ҳозирги ижодий жараён (хозирги ижодий жараён)

DOC 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662745820.doc ҳозирги ижодий жараён режа: 1. бугунги кун шеъриятига бир назар. 2. замонавий ўзбек насри тараққиёти. 3. ҳозирги ўзбек драматургияси ва адабий танқиди. 4. ижодий ният ва унинг ижроси. ижод–ҳаёт ҳақидаги маълумотни санъат қоидаларига бўйсиндириш жараёни. асар тили устида ишлаш–халқчиллик билан боглиқлиги. шарқ адабиётида адабий таъсир «назира» ҳодисаси. нормативлик ва «догматизм» тушунчаси. бугунги кун шеъриятига бир назар. 80-йиллар ўрталаридан шўролар давлатида кескин сиёсий ўзгаришлар юзага келди. тарихга «қайта қуриш» номи билан киражак бу жараён дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаган улкан мамлакатни етмиш йил давомида идора қилган большевиклар тузумини емирди, қизил империя қўлостидаги юзлаб миллат ва элатлар олдида ўз тақдирини ўзи белгилаш имконияти туғилди. мумтоз адабий мерос, айниқса шўро даври адабиётига янгича қараш, аввалги баҳоларни қайта кўриб чиқиш, илгари номини тилга олиш ҳам хавфли саналган ижодкорлар ва уларнинг асарлари хусусида адолатли фикрлаш мумкин бўлиб қолди. хусусан, ўзбек адабиёти тарихида маълум ва машҳур ижодкорлардан ташқари улар билан ҳамнафас яшаб ижод этган, шунчаки …
2
қиёфасида иқтисодий, сиёсий ҳаётнинг барча муаммоларига фаол аралашди, ўзининг салмоқли фикрини жамият қатламларига сингдира олди. бугунги кун шеъриятига бир назар. ҳозирги шеъриятимизнинг етакчи тамойилларини белгилаб бераётган а.орипов, э.воҳидов каби шоирларнинг кейинги йилларида яратган шеърлари ҳам «фауст» муаллифининг бу фикрини тўла тасдиқлайди. бугунги шеър ҳаёт қадар ранг-баранг ва мураккаб, анъанавий ва кутилмагандир. унда юз йиллардан сўнг қайта мустақилликка эришган, бироқ эркнинг таъмини унутиб юборган халққа аждодлар руҳидан мадад илтижоси қизил империянинг жон талвасаси қурбони бўлган шаҳидлар тимсолидаги ибрат ва бедорликка чақирув, «тўрдагилар ҳокиму мутлақ, пастдагилар юмуқкўз» замонада сарсон кезаётган девона ҳақгуй руҳидаги қайсарлик манзаралари бўртиб кўзга ташланади. нисбатан ижодий эркинлик шароитида диний мазуда, имон ва эътиқод масалаларида ҳам бадиий мушоҳада юритиш имкони туғилди. хусусан, а.ориповнинг «ҳикмат садолари», «ҳаж дафтари» туркумларига кирган шеърларида шоир ва унинг қиёфасига жамланган омманинг аллоҳга тавбаси, шукрона ва ибодати ўз аксини топди. юзаки қараганда, ижодий чеклангандек туюлган бу мавзулар доирасида ҳам шоир замонавий муҳим ижтимоий фикр ва …
3
асл қиёфасига, соф моҳиятига, янги човачилик мажмуи ишга туширилганда, кинофестивалга келган меҳмонларни кўрганда ҳам, шукурки, шаклланиб қолди. уларни энди сурат эмас, сийрат, қалб манзаралари кўпроқ ўзига жалб қиляпти, истеъдод кучи «ўтин ёришга» (а.каҳҳор) сарф этилаётгани йўқ. ўзбек шеърияти ҳозирги кунда услуби ранг-баранг, мазмуний-шаклий изланишлардан чўчимайдиган, аксинча, мана шу ижодий тажрибаларнинг ўзини санъат табиати деб биладиган шоирларга эга. агар улар ижодини анъанавий шеър йўллари чегарасида ёзаётган шоирларга қиёсан олсак, ҳозир шеърият камида икки оқимга ажралганини кузатиш мумкин. бу икки йўналишни шартли равишда омма шеърияти ва шахс шеърияти деб номласак, балки тўғри бўлар. аввало шуни таъкидлаш жоизки, бу ажратиш асосида асло ташқи белгилар устивор роль ўйнамайди. шаклдаги ўзгачалик, шеърий санъатлардан фойдаланиш даражасининг ўзи у ёки бу шоирни омма ёхуд шахс шеърияти вакилига айлантириб қўймайди. ҳамма гап шеърда акс этаётган ижодкорларнинг тафаккур ва ҳис-туйғулари кўлами, унинг шеър деганда нимани англаши, шеърдан нимани кутиши, қай кайфиятни шеърда, қай фикрни мақолада ифодалаши каби принципиал масалалардадир. …
4
олалар учун мавзу бўла оладиган муаммоларнинг барчаси «шеърий мақолалар» (чунки уларни шеър, санъат деб бўлмайди!) учун ҳам мавзу бўлди. умрида оролни, унинг қуриган қирғоқларида азобланаётган халқни кўрмаган ҳар бир ўртамиёна шоир денгиз дардида «ёнди», пахта яккаҳокимлиги даладан шундоққина шеъриятга кўчиб ўта қолди, давлат тили ҳақида кеча муҳокамада айтилган гап бугун «шеър» бўлиб яна қайта янграйверди. энди мақолаларга шеърдан мумтоз сатрлар эмас, аксинча. шеърга долзарб мақолалардан ўткир гаплар эпиграф қилиб олинадиган бўлиб қолди. ижодда самимийлик, табиийлик ўрнини муаммобозлик, гапбозлик, ғоябозлик каби қусурлар қайта эгаллаши кучайди. бироқ, бу ҳодисаларнинг асл шеъриятга, албатта, алоқаси кам. ҳозирги кунда ўзбек шеъриятининг эртанги кунига жиддий умид-ла қарашга барча асосларимиз бор. фикрдаги оммавийликдан, ягона мафкура қуллигидан озод, санъатнинг асл қадриятларини секин-аста таниб бораётган энг кенжа авлод шоирларининг ранг-баранг ижодий ваъдалари бунга далилдир. 80-90 йиллар оралиғида а.ориповнинг «ранжком», о.матжоннинг «куш йўли», «нега мен?», у.азимнинг «оқпадар», м.юсуфнинг «кора қуёш», и.отамуродовнинг «узоқлашаётган оғриқ», м.муродованинг «чақмоқ изидан», э.шукурнинг «ибтидо хатоси» каби …
5
тимсоли сифатида қабул қилиш мумкин) томонидан айтилган, ҳозирча унга сирли туюлган кароматлар достон қисмларида изоҳлана бошлайди. сиз бора-бора «оёққа тушган қон қорайиши» га, «одамэтга ўралгани, эт бўлса косасида биқирлаётган кўпик, кўпик–заҳар» эканига, ниҳоят «тилни ипдек эшиб бўлиш» ига, кейин «жонни худди тасбеҳ доналаридай охирги кунгача узмасдан санаш» мумкинлигига имон келтирасиз. афсуски, дунё ва инсон тўғрисидаги эпик тафаккур ва оригинал тасаввурнинг лирик байни бўлмоғи талаб этиладиган достон жанрида яратилган ҳамма асарлар ҳам бу истаклар даражасига чиқа олмади. уларнинг аксариятида (ҳатто а.ориповнинг «ранжком», м.юсуфнинг «қорақуёш», у.азимнинг «оқпадар» достонларида ҳам!) маълум бир ижтимоий, инсоний иллатлар, узоқ тарих ёхуд қатағон даври воқеалари анча юзаки, бир-биридан фарқ қилмайдиган кўламларда талқин ва таҳлил этилади. муаллифлар фактдан ўсиб чиқиб кета олишмайди, балки унинг шеърий шарҳловчисигина бўлиб қолишади. адабий асар сифатида тақдим этилган бу достонлар ижодкор шахснинг ижтимоий-эстетик мулоҳаза ва кайфияти асосига эмас, балки ҳаммага маълум хулосалар, юзаки сабоқлар асосига қурилади. натижада, достонларнинг номи ва шаклини айтмаса, ўқувчи …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳозирги ижодий жараён (хозирги ижодий жараён)"

