истиқлол даври адабиёти

DOC 154,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1460895777_64332.doc истиқлол даври адабиёти бугунги ўзбек шеърияти анъанавий тасвир услубидан фарқ қилувчи янгича образлар, кутилмаган рамзий ифодалар, қочиримлар, тазод ва пародокслар, энг муҳими, бетакрор сероҳанг, сермаъно ифодалар билан китобхонни ўйлантиради. фикрнинг ихчам, лўнда шаклда ифодаланиши, замонамиз ва замондошимиз руҳий оламини янги жиҳатлардан поэтик тадқиқ этиш – инсоннинг безовта руҳини, дардларини тасвирлаш борасида эришган ютуқлари ўзбек шеърияти янги поэтик сарҳадларни кашф этаётганлигидан далолатдир. хусусан, истеъдодли шоир баҳром рўзимуҳаммад яратган ана шундай поэтик кашфиётлар анъанавий шаклларга мос тушмайди, гапларнинг грамматик жаҳатдан параллел жойлаштирилиши, риторик тузилиш мурожаат, хитоб оҳангларини ифодалашга йўналтирилганлиги билан янгича. арвоҳнинг дастхатини кўрдим қоқилиб йиқилдим бир бўлак тушга осмон қорачиғи суғуриб олинган кўз каби бойўғли увиллар эди ҳувиллаб қолган боғда соялар ҳеч ким таклиф қилмаса-да рақсга тушарди яна нима дейишим мумкин дунё кенг экан. мазкур шеърда бойўғли увиллаётган кимсасиз боғ, қорачиғи суғуриб олинган осмон, рақсга тушаётган соялар гўё туш кўраётган одам нигоҳлари орқали кузатилади. туш эса ўлимга қиёсланади. шу боис, …
2
зарадан китобхон ўз зеҳни ва туйғулари қувватига кўра маъно англайди: гўзаллик қаршисида эс-ҳушидан айрилган лирик қаҳрамонни жин чалиши натижасида у жийда гулларини сариқ чироқларга, жийда гулига парвона боларининг ҳаракатларини қошиқчалар жарангига ўхшатади. айни шу нуқтада поэтик маъно юзага чиқади: бизни ўраб турган олам ва унинг гўзалликларидан ҳайратланишни, завқланишни билмаган инсон ҳаёти рўёга ўхшайди. бундай одамлар фақат ейиш-ичиш ғами билан умр ўтказадилар, уларни боларининг машаққатли меҳнати натижаси эмас, ўз жонининг, ҳузр-ҳаловатининг бехавотирлиги қизиқтиради. бундай одамлар боларидан ҳам майдароқ, боларичалик фойда келтирмайдиган, ўз нафсининг қулларидир. шеърда манзара ичига қараб ҳаракатланувчи спирал кўринишли поэтик тафаккур бу дунёнинг ранг-баранг манзараларга бойлигини, ҳар бир манзара ўз ички маъноларига эга эканлигини ифода қилади. шоир шеърларидаги ҳар бир сўз, ҳар бир сатр муайян бир образли ифодага, рамзий маънога ва ички оҳангга эга эканлигини қуйидаги шеър орқали ҳам кузатиш мумкин: узоқ тараддудланиб турди қўрқув хотиржамликка ўхшаб бамайлихотир таҳликага чап бериб турди қўлини соябон қилиб қошига ваҳима яшаётган уйга …
3
ъсир кўрсатмоқда. бармоқ вазнида ёзилган шеърлардан фарқ қилувчи ҳижо, туроқ ва қофиядан узоқ, халқ жонли тилига яқин бундай сарбаст шеърлар кўпроқ насрга ўхшаб кетсада, бадиий поэтик тили, сермаънолилиги, оҳанги, сўз қўллашдаги шоир маҳорати ила шеъриятнинг очилмаган сархадларига китобхонни етаклайди, ўйлатади, фикрлатади. илоннинг ўзидан эмас шаклидан қўрқаман шамойили совуқ мен учун мабодо мушукка ўхшаганида борми силаб-сийпалардим илонни... ҳаётда муайян шакл-шамойилга балки ўз нуқтаи назарига эгалик кимларнидир чўчитар, ҳақ сўзни дангал айтувчилардан кўпчилик ҳадиксирар. агар бундай одамлар дафъатан мўмин-қобил ё мулойим кишига айланиб қолсалар, ҳамма «ёқтирадиган» қиёфага кириши мумкин. хўш, мўмин-қобиллар нима учун барчага ёқади? шоир «мўмин-қобиллик» ортига яширинган маънавий иллатлар ҳақида ўйлатаётир. «соялар суҳбати» номли шеърида шоир ранг образ ва ранг рамздан маҳорат билан фойдаланган: менга нима бўлди учта соям бор иккитаси рангсиз, биттаси сариқ ҳиринглаб кулади бир соям чунки йўқотиб қўйдим болалигимни топганим жийда гулининг ифори у ҳам бошқа боққа ўтиб кетганди... шоир инсон умрининг паллаларини сояларга ўхшатади. иккита рангсиз …
