янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши. сурия адабиётида роман жанри тараққиёти

DOC 107,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757142.doc янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши. сурия адабиётида роман жанри тараққиёти режа: 1. салим ал-бўстоний ижодида ҳикоя ва роман жанри. 2. жамил ал-мудаввар ижодида роман жанри. 3. журжи зайдоннинг тарихий романлари. 4. фарах антуннинг фалсафий қарашлари. алим ал-бўстони (1848-1884) 1848 йилда ливаннинг абих қадимги қишлоғида суриялик машҳур маърифатпарвар бутрус ал-бўстоний оиласида дунёга келган. салим ал-бўстони отаси изидан кетиб бутун умрини маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилишга, сурия халқини дунёқарашини кенгайтиришга, ўз халқининг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилган. салим ал-бўстонинг адабий мероси жуда буюкдир. у ўзидан кейин энциклопедик, илмий-оммабоп мақолалалардан ташқари кўплаб шеърлар, таржималар, ва тугалланмаган турк тили луғати қолдирган. шунингдек унинг қаламига икки пьеса – «ал-искандар» ва «қайс ва лайло» номли пъесалар бўлиб, улар бир неча бор сурия илмий жамияти саҳнасида қўйилган. учта тарихий романлар «зенобия» (1871), «будур» (1872) ва «сурияга фатҳ юриши давридаги муҳаббат» (1874) ва олтита замонавий ижтимоий мавзуларга бағишланган …
2
кматли гаплар билан тугаган. ал-бўстонийнинг 5 та ҳикояси бизга маълум бўлиб, улардан 4 таси оила мавзусига 1таси эса тарихий мавзуга бағишлангандир. унинг ҳикояларининг кўпчилиги европа тилларига таржима қилинган. ал-бўстонийнинг оилавий мавзу қалам тебратишига шундай изоҳ берадики, жамиятни ривожлантириш, унинг савиясини, дунёқарашини кенгайтириш ва жамият ҳаётини яхшилаш учун жамитнинг энг кичик бўлагидан, яъни оиладан бошлаш керак, оила таълим-тарбия беришда алоҳида аҳамият касб этади. ёзувчининг «нажиб ва латифа» ҳикоясида таълим-тарбия масаласи кўтарилган бўлиб, ёвуз ва нодон рафиқа ва унинг одобли турмуш ўртоғи ҳақида ҳикоя қилинади. нажим бор кучини бериб рафиқаси латифанинг камчиликларини тўғрилашга ҳаракат қилади ва ниқоят уни янги келинчакка айлантиради. латифа ўз онасининг нусхаси бўлиб, унга мана шу онаси таълим берган. шунинг учун латифа мана шундай одобсиз, тарбиясиз қиз бўлиб усган. ёзувчи бу ҳикояда тўғри тарбия бериш масаласини илгари суради. бу масала ўша даврда араб шарқи учун янги мавзу ҳисобланган. ёшларга таълим-тарбия бериш, уларни маънавияти юксак, дунёқараши кенг қилиб тарбиялаш, оилапарвар, …
3
и ва болалари билан умрининг охиригача афсус-надоматда, ночорликда ўтади, ҳато у ҳеч қандай касб-ҳунарга ҳам эга эмас эди. мазкур ҳикоя ҳам ёзувчининг ҳикматли гапи билан, яъни «қиссадан ҳисса чиқариш» билан якунланади. ал-бўстонийнинг «хазир ва лайло» ҳикоясида воқеа жоҳилия даврида, басуса туяидан уруш вақтида рўй беради. бу ҳикояда ёзувчи инсонларнинг бир-бирларига бўлган муносабатлари, бу ерда нафақат оилага, қавму-қариндошга, балки душманга ҳам самимий муносабатда бўлиш ҳикоя этилади. ҳикоя қаҳрамони лайло ўз қабиласига душман бўлган қабиланинг вакиллари урушда яралангач уларни ўлдириб юборишмоқчи бўлганида ўз қавмига қарши чиқиб яраланган, ночор, ҳимоясиз кишиларга инсопарварлик ёрдамини кўрсатади. у тағлиб кабиласидан бўлган хазир исмли йигитни қуқариб қолишга муваффақ бўлади. натижада уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлиб, улар бахтли оила қуришади. ал-бўстоний ҳикояларининг стили содда, дидактик муаммомларга бағишланган. замонавий танқидчи муҳаммад юсуф нажмнинг фикрича, «бу услуб доклад стили бўлиб, у енгил, содда ва безаксидир». ал-бўстонийнинг араб ҳикоянавислигининг ривожланишига қўшган хиссаси беқиёсдир. унинг ҳикоялари араб адабиётидаги сюжетли асарларнинг яратишга биринчи …
