истиқлол даври болалар адабиёти

DOC 162,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1664823040.doc истиқлол даври болалар адабиёти режа: 1. истиқлол даври болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари. 2. ҳамза имонбердиев ижодида истиқлол ғоялари ифодаси. 3. кавсар турдиева – болалар шоири ва драматурги. 4. дилшод ражабов – болалар шоири. 5. абдусаид кўчимов ижодида бола руҳияти талқини. истиқлол даври болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари. мустақиллик даври ўзбек адабиёти ҳаётни ўрганиш-билишнинг бадиий воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. у замондошларимизнинг, жумладан, ёш авлоднинг руҳий ҳолатини теран тадқиқ этишга, фикр доирасини кенгайтиришга, ҳис ва тушунчаларининг шаклланиб, воқеликка тўғри муносабатда бўлишга даъват этади. бугунги адабиёт том маънода ҳаёт дарслигига айланаётгани шу жиҳатдан эътирофга сазовор. президентимиз мустақилликнинг илк йилларидаёқ жамият тараққиёти, равнақи учун маънан ва жисмонан соғлом авлод тарбиялаш масаласини кун тартибига қўйди. зеро, “ҳар бир оқил инсоннинг ва жамиятимизнинг муқаддас вазифаси, айтиш мумкинки, ҳаётининг маъноси қобил фарзандлар ўстириш, уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялаш, камолини кўриш, ота-онасига, ватанига садоқатли кишилар этиб вояга етказишдан иборатдир”. чиндан …
2
матбуоти мавзу материал, ғоявий-бадиий жиҳатдан ўсди, болалар ижодкорлиги намуналари кўпроқ оммалаштирилди ва рағбатлантириб келинмоқда. мустақиллик йилларида болалар адабиётининг бадиий жиҳатдан юксак намуналарига кенг эътибор қаратиш, янги аср кичкинтойларининг қизиқишлари, руҳий, маънавий олами, уларнинг ижтимоий ҳаётга муносабати масалалари акс этган асарлар таҳлили орқали ўқувчиларда ахлоқий-маърифий, ижтимоий-сиёсий тарбияни шакллантиришга аҳамият берилди. жамият тараққиёти билан боғлиқ мавзу талқинлари устуворлиги (с.барноев, э.маликов, т.малик асарларида), кичкинтойлар ва болалар феъл-атворидаги характер хусусиятларнинг ҳажвий-юмористик, фантастик, саргузашт ифодаси (х.тўхтабоев, а.обиджон ижоди) болалар ва ўсмирлар мураккаб руҳият манзараларининг теран акси (н.фозилов, м.аъзам), кенг дунё, табиат ва жамият муаммоларини маънавий-фалсафий акс эттирган асарлар (м.аъзам, а.обиджон, т.адашбоев) таҳлили долзарб вазифа. бунда асримиз бошларидаёқ болалар асарларининг ғоявий-бадиий, ахлоқиймаърифий, фалсафий ва психологик жиҳатдан монографик таҳлили, салмоқли тадқиқотлар, рисола ҳамда адабий-танқидий мақолаларнинг вужудга кела бошлагани муҳим ҳодиса бўлди. адабиётшунос олимлар-у тадқиқотчиларнинг кўпгина мақола ва рисолаларида ўзбек болалар адабиёти тарихи ва муаммолари илмий-назарий аспектда ўрганилиб, бадиий жиҳатдан юксак асарлар таҳлилига эътибор зарурлиги кўрсатиб берилди. шунингдек, …
3
р алоқалари ойдинлаштирилганки, бу ўз навбатида ўзбек болалар шеъриятидаги янги тамойилларни ёритишга бағишлангани ва хх аср болалар шеърияти манзарасини тасаввур қилишга ёрдам бериши билан диққатга сазовор. бир асрлик тарихга эга ўзбек болалар адабиёти қиёфасини белгилашда р.баракаевнинг “ўзбек болалар адабиёти ва абдулла авлоний ижоди” (2004) рисоласи ҳам муҳим рол ўйнайди. шунингдек, болалар адабиётшунослигида шоирлар ижодига бағишланган тадқиқотлар қаторида б.ашуровнинг “турсунбой адашбоевнинг поэтик маҳорати” (2009), сафо матчоннинг “икки эл ардоғида (турсунбой адашбоев портретига чизгилар” (2009), р.баракаев ва б.ашуровларнинг «турсунбой адашбоев феноменига бир назар» (2014, 2017) номли китоблари эътирофга лойиқ. зотан, т.адашбоев шеърлари болалар адабиётининг янги тамойиллари нуқтаи назаридан тадқиқ этилгани, болалар шеъриятида шу вақтгача эътиборга олинмаган бадиий маҳорат масалалари, ҳозирги ёш авлод тарбияси учун муҳим бўлган ватан ва ватанпарварлик мавзуси талқинлари, табиат манзаралари тасвири, лирик қаҳрамон образини яратиш борасидаги ўзига хосликлар, уларнинг халқ оғзаки ижоди ва жаҳон болалар адабиёти анъаналарини ижодий ўрганиш воситасида тасниф этилиши жиҳатидан эътиборни тортади. шунингдек, бир асрлик тарихга …
