истиқлол даври адабиётида бадиий тафаккурнинг янгиланиши

PPTX 49 стр. 133,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 49
презентация powerpoint истиқлол даври адабиётида бадиий тафаккурнинг янгиланиши истиқлол даври ўзбек шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. шеъриятга янгиланиш жараёни. 2. уйғониш садолари. 3. шеъриятда поэтик фикр ранг-баранглиги. 4. анъанавийлик ва новаторлик. 5. ғоявий бадиий мезон ва эстетик қарашлар. таянч иборалар: шеъриятнинг янгиланиши. халқни уйғотган шоирлар. шеъриятда исломий қадриятлар. у.азимов – уйғоқ шоир. м.юсуф шеърияти. ш.раҳмон–эрк куйчиси. бугунги кун ёшлар шеърияти. лирика ўзбек адабиётининг энг кўҳна ва ҳар доим устивор бўлиб келган туридир. жамият ҳаётида рўй берган ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга биринчи бўлиб акс-садо берадиган тур шеъричтдир. лирика пайдо бўлгандан бери халқ қалбини ардоқлаш, тозалаш, онгини уйғотиш вазифасини адо этиб келмоқда. фақат совет ҳукумати ҳукмронлик қилиб келган даврнинг ярим асри давомида бу доимий вазифасидин бироз чекинди. 80-йилларнинг ўрталарига келиб, шеърият боғида баҳор насими эса бошлади. шеъриятнинг янги куртаклари барг ёза, дуркун новдалар ўса бошлади. шеърият боғига файзу латофат қайтди. чунки шеърият боғига кириб келган янги авлод унинг азалий моҳиятини амалда сботлашга …
2 / 49
дига қарашга мажбур қилди. кескин руҳдаги бундай шеърларнинг оз бўлса-да, пайдо бўлиши лирик турнинг бўлиши пўртана олдидаги сокинлигини бузди. шоир а.аминов ҳайқириғига жавобан кўпчилик шоирлар халқни ғафлат уйқусидан уйғотишга дадил киришдилар. шулардан бири бухоролик шоир юсуф жумаев бўлиб, у истиқлол руҳидаги талай шеърлари билан ўша давр адабиётида сезиларли из қолдирди. шоир «тўғилган жойингда одамдек яшашинг учун ғурур керак, она тилинг керак, эрк керак» дея мустақиллик учун халқни уйғотишга астойдил бел боғлади: ишла, ишла, сенга фақат ишлаш насиб қилгандир. менинг халқим бу дунёга қарз узай деб келгандир. бу шоирга у.азимов, а.қутбиддин, ш.раҳмон, м.юсуф каби ўнлаб ижодкор жўровоз бўлдилар. бундай таъсирчан сўзларни тинглаган халқ уйғонмаслиги, сесканмаслиги мумкин эмасдир. халқ уйқусираган кўзларини очиб атрофига разм сола бошлади: тепасида тиниқ осмони, пойида сермаҳсул ва муқаддас тупроғи бор экан, кқрди, таниди. уларнинг қадрига етишни, асрашни қргана бошлади. шоирлар ўз улуғвор мақсадларига аста-секинлик билан эриша бошладилар. дастлаб ўз она тилимизга эга бўлдик. кейин мустақиллика эришдик. халқ …
3 / 49
ос хусусиятлардан яна бири катта шоирларнинг аксарияти сукут сақлаганлиги-ю, ёш ижодкорларнинг мислсиз ғайрат кўрсатаётганлигидир. ёш шоирларнинг асосий мавзуси ватан истиқлоли ва ислом маънавияти эканлиги сир эмас. буни биз юқорида а.маҳкам ижоди мисолида кўрдик. ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш туйғусини шакллантириш, асосан, ана шу 90-йиллар шоирларининг зиммасига тушмоқда. бахтимизга х.даврон, у.азимов, м.юсуф, а.суюн, а.қутбиддин, с.сайид, я.тоға,т.қаҳҳор, м.кенжабек каби олов қалб шоирларимиз бор. уларнинг шеърлари мағзининг тўқлиги билан ажралиб туради. агар 70-йилларда э.воҳидов, а.орипов, р.парфи, о.матжон каби шоирлар истибдод ва асорат хасратини ҳангомалар, латифалар, миф ва афсоналар каби мажозий усуллар асосида маромига етказиб куйлаган бўлсалар, кейинги ижод карвони орасида юрагини яланғочлаб чиққан шоирлардан бири усмон азим бўлди. у.азимов тенгдошлари орасида ростгўйлиги, шафқатсиз ва ҳаққоний туйғулар тасвирига бойлиги билан ажралиб туради. шеърларидаги туйғуларнинг шиддатли оқими, кескин холатларга бойлиги ва тасвирнинг ёниқлиги билан шоир 80-90 йиллар шеъриятига кўплаб янгиликлар олиб кирди. унинг назарида шеър ҳақиқат тимсолидир, шоирнинг бурчи фақат рост сўзлашдан иборат. шоирлари ёлғон гапни айтган …
4 / 49
атта, қайтишига ишонади. ёлғонларга қарши курашда шоирнинг ўзи ўлиши мумкин, аммо у ҳақиқатни сақлаб қолади: қаердасан, келгин, ҳақиқат! қара, ҳамма юраклар доғли. сенинг умринг абадул-абад, менинг куним фақат саноқли.. шеърият бор экан, ҳақиқат яшайди. у.азимов учун «шеърият»: кўзлари чақноқ тулпор, туёғи чақмоқ тулпор. сувлиқ лабларин йиртган, ёллари байроқ тулпор. вужуди олов тулпор, ёнасан лов-лов тулпор, тортган араванг – замин, оловли ялов тулпор гарчи эътиқодсиз шахсларнинг қамчисидан сағриси қип-қизил қон бўлса-да, заминнинг ташвиш тўла оғир юкли аравасини тортишга мажбурдир. у жиловларини узишга интилади ва бир кунмас бир куни озод бўлади! адабиёт, айниқса, шеърият мамлакатда юз бераётган сиёсий воқеалардан ўзини четга ололмайди, маълум даражада унга муносабат билдириши шарт. аммо бу муносабат қуруқ бўлмаслиги, шоир-лирик қаҳрамон унинг қулига, маддоҳига айланиб қолмаслиги керак.ваҳоланки, шеъриятимизда публицистика кучайиб, кенг ўрин эгаллаётгани сир эмас ва бу жиддий ташвиш туғдирмоқда. бунинг оқибатида шеърият дағаллашиб, шовдираб, вазнини йўқотиб, инсондан узоқлашиб боряпти. шарқ шеъриятига хос бўлган гўзал топилмалар, образлар, ташбеҳлар …
5 / 49
оҳангнинг барқарорлигида, фикрнинг тиниқлиги-ю образлиликнинг қуюқлилигидадир. аммо бу соддалик заминига буюк ҳақиқат, мунгли хулоса, озгина киноя аралашади. м.юсуф шеърларида фикрни мукаммал ифодалаш мақсадида шеъриятнинг техник воситаларини «бузиб» ҳам ташлайверади. бўғинлар орттирилиб ёки камайтирилади, қофияга эътибор бермайди. м.юсуф деганда кўз ўнгимизда «шеъриятнинг қадим сўқмоқларида ширин азоб билан» жонини ёқиб, бир қўлида гул-у бошқасида чақмоқ кўтариб бораётган, бағри пора-пора найга айланган, шунга қарамай бу йўлдан қайтиб кетолмайдиган, тўғриси, қайтиб кетишни истамайдиган шоир гавдаланади. чунки бу йўлда унинг товонини чақир тошлар тишлаб олган бўлса-да, қўлларидан қийикчалар ушлаб олган! гап мана шу қийикчаларда.. шеърият бу қадим буюк сўқмоқ экан, кийиксўқмоқ экан, кийик сўқмоқ экан. ширин азоб экан жонни ёқмоқ экан, бир қўлда гул, бир қўлингда чақмоқ экан. юрагим-эй бошлаб келдинг мени қайга? бағрим ўхшар пора-пора бўлган найга. кўнглим сезар бу сўқмоқдан ўтолмайман, қайтиб кетай десам қайтиб кетолмайман. чақр тошлар товонимдан тишлаб олган, қўлларимдан кийикчалар ушлаб олган! истиқлол даври адабиётининг яна бир куюнчак ва дилбар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 49 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истиқлол даври адабиётида бадиий тафаккурнинг янгиланиши"