4
. бу ғоялар унинг «фатина» ва «селма» романларида мана шу тенглик, адлат ва инсонпарварлик ғоялари баён этилган. ёзувчи «селма» романида турк амалдорларининг сурия қишлоғларидаги зуғумларини акс эттриб, адолат, тенглик, инсонпарварлик устунларини бузулганини кўрсатади ва натижада ҳикояда бош қаҳрамони ҳалок бўлади. с. ал-бўстонийнинг қишлоқ ҳаётига бағишланган бу романи бахтсизлик билан якунланган. ал-бўстоний воқеликни ва ижтимоий муаммоларни чуқур фалсафий мулоҳаза қилишга ҳаракат қилмайди, ёзувчини айнан инсоннинг ахлоқ нормалари, уларнаинг ўзаро бир-бирларига бўлган муносабатлари, эски урф-одатларни янги замон қадриятлари билан тўқнашуви қизиқтиради. ал-бўстоний фикрича, ғарбдан эркинлик, тенглик, маърифат, аёлларга ҳурмат каби ғояларни олиш зарурлигини таъкидлайди. шунингдек у ғарбнинг салбий томнларини ҳам кўрсатиб ўтади. маданий ўзаро алоқалар ва янги урф-одат ва анъаналарни шакллантириш муамоси ал-бўстонийнинг романларида асосий масаласи ҳисобланади. мана шу муаммоларга узвий боғлиқ бўлган тарълим-тарбия муаммоси, ҳикояларидаги муҳаббат ва никоҳ масалалари ҳам унинг асарларида асосий ўринни эгаллайди. бу мавзу унинг барча ижтимоий романларининг асосий устуни ҳикобланади. ал-бўстоний ҳисоб-китоб орқали оила қуришга, ота-онанинг турмуш …
5
штлари билан уларнинг маънавиятига, дунёқарашига, ахлоқ-одобига оид, урф-одатлар, анъаналарга оид масалалар баён этилган. ал-бўстонийнинг иккита романи «самийа» «салма» романларнинг сюжети табиий равишда чиққан. бу романларда қаҳарамонларнинг ишқий муносабатлари ҳикоя этилган. «салма» да воқеа амалдоралар орасида эмас, деҳқонлар орасида рўй беради. ва бу орқали ёзувчи деҳқонлар ҳаётидаги ижтимоий муаммоларни кўрсатади. шунингдек с. ал-бўстонийнинг тарихий романлари ҳам мавжуд. жамил ал-мудаввар (1862-1902) жамил ал-мудаввар байрутда дунёга келган. унинг отаси нахл ал-мудаввар насиф ал-язжийнинг дўсти ва ҳамкори бўлган. ал-мудаввар ўз ватанида ал-бўстонийлар асос солган «ал-жинан» журналида маърифатпарварлар билан ҳамкорлик қилган. ал-мудаввар хам бошқа суриялик маърифатпрварлар қаторида мирсда фаолият кўрсатган. жамил ал-мудавварнинг ассирио-ваволония тарихига оид тарихий илмий асари шатобрианнинг романтик повести «атала» нинг таржимаси ва халифа харун ар-рашид давридаги «боғдоддаги мусулмон цивилизацияси» (1888) номли тарихий романи мавжуд. ал-мудавварнинг «боғдоддаги мусулмон цивилизацияси» романи ўқувчилар томнидан катта қизиқиш уйғотган, ҳатто мусулмон олимлари томонидан танқидга учраган. ал-мудаввар ўзининг христианлигидан ва «мумкин бўлмаган худудган» кирганидан узр сўраб романини иккинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши. сурия адабиётида роман жанри тараққиёти" haqida

1662757142.doc янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши. сурия адабиётида роман жанри тараққиёти режа: 1. салим ал-бўстоний ижодида ҳикоя ва роман жанри. 2. жамил ал-мудаввар ижодида роман жанри. 3. журжи зайдоннинг тарихий романлари. 4. фарах антуннинг фалсафий қарашлари. алим ал-бўстони (1848-1884) 1848 йилда ливаннинг абих қадимги қишлоғида суриялик машҳур маърифатпарвар бутрус ал-бўстоний оиласида дунёга келган. салим ал-бўстони отаси изидан кетиб бутун умрини маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилишга, сурия халқини дунёқарашини кенгайтиришга, ўз халқининг ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилган. салим ал-бўстонинг адабий мероси жуда буюкдир. у ўзидан кейин энциклопедик, илмий-оммабоп мақолалалардан ...

DOC format, 107,5 KB. "янги замон сурия адабиётида бадиий насрнависликнинг вужудга келиши. сурия адабиётида роман жанри тараққиёти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.