4
обиджон ва х.тўхтабоев ижодий фаолиятлари бўйича диссертациялар устида иш олиб олиб борилаётганлиги эса бу йўналишдаги илмий изланишлар, ҳар ҳолда, оз бўлса ҳам, изчил олиб борилаётганлигини кўрсатади. бироқ бу мисоллар, аслида, хх аср ва ҳозирги ўзбек болалар адабиётининг қиёфасини белгиловчи кўплаб шоиру ёзувчилар ижоди, жумладан, миразиз аъзам, н.фозилов, х.тўхтабоев, анвар обиджон сингари истеъдод эгаларининг бадиий юксак асарлари умумадабиёт мезонидаги таҳлилларга эҳтиёжи катталигидан ҳам далолат беради. шу жиҳатдан қараганда болалар адабиёти намояндалари ҳақидаги қатор тўпламлар, монографик рисолалар ҳам ўзбек болалар адабиётининг тадрижий, жанрий тамойилини белгилашда ўзига хос омил бўлаётир, десак янглишмаймиз. жумладан, “болажонлик саодати” (2011) мақолалар тўпламида с.барноев асарларига ёзилган тақризлар алоҳида қимматга эга. адибнинг турли йилларда чоп этилган тўпламларига бағишлаб билдирилган мулоҳазаларда истиқлол даври болалар адабиётига хос янги жанрлар, образлар, мавзулар, бадиий деталларнинг ранг-баранг талқини учрайди. ижодкор асарлари орқали ўзбек болалар адабиётининг умум масалалари, муаммолари ва долзарб вазифаларига дахл қилинган. шунингдек, с.барноев ижодий оламига бағишланган илмий-адабий мақолалар рисолани маънан бойитган. бундай …
5
янги оқимлар, м.аъзам сингари ижодкорлар мисолида болаларнинг фақат ақлига эмас, кўнглига ҳам таъсир ўтказиш йўлини излашга тутиниш, т.адашбоев ҳам шу силсилада бошқаларга ўхшамаган шеърияти билан бу оламга кириб келганини таъкидлаб ўтади. шоирнинг “болаликка қайтаман” туркумига кирган ёхуд “йўлчи юлдуз”, “фуфайка” сингари шеърлари собиқ тузум даврида ўз баҳосини топмаганини қайд этиб, т.адашбоев шеърларини адабиётшунос, ўқувчи ҳамда шу адабиётнинг етук салафи нуқтаи назаридан ўрганаркан, болалар адабиётшунослигини янада тараққий эттириш зарурлигини ўринли таъкидлайди. сафо матчон, қозоқбой йўлдош, қ.қаҳрамоновлар болалар адабиётшунослиги масаласида фикр юритсалар, р.баракаев, б.ашуров т.адашбоев ижодини кенг қамровли, монографик изчилликда талқин этадилар. натижада, ўзбек болалар шеърияти, адабиёти соҳасида ҳам ниҳоят, теран англанаётган вазифалар, тамойиллар ойдинлашади. етук адабиётшунос олим а.расуловнинг х.тўхтабоев романлари ҳақидаги “ғаройиб салтанат” (2012) ҳамда а.обиджон ижодининг айрим қирраларига бағишланган “ўзлик сари йўл” (2012) рисолалари, айтиш мумкинки, болалар адабиётшунослигида янги йўналиш ҳисобланади. олим болалар асарларини типик ва консептуал, ёзувчи маҳорати, бадиий олами, макон ва замон, адабий тур ва жанр нуқтайи назаридан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"истиқлол даври болалар адабиёти" haqida

1664823040.doc истиқлол даври болалар адабиёти режа: 1. истиқлол даври болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари. 2. ҳамза имонбердиев ижодида истиқлол ғоялари ифодаси. 3. кавсар турдиева – болалар шоири ва драматурги. 4. дилшод ражабов – болалар шоири. 5. абдусаид кўчимов ижодида бола руҳияти талқини. истиқлол даври болалар адабиётининг ўзига хос хусусиятлари. мустақиллик даври ўзбек адабиёти ҳаётни ўрганиш-билишнинг бадиий воситаси сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. у замондошларимизнинг, жумладан, ёш авлоднинг руҳий ҳолатини теран тадқиқ этишга, фикр доирасини кенгайтиришга, ҳис ва тушунчаларининг шаклланиб, воқеликка тўғри муносабатда бўлишга даъват этади. бугунги адабиёт том маънода ҳаёт дарслигига айланаётгани шу жиҳатдан эътирофга сазовор. президентимиз мустақилликнинг илк йилла...

DOC format, 162,0 KB. "истиқлол даври болалар адабиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.