презентация powerpoint истиқлол даври адабиётида бадиий тафаккурнинг янгиланиши истиқлол даври ўзбек шеъриятининг ўзига хос хусусиятлари режа: 1. шеъриятга янгиланиш жараёни. 2. уйғониш садолари. 3. шеъриятда поэтик фикр ранг-баранглиги. 4. анъанавийлик ва новаторлик. 5. ғоявий бадиий мезон ва эстетик қарашлар. таянч иборалар: шеъриятнинг янгиланиши. халқни уйғотган шоирлар. шеъриятда исломий қадриятлар. у.азимов – уйғоқ шоир. м.юсуф шеърияти. ш.раҳмон–эрк куйчиси. бугунги кун ёшлар шеърияти. лирика ўзбек адабиётининг энг кўҳна ва ҳар доим устивор бўлиб келган туридир. жамият ҳаётида рўй берган ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга биринчи бўлиб акс-садо берадиган тур шеъричтдир. лирика пайдо бўлгандан бери халқ қалбини ардоқлаш, тозалаш, онгини уйғотиш вазифасини адо этиб келмоқда. фақат совет ҳук...

Этот файл содержит 49 стр. в формате PPTX (133,4 КБ). Чтобы скачать "истиқлол даври адабиётида бадиий тафаккурнинг янгиланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истиқлол даври адабиётида бадии… PPTX 49 стр. Бесплатная загрузка Telegram