сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши

DOC 145,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662585884.doc сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши. сурия ёзувчилари уюшмаси режа: 1. сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. 2. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши. 3. сурия ёзувчилари уюшмаси араб адабиётида xix асрда миллий уйғониш (ан-наҳда) жараёни юзага келди. бу давр феодал муносабатларнинг таназзули, миллий - озодлик ҳаракати ва маънавий ҳаётдаги жиддий силжишлар замони сифатида маълум xix асрнинг охирги ўн йиллигида сурияга хорижий капитал кўплаб кириб кела бошлади. суриянинг капиталистик бозор муносабатларига тортилиши, янги ижтимоий муносабатларнинг қарор топиши, сурия халқининг турклар ва хорижий капитал ҳукмронлигига қарши кураши мамлакатдан қутилишига олиб келди. сурия маърифатпарварлари кенг халқ оммасини маърифатли қилишни асосий мақсад қилиб олдилар, ватанларининг ижтимоий, маданий ривожланиши омилини шунда кўрдилар. "араб миллий буржуазиясининг шаклланиши ва миллий ўзини англашнинг ўсишни қамраб оладиган бу давр сурия ва миср учун, таъбир жойиз бўлса, фикрлашга қобил ақл бутун мавжудот учун ягона ўлчов бўлиб хизмат қиладиган маърифатпарварлик даври вазифасини ўтади. араб маърифатпарварлиги …
2
бўлган алоқаларига ижобий таъсир кўрсатди. демократик рўзнома саҳифаларида ўқувчига тушунарли тилда баён этилган долзарб муаммолар акс этди, ҳамда ташқи истилога, диний айирмачиликка қарши чақириқлар баён этилди. француз маърифатпарварлари, жумладан руссо ғоялари франсис маррашга (183601875) таъсир кўрсатди. у адолат, эрк, ақл ғалабасига ишонар, ватандошларини фикрий янгиланиш, тафаккурни ўтмиш сарқитларидан озод қилишга чақирар эди. ф. маррашнинг қарашларини унинг синглиси суриялик аёллардан чиққан биринчи публицист марена марраш ҳам қўллаб-қувватлар эди. унинг мақолалари халил саркиснинг "лисан ал-ҳол" газетаси ва бутрус ал- бустонийнинг "ал-жанон" журналида чиқиб турар эди. унинг мақолаларда мусулмон оилаларида ҳукм сурган эски урф-одатлар танқид остига олинарди. у ватандош аёлларни оилада ва жамиятда эркин бўлишга даъват этарди. мана шу даврдаги суриянинг антифеодал курашининг энг кўзга кўринган идеологи абдураҳмон ал - кавокибий эди. унинг "шаҳарлар онаси" ва "истибдод табиати" асарларида феодал тузум сарқитларидан холи янги жамият қуришга даъват қилинади. ал - кавокибий биринчилардан бўлиб араблар бирлиги ғоясини кўтариб чиқди. у жамиятни янгилаш учун ислоҳатлар …
3
алар китоблар саҳифасидан мистикани, тақводорлик кайфиятларини, мавҳум насиҳатгўйликни сиқиб чиқарди. адабиётнинг анъанавий жанрлари - қасида, мақола, ғазал ўз ўрнини янги - ҳикоя, роман, драма жанрларига бўшатиб берди. ҳикоя жанри араб адабиёти учун янги ва унинг келиб чиқиши ҳақидаги масала мубоҳасили ҳисобланади. баъзи бир араб адабиётшунослари ва танқидчилари араб ҳикоячилиги қуръон ва ўрта аср мақомаларидан бошланган, деб ҳисоблашади. бошқалар (яҳё ҳаққий, салоҳ дихний) араб новелласининг илдизини европага нисбат беришади. "европадан эсган шабадалар, - ёзади яҳё ҳаққий, - араб тупроғига новелларнинг ажойиб уруғларини олиб келди. у билан танишув дастлаб таржималар орқали юзага келди." бизнингча суриянинг таниқли ёзувчиси абдуссалом ал-ужайлининг фикри ҳақиқатга яқинроқдир. у сурия ҳикоячилигига нафақат европа ёзувчиларининг новеллалари, балки мақома, "1001 кеча эртаклари" каби анъанавий жанрлар ҳам катта таъсир кўрсатган, деб ҳисоблайди. сурия ҳикоячилигининг илк бошловчилари сифатида франсис марраш, нуъман ал-кастали, шукри ал-асали, антуан ас-сакала номларини зикр этиш лозим. илк суриялик новеллистлари ўз ижодида жамиятнинг долзарб масалаларини қаламга олдилар. уларнинг асарларида …