1662745820.doc ҳозирги ижодий жараён режа: 1. бугунги кун шеъриятига бир назар. 2. замонавий ўзбек насри тараққиёти. 3. ҳозирги ўзбек драматургияси ва адабий танқиди. 4. ижодий ният ва унинг ижроси. ижод–ҳаёт ҳақидаги маълумотни санъат қоидаларига бўйсиндириш жараёни. асар тили устида ишлаш–халқчиллик билан боглиқлиги. шарқ адабиётида адабий таъсир «назира» ҳодисаси. нормативлик ва «догматизм» тушунчаси. бугунги кун шеъриятига бир назар. 80-йиллар ўрталаридан шўролар давлатида кескин сиёсий ўзгаришлар юзага келди. тарихга «қайта қуриш» номи билан киражак бу жараён дунёнинг олтидан бир қисмини эгаллаган улкан мамлакатни етмиш йил давомида идора қилган большевиклар тузумини емирди, қизил империя қўлостидаги юзлаб миллат ва элатлар олдида ўз тақдирини ўзи белгилаш имконияти туғилди. мумтоз ад...

Формат DOC, 79,5 КБ. Чтобы скачать "ҳозирги ижодий жараён (хозирги ижодий жараён)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳозирги ижодий жараён (хозирги … DOC Бесплатная загрузка Telegram