслик янги давр фанининг бош тамойилларидан биридир. нарсаларнинг ҳақиқий алоқасини бэкон табиий сабабиятни …
5
иши ишончсиз деб ҳисобланади. амалдаги сабаб ва материя эса мазмунсиз ва юзаки нарсалар бўлиб, ҳақиқий ва фаол фанга деярли ҳеч нарса бермайди. бироқ юқорида биз шаклларга моҳият устунлигини берувчи инсон ақлининг хатосини қайд этдик ва тузатдик. зеро, табиатда қонунга мувофиқ айрим соф ҳаракатларни амалга оширувчи ҳақиқий нарсалар мавжуд бўлмаса-да, фанларда айни шу қонун ва уни топиш, кашф этиш ва тушунтириш билимнинг ҳам, фаолиятнинг ҳам асоси бўлиб хизмат қилади. шакллар номи остида биз айни шу қонун ва унинг бўлимларини назарда тутамиз, шунингдек бу ном кундалик муомаладан мустаҳкам ўрин олган. бэкон ўз билиш назариясининг муҳим фикрларини тушунтирар экан, соф эмпирик олим чумолига ўхшаб фақат далилларни йиғиши ва улар билан кифояланишини, соф рационалист, назариячи эса, аксинча, далилларга эътибор бермай, ўргимчакка ўхшаб ўз-ўзидан назарий тўр тўқишини, бироқ ҳақиқий олим асаларига ўхшаб ҳар хил гуллардан материал йиғиши ва уларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиши, ўзгартиришини қайд этади. шундай қилиб, бэкон инсоннинг бу икки табиий қобилияти …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "янги давр гносеологияси"

1502526328_68786.doc янги давр гносеологияси режа: 1. янги даврда фалсафий тафаккурнинг ривожланишига таъсир кўрсатган ижтимоий-маданий омиллар. 2. немис классик фалсафасида гносеология масаалари. янги даврда фалсафий тафаккурнинг ривожланишига таъсир кўрсатган ижтимоий-маданий омиллар. янги давр – xvii-xix асрларни қамраб олувчи катта тарихий босқич. бу даврда жамиятнингн ижтимоий сиёсий маънавий ҳаётига таъсир қилувчи инқилоблар юз берди. чунончи: · англияда фуқаролар уруши билан бир вақтда ижтимоийбуржуа инқилоби (1640-1688). · манудалилура ишлаб чиқаришидан фабрика шароитида машинада ишлаб чиқаришга жадал суръатларда ўтилишида намоён бўлган саноат инқилоби. · фанни жамият ҳаётининг мустақил ва муҳим соҳасига айлантирган бир қанча янги географик, астрономик, физик кашфиётларда ўз ифодас...

Формат DOC, 158,0 КБ. Чтобы скачать "янги давр гносеологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: янги давр гносеологияси DOC Бесплатная загрузка Telegram