4
тили муаммоларини, арабларнинг кўп асрлик тарихини, уларнинг илмий ва маданий меросини ўрганишга алоҳида диққат қилар эканлар, бу орқали сурияликларнинг миллий ўзлигини англашига, уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга, араб тилидаги адабиётни ёйишга ижобий таъсир кўрсатдилар. адабиётга хх асрнинг 20-30 йилларида кириб келган ёзувчилар уларга қарши турдилар. аммо европа ёзувчилари асарлари, сурия - америка муҳожирлар адабий мактаби анъаналари таъсирида шаклланган бу адиблар жамиятни ўзгартириш ҳақидаги инқилобий ғояларига эргашиб, қадимпарастларни танқид қилишар, уларни долзарб муаммоларни кўтариб чиқадиган янги адабий жанрларда асар яратишга даъват этдилар. фуад аш-шаибнинг реалистик ҳикоялари яратилишига ҳали икки ўн йиллик муддат ўтиши лозимлигига қарамай айнан ана шу даврда адабиётнинг жамият ҳаётидаги вазифасини янгича баҳолашга, воқеликни янги шаклларда ифодалашга қаратилган ҳаракат юзага келган эди. сурияда ҳикоя жанрининг ривожланишига маъриф ал-арнауд, халил ҳиндави, идвар муркас ва бошқаларнинг таржимонлик фаолияти ижобий таъсир кўрсатди. бу ҳақда сурияда реалистик ҳикоя жанрини бошлаб берган фуад аш-шаиб бундай ёзган эди: "мен ёзишдан кўра кўпроқ ўқишни хуш кўрадиган ёзувчилар …
5
танишиш имкониятига эга бўлдилар. сурияда ҳикоя жанрининг шаклланишига сабаб бўлган омиллар ҳақида сўз юритилидиган бўлса, албатта, сурия - америка мактаби ёзвчилари ҳақида гапиришга тўғри келади. жуброн жалил жуброн, амин ар-рейҳани, михаил нуайме ва бошқалар ижоди янги араб адабиётининг ривожланишига баракали таъсир кўрсатди. адабиёт 20-30 йилларда романтик йўналишда ривожланиб борди ва бу ҳол сўзсиз ғарб адабиёти таъсирида юзага келди. ғарбий европа модернизми сурия миллий шароитида романтизм хислатларини ўзида ифода этди. романтик йўналишдаги асарлар, одатда, ўта тушкунлик руҳида эди. бунга тарихий шароит ҳам сабаб бўлган эди. жамиятдаги илғор кучлар умид боғлаган 1925-27 йиллардаги исённинг мағлубияти либерал миллатчиликнинг таназзулига сабаб бўлди. унинг мафкурачилари - романтик адабиёт вакиллари вужудга келган шароитдан қутулиш йўлини топа олмадилар ва бу ҳолат уларнинг ижодида акс этди. субҳи абу ғаним, сами ал-қайали ҳикояларида ишқий-маиший мавзулар етакчилик қилди. абу ғонимнинг "о, тун", "ғам", "мен ва шеърият", "йиғлама" номли асарлари қаҳрамонлари иродасиз, бўшанг, ҳаётдан безган одамлар. улар ўз шахсий кечинмаларининг биқиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши" haqida

1662585884.doc сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши. сурия ёзувчилари уюшмаси режа: 1. сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. 2. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши. 3. сурия ёзувчилари уюшмаси араб адабиётида xix асрда миллий уйғониш (ан-наҳда) жараёни юзага келди. бу давр феодал муносабатларнинг таназзули, миллий - озодлик ҳаракати ва маънавий ҳаётдаги жиддий силжишлар замони сифатида маълум xix асрнинг охирги ўн йиллигида сурияга хорижий капитал кўплаб кириб кела бошлади. суриянинг капиталистик бозор муносабатларига тортилиши, янги ижтимоий муносабатларнинг қарор топиши, сурия халқининг турклар ва хорижий капитал ҳукмронлигига қарши кураши мамлакатдан қутилишига олиб келди. сурия маърифа...

DOC format, 145,0 KB. "сурия адабиётида «ан-наҳда» ҳаракати. сурия адабиётида ҳикоянависликнинг вужудга келиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.