ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт тамойиллари

DOC 49,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1452009516_63026.doc ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт тамойиллари режа: 1. лирик шеърият ҳақида маълумот. 2. ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт йўли. 3. лирик шеърда фикр, туйғу ва руҳият. 4. лирикада қаҳрамон ва образ. грекча “лира” сўзидан олинган лирика бадиий адабиётдаги уч асосий турнинг бири бўлиб, унда ифодаланаётган воқелик шахснинг ҳис-туйғулари, кечинмалари, идроки орқали акс этади, яъни муаллиф – шоир ташқарида рўй бераётган воқеа, нарса ёки ҳодисага қалб кўзи билан қарайди, уни қалб призмаси орқали акс эттиради. лирика ҳаётни инсоннинг ҳис-туйғулари, фикри ва кечинмалари орқали ифодалайди. бу лириканинг бошқа адабий турлардан фарқини кўрсатувчи энг муҳим хусусиятидир. мана шу етакчи хусусият адабиётдаги бадиий тасвирга оид жуда кўп масалаларнинг ўзига хос шаклда ҳал этилишини талаб қилади. инсоннинг ички кечинмалари орқали биз лирик шеърда ҳам одамни, ҳам уни шу аҳволга солган ҳолатни, муҳитни тасаввур қиламиз. лирика аввало, қисқаликка интилади. шунга қарамай, унда бадиий асарнинг барча унсурлари мавжуд бўлиб, ҳаётнинг барча қирралари акс этади. масалан, лирик шоир ўзининг …
2
эга. унда руҳ бор, руҳни қитиқловчи туйғу бор. кайфият бор, кайфиятни аллаловчи оҳанг бор. туйғулар қарама-қаршилиги бор, манзара бор, ҳаракат бор, мумтоз лирика анъаналарига содиқлик бор (2-мисра “девони луғатит-турк”ни эслатади), образлилик бор (ғиж-ғиж), деталлар мавжуд. шеърнинг қофияланиш тартиби оҳангнинг барқарорлигини таъминлаган (а-б-а-б). лирикада руҳий ҳолат биринчи ўринда туради. чунки ташқи оламдаги воқеа-ҳодисалар, нарсалар ижодкорнинг диққат эътиборини тортиб, қалбу шуурига ўрнашиб қолади, унга тинчлик бермайди, унинг ҳаёти ва фаолиятидаги ўй суриш, мулоҳаза юритиш мувозанатини бузади. “санъаткорнинг қалбини забт этган, унинг оромини, ҳузур-ҳаловатини бузган руҳий ҳолат лирик кечинма, деб аталади” (б.саримсоқов). лирик кечинма турли ҳолатларда рўй бериши мумкин. ҳар қандай ҳолатда ҳам у тугал эстетик қимматга эга бўлган асар сифатида маҳсулот беради. шунга кўра лирик кечинмани иккига бўлиш мумкин: 1. оний ва 2. хотира лирик кечинма. оний лирик кечинма вақтинчалик бўлиб, бир пайтда лип этиб пайдо бўлади-да, эстетик қиммат берувчи маҳсулот (шеър ёки сатр) бериб ўчади ва йўқолади. хотирага асосланган лирик кечинма …
3
-баранглиги, сербўёқлиги, жозибадорлиги, ғоятда мусиқийлиги билан ўқувчига манзур бўлади. лирика энг қадимги адабий тур ҳисобланиб, унинг 20 дан зиёд жанри мавжуд. кейинги йилларда жаҳон шеърияти тажрибаларидан ўрганиш туфайли жанрлар янада кўпайди. бу ҳозирги ўзбек шеъриятининг бойиши ва янгиланаётганидан дарак беради. ҳозирги ўзбек лирикасининг ўсиш, ўзгариш, янгиланиш тамойилларини чорак кам бир асрлик “совет шеърияти” билан таққослаб ўрганилса, унинг ўзига хослиги яққол намоён бўлади. “ҳамма нарса инсон учун, инсоннинг бахт-саодати учун” деган ғоят баландпарвоз шиорни байроқ қилиб олган шўро ҳукумати амалда уни бажармади. адабиёт намояндалари халқнинг кўнглини ифодалаш ўрнига ташқаридаги воқеа-ҳодисаларни (м., узоқ африкадаги якка шахснинг юрти озодлиги учун исён кўтарган ва бу йўлда қурбон бўлганини кўкларга кўтариб, мадҳиялар ёзилди-ю, ўзимизда шундай ҳодиса юз берса , ими-жимида йўқ қилиб юборилди), тинчликни (аслида “совуқ уруш” авжига чиққан, ссср – ақш муносабатлари таранглашган эди), коммунизмни улуғлаш, шарафлаш, “тенглар ичида тенг ҳуқуқли инсон” бахтини баланд пардаларда куйлаш билан овора эдилар. шуниси борки, бунинг ҳақиқат эканлигига …