4
й услубнинг хилма-хил ифода кўринишларини ҳам кузатиш имконига эга бўламиз. бугунги ўзбек шеърияти марказида турган лирик қаҳрамон замондошимиз қалбида кечаётган ҳис-туйғуларни xxi аср кишисининг тафаккур тарзи, руҳий эврилишлари фонида ифода этмоқда. агар истиқлолгача бўлган давр ўзбек шеъриятида лирик қаҳрамон туйғулари ифодаси орқали унинг қалбини англашга, поэтик тадқиқ-у таҳлил қилишга интилиш кўзга ташланса, кейинги йилларда яратилаётган лирика намуналари биз кўниккан шакл ва услуб чегараларидан «қалқиб чиқиб», эътиборимизни турфа манзаралар тасвирига қаратмоқда. лирик қаҳрамон нигоҳи қадалган манзара қатига яширинган маъноларни эса китобхон ўз тафаккур туйғулари, бадиий-эстетик идроки ва фаҳми орқали англаб олиши мумкин. бу хусусият шеъриятнинг сирли-сеҳрли ва ранг-баранг инсон оламини шоир ёки лирик қаҳрамон қандай англаётганлигини тасвирлашдан ўша бетакрор инсонларнинг турфа идроклари-ю ҳис-туйғуларига, кўнгилларига ўзлари йўл топишларига ундаш, инсонни англашга интилишдан унинг қалбини ўзига англатиш томон қадам ташланганлигидан далолат беради. ҳозирги ўзбек шеъриятига хос бу тенденция қандай ижодий-эстетик тамойилларда ўз аксини топмоқда? 1. ўзбек шоирларининг ўзбек классик шеърияти ва халқ оғзаки …
5
нлар бармоқ билан санарли. истеъдодсиз, яратувчанлик ҳиссидан йироқ, юрт манфаатларидан ўз ҳоҳиш-истаклари-ю манфаатларини устун қўювчи маънавий ожиз, қалб кўзлари «кўр» кимсалар эса кўпчиликни ташкил этади. шоира ана шу ҳаёт ҳақиқатига ишора қилиб, «минг сўқиринг тил топишиб, бир уйғоғинг йўқ қилдилар», - дея салмоқли поэтик фикрни қисқа, аммо ёрқин ифода қилиш маҳоратини намойиш қилмоқда. поэтик нутқнинг ўзига хос хусусияти – лаконизмдан фойдаланиб, эътиборимизни лиро-фалсафий фикр ё мушоҳада талаб ҳолатларга, манзараларга қаратиш хусусияти шоира зулфия мўминованинг қуйидаги шеърида ҳам кўзга ташланади: остонамда йиғлаётир куз, остонамда гангийди шамол. остонамдан олислаган из – остонамда оғир бир савол. мен барини тушундим ногоҳ, хазонларни газга босиб жим. остонамда мен қилган гуноҳ - ёлворишни билмаганлигим.1 «остона» сўзининг такрор ва такрор қўлланиши янги маъно товланишларига ишора: ёлғизликда кечирилган умрнинг сўнгги «остонаси» - куз йиғламоқда. нега? нима учун? шамол ҳам умрнинг «сўнгги остонаси»гача бу ёлғизлик, тарк этилганликнинг маъносини англамай, умрини бошқа, бегона эшиклар остонасида ўтказган инсон ҳаётининг адоғи – …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истиқлол даври адабиёти"

1460895777_64332.doc истиқлол даври адабиёти бугунги ўзбек шеърияти анъанавий тасвир услубидан фарқ қилувчи янгича образлар, кутилмаган рамзий ифодалар, қочиримлар, тазод ва пародокслар, энг муҳими, бетакрор сероҳанг, сермаъно ифодалар билан китобхонни ўйлантиради. фикрнинг ихчам, лўнда шаклда ифодаланиши, замонамиз ва замондошимиз руҳий оламини янги жиҳатлардан поэтик тадқиқ этиш – инсоннинг безовта руҳини, дардларини тасвирлаш борасида эришган ютуқлари ўзбек шеърияти янги поэтик сарҳадларни кашф этаётганлигидан далолатдир. хусусан, истеъдодли шоир баҳром рўзимуҳаммад яратган ана шундай поэтик кашфиётлар анъанавий шаклларга мос тушмайди, гапларнинг грамматик жаҳатдан параллел жойлаштирилиши, риторик тузилиш мурожаат, хитоб оҳангларини ифодалашга йўналтирилганлиги билан янгича. арвоҳнинг д...

Формат DOC, 154,5 КБ. Чтобы скачать "истиқлол даври адабиёти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истиқлол даври адабиёти DOC Бесплатная загрузка Telegram