бугунги кун шеъриятининг тамойиллари

DOC 69,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662843816.doc бугунги кун шеъриятининг тамойиллари бугунги кун шеъриятининг тамойиллари режа: 1. бугунги кун шеъриятининг ўзига хос хусусияти. 2. ислом асотирлари ва ғоялари билан суғорилган шеърият, 3. шеъриятда миллий ғоя ва миллий мафкуранинг ифодаси. 4. бугунги кун шеъриятида поэтик образ ва мотив. 5. э.вохидов , а.орипов шерлари замирида ётган ғоя . 6. ииллийлик билан суғорилган шерларнинг ахамияти. 7. х.худойбердиева шерларининг хусусияти. истиқлол туфайли маънавий қадриятларга, маданиятга, жумладан, сўз санъатига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди. янги давр нафақат адабиётимиз тарихига, балки замонавий адабий -бадиий жараёнга ҳам янгича ғоявий - эстетик мезон билан ёндошишни тақозо қилади. xx аср ўзбек шеъриятининг эрк учун олиб борган кураши эътиборга лойиқдир. у икки босқичга эгадир: биринчиси, асримизнинг илк босқичига, иккинчиси эса, олтмишинчи йилларга тўғри келади. ҳозирги ўзбек шеъриятининг маънавий миқёси, бадиий, салоҳияти кундан - кунга ўсиб боряпти. шу маънода ҳозирги ўзбек адабиётида лирика алоҳида ўринга эга. унда замондошимиз қалбида кечаётган ҳис - туйғуларни акс эттириш баробарида, жамиятимизнинг ҳар …
2
рган шеърларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади. биз абдулла орипов, эркин воҳидов,ойдин ҳожиева, ҳалима худойбердиева, жамол камол, гулчеҳра нуруллаева, муҳаммад юсуф, хуршид даврон, азим суюн, юсуф жумаев каби шоирларнинг янги шеърларида китобхонни янги тарихий воқеликни ҳис қилишга, янгиланиш ва покланишга чорловчи ғояларни кўрамиз. бу ғоялар аввалгидек ҳайқириқлар тарзида баланд пардаларда айтилган, аммо юракка етиб бормайдиган сўзлар билан тараннум этилган эмас. аксинча, юрак қаъридан, юрак қонларига қўшилиб чиққан, шунинг учун улар бошқа юракларга ҳам етиб борди ва бормоқда. шу тарзда халқни - мустақиллик йўлига чиқиб олган халқни уйғотувчи, унда миллий *урур ва эътиқод, истиқлол ва истиқболга ишонч туйғуларини ардоқловчи шеърлар бугунги адабий жараёндаги биринчи ва етакчи тамойил ҳисобланади, тоталитар тузум ва унинг мафкураси миллий республикалар халқларининг тарихидан, маданияти илдизларидан маҳрум этибгина қолмай, диний анъаналари ва урф-одатларини ҳам пайҳон қилиб ташлади. диний мадаиият ўрнига бу халқларга берилган марксча-ленинча-таълимот эса улар имконини саломат олиб қололмади. сўнгги йилларда динга эркинлик берилиши,ислом таълимотига оид илмий …
3
ик қаҳрамон, xx аср ўзбек шеъриятининг етакчи қаҳрамонидан шу билан фарқланадики, у аввало тангри таолонинг мавжудлигига ишонади, ишонибгина қолмай, бу дунёдаги барча воқеалар унинг амри билан юз бераетганига қаноат қилади ва ҳар бир одам орттирган гуноҳлари, содир этган жиноятлари учун охиратда жазоланишига шубҳа қилмайди, у ўзидаги ана шу ишончни бошқалар қалбига ҳам сингдиришни ўзининг мурод-мақсади деб билади: у сенга курсатди ҳидоят йўлин, юрғил ё юрмассан, ўзинг бил, инсон. балки сен тутгайсан иблиснинг қўлин яратган холиққа барчаси аён. пишқирган дарёнинг соҳилида гар, ташнаю зор қилсанг, айбдор ўзинг. бошингга ногоҳон балолар ёғар, лабингдан учган чоғ жаҳолат сўзинг. бу борада абдували қутбиддин ҳам самарали ижод қилаяпти. у ўз ғоясини ғайри-табиий гаройиб манзаралар, тасвирлар замирига сингдиради. сиртдан қараганда унинг ташбеҳларига юкд-анган фикр, туйғулар кўнгил кўзида акс эттан мутлақо нореал, тушдаги каби тартибсизликдай кўринади, лекин чуқурроқ мушоҳада қилинса, унинг моҳияти англашилади. чунки диний қараш фалсафа объекти реал ҳаёт эмас, инсон руҳияти, руҳий ҳаёт, боқий дунёдир. …