4
м этган қонли курашлар эвазига қўлга киритилганлигини англатиш керак эди. бу эса дастлаб осон бўлмади. чунки қарийб 75-80 йил узлуксиз давом этган ва афкор омма онгига сингдирилган зўравонлик сиёсати, партиявий бошқарув, коммунистик мафкура асоратидан осонгина қутилиш, уни қисқа муддатда уч-тўртта қонунлар қабул қилиш ёки митинглар ташкил этиб, оташин нутқ ирод қилиш билан ўзгартириш мумкин эмасди. чинакам истиқлолнинг машаққатли, суронли, аммо шарафли ва нурли одимлари бошланди. мустақилликнинг илк даврида ижод аҳли уч тоифага бўлинди. иккита уюшма бир-бирини инкор этиб, фош қилиб, “кимўзар”га фаолият кўрсата бошлади. мияси коммунистик мафкура билан тўлиб тошган кекса авлод ҳамма нарсани инкор қилишга, шўролар даврини қўмсашга, унинг сиёсатини қайтаришга киришди. ўрта авлод на у ёққа, на бу ёққа қўшилолмай, бир неча муддат гарангсиб турди. жим туришни раво кўрди. айримлар ижодни ҳам тарк этди ва тўғри қилди. чунки ўша мавқеи билан истиқлол адабиётидан ўрин ололмасди. ёш авлод эса ўзини эмин-эркин ҳис қилиб, оғзига келганини қайтармай айта, ҳатто бақира …
5
ам сенинг ҳаддинг сиғдирар, канглум, ким ҳам сенинг кўтарар ройинг?! биргина ўзингсан ўзингга ярар, биргина ўзингсан ўзингга сойим. (“тавр”, 28-29-б.). шоир ўзининг “ичкари ... ташқари” номли достонида тўғридан тўғри кўнгил ва ҳаёт – ички ва ташқи дунё изтиробларини, зиддиятларини ифодалайди. улар доимий ҳаракатда, бир-бирини тафтиш қилади, излайди, инкор қилади: ичкари ташқарига чиқмоқ истаюр, истаюр ташқарида тўлувни. ташқари ичкарига кирмоқ истаюр, истаюр ичкарида бўлувни. ичкари – кўнгил, ташқари – ҳаётдан ўзига жавоб истаса, ташқари – ҳаёт ичкари – кўнгилга кириб уни тавоф қилишни истайди. шоир назарида “ичкари – хўрсиниқ, ташқари – хандон. ичкари сукунат, ташқари – ғовур. ташқари – ғусса, ичкари – ҳувайдо. ташқари – надомат, ичкари – гулгул”дир. хуллас, икром – кўнгил шоири, кўнгил асири, кўнгил билан иш кўрадиган, у билан суҳбатлашадиган шоир. у янги сўз тўқишни, ясашни яхши кўради. шоир ўзининг ҳар бир шеърига ёки сатрига биронта ноёб, кутилмаган сўз киритиб, уни учқунлатиб қўймаса, кўнгли ўрнига тушмайди. зукко адабиётшунос …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт тамойиллари" haqida

1452009516_63026.doc ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт тамойиллари режа: 1. лирик шеърият ҳақида маълумот. 2. ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт йўли. 3. лирик шеърда фикр, туйғу ва руҳият. 4. лирикада қаҳрамон ва образ. грекча “лира” сўзидан олинган лирика бадиий адабиётдаги уч асосий турнинг бири бўлиб, унда ифодаланаётган воқелик шахснинг ҳис-туйғулари, кечинмалари, идроки орқали акс этади, яъни муаллиф – шоир ташқарида рўй бераётган воқеа, нарса ёки ҳодисага қалб кўзи билан қарайди, уни қалб призмаси орқали акс эттиради. лирика ҳаётни инсоннинг ҳис-туйғулари, фикри ва кечинмалари орқали ифодалайди. бу лириканинг бошқа адабий турлардан фарқини кўрсатувчи энг муҳим хусусиятидир. мана шу етакчи хусусият адабиётдаги бадиий тасвирга оид жуда кўп масалаларнинг ўзига хос шаклда ҳал этили...

DOC format, 49,5 KB. "ҳозирги ўзбек лирикасининг тараққиёт тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.