4
усиятлари билан боғлиқ, ойбек ёш китобхорхларга мурожат этиб, уларга шеъриятни севиш, ундан баҳраманд бўлиш лозимлигини таъкидлар экан, бундай ёзган эди; «шеърият дунёси, музикасининг сеҳрли куйлари, баҳор шабадаси каби, сизнинг қалбингизга энг гўзал инсон ҳуснини беради, нафис завқ бағишлайди. шеърий ва музика дунёсида хулқингиз нозик гўзаллик, чуқур ҳиссиёт кашф этади. таассуфлар бўлсинки, совет даврида шеъриятнинг ана шу, баҳор шабадаси каби, инсон калбига энг гўзал инсон ҳуснини вазифасини адо этишга ярамади. у гражданлик ғоялари деб аталган залворли юкни кўтаришдан нарига ўтмади. шеърият бундай огар юклардан бир қадар озод бўлган ҳозирги даврда энди ўзининг бирламчи вазифасини бажариши-киш.илар қалбига назокат ва нафосат гулларини сочиши туйғуларини тарбиялаши, завқ-шавқ бағишлаши лозим. бу борада м. юсуфнинг «ишқ кемаси», э. шукуровнинг «сочлари сумбула сумбул» ҳ. аҳмедовнинг «тунги марварид гуллар», ҳ. асқарнинг «тонгнинг бедор кўзлари» тўплами ва ёшларнинг қатор шеърлари мисол бўле олади. тўртинчи тамойил соф миллий хусусиятга, яъни миллат руҳиятининг бор кўриниши, ўз ифодасини топган шеъриятнинг юзага келиши. …
5
шавкат раҳмоннинг шеърияти яққол мисол бўлади. унинг «бўсаға» шеърида қуйидаги сатрларни ўқиш мумкин: паноҳ сўрадимми боримни ечиб, ўзни урдими ё бирон эшикка? қалтис лаҳзаларда оримдан кечиб, кирдимми сичқонлар кирган тешикка?! қалтис лаҳзаларда синалар пайтим дунёнинг кўзига қарадим қаттиқ... бу ўринда аждодларимизга хос бўлган инсоний ғурур, жўмардликни англаб олиш қийин эмас, яъни катта инсоний қадриятни. унинг «эски шеър», «туркийлар», «шарҳи ҳол», «тариқат» каби шеърлари илгари сурилган фикрлар миллий ғоя ва миллий мафкуранинг шаклланишига хизмат қилиши шубҳасиздир. шарқ шериятида яратилган «арбаин» ларда аввал хадиснтнг арабча. форсча ёхуд туркий таржимаси келтирилади. кейин насрий баёни берилади. а. ориповда эса хадиснинг асил шакли келтирилмай узи берилаверади чунки гап шаклида эмас, мазмун ва мохиятдадур. бугунги шериятга а.орипов « хаж дафтари » ва « хикмат садолари» туркуми билан хозирги узбек шериятига диний маьрифий гоялфрни биринчи булиб олиб кирди. маьлумки инсонни ёмон иллатлардан фориғ булишга даьват этиш инсоний йулга йуллашдир .инсоний иллатлардан бири ғийбатдур. а. орипов худи шу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бугунги кун шеъриятининг тамойиллари" haqida

1662843816.doc бугунги кун шеъриятининг тамойиллари бугунги кун шеъриятининг тамойиллари режа: 1. бугунги кун шеъриятининг ўзига хос хусусияти. 2. ислом асотирлари ва ғоялари билан суғорилган шеърият, 3. шеъриятда миллий ғоя ва миллий мафкуранинг ифодаси. 4. бугунги кун шеъриятида поэтик образ ва мотив. 5. э.вохидов , а.орипов шерлари замирида ётган ғоя . 6. ииллийлик билан суғорилган шерларнинг ахамияти. 7. х.худойбердиева шерларининг хусусияти. истиқлол туфайли маънавий қадриятларга, маданиятга, жумладан, сўз санъатига нисбатан муносабат тубдан ўзгарди. янги давр нафақат адабиётимиз тарихига, балки замонавий адабий -бадиий жараёнга ҳам янгича ғоявий - эстетик мезон билан ёндошишни тақозо қилади. xx аср ўзбек шеъриятининг эрк учун олиб борган кураши эътиборга лойиқдир. у икки босқичга эга...

DOC format, 69,0 KB. "бугунги кун шеъриятининг тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.